Мамадали Маҳмудов: Илонлар тўдасига ўт қўйган нашр…
Илонлар тўдасига ўт…
Қай танишим билан қўнишмай, гап айланиб “Дунё ўзбеклари” ва Исмат Хушевга тақалади.
Ҳозир “Ўзбекистонда бундай газета йўқлигини ҳамма билади. Маҳаллий матбуотга мажбурлаб обуна қилишади. Ичида пичоққа илинадиган бир нима йўқ. Аравани қуруқ олиб қочадилар. Матбуотдек кучли қуролни дуч келган одамга ишониб бўлмайди. Менинг билишимча айни пайтда ҳатто хорижда ҳам “Дунё ўзбеклари” каби миллат минбари рутбасига айланган нашр йўқ.
Профессор Мавлон Умрзоқ билан Ҳалима Худойбердиевалар: — том маънодаги ҳақиқатни ёзаяпти. Исмат жуда ғайратли, бағри кенг йигит., деган бўлсалар, шоир Карим Баҳри: — ҳозирча “Дунё ўзбеклари” билан беллашадигани йўқ., деб таъриф берди.
Кеча етти тилни мукаммал биладиган курсдош дўстим ёзувчи ва олим Мирёқуб Қобил билан гаплашганимда: — “Дунё ўзбеклари” дўстларига ҳам, душманларига ҳам очиқ либерал газета экан. Исмат Хушев «Озодлик” радиосида Ўзбекюрт раҳбарлари ҳақида ҳақ гапларни айтди. Янги Президент ва биринчи хонимнинг Хитой сафари тўғрисидаги ёрқин ва самимий фикрлари менга жуда манзур бўлди. Икки ўғлим Америкада яшайди. Яқинда Америкада бўлдим — у ердаги ҳамма ўзбеклар “Дунё ўзбеклари”ни севиб ўқишар экан., деди…
Техника фанлари доктори Абдураҳмон Ражаб синфдошим., у ҳам “Дунё ўзбеклари” мухлиси. Бугун гаплашганимда: — Турсунбой Адашбоев тўғрисида ҳақ гапни ёзибди. Бизнинг университет ректори ҳеч бир таъзияга бормай қолганини кўрмаганман. Муҳаммад Али раҳбар бўлган уюшма аъзосининг таъзиясига бормагани унинг кимлигини англатиб турипти., — деди.
Иқтидорли тарихчи олим, бобоси Темир ҳақондек ёвқур Шуҳрат Барлос бугун телефонда куйиниб айтди:
— Бу дунёда кўп золим шоҳлар ўтган. Ҳеч биридан яхши ном қолмаган. Лаънатларга кўмилиб тупроққа айланган.
Ўзингиз билган, сўнги диктатор 21-асрда юртни қамоқхонага айлантиргач, миллат хор бўлди. Қамоқ, қийноқ, ўлимдан қочганлар дунёга сочилиб не, не ойдинлар чет эллардан паноҳ топди. Улар ҳануз ўз тўғри сўзларини айтишда давом этмоқда. Янги президент томонидан бу масалани кўтариш фурсати етди.
Сўнгиси… даврида айниқса ёлғон, туҳмат , маддоҳларга эшиклар кенг очилди . Ҳамон улар даври –давронларини сураяптилар. Бу қўллари қон, оғизлари қон халқ душманлари, яъни қаттол ижрочилар масалалари давлат миқиёсида кўриб чиқилишига вақт аллақачон етган. Бу ватан хоинлари тўғрисида ББС , ”Озодлик”, айниқса “Дунё ўзбеклари”да кўп айтилди, кўп ёзилди. Ҳамон айтилмоқда, ёзилмоқда. Аммо негадир чора кўрилмаяпти. Оммовий ахборот воситаларини ўлдирган олчоқлар ҳам ҳамон гуллашда давом этаяптилар.
Ғайриқонлар ҳур фикрларни мажақлашда зимдан иш кўрмоқдалар. Зимдан… Янги президентнинг янги сиёсатига қарши ўлароқ …
Шукрулло, Одил Ёқубов , Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов каби кўплаб адибларнинг бошларига айнан шулар кулфат солганлар. Бу илонлар галаси туб томири билан йўқ бўлмас эканлар , оммавий ахборот воситаларида ижобий ўзгариш асло юз бермайди . Бу фикрни Исмат Хушев такрор — такрор айтаяпти. Бу фикр “Дунё ўзбеклари» да ва чет эл матбуотларида такрор –такрор ёзилаяпти.
Ватанимизни, миллатимизни ўйлайдиган ҳар бир зиёли бир бутун бўлиб, илонлар тўдасига қарши курашайлик. Бу билан кўп адолатли ишлар қилаётган юртбошимизга ҳам ёрдам берган бўламиз.
— Бу кимарсалар алмашилмас экан, — деди Шуҳрат Барлос — оммовий ахборот воситалари олдинги кўр ҳолатидан чиқолмайди. Матбуот, фикр бўғилган жойда давлат ривожланмайди. Миллат тараққиёт этмайди. Буни англаган президент Шавкат Мирзиёев: ”Халқни эшитайлик, халқ дардини тинглайлик, тўғри фикрларга йўл очайлик” деб таъкидлаб келмоқда. Бу -кўр кимсаларга сабоқ бўлмайдими?
— Букрини гўр тузатади , — дедим мен Шуҳрат Барлоснинг гапига жавобан .
— Ажриқни туб томири билан суғуриб ташлаш лозим…
Мен бугун қўнишган дўстларимнинг сўзларини қоғозга туширдим.
Исматбек, дўстим. Сиз кўрларнинг кўзини очишда давом этаверинг. Хайриддин, Муҳаммад Алилар ўткинчи кимсалар …
Эврил Турон
«Оқтош» санаторияси, Бўстонлиқ,
20 май, 2017 йил, Тошкент вилояти…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
1 шарҳ
4 комментария
-
Дунё ўзбеклари сайтини ҳар хафта 100 мингдан ортиқ ватандошларимиз чет элдан тўриб ўқийди. Ўзбекистондаги наширлар 10 минг нусхага ҳам етмайди бундай шармандаликни сабаби ҳаммага маълумдир…
-
«Dunyouzbeklari» Uzbekistondagi barcha mansabdorlarni aslida kim ekanligini rost yzayapti. Agar bu nashir mamlakat ichida to’laqonli ishlasa bormi OAV da haqiqiy inqilob sodir bo’lgan bo’lardi. Qanchadan qancha odamlar ko’zi ochildi Ismat Xushev va uni tarafdorlari mashaqatli ijodiy mehnatlari tufayli.
-
Mamadali Mahmudov juda to’g’ri haqiqatni aytgan Karimov davridagi amaldorlarning 90 % o’g’ri, poraxur xalqimizni xoinlaridir. Ular shunchalik ko’p jinoyt qilganki, bular bari aniq ko’rinib turibdi. Amaldorlarni baland uy joylari, qimmat moshinalarini oddiy oyliqga olib bo’ladimi. Mana qonun ichidagi o’g’rilar.
-
«Хайриддин, Муҳаммад Алилар ўткинчи кимсалар …» Bu kimsalarda umuman insof zarracha yo’q. Bularning yzi eshakni terisidan ham qattiq ekan.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Жуда тўғри ва айни ҳақиқат…