Ислоҳатларни муваффақиятли олиб бориш учун биринчи галда ҳаёт мамот бўлган, энг муҳими мутахассислар (кадирлар) масаласини шаффоф ҳолатда ечишимизга тўғри келади. Юртимизда доимо иқтидорли, талантли кишилар бўлган, бу бизни бахтимиз. Айнан мана шундай ўз иқтидори алоҳида сифатлари билан ажралиб тўрган шахсларни, бошқаришни турли бўғинларига топиб қўйиш, мазкур ислоҳатларни қандай боришини таъминлайди.
Талантли, иқтидорли, ҳалол, мустақил фикирлайдиган, тажрибали ташкилотчилик нозик томонларини ўзлаштириб олган одамлар, ҳақиқатдан ҳам жамиятни локамативи, соғлом кучи бўлиб, буларни масъулятли жойларга қўйиш эртанги кунимизни белгилайди.
Айниқса Ҳукумат ва Давлатни бошқаришда мулозимлик ўринларига ўзига муносиб бўлмаган кишиларни олиб келиш ёки тайинлашга ҳеч ҳам тоқат қилиб бўлмайди. Ҳар бир шахс ўзи қила оладиган ишни қилгани маъқулдир.
Инсон учун энг ёмон нарса ўзи билмайдиган амалда қила олмайдиган ишга қўл урушидир. Қачонки биз ҳар бир кишини муносиб жойига қўйа олсак, бу албатта осон эмас. Шундагина бошланган ислоҳатлар ўз натижасини шубҳасиз беради. Биз яхши биламиз бир касбни бир одам бутун умри давомида чуқур, атрофлича эгалай олмаслиги мумкин. Шундай экан демак доимо ўз ўстимизда ишлашимиз, ўрганишимиз изланишимиз керак.
Кадирларни ислоҳатларни боришидаги алоҳида ўринга эга эканлигини ҳисобга олсак ва шунингдек халқаро тажрибага назар ташласак шу нарсага амин бўламизки. Кейинги бир неча ўн йиллар давомида хозирги турмуш даражаси фаровонликка эришган Осиё мамлакатларидан Жанубий Корея, Тайван, Малайзия, Сингапур каби давлатларда ислоҳатлар муваффақиятли ўтказилишида АҚШ ва Европада ўқиб ва ишлаб тажриба ортирган мутаҳассислар ҳал қилувчи ролни ўйнаган.
Ҳаттоки бугунги кунда бутун дунёни ҳайратга солаётган Хитой иқтисодини тамал тошини қўйган Дэн СяопинФранцияда бир вақтлар ишлаб, таълим олганлиги ва кейинчалик Хитой Коммунестик Партия раҳбари бўлгач, бу мамлакатни оғир ижтимоий аҳволдан, бозор иқтисодини жорий қилиш туфайли муваффақиятли чиқарганлиги яъни ислоҳатлар ўтказганлиги ҳам Ғарб таъсири туфайли бўлганлигини этроф этиш мумкин.
Сингапур мамлакатини асосчиси Ли Куан Ю нафақат ўз мамлакатидаги иқтидорларни, ундан ташқари бутун дунёдан ўз ишини устаси турли-туман касб эгалари мутаҳассисларни ҳам таклиф қилди.Бундан ташқари Японияни юксак даражадаги ривожланишининг асосий сабабларидан бири, ўн тўққизинчи аср охири ва йигирманчи аср бошларида мазкўр мамлакатдан Германияга келиб, кўплаб студенларни ўқиши, ўз вақтида бу мамлакатни ҳар томондан тараққий қилишида муҳим ўрин эгалаган эди.
Қолаверса ХХ аср бошида Ватандошларимиз ҳам Германияда таълим олишган. Болъшевиклар сиёсий ҳокимятни босиб олгандан кейин, қайтаолмасдан ўзга юртларда қолиб кетганлар. Шуни унутмайлик қайси мамлакат ўз талантлари, иқтидорларини дунёни энг илғор олий ўқув юртларида ўқитмас экан ёки ҳеч бўлмаганда таланли шахсларга давлат шароит яратиб бера олмаса бундай мамлакатда тараққиёт бўлиши жуда қийиндир.
Шундан келиб чиққадиган бўлсак. Бугунги кундадолзарб бўлган кадирлар масаласини ҳал қилишни йўлларидан бири, тақдир тақозаси билан ривожланган мамлакатларда ишлаётган, тажриба ортираётган Ватандошларимизни зудлик билан қайтариш, кейинчалик ўқиётган ёшларни ҳам ўқиши тугаши билан ўз Ватанимизга ишга таклиф қилинса оқилона иш бўларди. Назаримда янги президент Шавкат Мирзиёев булар барини яхши ҳис қилиб тўрибди. У киши яқинда мамлакатда сифатли замонавий кадирлар етишмаслигини бекорга такидлаган эмас.
Агар Президентимиз хориждагиларни ишга атрофига таклиф қилса чинакам тараққиёт бўлади. Чунки булар замонавий билимга эга,ривожланган давлатларда тажриба ортирган ҳалол кадирлардир.
Бор экансиз-ку, Отабек Тошев. Ҳақиқатдан ҳам соғлом кадрлар бошланган бугунги Ислоҳатлар тақдирини белгилайди. Сизга ухшаган чет элдаги ақл заковотли инсонлар белгилайди.Раҳмат. Мен бугун сизни кашф қилдим.
Агар Президентимиз хориждагиларни ишга атрофига таклиф қилса чинакам тараққиёт бўлади. Чунки булар замонавий билимга эга,ривожланган давлатларда тажриба ортирган ҳалол кадирлардир.
Бу одам ким узи танитийлар. Президент улгандан кейин лоп этиб чикиб колдилар
Раҳмат, жуда яхши фикрлар айтилган…