Ҳамроқул Асқар: Дўстим Исмат Хушевга табрик ўрнида…
Суратда: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси махсус мухбири Исмат Хушев (чапдан биринчи) ёзувчи ва ҳуқуқшунос Исфандиёр, Нурмат Латибжонов (Андижон), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби Муҳаммад Солиҳ, Ёзувчилар уюшмаси раиси Одил Ёқубовнинг ёрдамчиси Ҳамроқул Асқар ва Уюшма раисининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, ёзувчи Мамадали Маҳмудовлар Ёзувчилар союзи қошидаги “Инқилоб хиёбони”да, 1988 йил, Тошкент.
Дўстим Исмат Хушевга
“Дунё ўзбеклари” айлади ишғол,
Дилларни қитъалар, уммонлар оша.
Исмат Хушевни ҳам эслашар хушҳол,
Ватан фурқатлари ўзга яраша.
То, ҳаёт бор экан инсон зотига,
Сув билан ҳаводай зарур ҳақиқат.
Аччиқ қамчи урмай даврон отига –
Англасак бўлгани надур тариқат!
Хотинни алдама, болангни тинч қўй.,
Мўъжаз рўзғорингнинг бўлгайсан шоҳи.
Гоҳида Самарқанд, Торонтада тўй,
Улгурмай қоласан кечикиб гоҳи…
Сени унутганни унутгин сен ҳам,
Душманинг тушига кирма беташриф.
Қаерда дили шод, озоддир одам –
Ўшал маскан Макка, Қуддиси шариф.
Момом дуосини эслайман ҳануз,
Инсоф берсин., дерди азиз шоҳларга.
Таомни бузгайдир гоҳо чимдим туз,
Тўқлар қулоқ солмас оҳу воҳларга.
Душман орттирма., деб айтарди отам,
Дуолар айлагач нон – туз ҳақига.
Истиқлолдан сўнг озод бўлса ҳам,
Душман камаймади ўзбек халқига?!
Буғдой донасидай сочилиб гирён,
Турон фарзандлари кезади жаҳон.
Бир тараф Россия, Америка бир ён,
Бизни қул қилмоққа интилар ҳар он.
Кимнинг ҳақи бўлса бир кун узармиз,
Токи, жонимиздан бўлгунча жудо.
Ташқи душман билан сулҳ ҳам тузармиз,
Ички душманлардан асрасин Худо!
Эски йил кетгиси келмай турипти,
Иши чала қолган бозорчи каби.
Шоиринг оқидан яна урипти –
Хонавайрон бўлган янгибой каби.
Дунё ўзбеклари меҳрга маҳтал,
Эъзгулик элчиси бўлсин сайтларинг.
Ҳамиша битганинг шеър ила ғазал,
Муҳаббатга ошно бўлсин байтларинг…
Хамроқул Асқар
3 шарҳ
Dunyouzbeklari.Com сайтининг Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.







Шарҳ қолдириш
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
O’zbekistanda sanoqli talantli shoirlardan biridir Xamraqul Asqar.
Душман орттирма., деб айтарди отам,
Дуолар айлагач нон – туз ҳақига.
Истиқлолдан сўнг озод бўлса ҳам,
Душман камаймади ўзбек халқига?!
Boshqa davlat tarqataytgan g’oyalarni qullovchilar vatanga do’st bo’lishi mumkin emas.
Аччиқ тарихий ҳақиқат:
Истиқлолдан сўнг озод бўлса ҳам,
Душман камаймади ўзбек халқига?!
Ширинни топгандек бамисли Фарҳод, Ўзимни отурман қучоқларингга., Дарёларни ташир булутлар., улуғ шоир Абдулла Ориповни эслатади бу қуйма сатрлар. Шоирнинг умри узоқ бўлсин. Бизга янги шоирни кашф этганиз учун раҳмат Сизга Исматжон!