“Озодлик” ва хориждаги журналистларга: Ниятингиз пок бўлса Ватанга қайтинг
“Озодлик” ва бошқа радиоовозлардаги журналистларга: Ниятингиз пок бўлса Ватанга қайтинг
Бугун икки тарихий воқеага шохид бўлдим. Биринчиси, Ўзбекистон Президенти илк бор мамлакатимиздаги дин ахли — имом хатиб, уламо, қори, олим ва мударрислар билан юзма юз учрашди, маслахатлашди, мулоқот қилди.
Икиинчиси, давлат хокимияти ташаббуси ва хомийлигида мамлакат бўйича бир неча ўн минглаб рўзадорлар учун ифторлик уюштирилди. Фарғонада эса энг хашаматли Санъат саройи майдонида минглаб мусулмонларга вилоят рахбарлари қўлларини кўксиларига қўйиб иззат кўрсатдилар, олим ва уламолар ифторликкача вақтда диний ахком масалаларидан маъруза қилдилар, оғиз очилганидан кейин эса барча Санъат саройининг қимматбахо гранит тошлар билан безатилган дахлиз (фойе)ида ёзилган юмшоқ гиламлар устида жамул-жам бўлиб шом намозини ўқидилар.
Бирон йил аввал бу гапларни хатто тасаввур қилиш мумкинмиди…
Гап нимада ўзи? Замон, сиёсат, одамлар ўзгаряпти. Давлат рахбари хамма мавзуда очиқ ошкора гапиряпти. Аёлларнинг ўз жонига қасд қилишими, хотинбозлик хақидами, ўзбекдан чиққан қўли қонга беланган Сурияда жанг қилаётган террористларнинг қабих харакатими…
Мана, Президентнинг сўнгги марузасидан ихтибослар:
-
“Замон очиқчасига гаплашишни талаб қиляпти”,
-
“Умумий гаплар замони ўтиб кетди”,
-
“Оқни оқ, қорани қора дейдиган вақт келди”,
-
“Адолатга ишонч энди шамчироқдай пайдо бўляпти”,
-
“Айрим қонунларни чаласаводлар ёзган, қолганлар қўл қўйган”,
-
“Баъзи қишлоқларда ичимлик суви йўқ”,
-
“Китобсиз келажак йўқ”,
-
“Нега айрим рахбарлар халқ билан юзма-юз мулоқотдан қочади, чунки улар чаласавод”,
-
“Жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш – давлатнинг устувор вазифаси”….
Холис айтинг, қачон давлатнинг биринчи рахбари минбардан туриб шундай гапларни гапирган?
Мени қўлимга қалам олиб ушбу сатрларни ёзишга ундаган яна бир сабаб бор. Ўзбекистонда сўнгги ойларда инқилобий ўзгаришлар рўй бераяпти-ю, лекин айрим хорижий оммавий ахборот воситалари хамон эски тос, эски хаммом услубида юртимизга аксарият холларда нохақ тош отишдан нари ўтмаётганидир.
Биламан, радиоовозлардаги “ўз ишининг устаси” бўлган журналистлар Президентнинг дин ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувидаги гаплардан хам “тескари маъно излаб топдилар”, уни турлича талқинга соладилар, шубха ва гумонларга кўмадилар. Лекин бундай усул билан энди тингловчини ўз “ғоянгиз”га ишонтира олмайсиз.
Хеч кимга сир эмас, сўнгги йилларда давлат рахбарига “хақиқий ахвол” хақидаги маълумотни МХХ ва яна қабул изнига эга 2-3 кишигина етказар эди. Лекин бу ахборот хақиқий ахволни акс эттирармиди…
Хозир эса “Халқ қабулхоналари” ва “Виртуал қабулхона” очилгани туфайли Президент хақиқий ахвол хақида халқнинг ўзидан маълумот олиб, унга кўра қарор ва фармонлар қабул қилаяпти.
Одамларда илгари амалдор, хуқуқни мухофаза қилувчи идора вакилларидан қўрқув бор эди. Энди эса улар ўз хақини танийдиган, агар хақ-хуқуқи поймол қилинаётганини сезса, шу захотиёқ, ё халқ қабулхонасига, ё виртуал қабулхона орқали тўғридан-тўғри Президентга мурожаат қиладиган бўлди. Мурожаатлар 2-3 кунда кўриб чиқилиб оқ-қора ажратилгач, халқда адолатга ишонч пайдо бўляпти.
Илгари ёзган мақолаларимда хам таъкидлаганман, ўзбек тилида эшиттириш берадиган “овоз”ларда, масалан, “Озодлик”да иқтидорли журналистлар ишлайди. Уларнинг қобилияти – “ахборот яратиш технологиясини мукаммал ўзлаштирганида”. Аммо холислик, адолат мезонларидан анчайин йироқлар.
Президент Ш.Мирзиёев бугун яна бир мухим гапни айтдилар: “Биз бағри кенг, кечиримли халқмиз. Хатто жиноят содир этиб қамоқда ўтирганлар билан учрашиб гаплашинглар. Агар улар қилмишидан астойдил пушаймон бўлсалар, тўғри йўлга қайтсалар, жамоат ташкилотлари кафиллиги бўлса, мен уларнинг масаласини кўриб чиқишга (авф этиш назарда тутиляпти –М.О.) тайёрман”.
Хурматли хамкасблар! Сизларнинг кўпчилигингизни танийман, биламан. Турли сабаблар билан Ватандан чиқиб кетгансизлар. Бунинг, балки узрли томонлари хам бўлгандир. Хозир Ўзбекистон матбуотида катта ўзгаришлар даври бошланди. Телевидениеда кадрлар алмаштирилди. Бир пайт қувғинга олинган иқтидорлар ортга қайтарилди. Шу кунларда “Ўзбекистон-24” телерадио канали иш бошлаш тараддудида. Биринчи босқичда 9 та чет давлатларда бу каналнинг мухбирлик бўлимлари очиляпти. Хар куни “Халқаро матбуот клуби”да хукумат аъзолари журналистларнинг мураккаб саволларига очиқ, ошкора, хаётий жавоб бераяптилар. Ва буни телевидение орқали хамма тўғридан-тўғри кўриб, кузатиб турибди. Бир сўз билан айтсам, журналист учун хам ишлайдиган, ўз қобилиятини намоён қиладиган вақт келди. Агар хақиқатда ниятингиз Ўзбекистоннинг равнақи, халқ фаровонлиги бўлса, Ватанга қайтинг!
Бордию, қайси бирингиз виждонингиз олдида гунохкорлик хис этсангиз, агар ўша гунохларни англаб, сидқидил пушаймонлик билдирсангиз, биз, журналистлар уюшмаси Сизни Ватанга қайтариш, гунохингиздан кечиш хақида Президент олдида кафиллик берайлик, юртга келиб Ўзбекистон учун бақамти туриб хизмат қилинг.
Бугун Ўзбекистоннинг хар бир хонадонига хаётбахш хаво кирди.
Мухаммаджон Обидов,
Ўзбекистон журналистлари ижодий
уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси.
«Дунё ўзбеклари» дан:
Хорижда ростдан ҳам бугунги ўзбек матбуотига керакли бўлган истеъдодлар кўп ва уларни Ватанга таклиф қилган бу мақола ва унинг муаллифини қўллаб қувватлаш керак. Лекин бу таклифни амалга ошириш учун ўзбек расмийлари икки муҳим шартни бажаришлари керак бўлади:
Биринчиси — ва энг муҳими — ўзбек матбуотини чин маънода очиш керак. Унинг оғзидан темир қапқоғини олиш лозим. Бунинг учун уни чорак аср назорат қилиб келган — тилини кесиб, кўзини ўйиб, оғзига қўрғошин қўйган Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни ўз вазифасидан бўшатиб, маънавиятимиз ва матбуотимиз таназзули учун жиноий жавобгарликка тортиш лозим.
Иккинчиси — ва энг асосийси — фақат журналистларга эмас, у ёки бу сабаб билан Ўзбекистонни тарк этган барча ватандошларга нисбатан Президентнинг умумий Акт Амнистияси — Авф этиш Фармони эълон қилиниши лозим…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
15 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
6 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ3 комментария
-
Хурматли М.Обидов! Билмадик, сиз канчалар уз сузингизда тура оласиз балки йук. Лекин сизга бир нарса учун рахмат айтаман. Хорижда юрган, кули конга беланмаган террористларни Каримов 99-йил вокеаларида кечирган эди. Кечирилган йигитлар хозир турли жойларда ишлаяпти. Камида тадбиркор. Санжарни гапига жахлиз чикмасин. Жасликда мени кушним утиради. Лекин айбига яраша. Хакикий каллакесар булган. Оиласи хабар олиб келиб туради йилда бир булса хам. Айтмокчи булганим, Жасликда кечирим сураб кули конга ботмаган журналистлар эмас, тузумни агдармокчи булганлар ва террористлар утирипти. Маколалангиз замирида шу нарсани кутарганизда Санжар кабилар худди уларни Жаслик кутиб тургандай дод вой солишарди. Мен эски укитувчиман. Тугри кийинчиликлар бор. Лекин 60 дан ошганим сари, уз тупрогимга кумиламан дея кунглим тук. Маколангизга кушимча шуи, она ватанга фидойилар керак, ношукур соткинлар эмас. Исматжонга тугри ёндашилган изох учун миннатдорман!
-
Мухаммаджон ака! Сиз холис ният килиб, кимларгадир тугри маслахат бергансиз. Аммо бу кимларгадир ёкмабди. Майли хафа булманг. Асосийси, Сизнинг ниятингиз холис.Мен Сизни 1991 йилда Наманганда булиб, жиноятчилардан куркмаганлигингиз учун хам тан бераман. Сизга соглик ва саломатлик тилайман. Санжарбек деган шахсга келсак, бу жахли чиккан шахс. Чунки жахли чиккан одам кумирга ухшайди, ёнмаса хам сени коралаб ташлайди.
-
Мақолани ўқиб, бир латифа эсимга тушди. Уруш пайтида Афандини тил ушлаб келиш учун немислар томонига разведкага юборишибди. У ёққа ўтган Афанди совет аскарлари турган томонга қараб «тил ушладим» деб бақирибди. Советлар «Бу ёққа олиб кел» дейишса, Афанди «қўйиб юборишмаяпти» деган экан.
Олдинги ҳукумат репрессиялардан қутулиш учун чет элларга чиқиб кетишга мажбур бўлган журналистларнинг қайтиш йўлини инсон ҳуқуқларига тўғри келмайдиган яшаш жойидан рўйхатдан чиқмай кетганлиги ва эски паспортларини Ўзбекистонга бориб алмаштира олмаганликларини баҳона қилиб беркитиб қўйган. Рўйхатдан чиқмаганларни чет элларда консуллик ҳисобига қўйишмайди. Кейинчалик эса «беш йилгача Ўзбекистон билан алоқасини узган» деган важ билан фуқароликдан чиқаришади. Ҳозир бу муддатни уч йилга туширишган.
Нодемократик тартиб ва қоидалар туфайли ўзбеклар ўз она юртига бориш ҳуқуқидан маҳрум қилиняпти. Бунга ҳукумат бошлиғининг ўзи чек қўйиши зарур. Лекин, унда бундай жиддий ҳуқуқ бузилишларини тан олишга тўғри келади. Президент ҳозир бунга тайёр эканлигига ишониш қийин.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Санжарбек рахмат сизга.
Санжарбек жуда ақлли шарҳ берибдилар. Отасига раҳмат
Хали хаммаси яхши булади…
Чакирикдан кура, чакирикка ёзилган шархни мазмуни кучлирок чикибди. Шунинг учун фаргоналик мухтарам отахон журналистимиздан хакли равишда чакирикка ёзилган раддияни укиб унга жавоб ёзишини жуда жуда истардик. Агар хакикатдан хам уша чакирикидаги сузлар рост булса, Санжарбекни ёзган хакли саволларига жавоб кутиб коламиз. Исмат ака Сиздан илтимос Санжарбекни шархини катта планда чакирикка жавоб деб чикарсангиз. Зора мухтарам журналистимизни унга кузи тушса. Санжарбекка РЕСПЕКТ!
Агар менга,мухаммаджон обидовга раддия бериш хукуки берилса,у кишига айтар элим ки,сиз бирор кун ЖАСЛИК ёки Карши 64 зоналарда утириб куринг яъни жиноятчи сифатида эмас балки оддий кузатувчи сифатида..ушаларни овкатидан енг..ушаларни курпасида ухлаб куринг…ушалар кийган ва кияётган кийимларни кийиб юриб куринг..ХЛОР СЕПИЛГАН ХОНАЛАРДА КУЗИНГИЗ КУРМАЙ КОЛГУНЧА УТИРИБ КУРИНГ ЧИ!!!!ВАТАНДАН ТАШКАРИДА ЮРГАН ЖУРНАЛИСТЛАР НИМА ГУНОХ КИЛДИ????АЙБЛАРИ СИЗ КАБИ ЯЛТОКИЛАР МУХТАРАМ ПРИЗИДЕНТИМИЗ ДЕЯ ХАЛИГАЧА ОГЗИНГИЗДАН БОЛ ТОМГУДЕК МАКТАЁТГАН ЗОЛИМ ВА ЛАЪНАТИ КАРИМОВНИ АЙБЛАРИНИ УЗОКДАН БУЛСАДА АЙТИШДИ.АЙТИНГ!!!!АЙТИНГ!!!!СИЗ УЗИНГИЗ КАЙСИ ЖУРНАЛИСТНИ КАФИЛЛИКГА ОЛА ОЛАСИЗ????СИЗГА УХШАГАН МАДДОХЛАР СНБЧИЛАР НИМА ДЕСА ШУЛАРНИ ГАПИНИ БАЙРОК КИЛИБ КУТАРИБ ЮРГАНСИЗЛАР ВА ХАЛИЯМ КУТАРИБ ЮРМОКДАСИЗЛАР…ТУГРИСИ КАРИМОВНИ УЛИГИНИЯМ БУЛСА СУД КИЛИШ ВА СУДЛАНУВЧИЛАР КУРСИЛАРИДА СИЗ КАБИ ЯЛТОКИЛАРНИ ХАМ УТКАЗИШ КЕРАК. ХАЛИ ВАКТЛАР КЕЛАДИ..СИЗ КАБИЛАРГА ХАМ ХУКМЛАР УКИЛАДИ….АЙТИНГ ЧИ!!!МИРЗИЁЕВ СИЗГА ШУ МАКОЛАНИ ЁЗИНГ ВА ЧЕТДАГИЛАРГА КАФОЛАТ БЕРИНГ ДЕБ АЙТДИМИ????КУЛИНГИЗДАН КЕЛМАЙДИГАН ИШНИ ГАПИРМАГАНИНГИЗ МАЪКУЛ ЭМАСМИКИН????ШАХСАН СИЗ ТУГИЛИБ УСГАН ФАРГОНАДАН НЕЧТА ЁШ ЙИГИТ НОХАК ЖУВОНМАРГ БУЛДИ ВА КАНЧАЛАРИ ХАЛИ ХАНУЗ КИЙНОК ОСТИДА УТИРИШИБДИЛАР. СИЗ УЛАРНИ КАЙСИ БИРИГА ЁРДАМ БЕРИБ КУЙДИНГИЗ???? АГАР ХОЗИР УЛАР ТУРМАДАН ЧИКАРИЛСАЛАР ХАМ ЭНГ КАМИ УЧ ЙИЛДА ..БУЛМАСА..БЕШ ЙИЛДА УПКА СИЛИДАН КУТИЛИШАДИЛАР…УЛАРНИ БЕОТА КАТТА БУЛГАН ЯРИМ ЮПУН ЮРГАН БОЛАЛАРИЧИ?????…МОДДИЙ ЗАРАРЛАРНИ КУЯ ТУРИНГ!!!!
БУ МАЪНАВИЙ ЗАРАРЛАРНИ КИМ ВА КАЧОН ТУЛАЙДИ????УЗОКНИ КУЯ ТУРИНГ!!!!!ЯНА ИККИ ОЙ УТАР УТМАС…КАТТА КОЛИБ ИККИНЧИ…УЧИНЧИ СИНФ УКУВЧИЛАРИ ПАХТАГА ХАЙДАЛАДИ….ЧИКАРИЛАДИ ЭМАС ХАЙДАЛАДИ…ВИЛОЯТИНГИЗ ХОКИМИ ХОХЛАГАН КИШИСИНИ ДУППОСЛАБ..ОНАСИГАЧА СУКАЯПТИ..ХУШ!!!!СИЗ КАЁКДАСИЗ???? ЭШИТМАЯПСИЗМИ БУЛАРНИ???? ШУНАКА КАФОЛАТГА ОЛАДИГАН ЗУР ЭКАНСИЗ….НЕГА ВИЛОЯТ ХОКИМИНГИЗ ОЛДИГА БОРИБ, УРТОК ХОКИМ!!ЗАМОН …ОДАМЛАР УЗГАРДИ…ЭНДИ СИЗ ХАМ БИР БИРОВДАН КАЛТАК ЕБ УСАЛ БУЛИБ КОЛМАНГ ДЕБ АЙТА ОЛМАЯПСИЗ????
ВА ХАКАЗОО….КОЛГАН ИШЛАР ВИЖДОНИНГИЗГА ХАВОЛА….
1 шарҳ
Бу мақоладан шуни англадимки, М.Обидовнинг асл мақсади хориждаги журналистларни юртга қайтариш эмас. Бу – президентга яқинлашиш, назарига тушиш учун ўйлаб топилган мавзу холос. Қават-қават қўйилган пахтадан шудоққина билиниб турибди. Айни дамда М.Обидов ўзига кафил бўлаолмайди-ю қувғин қилинган журналистларга қандай кафил бўлади. Шундай эзгу истаги бор экан буни дунёга жар солмасдан бажарса бўлмасмиди. М.Обидовга қўйиб берса Ўзбекистондаги қолган бошқа журналистларни ҳам йўқотиб танхо журналист бўлиб қолса.