Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қудрати: РЎЗА ТУТГАН ЧАҚАЛОҚ
РЎЗА ТУТГАН ЧАҚАЛОҚ
Абдулқодир Жийлонийнинг отаси тушида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган эди. Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Абу Солиҳ! Тангри таоло бу кеча сенга комил ва даражаси юксак бир ўғил фарзанд эҳсон этди. У менинг ҳам фарзандим ва суюклигимдир», дея марҳамат қилдилар.
Абдулқодир туғилганида унда бошқа болаларда кўрилмаган ғайритабиий ҳоллар юз бера бошлади. Булардан бири Рамазон ойида бўлди. Абдулқодир саҳар вақти сутини эмганидан сўнг, кун бўйи ҳеч эммас, фақат ифтор пайти ҳамма оғиз очганида сут эмарди.
Ўша йили Рамазон ойининг охирида ҳаво булутли бўлди. Шунинг учун осмонда ҳилол кўринмаган ва Рамазоннинг тугаб-тугамагани номаълум эди. Шунда қўшнилар онасидан Абдулқодирнинг ҳолатини сўрашди. Унинг сут эммаётганини билишгач, рўза тутишда давом этишди…
Ёмғир ёққанида заминга ҳар гал,
Ажиб ис таралар, кӯнглимга ёқиб.
Чуқур нафас олиб тӯймайман тугал,
Сирли дунё дейман осмонга боқиб…
Бир зум ӯтмай қӯшни аёл ӯйиб дил,
Йиғлаб сӯрар хар тонг фарзанд Худодан,
Ӯн йил бӯлди бола бергин раҳм қил,
Сирли дунё қараб турар самодан…
Юрагимни эзар унинг ноласи,
Жахлим чиқиб чақирдим мен дунёни.
Қумурсқани хатто бордир боласи,
Қийнамагин қӯшнимиз Сурайёни…
Сирли дунё борми сенда тарози,
Кел ӯлчаймиз қувонч билан ғамликни..
Ҳаётидан бӯлса кимки норози,
Ӯзи қилсин ӯзига хакамликни…
Шивирлади эй инсоннинг боласи,
Яхши ӯйла ёмғирдан сӯнг камалак ..
Сабр қилсанг ҳаётингнинг қораси,
Шодлигингга бӯлар сабаб бӯлажак!
Бир сесканиб деразадан қарасам,
Қора булут қоплаб олган фалакни..
Энди нолиб ҳаётимдан йиғласам,
Кутиб яшай чиқишин камалакни..
Сӯзларимдан аразлаб дунё сирли ,
Сукунат-ла эгиб олиб бошини.
Гумбурлади,чақмоқ урди таъсирли,
Шаррос қӯйди заминга кӯз ёшини…
Эртасидан нола чиқмас қӯшнимдан,
Хабар олдим хавотирдан ӯйланиб..
Сурайёхон дарров қучиб бӯйнимдан,
Хомиладор бӯлдим деди жилмайиб…
профессор Абдуқодир Сатторов юборган
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Само Юлдузи
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ (Ўқинг….фақат йиғламанг)
КЕЛИНГ БОЛАЛИГИМИЗНИ ЭСГА ОЛАЙЛИК… БОЛА ТИЛИДАН
Болажонларнинг тили ширин. Уларнинг гаплари фикрлаш доирасидан, дунёқарашидан келиб чиқади. Баъзида жуда кулгили, баъзида эса ўринли. Мана, ўқиб кўринг. 4 ёшли Сарвинознинг опасига янги урф бўлган туфли олиб беришди. Сарвиноз ўзига ҳам худди шундай туфли олиб беришларини сўраб, хархаша қилди. — Кейинги маошдан сенга ҳам олиб бераман, бироқ…