Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Муҳаммад Али жанобларига
СИЗ ХУДО ЭМАССИЗ! ПАЙҒАМБАР ҲАМ ЭМАССИЗ!
Ассалому алайкум ҳурматли раис жаноблари!
Сиз мени тан олишни истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам, яна бир бор сизга хат ёзишга қарор қилдим.
Зеро, сиз ҳозирча уюшма раиси экансиз, зеро, ҳозирча, мен уюшма аъзолигидан ўчирилмаган эканман, сиз раис сифатида ҳар бир уюшма аъзоси фикрини тинглашга, ҳисоблашишга мажбурсиз.
Сиз менинг иккинчи хатимга ўринбосарингиз Ғ. Эшмуродов номидан қайтарган ғазабнок жавобингизда айтганингиздек, мен аноним хат ёзувчи эмасман. Мен Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарча Ҳамид Олимжон кўчаси 29-1 хонадонда яшовчи, 99894 5728832 рақамли телефони бор, прозаик, уюшма аъзоси — Абулқосим Мамарасуловман.
Мен, Абулқосим Мамарасулов, прозаик сифатида ўзимни шунчаки ижодкор ҳисобламайман. Негаки, 1984 йили Москвада ўтказилган Бутуниттифоқ ёш ижодкорлар семинарида ёш ўзбек прозасини фақат икки киши – Хайриддин Султонов ва мен тамсил қилганмиз. Шахсан мен ўшанда Даниил Гранин ва Алесь Адамович каби забардаст ёзувчилар томонидан тан олиниб, ҳикояларим бир қанча марказий журналлар ва китобларда босилиб чиққан.
2016 йил 8 сентабр куни, яъни, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи этиб сайлангандан сўнг Ўзбекистондан хорижга юз тутган, бир гуруҳ аламзада ўзбеклар тарафидан интернет орқали Ўзбекистондаги сиёсий жараёнга нисбатан хуруж бошланди. Ёппасига Шавкат Мирзиёев номига қора чаплашлар бошланди.
Ўшанда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари орасида битта мен интернетда очиқчасига ўша аламзадаларга қарши 17 бетли, “Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?” номли жавоб мақола ёздим.
Мақолам ўзимнинг “фейсбук” саҳифамда, шоир Муҳаммад Исмоилнинг “фейсбук” саҳифасида, Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” сайти саҳифасида сентабр- октабр ойлари давомида бир неча бор қайта-қайта нашр этилди. Мен ўша жавоб мақолага “Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Абулқосим Мамарасулов”, дея имзо чекдим.
Сиз бошлиқ идора, Ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан битта мен шу ишга журъат қилганим учун сиз мендан фахрланишингиз керак, деб ҳисоблайман.
2. Сиз менинг хатларимни оқибатсиз қолдиришингизга сабаб нима? Ёки, марҳум ёзувчи Туроб Мақсуд ўзининг сизга ёзган машҳур хатида таъкидлаганидек. Жиззахдаги вакилингиз Меҳрибону Абдураҳмоновадан муттаҳамлик жойингиз борми? Йўқса, нега менинг оддий илтимосимни бажаришни истамайсиз? Нега мен айтган, Жиззах ижодкорлари орасида юзага келган носоғлом муҳит айбдори, Жиззахдаги ёзувчилар уюшмаси вакили Меҳри Абдураҳмонова масаласини муҳокама қилишдан мутлақо бош тортяпсиз? Нега Тошкентдан битта вакил жўнатиб, барча жиззахлик уюшма аъзоларини тўплаб, улар фикрини билишни истамаяпсиз?
3. Менинг билишимча, сиз худо эмассиз! Пайғамбар ҳам эмассиз! Авлиё ҳам эмассиз, Ҳамма қатори эрта бир кун тупроққа қоришадиган хом сут эмган бандасиз. Шундай экан, сиздан илтимос,осмондан пастга тушинг.
Бетакрор ўзбек ёзувчиси, ёрқин истеъдод соҳиби Абулқосим Мамарасуловнинг Ёзучилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али номига ёзган «Очиқ хати»ни ўқиб, унга муносабат билдиришга қарор қилдим.
Сабаби, Абулқосимнинг аксар ҳикоя ва адабий ҳаёт ҳақидаги дилбар хотиралари асосан «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган. У нафақат талантли ёзувчи, шу билан бирга мамлакат ижтимоий сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этувчи халқпарвар ва ватанпарвар, куюнчак ва фикри уйғоқ ижодкор.
Ислом Каримов вафотидан сўнг Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг, «Ўзбекистонда Давлат тўнтариши содир бўлди!» деб унга қарши ҳужум қилганлардан бири шахсан мен эдим. Менинг «Озодлик» радиоси орқали янграган бу гапларимдан сўнг Абулқосим менга хато қилаётганимни айтиб, Мирзиёевнинг Жиззахда амалга оширган ибратли ишлари ҳақида ҳаяжон билан сўзлаб берди.
Абулқосимнинг ижодини тез тез эълон қилиб турсам-да, лекин ўзи билан биринчи бор очиқ-ошкор мулоқот қилишим эди. Унинг куйиб, ёниб айтган сўзларини тинглаб, унга ишонмаслик мумкин эмас эди. Агар шу гапларингиз рост бўлса, менга яхшилаб ёзиб беринг деб айтдим.
Кўп ўтмай нашримизда Абулқосим Мамарасуловнинг «Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?» номли катта бир мақоласи эълон қилинди. Кейинчалик бу мақолани бошқа сайтлар ҳам биздан кўчириб босишди. Бугун ушбу мақола нашримизнинг бутун ер юзидаги 300 мингга яқин мухлис ва ўқувчилари томонидан ўқилгани ҳам кўп нарсани англатса керак.
Яқинда Президент Жаззах вилоят милицияси бошлиғи Абдусалом Азизовни Ўзбекистон Ички Ишлар вазири қилиб тайинлади. Баъзи матбуот нашрлари Мирзиёев ҳеч ким танимаган ва билмаган вилоят миқёсидаги генерални бирданига вазир қилиб тайинлади деб аюҳаннос солган бир пайтда Абулқосим Мамарасулов бу раҳбарнинг инсоний ва ижобий фазилатлари ҳақида ажойиб бир мақола ёзиб, «Дунё ўзбеклари»да эълон қилди ва бу борадаги ортиқча гап сўзларга чек қўйди.
Бугун Абулқосимнинг Муҳаммад Алига ёзган мактубида яна бир жиҳат эътиборимни тортди. Муҳаммад Али «Дунё ўзбеклари»да эълон қилинган Туроб Мақсуд мактубини қандай қилиб бизга келиб қолганини Абулқосимдан кўрган, шекилли.
Шу ўринда мен муҳтарам Муҳаммад Али жанобларига айтиб ўтишни истардим: Раҳматли Туроб Мақсуд бу хатни шахсан ўзи ҳали тириклигидаёқ «Дунё ўзбеклари»га юборган эди. Хатни олганимиздан сўнг кўп ўтмай, кутилмаганда унинг вафот этганини эшитдик. Ўша заҳотиёқ таъзия билан бирга унинг ўша мактубини «Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти» номи билан чоп этдик.
Қолаверса, «Дунё ўзбеклари»нинг нафақат Жиззахда, балки Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоят ва шаҳарларида, туман ва қишлоқларида ўз ижодий ҳамкорлари борки, буни нашримизда эълон қилинаётган сон-саноқсиз мақола ва репортаж, хат ва хабарларнинг географиясидан ҳам бемалол билиб олиш мумкин.
«Дунё ўзбеклари» холис минбар. Агар Муҳаммад Али жаноблари Абулқосим Мамарасулов ёзган «Очиқ хат»да кўтарилган гап-сўзларга рози бўлмасалар ёки муносабат билдиришни истасалар, марҳамат, биз уни бажонидил эълон қилишга тайёрмиз.
Бошқа қаламкашлар ҳам, улар Уюшма аъзосими ё йўқ, бундан қатъий назар, айни мавзуда ўз фикрлари бўлса, ўз муносабатини билдиришлари мумкин.
Конституциямиз ва уюшма низомига хилоф тарзда Мухаммад Али раисликни ноқонуний эгаллаган. Бу қари маддоҳ ва унинг ҳамтавоқларини ҳайдаш, сайлов ўтказиб янги раис сайлаб маддоҳ талончилар уюшма ва адабиёт жамғармасига етказган моддий ва маънавий зарарларни суд орқали ундириш пайти етди.
Конституциямиз ва уюшма низомига хилоф тарзда Мухаммад Али раисликни ноқонуний эгаллаган. Бу қари маддоҳ ва унинг ҳамтавоқларини ҳайдаш, сайлов ўтказиб янги раис сайлаб маддоҳ талончилар уюшма ва адабиёт жамғармасига етказган моддий ва маънавий зарарларни суд орқали ундириш пайти етди.
Фатима опа, жуда тугри ёзибсиз, фикрингизга мутлок кушиламан.
Нима асари билан узи машхур? Халк шоирликка арзирли асарлари бормикин??
Менимча Абдулла Ориповдай инсонниям кадрига етмаган киши деб тушинаман…. тагинам билмадим….
Илтимос фикр колдиринг, ижодкор миллатдошим???!!!
Уша турки совук Мухаммад Алини курсам шайтонни кургандек буламан негадир. Охирги пайтлар телевиденияга тез тез чикиб касбига ярашмайдиган гапларни гапирадиган булган
Муҳаммад Алини Гооглдан қидириб, бирорта дурустроқ асарини тополмадим. Бу киши шоирми, ёзувчими ё фақат раисми, тушунмадим…
Абулқосим Мамарасулов ёзган хатга уюшманинг ҳар бир аъзоси жон деб имзо чекиши мумкин…