Бахтиёр Шоҳназаров: ЎзМТРКМ ни ислоҳ қилиш ҳақида мулоҳазалар (1-қисм)
Эркин ва мустақил журналист Бахтиёр Шоҳназаров «Дунё ўзбеклари» сайтида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш ҳақидаги таҳлилий мақоласини эълон қилган эди.
Таниқли журналист бу ҳақда ўз видеоблогини ҳам ҳозирлади. Икки қисмли блогнинг илк қисмида ЎзМТРКнинг ҳозирга пайтдаги ҳуқуқий аҳволи ва кўрсатувлар тайёрлаш билан боғлиқ воқеълик ҳақида ҳикоя қилинади.
Унда мамлакатнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена Конвенцияси (1951 йилда қабул қилинган) ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо эмаслиги оқибатлари, валюта бозори эркин эмаслигининг телевидение фаолиятга салбий таъсирлари, кўрсатувлар рейтинги ўлчанмаслигининг реклама тушумига таъсири ҳақида мулоҳаза юритилади.
Видео блогнинг 1-қисмини қуйидаги линкдан томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=EFW4namWnRw
—
Bakhtier Shakhnazarov
Бахтияр Шахназаров
Bahtiyar Şahnazarov
Бахтиёр Шоҳназаров
Toronto, Canada
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ