"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Эврил Туронга Сойлиқдаги «Оқтош» куч-қувват ва илҳом бахш этди (15-мақола)

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Муҳаррир минбари | 22/05/2017 02:58-     21291 марта ўқилди

«Дунё ўзбеклари»дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги энг сўлим ва хушманзара гўшаси «Оқтош»да дам олаётганини муқаддам хабар қилган эдик.
Биз ҳар куни суюкли ёзувчимиз билан боғланиб турибмиз. Бугун Канадада душанба куни эрталаб соат ўнларда, Тошкентда кечки соат еттилар атрофида у киши билан яна бир марта боғланиб, ҳол аҳвол сўрадик.
— Бу ерларнинг табиати ниҳоятда гўзал экан. Тошкентдан 65-70 километр узоқликдаги Бўстонлиқда — Сойлиқ қишлоғидамиз. Бир пайтлар Александр Македониский қадами етган, Ҳандақ қишлоғидан айланиб ўтган бепоён тоғ тизмалари кўз ўнгимизда ястаниб ётибди. Бу ерда аҳоли хандақ қазиб, Македонский истилосига қарши кураш бўлган. Бу ерда шу жангдан хотира сифатида Искандар номли қишлоқ бор. Бир томони тоғу-тошларга туташиб кетган қир адирлар, ям- яшил арчазору майсазорлар руҳни енгил қилиб, кўнгилга ажиб бир илҳом бағишлайди. Санатория ходимларининг муомиласи жуда яхши, овқатлари мазали, дастурхони тўкин сочин. Ҳамманинг кайфияти яхши, атроф тинч ва сокин, тоза ва озода, мазза қилиб яшагинг келади…
Мамадали аканинг сўзларини тинглаб, кўнглим анча хотиржам бўлди. Кечаги — Юрак клиникасида амалиёт жараёнидаги ваҳима-ю,  хавотирлар  унутилди. Юрагимни секин аста бетакрор ёзувчининг келгуси ҳаёти ва истиқболи ҳақидаги ширин хаёл ва ёруғ орзу умидлар эгаллай бошлади…
Мамадали ака бу гал ҳам дардли, зтиробли кунларида унга руҳий ва маънавий далда бериб, меҳр ва мурувват қўлини чўзган «Дунё ўзбеклари»нинг барча мухлисларига чексиз эҳтиром ва  муҳаббатлариини яна бир бор изҳор этдилар.
Шундай қилиб, “Дунё ўзбеклари” орқали қилинган оддийгина мурожаатимизга “Лаббай!” деб жавоб берган ва ҳозирга қадар беатакрор ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:
Чет элдаги исмини очиқламаган мухлис номидан – 1000 АҚШ доллари
Америкадан профессор Собир ака Тўлаганов ва дўстлари – 600 АҚШ доллари
Россия ўрмонларидан Мамаёқуб Ҳамроев  – 300 АҚШ доллари
Канаданинг Монреал шаҳридан қўқонлик фаол Абдужалил Рустамов – 200 АҚШ  доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан исмини очиқламаган қадрдон дўстимиз – 200 АҚШ доллари
Қозоқистондан таниқли ўзбек олими Муродим Турдиев – 200 АҚШ доллари
Буюк Британиядан профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий – 167.49 АҚШ доллари
Россиядан Мирза Анвар Ҳамидов – 100 АҚШ доллари
Дунёнинг энг гўзал Швейцариясидан Башорат Эшова  – 50 АҚШ доллари
Америкадан ҳуқуқшунос Рустам ака – 50 АҚШ доллари 
Норвегиянинг Осло шаҳридан Отабек Тошев – 50 АҚШ доллари
Тошкентдан:
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукрулло домла — 400 минг сўм
Таниқли журналист, устозимиз Шароф Убайдуллаев — 300 минг сўм,
Олим ва ёзувчи Мирёқуб Қобилов — 200 000 сўм
Адабиётшунос олим Бахтиёр Ўрдабекли – 100 000 сўм
Таниқли санъаткор Бахтиёр Холхўжаев — 100 000 сўм,
Мактаб ўқитувчиси Зулфия  — 50 000 сўм
17 йиллик умри турма ва зиндонларда хароб бўлган, лекин иродаси ва руҳи синмаган улуғ ёзувчимиз уни ҳаётга қайтарган шифокорлар қаторида, унга баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзган дўстларимизга ҳам қайта ва қайта таъзим қилажагини, улардан ўла ўлгунча миннатдор эканини бизга маълум қилди.
Ўз ўрнида биз ҳам гапимизни ерда қолдирмай, оғир иқтисодий аҳволда қолган улуғ ёзувчимизга ёрдам берган “Дунё ўзбеклари”нинг барча ҳамкорлари — мухлис ва ўқувчилари, устозларга чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
22 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…


 

Суратда: Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Тошкент вилоятининг энг сўлим ва хушманзара гўшасида жойлашган «Оқтош» санаториясида, 22 май, 2017 йил,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Бўритош Мустафоев вафот этди…
  2. Ўзбекистон Давлат котиби Раҳим Ражабовнинг 80 йиллиги кенг нишонланди
  3. Исмат Хушев билан юзма юз 12 сентябрь 2019 йил Канада
  4. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Самандар Қўқоновнинг аҳволи оғир… 29.01.2020.
  5. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Президент нутқи дунё ўзбеклари нигоҳида (5-дастур)
  6. Исмат Хушев: “Юзма юз” (4) ЎзТВ ва ЎзА да нима гаплар? 21 февраль 2020 йил Канада
  7. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Бугун қиш фаслининг энг сўнгги куни… 29.02.2020
  8. Исмат Хушев: “Юзма юз” (4) Китобдан ҳам коронавирус чиқдими? Наҳотки?! 16.03.2020
  9. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Ўзбекистон карантинга тайёр эмас экан-ку! 19.03.2020
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Коронавирусни интизом билан енгиш мумкин 27.03.2020
  11. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев она юрти Ўзбекистонда
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” (4) Яхна ва жиз излаб Китоб ва Чироқчига сафар 18.04.2020
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.