"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Каримов даврида камситилган шоира Ҳалима Худойбердиевага орден берилди

Бош мақола | 05/18/2017 1:00 AM     20512 марта ўқилди

Каримов даврида камситилган шоира Ҳалима Худойбердиевага орден берилди

май 17, 2017

Шу кунларда 70 ëшни қаршилаган Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиевага “Эл юрт ҳурмати” ордени берилди. Таваллуд тадбирларида қатнашаëтган шоиранинг шогирди Гулжамол Асқаровага кўра, машаққатлар ортидан пешанаси ярқираган Ҳалима Ҳудойбердиева янги раҳбариятдан миннатдор:

-Жуда ҳам миннатдор. Навоий кутубхонасида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси Ҳайриддин Султонов шоира кўксига “Эл юрт ҳурмати” орденини тақиб қўйди. Тадбирда сўзга чиққан Муҳаммад Али¸ Йўлдош Эшбек каби шоирлар Ҳалима Худойбердиеванинг шеъриятдаги ўрни ҳақида ифтихор билан гапиришди, – дейди Гулжамол Асқарова.

Суҳбатдошга кўра, 17 май куни шоиранинг “Осойишта шам” деган китоби босмадан чиққан.

Шоира сўнгги 25 йил ичида китоби чоп қилинмай келаëтган эди.

Ҳалима Худойбердиева совет даврида “Ёш гвардия” нашриётида бўлим бошлиғи, “Саодат” хотин-қизлар журналида Бош муҳаррир сифатида фаолият олиб борган. Бундан ташқари у Ўзбекистон Аёллар қўмитаси раиси бўлган.

Чодирҳаëл дастури

Чодирҳаëл дастури
http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2017/05/Асқарова.mp3

Хавфли бурилиш

1994 йилда эса, шоиранинг эри -ўша пайтларда Президент Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси бўлган Мавлон Умрзоқов ишдан олингани ортидан Ҳалима Ҳудойбердиевдан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиш сўралади.

Шоира 2009 йили Озодлик билан суҳбатида эри қамоқда бўлган пайти икки йил уйдан кўчага чиқмаганини айтади.

Шоира кейинчалик ўз мавқеига мос бўлмаган тарзда “Гулистон” деган журнал оддий ходим бўлиб ишлаб кейин нафақага чиқади.

Саккиз йил бурунги суҳбат

2009 йили ¸ Озодликка суҳбат берган таниқли шоира Ҳалима Худойбердиева шеъриятга кириб келишидан тортиб¸ марҳум Шароф Рашидовнинг ўз ҳаëти¸ қолаверса ўзбеклар тарихидаги ўрни ҳақдаги хотира ва кузатишларини ўртоқлашган эди.

Шоир яшай билмас тилини тишлаб,

Кўриб, кўрмасликка солиб ўзини.

Номард кетар экан вақтини хушлаб,

Мушфиқ тасалли деб билса тўзимни,

Шоир яшай билмас.

Тинч қарай билмас у тоғу тош қолиб,

Инсоннинг юраги қулар чоғларга,

Осмоннинг ўрнига инсонни олиб,

Кўнглин тўлдирсалар қалдироқларга,

Шоир яшай билмас.

Яшолмайдир ермас, дил қолса музлаб,

Кўриб пайҳон бўлган ишқ иқболини.

Боларига гулмас, инсон бўлса даф,

Сўриб тугатсалар шира болини,

Шоир яшай билмас.

Бу сатрларни ëзган шоира Ҳалима Худойбердиева шеърларидаги шижоатдан фарқли бир тарзда¸ “нима ҳам қилар эдик¸ яшаяпмиз” дея гап бошлади.

“Одамнинг ижодини нима бўлганда ҳам ўзининг давридан айро олиб баҳолаб бўлмайди”.

Ҳалима Худойбердиева билан боғланиб ундан фикр сўрашга анчадан бери ҳаракат қилиб келдик. Ниҳоят бу ҳаракатларимиз самара берди. Телефон сифатининг ëмон бўлишига қарамасдан суҳбатимиз анчайин яхши кечди.

Ҳалима Худойбердиева билан суҳбат

Ҳалима Худойбердиева билан суҳбат
http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2017/05/Опамнинг.mp3

От ҳақида шеър ëзган Боëвутлик қизалоқ

Ҳалима Худойбердиева: Мен ўзимни¸ биринчи галда¸ ижодкор деб биламан.

Озодлик: Ҳалима опа¸ болаликка қайтсак. Сиз қандай қилиб шоир бўлдингиз?

Ҳалима Худойбердиева: Мен Боëвут туманида бир қишлоқда туғилганман. Янги йилда ўқитувчиларимиз биттадан шеър ëзиб келасизлар¸ деб вазифа беришди.

Менинг онам агроном эди. У пайтда агрономлар¸ раислар отда юрар эди. Онамнинг отининг оқ қашқаси бор эди. Унинг оти Олақашқа эди. Менинг биринчи шеърим ўша отга бағишланган “Олақашқа” деган шеър бўлган.

Ўқитувчим бу шеъримни мактабда¸ туман газетасида¸ вилоят газетасида чиқартириб¸ шу билан ижод бошланиб кетди. Кеча ҳам мана Қашқадарëда¸ Самарқандда учрашувлар ўтказиб келдим. Ҳамма жойда ўқитувчиларга илтимосим¸ уларга қўядиган талабим бўлади.

Бола балоғат ëшига етган пайтида барибир ëзадида. Ўша пайтда эътибор беринглар, дейман. Шунда “Йўқ¸ болам. Бу сенинг ишинг эмас” десангиз¸ шу қоғозни ташлайди. “Йўқ¸ яхши экан. Бошқачаку бу” деган кўнгил кўтарадиган гап айтсангиз¸ шу бола шу йўлдан ўзи чиқиб кетганини билмай қолади.

Оқ сочлик ҳомий

Озодлик: Сизнинг юзага чиқишингизда ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов ëрдам берган¸ деб ҳам ëзишади. Бу қандай бўлган?

Ҳалима Худойбердиева: У киши вилоятга борган. Ўшанда менинг чиқишимни газетада кўрган. Мен у пайтда 10- синфда ўқирдим.

Шароф Рашидов “Шу қизчада бир нарса борга ўхшайди” деб вилоят ҳокими билан газета редакторини шу қизнинг яшаш шароитини кўриб келасизлар ва ота-онасини қизини ўқишга юборишга кўндириб келасизлар¸ деб бизнинг уйимизга жўнатган.

Менинг ижодга кириб келишимнинг биринчи бошланиши ўшанда бўлган. Бу ëқда ҳам¸ Москвада ҳам ўқиган пайтларимда¸ у киши ҳар доим хабар олганлар. Москвада ҳеч бўлмаса битта-иккита китоб чиқариш керак¸ дерди у киши.

Москвага борганларида мени ëнларига чақириб “Қизим¸ нимага ҳалигача китобингиз чиқмади?” деб менга айтган. Раҳматли Шароф Рашидов ҳақда гап кетганда¸ мен у кишини ëруғ хотиралар билан эслайман.

Озодлик: Ўша пайтда баъзи бир ëзувчилар орасида “Шароф Рашидов Ўзбекистонни руслаштираяпти”¸ деган эътирозлар бор эди. Уни севмайдиган қатлам бор эди. Бу иддаоларга вақт ўтиб қандай баҳо бериш мумкин?

Ҳалима Худойбердиева: Йўқ¸ мен бу гапга қўшилмайман. Ўзбекистон учун нима қилиш керак бўлса¸ қўлидан келгунча ҳамма нарсани қилди у киши. Ўзбекистон учун нимани қандай йўллар билан ундириш керак бўлса¸ ундирди. Битта катта раҳбар ундан ортиқ бўлмас эди.

Саодат журналидаги саодатли онлар

Совет даврида аëллар ҳақда жўнакай мақолалар эълон қилиб турган “Саодат” журнали Горбачëв даврида умум эл дардини – эркакнинг ҳам¸ аëлнинг ҳам муаммоларини ëритадиган нашрга айланди. Ўзбекистон мустақиллик декларацияси ҳам илк бор “Саодат” журналида юз кўрди.

Озодлик: Мана¸ “Саодат” журналини Зулфия опадан кейин сиз бошқардингиз. Бу журналнинг ўша пайтда тутган ўрни қандай эди?

-Ҳалима Худойбердиева: Мен бош муҳаррир¸ таниқли шоир Эшқобил Шукур ўринбосар эди. Биз бу журналда 10 йилча ишладик. Биз билан ўша пайтда ишлаган кадрларнинг ҳаммаси ҳозир белголовчи лавозимларда ўтирибди.

Эшқобил Шукур ҳозир телевидениенинг бир каналини бошқараëтган бўлса¸ Қўчқор Норқобил “Қонун” журналининг редактори¸ Салим Ашур “Туркистон” газетасини яхши бошқараяпти¸ Шомаликова Дилфуза “Соғлом авлод” газетасини бошқараяпти.

Мен бундан хурсанд бўламан. Ҳар-ҳар замонда йиғилиб турамиз. Биз бошқача бир иштиëқ билан ишлаганмиз. Биз журналнинг ҳар сонида битта долзарб масалани кўтариб чиқардик.

Қайси ерда бўлмасин ўша ерни гуллатиб ўтириш¸ одамнинг бурчи деб ўйлайман. Ўша йиллардан биз ҳалигача қониқамиз.

Миллатнинг вакили бўлишдек шараф

Озодлик: Энди Горбачëв¸ ошкоралик¸ демократия даври¸ деган бир атама бор¸ Горбачëв ҳуррияти¸ деган атама бор. Сиз ўша пайтда¸ адашмасам¸ депутат бўлдингиз. Ўша даврни қандай эслайсиз?

Ҳалима Худойбердиева: Тўхтаб турган одам орқага кетади¸ деган гап бор. Демак¸ бир қадам бўлса ҳам олдинга силжиш учун ҳаракат бўлган. Ошкоралик даври халққа анча нарса берди¸ деб ўйлайман.

Имкон қадар фикрларни очиқроқ айтиш бор эди. 1989-1990 йилларда биз фаол ҳаракат қилдик. Ошкоралик турткиси билан жамиятни анча олдинга тортишга эришдик¸ анча олдинга қадам ташлашлар бўлди.

Ҳақиқат учун уч дақиқа ëки зулматдан чиқибоқ яна зулматга шўнғиган қатор

Озодлик: Тошкент метросида поезд Пушкин метросидан ер устига чиқади ва кейин яна ер тагига кириб кетади. Ошкоралик даври ҳам шунақа бўлмадими? Совет зулмидан бироз қутулиб¸ юзимиз қуëш юзини кўриб ва яна қоронғуликка кириб кетмадикми?

Ҳалима Худойбердиева: Билмадим¸ яхши нима айтдингиз. Ғалати фикр бўлди. Мен буни шеърларимда ишлатаман.

Озодлик: Мана сиз¸ бошқалар сингари мустақилликни орзу қилдингиз. Азиз бўлиб юрган одам¸ кутилмаган муаммоларга дуч келмадингизми?

Ҳалима Худойбердиева: Муаммоларга дуч келдик. Энди ким муаммо кўрмаган¸ кимнинг бошига муаммо тушмаган. Биз ҳам бошимиздан муаммоларни ўтказдик. Лекин мен ҳаммасини қандайдир унутдим. Мен ўзи ҳар доим унутишга ҳаракат қиламан.

Тўти савлат тўкиб боғларда юрар

Яшай билмас қай бир фаҳми кўру кар,

Тароқни сочгамас¸ фикрга урса,

Четлаб шўх, қийқириқ нафасли қушлар,

Тўти савлат тўкиб боғларда юрса,

Шоир яшай билмас.

У яшай билмайдир ўтмас, қай бир он,

Оқ-ойдин туйғулар кетса ўрилиб.

Шиллиққурт мисоли сип-силлиқ ёлғон,

Ҳақиқат ёнида турса керилиб,

Шоир яшай билмас!

Бу мисралар 1976 йилда грампластинка тарзида чиқарилди. Хўш¸ бугун боғлардаги тўтилар¸ шиллиққурт ëлғонлар кўпайган даврда Ҳалима Худойбердиеванинг аҳволи нечук?

Ҳалима Худойбердиева: Мен ўйлайман¸ ҳар қандай жамиятнинг ëлғони ва рости бўлади. Ëлғон кўпайиб кетаяпти деб қараб ўтириш бу одамийликка¸ айниқса ижодкорга тўғри келмайди.

Ижодкорларда қўлдан келганча ëлғонними ëки бошқа тарафга кетишними тўғрилашга ҳаракат бор. Мен ҳам шуларнинг бири сифатида ҳаракат қилаяпман.

Озодлик: Мана сиз юқорида шогирдларингиз Эшқобил Шукур¸ Салим Ашурларни айтиб ўтдингиз. Сизнинг тенгдошингиз Усмон Азимнинг совет пайтларида ëзган шеърида “Шоирлари ëлғон айтса¸ ўлади эл” деган мисралар бор. Ўша сизнинг шогирдларингиз¸ дейлик “Туркистон” газетасидаги Салим Ашурни олсак¸ бемалол ëлғонларни ëзиб¸ тагига муҳаррир сифатида имзо қўяяпти. Ўша газетада туҳмат ëзилаяпти¸ ëлғон ëзилаяпти.

Айтайлик¸ бир ҳамкасбингиз Мамадали Маҳмудов қамоқда¸ яна бир ҳамкасбингиз Юсуф Жума қамоқда¸ бир ҳамкасбингиз Эмин Усмон қамоқда уриб ўлдирилди¸ бошқалари ҳар ëқда қочиб юрибди.

Мана шундай ҳолат бўлиб турган пайтда бу шоирлар қандай яшаяпти? Виждон азоби¸ инсоф деган нарса йўқми? Ëки яшайверадими?

Ҳалима Худойбердиева: Энди бу саволларингизга атрофлича ўйлаб¸ тайëргарлик билан жавоб қилиш керак. Менимча¸ улар ҳам жуда ëлғонни бераëтгани йўқ. Улар фақат ëлғон бераëтгани йўқ.

Озодлик: Мана¸ совет пайтида Сахаровга тазйиқлар бўлган пайтда¸ сиз Москавада эдингиз. Ўша пайтда уни бир қанча академиклар ҳимоя қилиб чиқди. Русларда порядочност – покдомонлик¸ ҳалоллик деган сўз бор.

Наҳотки бизда “Нега Юсуф Жума қамоқда¸ нега Мамадали Маҳмудов қамоқда¸ нега Эмин Усмон уриб ўлдирилди¸ нега Муҳаммад Солиҳ мамлакатдан қувиб юборилди?” деб айтадиган одам¸ тил йўқ? Шунча равон¸ бийрон тиллар нимага гапирмаяпти?

Ҳалима Худойбердиева: (жимлик)……………………….

Озодлик: Ҳалима опа¸ майли бу жуда қийин савол. Жавоб бермасангиз ҳам майли. Энди мен савол берай¸ деб бердимда.

Ҳалима Худойбердиева: Тушундим мен сизни.

Занжирбанд дил

Худди мен дунëда доим кимдир кам

Беадоқ ҳижрондан юрсамда безиб

Кимдир чорлаганда босолмай қадам

Занжирбанд эканим қолгандай сезиб

Ҳалима Худойбердиева: Яна қандай саволингиз бор?

Озодлик: Ҳозир қаерда ишлаяпсиз?

Ҳалима Худойбердиева: Ҳозир ишлаëтганим йўқ. Мен ҳозир шеър ëзаяпман. Асосан шеърлар. Фақат менинг шеърларим иккинчи этажда эди. Телефон билан чиқсам¸ узилиб қоладими деган хавотир билан турибман.

Озодлик: Чиқаверингчи.

Ҳалима Худойбердиева: Эшитаяпсизми?

Озодлик: Ҳа¸ эшитаяпман. Демак ¸бугун ëзилган шеърлар.

Тўқни кияр тўни бор¸

Берар бўлсанг очга бер¸

Қизни берсанг хор қилмай¸

Жондан суйганига бер.

Шу қиздан бошқасидан¸

Ўзин тийганига бер.

Қизни берсанг қўрғони

Бўладиганига бер.

Мабодо бермас бўлсанг¸

Ўладиганига бер.

Юртни берсанг осмонин¸

Кўтаргич қанотга бер.

Ўлса ерин аëлдай¸

Қучиб ëтар зотга бер.

Ҳалима Худойбердиева: Яна битта шеър ўқиб бераман.

Озодлик: Марҳамат.

Кўрдим қишлоқ¸ гузар¸ шаҳарлар кўрдим¸

Оҳорлари кетиб борар билмаслар¸

Жамалак соч пари-пайкарлар кўрдим¸

Баҳорлари кетиб борар¸ билмаслар.

Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари¸

Дунë молин маҳкам тишлар тишлари¸

Боғларининг ширин забон қушлари¸

Олқорлари кетиб борар¸ билмаслар.

Отлария¸ қорабайир отлари¸

Гижинглади¸ деб ўйласам додлади¸

Ëли бўрон бўлганлигин ëдлади¸

Шунқорлари кетиб борар¸ билмаслар.

Кузатиб бу дунëнинг ўр-қирини¸

Билмай қолдим келмак-кетмак сирини¸

Ëлғон ëрлар ялашиб бир-бирини¸

Чин ëрлари кетиб борар¸ билмаслар.

Чарсиллаган бир ўт ëнар ичимда¸

Мен шеър айтсам¸ айтмадим дил учинда¸

Бу талотўп¸ қув-қув¸ чоп-чоп ичинда¸

Ҳалима ҳам ўтиб борар¸ билмаслар.

***************************************

Туғëн тугамади шоир ўлмади

Туғён кўтарар ул¸ бўлиб бағри қон,

Майли, усиз хам мўл беғамлар, гўллар,

Ишқилиб, узунроқ умр кўр, исён,

Туғён тугаган кун шоир ҳам ўлар.

ОЗОДЛИК


Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. Сиз севган шоира билан суҳбат: “Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар…”
  2. Шоир яшай билмас тилини тишлаб…
  3. Ҳалима Худойбердиева: Шоир подшоҳни мадҳ қилса, мамлакат бахтсиз бўлади
  4. Шоира Ҳалима Аҳмедова Лондондаги адабиëт фестивали совринини олди
  5. Бугун ўзбек шоираси Ҳалима Худойбердиева туғилган кун. Чин юракдан табриклаймиз!
  6. Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиевага таъзия…
  7. Ҳамроқул Асқардан Ҳалима Худойбердиевага байрам табриги
  8. Ҳалима Худойбердиевага: Президентимизга мингдан минг раҳматлар айтсак оз
  9. Суюкли шоирамиз Ҳалима Худойбердиевага оддийгина Холидадан дил изҳори…
  10. Ëшлар иттифоқи Каримов даврида ҳайдалган икки киночини юртига қайтарди
  11. Москва хиёбонларининг бирига Ислом Каримов номи берилди (ВИДЕО)
  12. ББС ўзбек хизмати: ЎзТВ Каримов даврида “урилган” мулозимларни кўрсатди

1 шарҳ

  1. олимжон says:
    05/19/2017 at 1:02 AM

    Халима Худойбердиева буюк шоира. Хечдан кура кеч деганларидек, хакикат карор топди. Шоира такдирланди. Табриклаймиз. Уша пайтда юз угирганлар такдирланган кун биринчилардан боришгани аник.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596327 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592342 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591150 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590581 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565424 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564264 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 558005 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554371 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553853 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553721 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551338 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550104 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540630 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540094 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537613 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536810 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536278 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533915 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533786 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533375 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 530031 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526059 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525631 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523863 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523544 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523007 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522521 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521618 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519465 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518838 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516033 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512854 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512073 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511888 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511444 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510688 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509394 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507848 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507545 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507527 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505942 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504485 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504393 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504334 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504083 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503892 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503461 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502614 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 501993 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 463962 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421196 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415560 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 414984 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386618 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 383922 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369134 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352517 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348506 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340202 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326426 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323859 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322927 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322818 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321666 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302520 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 302007 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282067 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275621 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261649 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261640 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252315 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229099 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226395 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224154 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207065 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203513 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202534 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202269 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197546 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194946 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184700 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183564 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173132 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172488 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172171 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162769 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158121 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158044 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157204 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155203 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155091 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154892 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154484 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152658 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152505 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152328 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151843 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151793 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149642 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148660 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146714 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146649 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145857 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145789 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144332 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 143994 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143926 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143805 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142552 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139093 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138078 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138075 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135803 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135191 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133376 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132960 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132948 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132656 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130994 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130295 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128337 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127394 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126894 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126893 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126800 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126706 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124907 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124586 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123613 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122617 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122327 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122271 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121968 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121411 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119845 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119675 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119666 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115850 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115764 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114669 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114548 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114452 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113440 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113151 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113082 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112252 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112051 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112042 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111904 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111669 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111417 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110409 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109072 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108536 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106449 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106447 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106405 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105749 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105694 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105226 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103797 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103758 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103660 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103529 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103518 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103457 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103117 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102440 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102094 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102013 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101878 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101631 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101398 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101393 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101351 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101157 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100885 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100371 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100363 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100012 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99366 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98701 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97858 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97737 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97614 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97581 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97358 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96798 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95580 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95525 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94374 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94211 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94139 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93957 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93487 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93403 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93150 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92855 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92267 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91923 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91807 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91545 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90842 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90710 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90080 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89917 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89181 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89055 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89035 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88748 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88662 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88649 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88304 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87994 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87638 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87553 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87248 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86551 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86377 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85429 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85323 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85123 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84963 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган