"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 05/24/2017 17:35-     21831 марта ўқилди

 “Дунё ўзбеклари”дан:
Бу мақола эълон қилинганига ҳам салкам тўрт-беш йил бўлиб қолди. Унда ҳали Ислом Каримов барҳаёт эди.
Мақолани, унда кўтарилган муаммони республика ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимлари, хусусан, қора бозорнинг асосий ҳомийси бўлмиш – МХХ ва унинг қудратли раиси Р.Иноятов синчиклаб ўқиган, билади. Лекин негадир чора кўришга шошилмайди. Чунки у ҳам, Марказий Банк Бошқарувчиси Файзулла Муллажонов ҳам чорак асрдан бўён ана шу “қора бозор”дан кун кўриб келишади. Лекин ҳеч ким уларнинг мушугини “пишт” демайди.
Тошкент бозорларидаги қора бозорнинг нархи эса шиддат билан кўтарилиб бормоқда…
Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким?
Ёки Марказий Банк Бошқарувчиси Файзулла Муллажонов фаолиятига бир назар
“Дунё ўзбеклари” дан:
Файзулла Муллажонов Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган.
1993 йилдан: – Ўзбекистон Марказий Банк бошқаруви раиси;
– Республика пул кредит сиёсати комиссияси раиси;
– 2002 йилдан Дунё валюта фонди (МВФ) нинг Ўзбекистон бўйича бошқарувчиси, вакили.
Укаси – Сирдарё вилоятида фуқаролик суди раиси.
Ўғли Абдумажид –  2008 йилнинг мартига қадар Тошкент шаҳар Миробод район ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 2008 йилнинг мартидан – Тошкент вилоят ишки ишлар Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. Милиция полковниги.
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи
1.
Яқинда Тошкентга борганимда “Қора бозор”да бир неча маротаба доллар алмаштиришимга тўғри келди.
100 АҚШ долларига 280 000 – 300 000 сўмгача ўзбек пулини алмаштириб олиш мумкин экан.
Ўзбекистонда пул биринчи маротаба алмаштирилган 1994 йилда 1 АҚШ доллари бошида 4 сўм, бир ойдан сўнг эса 6 сўм ўзбек пулига тенг эди.
Ўтган салкам йигирма йил ичида сўмнинг қадри 500 – 600 маротаба камайди…
2.
Тошкентда бугун  қишлоқ хўжалиги моллари билан савдо қиладиган 17 та йирик (филиаллари билан 40 га яқин) бозор мавжуд.
Шу бозорларнинг нечта дарвозаси бўлса, ўшанча ёввойи “қора бозори” ҳам бор.
Катта катта корзинкаларда ўзбек сўмини кўтариб, елкасига ортиб олган девдай девдай йигитлар, ҳозиргина “монетный двор”дан чиққан яп-янги ўзбек сўмларини кўтариб, қўлларидаги почка почка пул тахламларини худди гугурт қутисидай бемалол ўйнаб туришади.
Бу бозорларнинг ҳаммасида яқинга қадар валюта алмаштириш пунктлари бор эди. Лекин улар фаолият юритишмасди. Номигагина бор эди, холос.
“Қора бозор” эса сутканинг йигирма тўрт соатида ҳам “очиқ”.
Бу ерда Сиз куннинг истаган пайтида келиб, ҳеч нарсадан қўрқмай  ўз долларингизни бемалол алмаштириб олишингиз мумкин. Негаки, “Қора бозор”ни милиция ходимлари тўрт томондан ўраб, ҳимоя қилиб туришади…
Аслида, Ўзбекистон республикасининг жиноят Кодекси бўйича валюта савдоси учун жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.
Масалан, Ўзбекистонда кимлардир ҳар куни 50 000 долларни ҳам бемалол алмаштириб, олди берди қилади. Лекин умрида бир маротаба 50 АҚШ долларни алмаштиргани учун ҳибсга олиниб, судланган фуқаролар бор…
Бир АҚШ доллари Файзулла Муллажонов раҳбар бўлган Марказий Банкнинг амалдаги расмий курси бўйича  2000 сўмдан сал ошик бўлса, “қора бозор”да қарийб 3000 сўмни ташкил қиларди. Фарқи мана шу ерда…
Ўзбекистондаги валюта алмаштирувчи дўконларга бизнинг бугунги қаҳрамонимиз бошчилигидаги Марказий Банк томонидан бир кунда  5 миллион доллар пул сотувга қўйилар экан…
Ана энди бу ерда қоладиган даромадни ўзингиз ҳисоблаб олаверинг…
3.
Бугун Ўзбекистонда “Нексия”, “Матиз”, “Малибу”, “Дамас”  каби харидоргир машиналар фақат долларга сотилади.
Ҳолбуки, бизда  доллар билан олди берди қилиш, савдо сотиқ юритиш қонун бўйича қатьиян  тақиқланган.
Лекин шунга қарамай давлат идоралари автомобилларни бемалол долларга сотишдан ҳайиқмайди.
Олий ўқув юртларига қабулдаги вагон вагон долларларни айтиб ўтирмасак ҳам бўлади…
4.
Яқинда хориж матбуотида Ўзбекистон Марказий Банк Бошқарувчиси  Файзулла Муллажоновнинг кутилмаганда бетоб бўлиб қолгани ва ўз хизмат вазифасини бажаришдан озод қилингани ҳақидаги миш мишларга кўзим тушиб, кўнглим хижил бўлиб қолган эди.
Бугун эса “Озодлик” радиоси вебсаҳифасида унинг яна ўз ишига қайтганини ўқиб, “хайрият” деб секингина хўрсиниб қўйдим.
Бу дунёда: “Охири бахайр бўлсин” деган бир гап ҳам бор…
Менинг бу сўзларимни ўқиб, баъзилар “муаллиф нимага шама қиляпти” деб ҳайрон қолиши мумкин…
5.

Файзулла Муллажонов Ўзбекистонда  йигирма йилдан бўён Марказий Банк Бошқарувчиси бўлиб ишлайди.

Бу давр мобайнида молия вазири (Минфин) – 13 марта, Бош вазир – етти марта алмашди.
Вилоятларнинг баъзи бирларида 20 йил ичида 20 маротаба ҳоким ўзгарди. Фарғона ва Самарқанд областлари мисолида уч ойгина омонат ҳоким бўлганлар ҳам бор.
Исмат Хушев ҳам шу ўтган йиллар баробарида уч маротаба ҳибс этилиб, яна уч маротаба Бош муҳаррир бўлди.
Уч нашр (“Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журнали, “Ҳамкор” – “Деловой партнер Узбекистана” ва “Миллий таълим” газеталари) га Бош муҳаррир бўлиб, уч мартаба ишдан ҳайдалди.
Охир оқибат мана ўн йилдирки, Ўзбекистондан ўн минглаб километр узоқликдаги Канада давлатида сиёсий муҳожир бўлиб, умргузаронлик қилаяпти.
Лекин Файзулла Муллажонов ҳамон ўз ўрнида…
Президент девони бошлиғи Зелемхон Ҳайдаров

Суратда: Ўзбекистон Марказий Банки Бошқарувчиси Файзулла Муллажонов (ўнгда) Халқ банки раиси Эркин Боқибоев билан
24 йилдан бўён Президент билан бирга.
Бугун Ўзбекистонда давлат раҳбари билан шунча вақтдан бўён бирга ишлаб келаётган фақат шу икки арбоб қолди, холос.
Миллий Хавфсизлик Хизмати Раиси Рустам Иноятов ҳам ҳозирги лавозимига сал кейинроқ – 1995 йилда тайинланган эди.
1990 йилларда Ички Ишлар вазири этиб тайинланган Зокиржон Алматов ҳам бугунги кунларга етиб келолмай, истеъфога чиқиб кетди.
Ҳа, Бўритош Мустафоев ҳам бор экан. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Бош прокурор бўлган бу мулозим ҳозир Олий Суд раиси.
Президент билан шунча йилдан бўён бирга ишлаб келаётган мен билган бошқа мулозим йўқ экан…
6.
Асли намангонлик бўлган Файзулла Муллажонов етмишинчи йилларда Тошкент халқ хўжалиги (Нархоз) институтини битириб, ўз меҳнат фаолиятини дастлаб Гулистон госбанкида бошлаган.
Сўнг кўп ўтмай у Сирдарё вилоят банки бошлиғи, ажойиб инсон Ҳамидулла Насруллаев назарига тушди. Асли тошкентлик бўлган Ҳамидулла ака Ўзбекистондаги йирик молия ва банк эшелонларига мансуб таниқли ва кайвони инсон эди.
Ҳамидулла аканинг молия ва банк оламидаги бу нуфузи, тажриба ва таъсири ёш ва истиқболли Фазулла Муллажоновнинг катта майдонга чиқишига кичик замин яратди. Лекин Муллажонов шу  кичик имкониятдан ҳам яхши фойдалана билди.
Ҳамидулла Насруллаев елкасида “том”га чиқиб олган Файзулла Муллажонов кўп ўтмай  устози Тошкентга кўтарилиб кетганидан кейин, унинг ўрнига вилоят банкига раҳбар бўлиб қолади.
7.
Худди шу йилларда мамлакатда ҳам худди ёш ва омадли Файзулла Муллажонов ҳаётидаги каби ажойиб ва ғаройиб ўзгаришлар содир бўлади.
Бу орада КПСС Марказий Комитетида яхши тажриба орттириб қайтган ва шахсан Горбачёвнинг назарига тушган Шавкат Муҳиддинович Юлдошев Сирдарёга обкомнинг иккинчи секретари бўлиб келади.
Бу – айтиш мумкинки, Ўзбекистон сиёсатидаги илк фавқулоддаги ҳодиса бўлди. Маҳаллий миллат вакилининг иккинчи секретарь бўлиши катта ишонч эди…
Файзулла Муллажонов ана шу даврда Шавкат Юлдошевнинг назарига тушади.
Тез орада Шавкат ака Фарғонага биринчи котиб бўлиб кетади.
Орадан яна кўп ўтмай, унинг даврида Фарғона фожеалари юз беришига қарамай Шавкат Муҳиддинович Тошкентга – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети қошидаги назорат (контроль) комиссиясига раис бўлади.
Ажаб, Фарғонада рўй берган фожеа боис ҳамма яксон бўлди. Лекин вилоятнинг биринчи раҳбари Шавкат Муҳиддинович  партиянинг энг нуфузли назорат идорасига раҳбар бўлиб ўтди…
1990 йилларда Марказий Контроль комиссияси раисига кенг ваколатлар берилган бўлиб, у ҳатто республика Марказий Қўмита фаолиятини ҳам текшириш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга  эди.
Янги ва қудратли лавозимга тайинланган Шавкат Муҳиддинович кўп ўтмай ўзининг Сирдарёда қолган “банкир” ҳамюрти (земляги) Файзулла Муллажоновни Ислом Каримовга тавсия қилиб, Тошкентга чақириб олади…
8.
Хуллас, Муллажонов Ҳамидулла Насруллаев елкасида “том”га чиқиб – вилоят банкига бошлиқ бўлган бўлса, энди юлдузга чиқиб – республика миқёсидаги раҳбарга айланиши Шавкат Юлдошев номи билан боғлиқ…
Агар Президентни – ойга, Олий Раҳбариятдагиларни – юлдузларга қиёс қилгудай бўлсак, Муллажонов бу юлдузлар орасида 20 йилдан бўён чарақлаб, порлаб келаяпти. Ўтган бу давр мобайнида кўкка чиққан не не юлдузлар порлай олмай, куни битиб, ўчиб кетди.
Одатда ойга яқин юрсанг – куйиб кетасан, узоқлашсанг – тафтини соғинасан дейишади. Файзулла ака, ажаб, шунча йилдан бўён куймай, чўкмай, ёнмай бир маромда нур таратиб келаяпти.
Лекин унинг таратаётган бу нури одамлардан кўра кўпроқ ўзи яратган “сирли ва сеҳрли доллар салтанати” аъзоларигагина тушаяпти, холос…
Айтиш мумкинки, Файзулла Муллажонов Сирдарёдаги банк тизимида яхши ва ҳалол ишлади. Одамлар ва ҳамкасблари орасида яхши ном қолдирди.  У ростдан ҳам Сирдарёда катта обрў қозонган эди.
Лекин каттакон бир республикада бу стерженни ушлаб туриш осон эмас экан.
Бугун Ўзбекистонда Банк бошлиғининг ҳалол ва тўғри ишлаши мумкин бўлмай қолди. Энг аввало катталарнинг ўзи ҳар томонга тортади.
Ё ҳаёт, ё мамот жанги бораётган бу талотўп майдонда Муллажонов ўзини сақлаш ва асраш учун бошини ўтга ва чўққа ургани табиий…
Ўзбекистон Олий раҳбариятига мансублик, уларнинг бутун мол мулки ва бойлигига  дахлдорлик – бу энг аввало катта ишонч, катта масъулият ва шу билан бирга катта машаққат ва заҳмат ҳам…
9.
Дарвоқе, бизнинг Муллажонов билан танишувимиз ҳам жуда қизиқ бўлган.
1993 йилда Ўзбекистон Преззиденти девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров  Тошкентда 400 кишилик данғиллама тўй қилган эди.
Тўйни Зелемхон Ҳайдаровни катта ҳаётга олиб чиққан устози Иброҳим Ўролович Қўчқоров очиб бергани худди кечагидай ёдимда.
Тўй “Қизил майдон”даги Баҳор концерт залининг орқасидаги “Биринчи” кафеда нишонланади.
Мен ўша пайтларда Ислом Каримовга жуда яқин бўлганим сабаб тўйда хизмат қилишга таклиф қилинган асосий фигуралардан бири эдим.
Агар билсангиз, “Биринчи” кафеда ҳукуматдагилар учун алоҳида кичик зал ҳам мавжуд бўлиб, бу ерга асосан тўйга таклиф қилинган энг азиз ва мўтабар меҳмонлар – олий раҳбариятга яқин мулозимлар таклиф қилинарди.
Менга меҳмонларнинг обрўйи ва лавозимига қараб ана шу махсус залга киритиш масъулияти юкланган эди.
Ҳукумат аъзолари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, министр ва вилоят ҳокимлари – фақат биринчиларгина киритиларди бу залга. Улар билан тўйга келган ўринбосар ва иккинчи даражали шахслар тўппа тўғри умумий залга ўтказиларди.
Ўзбекистон Бош прокурори Бўритош Мустафоев  бир гуруҳ мулозимлари билан   тўйхонага кириб келишганида мен Бўритош акани кичик залга бошлаб, қолган ҳамроҳларини чаққонлик билан умумий залга ўтказиб юбордим.
Бош прокурор ўринбосарларидан бири   Бўритош ака билан “махсус зал”га ўтмоқчи эди. Лекин синчков нигоҳим бунга йўл қўймади.
Менинг ҳатти ҳаракатимни зимдан кузатиб турган Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат Масалаҳатчиси Мавлон Умрзоқов “Тўғри қилдингиз” деган маънода мамнун бош ирғаб қўйди.
Худди шу маҳал тўйхонага Сирдарёнинг биринчи раҳбари Ботир Маҳмудов бошчилигидаги катта бир гуруҳ кириб келди. Булар область прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, вилоят МХХ раҳбари ва бошқа расмий кишилар эди.
Мен улар билан кўришарканман, Ботир акани кичик залга бошлаб, қолганларини умумий залга ўтказиб юбордим.
Президент атрофидаги мулозимлар, хусусан Мавлон Умрзоқов билан Сирдарёга борганимизда бизни ҳукумат дачаларида кутиб олиб, меҳмон қиладиган одамлар эди улар. Шунинг учун ҳам мен уларни яхши танирдим.
Лекин буларнинг орасида кўриниши ҳам Ботир Маҳмудовнинг ўзига монанд, мен яхши танимаган бир одам ҳам бор эди.
Боши тепакал, кўринишидан  колхозда омбор мудири ёки нари борса чорва фермаси бошлиғига ўхшаш  жонқовул қиёфали бу киши ҳам негадир Ботир ака билан бирга шахдам қадамлар ташлаб кичик залга талпиниб турганда,  уни зўрға тўхтатиб қолгандим.
Унинг қўлидан ушлаб қолиб: “Сиз, марҳамат, бу томонга!” деган сирли бир ишора билан уни умумий залнинг катта эшигига бошқариб юборган эдим.
Кейин билсам бу одам Файзулла Муллажонов бўлиб, бунинг устига у куни кеча Марказий Банк Бошқарувчиси этиб тайинланган экан.
Афсус, мен бундан бехабар, (поезд аллақачон кетиб бўлган эди) шунинг учун ҳам унинг олий табақали меҳмонлар ўтирадиган залга ўтишига рухсат бермадим.
Асосий тўполон шундан кейин бошланди. Хизмат қилиб юрганлар қанча бориб илтимос қилишмасин, Муллажонов махсус залга қайтиб кирмади.
Ҳамма югур югур қилиб қолди. Ҳатто ичкарига кириб кетган Мавлон ака ҳам олдимга келиб, Марказий Банкнинг янги раҳбарини нега ичкарига киритмадингиз деб дағдаға қилиб қолди. Мен уни танимаслигимни айтдим.
Қолаверса, Президент атрофидаги казо казолар олдида қандайдир банк бошқарувчиси мен учун бир тийинга қиммат, аҳамиятсиз одам эди.
Хуллас, Зелемхон аканинг ўзлари бориб илтимос қилганларидан кейингина мендан қаттиқ ранжиган Файзулла Муллажонов ажиб бир норизолик билан истар истамас  кичик залга кириб борди…
Зелемхон Ҳайдаров уни зўрлаб махсус залга олиб ўтаётганда шокосадек кўзларини ола була қилиб, менинг ёнимдан ўтиб кетгандаги ажиб ҳолати ҳозиргача ёдимда сақланиб қолган…
Бугун орадан 20 йил ўтиб, Ўзбекистонда Муллажонов асос солган “Қора бозор” қироллигининг бутун салобати, маҳовати ва қабоҳатини кўз олдимга келтирарканман, ўшанда уни ҳукумат аъзолари ўтирадиган залга киритмаганим жуда тўғри бўлган экан деб ўйлаб кетаман.
Ажаб, содда ва кўнгли тоза Исмат Хушев ҳукумат аъзолари ўтирадиган кичкинагина зиёфат залига киритмаган одамга Ислом Каримов кейинчалик Ўзбекистон Олий Раҳбарияти мол мулки ва бойлиги сақланадиган бутун бир хазинанинг олтин калитини бериб қўйди…
Афсуски, кейин ҳам Муллажоновнинг йўлини тўсиш масаласида тўйдаги ҳаракатимдан нарига ўтолмадим…
10.
Бу воқеаларга ҳам салкам чорак аср бўлибди.
Бугун Ўзбекистон –дунёда доллар алмаштириш қонун йўли билан тақиқланган бир неча мустабид давлатлар қаторига киради.
Лекин Ўзбекистонда бўлиб, қора бозорда одамлар 24 соат бемалол доллар алмаштирганини кўриб,  бу мамлакатда  доллар олди бердиси қонун йўли билан тақиқланган деб ўйламайсиз.
Бу ерда ҳамма нарса долларга сотилади. Машиналар, уйлар, ҳовлилар, мансаб ва олий даргоҳдаги ўринлар, ҳатто муҳаббат ҳам…
Расмий Тошкент мулозимлари ҳукумат йиғинларида инфляция олдинлари атиги3-4, кейинги пайтларда эса 6-7 фоизга кўтарилганини айтаётган  бир пайтда  аслида унинг бир неча баробар кўп эканини  мутахассислар яхши билишади.
Буларнинг ҳаммаси Файзулла Муллажоновга, унинг 20 йиллик қироллигига бориб тақалади.
Инсоф билан айтганда, Файзулла ака содда ва самимий одам. Баъзан унинг болафеъллиги ҳам бор.
Хўш, унда Ўзбекистондаги “қора бозор”нинг қироли ким?
Кеча мен билган ва биринчи маротаба кўрганимда банкирдан ҳам кўра кўпроқ омборчи ёки чорва мудирига ўхшатган Муллажонов ростдан ҳам бугун Ўзбекистон “қора бозори”нинг қиролимикан?
Қирол бўлган тақдирда ҳам бу мамлакатда, бу сиёсатда у бир ўйинчи, холос.
Лекин бу кўланканинг ортида турган кучлар ким? Бу бир қараганда катта давлат сирига ўхшайди. Лекин аслида унинг сирли жойи борми?
Халқ ҳаммасини кўриб, билиб турибди. Бу қора бозорнинг орқасидан қурилган пирамида ва кошоналар, яратилган бизнес чўққилари Франциянинг “Лазурний Берег”идан тортиб, Туркиянинг “Анталия”си-ю, АҚШнинг машҳур “Маями”гача, Дубайнинг олтин қасрларидан тортиб, ҳатто Канада  ва Торонтонинг  осмонўпар биноларигача етиб келган.
Бу жаннатмакон жойлардаги энг баланд ва қимматбаҳо чўққиларнинг аксарияти ўзбек олигархларига тегишли.
11.
Биламан, Ўзбекистонда Банк Бошқарувчисининг тўғри ва ҳалол яшаши имконсиз. Рус тилида айтганда “абсурд” бир нарса.
Қора бозор ва банклар орқали амалга ошириладиган валюта конвертацияси Муллажонов ва унинг ҳамтовоқлари тассаруфида.
Қолаверса, энг катта даромад манбаи ҳам  – бу валюта конвертацияси!
Бир йилда миллиард долларгача валютани ўзлаштириш мумкин. Фақат конвертация орқали.
Ўзбекистонда валюта савдоси билан шуғулланадиган, ҳисобсиз мўмай ноқонуний даромадлар маскани бўлган, барча қора бозорлар фақат Муллажоновга тегишли ва унинг ҳукмронлиги остида ишлайди, бу унинг фаолият майдони десак адолатдан эмас.
Назорат органларининг, хусусан банкни назорат қилиши мумкин бўлган деректив органлар (Прокуратура, Олий суд, Ички ишлар) нинг ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда, бир оғизликда бошқарадиган бозори бу.
Ўзбекистонда мана йигирма йилки, бу қора бозор энг юқори эшелоннинг – республика Олий раҳбариятининг катта қозони бўлиб қайнаб келди.
Бу қозон қайнаганда ҳам вақирлаб, тўлиб тошиб қайнамоқда…
Аслида Муллажонов ҳам бу ерда оддий бир ўйинчи, у шу ўйинга қўшилмаса даврадан чиқиб кетиши ёки янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, чиқарилиб юборилиши турган гап.
Қолаверса, унинг ҳам бола чақаси, қуда андаси бор. У ҳам одам, унинг ҳам рўзғори бор.
Дарвоқе, қуда анда ҳақида.
12.
Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги жуда кўп мулозимлар ўзъаро қуда андачилик ришталари билан чамбарчас боғланган.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги мулозимларидан бири, Коррупция ва рекет Бошқармаси бошлиғи полковник Ботир Турсунов ва россиянинг энг бой кишиси Алишер Усмонов билан қуда анда бўлишган эди.
МХХ раиси Рустам Иноятов олдин Давлат Божхона қўмитаси раҳбари бўлган, эндиликда Солиқ Қўмитаси бошлиғи, ҳалол ва покиза инсон генерал Ботир Парпиев билан қуда.
Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров ўзи билан бирга ишловчи ажойиб инсон Обидхон Жўраевга  икки қизини бериб, у кишининг ўғилларини куёв қилган эди.
Бугунги Олий суд раиси Бўритош Мустафоев Бош прокурор бўлган пайтида аввал юстиция вазири, кейинчалик Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Алишер Мардиев билан қуда  бўлишган.
Мавзудан узоқлашмай, бевосита бугунги қаҳрамонимиз Файзулла Муллажоновга қайтсак, у киши Ички Ишлар вазири, генерал полковник Зокиржон Алматов ва Олий Хўжалик суди раиси Мирзоулуғ Абдусаломовлар билан қуда анда тутинишган.
Қуда қилганлар мени яхши тушунишади: ота ўз фарзанди учун, унинг ўша хонадонда тинч тотув яшаб кетиши учун нима нарсаларни қилмайди дейсиз.
Бир пайтлар Файзулла Муллажоновга алоқадор “қудратли” қудалардан бирининг эрка фарзанди боис  Марказий Банк хазинасидан 10 миллион доллар ўзлаштиргани интернетда анча шов шувларни келтириб чиқарган эди.
Биз бу билан мулозимлар мансабдорлар билан қуда анда тутинмаслиги керак  демоқчи эмасмиз.
Биз фақат  қуда анда тутинган юқори мансабдаги мулозимлар учун ҳаётнинг турли туман зигзаглари борлигини айтиб ўтмоқчимиз, холос.
Сиз оддий одам бўлсангиз, бошқа гап. Лекин амалдор бўлсангиз, ҳамманинг кўзи Сизда, Сизнинг қуда андангизда бўлади…
Бир сўз билан айтганда, қуда андачилик – ҳаёт қонунларидан бири.
Лекин Ўзбекистонда қариндошчиликнинг бу ажиб ришталари бугун тамомила бошқача мазмун ва моҳият касб этди. У бугун юксак аҳамиятга эга:
Сен қуданг кимлигини айт, мен сенинг кимлигингни айтаман деган даражага етиб қолган…
13.
Қора бозорни кузатиб юрувчи назоратчилар, кланлар, олигархлар қўлни қўлга бериб қўлга киритган бизнес империялар, уларни ҳимоя қилувчи мафиялар Ўзбекистонда каттакон бир қиролликка асос солишди.
Бу қироллик яратган қаср ва салтанатлар, кошона ва сирли хилқатлар ҳозирча – миллионлаб гектар пахта далаларида бели букчайган, эртадан кечгача қора нон ташвишида юрган, бир килоси 20 000 сўмлик гўштни сотиб олишга мажбур қилинган ( баъзи оилалар эса ярим йилда ҳам татимайдиган) бечора ва шўрлик халқнинг кўзидан узоқда.
Лекин қачонгача шундай бўлиб келади?
Фазулла Муллажонов асос солган қора бозор қироллигининг “шуҳрати” бугун Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб, Америка Қўшма Штатлари ва Канадагача етиб келди.
Бугун  бой ва бадавлат одамлар борадиган жойлардаги энг баланд байроқлар ҳам ўзбек мафиясига тегишли. Бу масалада баҳс ва мунозара бўлиши мумкин эмас.
Улар чорак асрдан бўён шўрлик ўзбек халқини алдаш ва талаш эвазига давру даврон сурмоқдалар.
Қачонгача?
Қора бозорда ҳар қанча қудратли бўлмасин Марказий Банкнинг бошлиғи ҳам  аслида бир улкан қўланка.
Ҳаёт қонуни шундай: Милт этган нурнинг қадами етган чоғи ҳар қандай улкан кўланка ўз ўзидан йўқолади, яксон бўлади…
fmm3
Исмат Хушев,
Торонто шаҳри, Канада 
1 август, 2013 йил, Торонто шаҳри, Канада.

7 шарҳ

  1. Гулзамон
    09/25/2014 at 11:04 AM(Edit)

    Исмат ака! Кундан кунга кескин ва яхши маьнода ашаддийлашиб кетаяпсиз! Ҳозир Ўзбекистонда эмасман, у ерда бўлганимда,яьни чет элга чиқмаганимда бўндай гапларнинг фарқига бормаган ҳам бўлардим. Соғлигим, ишим ёмонлашиб ,топганим ҳам ҳавога ўчиб кетгач ,соғлигимга оид ҳолатларим менга жўда таьсир қилди. Ўз вақтида мен ҳам бола-чақа ва рўзғор деб кўп ҳаром олди сотти билан ҳам шўғулланиб кўрдим. Ўша жараёнда кўрдимки, менман деган ташқи тарафдан силлиқ, моддий яшаши рангли кўриниб ётганларнинг падвал тагида қанча қанча яширин ишлари борлигига ҳам кўп гўвоҳ бўлганман. Мен яна ўзимни тиклаб олишим учун фоиз бермай туриб ҳам қарз бериб турадиган, менга ишонадиган танишларим бор эди .Ёрдаминиям ,пулиниям олмадим .Қаттиқ тавба қилганим учун ,бозорга бориб танишларимнинг яхши яшашларини кўриб ,хавасланиб юрмай деб танишларим бор ерларга умуман ,бормай қўйдим . Оғир ишларни кўп қилган бўлсам ҳам хеч ошхонада офессант бўлмаган эканман .Ўзимни мажбўрлаб ишлаб кўрдим .Мени танийдиганлар кўриб қолиб хайрон .У ер хам аёлларга ёмон кўз билан қарайдиган жой экан .24 соат ишлатиб .15000 сум беради .чидайин деб ,сабр берсин деб ,беш вақт номоз ўқиб кетдим .Жахлим тез бўлгани учун .шилқим кўзлар билан келишолмай ,ўндан баттар оғир мехнати бор ишга кирдим . Ойлиги 200000 сўмгаям етмайди . 100000 сумдан кўпроқ уй учун ижара тулайман .Менку чидайман ,хаммасига, болаларимни хам қийнаб қўйсам хам тавбамдан бўзмадим. Аям болаларингни қишлоққа жўнат десаям ,бир ярим йил шу холатда яшадим .Мен сўраган нажот Аллохдан етиб келди .Ўзим хам Туркия тўғрисида ёмон фикрда эдим .Ўндай булиб чиқмади . Хозирги ишим Хам кимларнинг тўшинчасича ёмон кўринсада Аллохнинг олдида пок покиза иш ,халолидан қўймасин . Сизнинг ёзганларингизни ксеракопия қилиб ,хамма катта бозорларга ёпиштириб чиқиш керак . У ерда бўлсам мен шу ишни қилардим . Яна бир бор рахмат ака !Соғ бўлинг !

     

  2. 6 шарҳ

    1. Otabek Toshev
      08/13/2013 at 11:42 AM  (Edit)

      Мамлакатимизда эркин конвертациянинг йуклиги, кора бозорни келтириб чикарди .Эркин конвертацияни булмаганлиги мамлакатимизга чет эл инвестициясини ун млиардлаб долларлари криб келишдан тухтади. Холбуки чет эл капитали криб келганда нафакат иктисод кутарилар, янги технология хам криб келар, ишсиз одамларни катта кисми иш билан таминланган булар эди. Кора бозорда чет эл валютасини алмаштриш иктисодимизга зарар, милий сум урнини ички бозоримизда эгалаб, текинхурларни бойитгани колади.

      REPLY
    2. Fazliddin Yokub
      08/03/2013 at 6:05 AM  (Edit)

      Kodiriy otilishi oldidan ikki rakaat nomoz okishga ruhsat soragan ekanlar …

      REPLY
      • Мамаёкуб Хамраев.
        08/03/2013 at 6:21 PM  (Edit)

        Фазлиддин ака! Кодирий билан буларнинг уртасида юз маротаба еру осмонча фарк бор. Булар, яхши кунлар келгач халкнинг хотирасидан гурухи билан учиб кетади, чунки халк эслашга хам куркади, кайтиб келади деб. 19 йил ичида сумни 600 баробар кадрсизлантириш учун чинакамига халк душмани булиш керак. “Казнокрад” сузи абадий ёпишиб турибди буларга, ювса хам кетмайди, кувса хам кетмайди энди! Пасткаш осмонупар иморат курса хам, барибир пасткаш булиб колаверади,б уюрмайди. Халкнинг куз ёшлари тутади барибир. Якин колди!

        REPLY
    3. Мамаёкуб Хамраев.
      08/02/2013 at 5:44 AM  (Edit)

      Жуда хам уз вактида, боплаб ёзилган макола булди, катта рахмат Исмат ака! Муллажоновнинг бехосдан маъзалари кочиб колиши, УЧЛИК хакидаги шов шувларга бевосита боглик, у киши КИРОЛ эмасу, лекин кироллик хазинабони, хозир жуда катта кураш кетаяпди, хакикат килишга бел боглаган МХХ, ёлгизланиб колмаса булгани. Осончиликча таслим булмайди булар, пихини ёрган. Чукаётган кемадан биринчи булиб каламушлар кочади. Уйлар тайёр, УЧЛИК командаси пайт пойлаб турибди, МИЛТ этган нур булса, бу кора кучлар йуколади. Халк умидда.

      REPLY
    4. olimbek
      08/02/2013 at 1:03 AM  (Edit)

      Ismat aka,
      Juda haqqoniy yozilgan maqola. Siz ancha adolalatli maqolalar yoza boshladiz. Avvallari ancha hushomadgo’ylik kuchli edi amaldorlar haqida yozga maqolalaringizda.
      Ayniqsa O’bekistonga borib kelganizdan so’ng juda o’zgardingiz va tanqidiy maqolalaringiz ko’paydi. Halqqa xizmat qilgan kam bo’lmaydi.

      REPLY
    5. Fazliddin Yokub
      08/02/2013 at 12:55 AM  (Edit)

      Rosa boplagansiz bu makolani . Sizning mahoratingizni juda yahshi bilamiz . Bilmadik , balki bu juda orinlidir . Ammo shu istedodingizni biror bir ijobiy diniy makolalarda ham sinab korsangiz yomon bolmasa kerak . Halkimiz musulmon , hayotlari baribir dinimizga boglik . Shunday ekan , bu hayirli ishga kol urish ham , hammaning nasibasi bolavermaydi . Onda – sonda bolsa ham diniy ijobiy yonalishlarga halkimizda ehtiyoj katta . Osh esangiz goshtli bolsa , kanday ham yahshi , togri emasmi ? …

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Гаплашадиган гаплар – ўқувчилар билан мулоқот (Июль, 2016 йил)
  2. Исмат Хушев: Ўзбекистон ойнаи жаҳони (ЎзТВ) га янги раҳбар тайинланди…
  3. Исмат Хушев: Президент қошида халқ Қурултойига эҳтиёж бор
  4. Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ… (Биринчи мақола)
  5. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (6-мақола)
  6. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати (4)
  7. Исмат Хушев: Осиёнинг буюк раҳбари ўз Ватанида мададга зор. Нега??? (1)
  8. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? – ЁДНОМА
  9. Исмат Хушев билан юзма юз ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ 24 ноябрь 2019 йил – Канада
  10. Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…
  11. Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…
  12. Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. ГОСТЬ says:
    05/25/2017 at 02:19-

    Исмат ака ажойиб инсонсиз! Рахмат! Вактим хам йук сайтингизга кириб газетангизни укиб туришга. Озрок вактим бор эди, хаёлимга жуда ажойиб фикрлар келаяпди: Ислом Аллохнинг олдида жуда каттик сурокдага ухшайди, мана ярим йилдон купрок вакт утса хам 27 йиллик килмишига жавоб беролмай азобда, Аллохдан илтимос килиб ётганга ухшайди Буритошни чакиринг, Файзуллани чакиринг деб, яна кимларни чакирар экан. Хайронман!!!!!!!!!

    Reply
  2. Бўз бўри says:
    05/25/2017 at 01:25-

    Ўзбек халқини қуртдек талаб, силласини қуритган тили бошқа, дили бошқа, қони бошқа бу махлуқлар ўлиб, қутилиб кетавермасликлар керак.

    Болаларини ҳам пишқириб яшашларига йўл қўймаслик керак. Ўзбекнинг тузини еб, тузлиғига тупирган араб Бўритошу, форс Муллажоновлардан милиард -милиард Америка пулини қайтаоиб олиш қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ишлатиш лозим. Яна қашшоқ оилалар турмуш тарзларини яхшилашга ишлатиш лозим.
    Каъбада Каримов ўз қондоши Мўллажоновдан кўнглингиздан нима ўтди, деб сўраганда, Мўллажонов шу мазмунда жавоб беради:
    – Умримни охиригача сиз билан ишлашни сўрадим…
    Ўзбек халқини қатлиом қилишда қилич вазифасини ўтаган Мустафоевнинг уй -жойи, қасрлари (уруғлариники ҳам) ҳеч қандай аёвсиз тинтув этилиши керак. Авлодларини қутириб яшашларига йўл қўймасликлари керак. Худди шундай Муллажоновникини ҳам.
    Каримов ўз ёнига чақириб олмоқчи бўлаётган бошқа толончиларни ҳам айни шундай кўйга солиш лозим.
    Шундай кўйга соладиганларнинг бош бошлиғи Исмат Хушев, ўринбосарлари Шароф Убайдуллаев, Жаҳонгир Муҳаммад, Ҳамроқул Асқар, Мамаёқуб Ҳамроевлар бўлсалар мақсад хатосиз амалга ошириларди.
    Ўзбек халқини талаган қонхўр талончиларнинг рўйхати менда бор. Мен уни махфий йўллар билан Исмат Хушевга етказаман.

    Менимча, бу одам қиёфасида юрган бу шайтонлар рўйхати президент Шавкат Мирзиёевда ҳам бор.

    У, назаримда қулай вақт кутаяпти.
    Бўз бўри,

    “Дунё ўзбеклари” учун махсус

    25 май, 2017 йил, Тошкент шаҳри.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94758 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33107 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33033 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32990 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32737 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31671 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31633 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31418 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31400 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31369 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31365 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31360 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31356 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31354 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31354 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31346 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31344 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31344 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31343 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31342 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31342 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31339 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31339 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31339 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31331 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31330 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31330 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31330 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31328 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31327 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31327 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31327 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31326 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31325 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31322 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31321 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31321 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31316 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31314 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31311 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31311 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31310 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31310 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31309 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31309 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31306 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31304 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31303 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31302 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31301 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31299 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31297 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31296 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31296 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31296 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31295 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31295 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31294 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31294 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31293 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31293 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31293 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31292 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31291 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31290 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31289 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31289 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31287 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31287 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31287 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31283 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31280 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31279 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31279 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31278 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31278 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31278 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31274 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31274 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31269 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31268 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31268 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31265 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31265 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31265 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31260 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31252 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31249 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31249 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31248 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31245 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31245 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31242 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31241 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31240 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31240 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31239 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31239 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31236 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31234 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31234 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31232 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31231 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31230 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31230 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31226 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31225 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31225 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31223 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31223 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31219 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31219 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31219 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31216 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31216 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31215 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31214 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31214 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31211 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31210 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31208 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31207 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31205 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31205 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31203 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31198 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31197 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31196 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31195 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31195 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31194 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31193 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31193 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31192 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31191 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31190 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31189 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31189 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31188 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31187 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31186 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31184 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31183 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31183 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31182 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31180 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31180 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31180 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31179 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31178 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31177 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31176 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31176 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31175 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31175 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31172 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31172 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31171 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31171 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31170 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31170 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31169 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31169 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31169 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31169 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31165 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31165 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31164 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31163 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31162 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31159 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31156 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31154 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31151 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31151 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31149 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31148 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31143 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31143 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31142 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31139 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31139 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31138 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31137 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31137 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31136 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31136 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31135 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31130 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31128 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31128 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31126 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31126 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31125 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31124 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31123 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31122 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31119 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31119 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31118 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31116 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31116 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31116 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31116 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31115 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31112 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31111 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31111 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31110 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31107 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31106 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31105 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31104 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31104 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31104 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31103 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31102 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31101 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31097 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31094 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31080 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31080 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31080 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31080 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31078 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31077 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31074 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31073 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31071 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31069 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31064 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган