"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ислом Холбойнинг янги романи ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати…

Адабиёт | 05/12/2017 4:47 PM     20278 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари”дан:
1.
Таҳририят почтасига келиб тушган “Тузоқ” номли исми шарифи нотаниш муаллиф асарини илк бор кўрганимда, ҳаваскор ёзувчилардан бўлса керак деб ўйлаб, ажабландим. Чунки, ҳар куни ўнлаб шеър ва мақола, хат ва хабарлар тинимсиз келиб турган бир пайтда роман эълон қилиш мутлақо имконсиз бир ҳол эди.
Шунинг учун ҳам дастлаб бу асарга эътибор бермадим. Ишим тиғиз, вақтим жуда кам. Ижодий ишларим бошимдан ҳам ошиб кетган бир пайтда роман ўқишга вақт топиб бўладими?
Қолаверса, уни юборган муаллифнинг: “Ёқса берарсиз, бўлмаса шарт эмас…” деб ёзган икки қатор сўзини ўқиб, бу асарни бермаслигимизни ўзи ҳам яхши биларкан деб ўйладим ва хотиржам бўлдим.
Орадан икки уч кун ўтиб, почтани кўздан кечираётиб, яна ўша икки сатрга кўзим тушди: “Ёқса берарсиз, бўлмаса шарт эмас…” Одатда бошқа биров аввал сайтни мақтаб, кейин мақсадга ўтарди. Бу йигит эса мулозаматни йиғиртириб қўйиб, тўғридан тўғри мақсадга ўтган. Ва негадир романини беришимга ишонмаган…
Хуллас, ўқий бошладим. Ўқий бошладиму, қандай қилиб тугатганимни ҳам сезмай қолдим. Тез тугаганига ачиндим ҳам.
Диққатимни энг аввало қуйидаги сўзлар ўзига тортди: “(Роман муаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)”, “Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди. Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир ҳукмидан олиб қололмайди…” (Муҳаммад пайғамбарнинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат), “Хазина каби қўриқлайдилар, Чўчқа каби боқадилар, Ит каби таҳқирлайдилар…”, “Тўрт юз тўқсон саккизинчи камерадаги маҳбус хотиралари”… 
Бу сатрлар хаёлимни ўзим қамалган СНБ ва МВД нинг тер ва қон ҳиди анқиб турган ер ости камераларига етаклаб кетди, тутқинликдаги маҳзун хотираларини ёдимга солди.
Ислом Холбой исмли муаллиф ёзган “Тузоқ” номли романнинг ўзи ҳақидаги мухтасар кириш сўзи ҳам эътиборли эди:

 

2.
“Мен 1961 йил 18-сентябрнинг якшанбаси кундуз соат ўн иккида Қоракўл туманининг Қораун қишлоғида дунёга келганман.
Тошкент Давлат Университети журналистика куллиётининг кечки бўлимида ўқиб юрган кезларимдан газета ва журналларда фаолият кўрсатдим. “Бирлик” халқ ҳаракати тузилган кундан эса, унинг фаол аъзосига айландим. Сўнгра ишни “Эрк”да давом эттирдим, ва бугунги кунгача унинг сафларини тарк этганим йўқ.
Мени 2007 йилнинг 9-майида сохта айбловлар билан қамоққа олдилар. Тергов жараёнида халқ тилида достон бўлган бедодликларни ўз кўзларим билан кўрдим, қийноқларга тутиндим, хорликлар тортдим.
Ўтган йиллар давомида, мен сиёсий фаолиятимни бир лаҳза тўхтатмаган бўлсам ҳам, вақтли матбуотда ҳар хил номлар билан қарашларимни фаол эълон қилиб келган бўлсам ҳам, ҳеч қачон исмимни очиқлашга ошиқмадим.
Мана, кўпчилик эътироф этаётгани каби золим Каримов ўлиб, Ўзбекистонда эркинлик шабадалари эса бошлаганга ўхшайди.
Янги президент Шавкат Мирзиёев ўлкани Каримов маҳдудлигидан қутқариб, тараққиёт манзилларига олиб чиқиш учун бел боғлаган кўринади. (Илоё, шу гаплар рост бўлсин).
Демак, менинг ва менга ўхшаганларнинг ҳам парда ортидан чиқиб, очиқ майдонда курашни давом эттириши учун замин ҳозирланмоқда. Ўзбекистон оёққа қалқийдиган, миллат ҳақ-ҳуқуларини талаб қила оладиган қутлуғ кунлар яқинлашмоқда…
Шу муносабат билан омма эътиборига “Таназзул” китобининг биринчи “Тузоқ” романини ҳавола қилишга жазм этдим. Китобни кўзим билан кўриб, жабрдийдаларнинг ўз оғизларидан эшитган воқеа-ҳодисаларга таянган ҳолда битдим.
Мен яшаб турган замонимиз ёки президент Каримов ҳақида ёзмадим. Биз кеча ҳам шундай яшардик. Бугун ундан ҳам бешбаттар яшаяпмиз. Эртага…
Туркистонликларнинг ўтмиши ва келажаги ҳақида ёздим. Миллат ва динни сотган подшолар, руҳий раҳнамолар ва ўзим ҳақимда ёздим. Тўрт юз йилдан буён занжирбанд этилган, топталган ор ва номус ҳақида ёздим. Орзуларим ва армонларим, йирингга айланган юрагимнинг қонлари ҳақида ёздим.
Бизда сотқинлар билан фидойилар бир-бирларидан фарқланмайдилар. Қайтанга, хиёнаткорлар кўпроқ қадрланадилар. Шунинг учун битта мустабидни тахтдан йиқитган билан бизнинг касални даволаб бўлмайди. Катта душманимиз бўлмиш жаҳолат бизнинг ичимизда экан, юрт тузалиши учун аввало ўзимизни тузатишимиз керак. Бу масала битта, ўнта, юзта мустабидни тахтдан ағдаришдан қийинроқ.
Мустабидлар келиб кетаверадилар, жаҳолат бир ёпишса кетказиб бўлмайди.
Мен учун бани башарнинг ҳам бегонаси йўқ, ҳамма ҳам Одам Отанинг фарзанди. Замин эса, бутун инсониятнинг умумий уйи. Аммо, ҳар бир одамда ўз ота-онаси, оиласи – бола-чақалари бўлгани каби ўз миллати, ватани ҳам бор.
Туркистон ғояси ислом ғояси билан чамбарчас уйғун бир ғоя. Ислом раҳбар бўлса, миллий туйғу тирик бўлса, мен тирикман, улар ўлган кун мен ҳам ўламан.
Туркистон ҳали тирик, ислом абадийдир…
Ота-онамнинг, болаларимнинг, невара-чевараларимнинг дунёда минг йиллар яшаб қолиши мана шу икки жиҳатга боғлиқ. Бу миллатнинг ота-оналари менинг отам, менинг онам, болалари болаларим, невара-чеваралари невара-чевараларим! Бу дунёда менинг улардан бошқа кимсам йўқ. Бироқ улар Туркистонни ва исломни ўз қиёфасида танимаганлари каби буни ҳам билмайдилар.
Миллатнинг кўзлари кўр, тиллари соқов… Зиёлилари ва раҳнамолари миллатни шу кўйга туширдилар. Мансабни, дунёни дея, ор-номусларини – келажакларини соттилар. Улар Туркистонни эмас, исломни эмас, ўзларини хорладилар. Ўғиллари ва қизларини, невараларини таҳқирладилар. Ота-боболарининг юзига оёқ босдилар. Ўзларининг йўлларини ўзлари кесиб қўйдилар.
Очкўзлик, калтафаҳамлик, оғзиолалик бизларни балчиққа ботирди…
Балким менинг ёзганларим бир чақага арзимас. Буларнинг ўзимдан ўзгага қизиғи йўқ бўлиши ҳам мумкин. Аммо мен қалбимнинг буюрганини ёздим. Сохтакорлик ва ёлғончилик этмадим. Бировдан мукофот кутмадим. Мен учун идеалларим билан яшашдан кўра буюкроқ мукофот йўқ.
Аллоҳ менга дин, миллат ва тил насиб этган экан, мен бу улуғ йўлда то ўлгунча собитқадам бўламан. Ҳар бир миллатнинг фидойилари сингари Унинг розилигига интиламан…
Муаллиф”

 

3.
Мен қамоқ ва у ердаги ҳаётнинг асл башарасини рўй рост кўрсатишга уринган, тутқинлик манзарасини баҳоли қудрат чизишга тиришган жуда кўп кишиларнинг асарларини ўқиганман.
Лекин Ислом Холбой услуби – уларнинг ҳеч қайсига ўхшамасди. Унинг ёзганларида ёлғон йўқлиги, муаллифнинг самимий ва ростгўйлиги шундоққина кўриниб турарди.
Асар қисқа, лўнда, содда ва тушунарли тилда ёзилган. Энг муҳими – асарда, биз журналистларда етишмайдиган маҳорат – бадиий тасвир кучли эди.
Бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз учун асарнинг қисқагина муқаддимасини эътиборингизгн га ҳавола этишни лозим топдик:
4.
* * *
Оппоқ гулларини ечиб, яшил япроқларга бурканган олам – хушманзара ва хушҳаво. Руҳиятда янгиланиш бошланган. Қорли-қировли кунлардан етганлар бахтиёрликларини ичларига сиғдира олмайдилар. Уйғонган ифорлар димоқни маст қилади. Ёмғирлардан ювинган кўчалар кўзларни қувонтиради, диллар яйрайди. Ишсизликдан, пулсизликдан қийналган дамлар ёддан кўтарилиб, сархуш қалблар ҳаёт қўшиғини куйлайди. Гуллаган дарахтлар ёздан мева кутгани каби бокира орзулар соҳир булоқлардек товланадилар…
Ёз, ёз ортидан куз келади. Борлиқ сарғиш рангларга эврилади. Япроқларни елвизаклар ўйнайди…
Жамият қишга рўбарў бўлади. Ҳеч нарса ўзгармаган… Яна аламли изтироблар ўсади. Аламзадаликдан жаҳолат бош кўтаради. Тузум яна алдайди. Армонлар баргларидан мосуво дарахтлардай увишиб, орзулар хазонрезги япроқлардай тўкиладилар. Кўзлар уфққа карахт боқадилар. Шуурни тушдаги каби ғафлат уйқуси элитади. Умиднинг юрагига тушкунлик ханжар уради. Ҳукуматнинг ваъдалари пуч бўлгач, хиёнатларга йўл очилади…
Табиат эса ҳеч кимга ваъда бермайди, бир оғиз ҳам сўзламайди. У Қудрат эгаси аввалида яратганидек бурчига содиқ, ваъдасида собит туради, хиёнатни билмайди…
Туркистонда тўрт асрдан буён аҳвол танг… Тузумлар – кўҳна чархпалакка ўхшайдилар, қишин-ёзин бир хил айланадилар, тафаккурга суянмайдилар, ҳеч бир ишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Ўзларини таъмирлашни хоҳламайдилар, ёлғонни суядилар, тўғри сўзни ёмон кўрадилар. Улар оқар сув таъмини унутган қурбақаларга ўхшайдилар. Шунинг учун бир хилда валақлайдилар, бир хилда қўшиқ куйлайдилар. Уларнинг душмани – турфалик, улар ўзгаришлардан ажалдан қўрққандай қўрқадилар.
Оқавага ўрганиб қолганларнинг чиркин вужудлари тоза сувда яшай олмайди…
Табиат қонунлари оламдаги барча нарсаларни идрок этишга, шуурни тоблашга ундайди. Жамиятдаги қонунлар кишиларни чалғитиш учун, гўзалликларни топташ учун ёзилади.
Кимлардир қонунлар ёзгани учун қўшимча имтиёзларга эга бўладилар. Аслида қонунлар номигагина ёзилишини улар яхшироқ биладилар. Нима биландир машғул бўлиш улар учун бахт бўлиб туюлади, маъно ва моҳиятнинг сариқ чақачалик қадри йўқ. Уларнинг қоринлари тўйиб, эгнилари битса бўлгани. Эътиқодсиз одам учун оч қолишдан кўра даҳшатлироқ нарса бўлмайди…
Эзгу мақсадлар байроғи остида нафас олаётган мунофиқ тузум ўзини ўзи алдаш билан овора. Унинг танлаган йўлига зулукдек ёпишишдан ўзга чораси йўқ, у бир кунга бўлса ҳам умрини чўзишга тиришади, ихтиёри билан жон беришни истамайди, яшашни ҳам эплай олмайди, қўлидан бўлак иш ҳам келмайди.
Унга ҳам осон эмас, таъсир кўрсатадиган, тўғри йўлга мажбурлайдиган кучлар йўқлигини у ўзининг бахти деб ҳисобласа-да, бу бахтсизлигининг боши эканлигини англашга тиришмайди.
Жамиятни янгилайдиган кучлар йўқ. Куртаклар ҳар куни синдирилади, ҳақиқатни топташ, ўзгалар ҳақ-ҳуқуқларига болта уриш тузум яшовчанлигини таъминлайди. Нафсиламбирини айтганда, яхши ҳам, ёмон ҳам ўз гўрига ўзи ғишт қалайди, бошқа бировнинг эмас. Этмагайсан, топмагайсан, ҳар ким экканини ўради…

 

5.
Хуллас, асар менга ёқди.
Уни эълон қила бошладим. Биринчи бобни нашр этган заҳоти муаллиф унинг давомини – бобма боб юбориб турди. Бизда асарни ҳар куни бериб бориш имкони йўқ эди, орадан уч-тўрт, баъзан беш олти кун ўтказиб бўлса-да, лекин мунтазам бериб бордик. 9 бобга қадар пайдар пай эълон қилдик.
Ажойиб кунларнинг бирида, кутилмаганда интернет тармоғида кириб, биз эълон қила бошлаган асарни негадир бошқа сайт ҳам қайтадан бера бошлагани диққатимизни тортди.
Одатда асар бир манбада нашр этилиши лозим. Бошқалар эълон қилса, унинг дастлабки манбасини кўрсатиши керак бўлади. Муаллиф билан боғлансак, биз ҳар куни ва узлуксиз бериб боролмаганимиз учун бошқа нашрда эълон қила бошлаганини айтди. Лекин миннатдорчилик билдиришни унутмади.
Нима ҳам дердик. Бу дунёда ҳар кимнинг ўз мухлиси бўлгани каби, ҳар бир нашрнинг ҳам ўз ўқувчиси бор. Биз бугун муаллифнинг ўнинчи – “Дунё ўзбеклари”даги энг сўнгги бобини эълон қилар эканмиз, қадим Бухоронинг Қоракўлида туғилиб ўсган талантли адиб Ислом Холбойга улкан ижодий ютуқлар тилаб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
13 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

 

ТУЗОҚ (Роман) 10 – Бу ерни Мустақилистон – жаннатистон, тўрт фасли бут баҳористон дейдилар!

Ўн иккинчи боб
Бугунги кун ҳам туман ҳибсхонасида ўтди. Бу жойларда нималар рўй бермайди дейсиз. Кимларнидир олиб чиқиб кетадилар, кимларнидир олиб кирадилар. Кирди-чиқдининг кўплигини кўрган кимса бу ўлкада қамалмаган бирор одам қолмаган бўлса керак, деб ўйлайди. Ҳибсхонага кириб-чиқаётганларни ҳисобини олмоқчи бўлганлар икки соат ўтмасдан саноқдан адашиб кетадилар.
Бу ерлардаги муҳит ўзгарувчанлиги ҳисобга олинса, вазиятни чамалаб иш кўриб бўлмаслиги аён бўлади. Ҳар бир тутқуннинг ўзига хос феъл-атвори бўлгани каби, ҳар бир миршабнинг ҳам ўзига яраша инжиқликлари бор. Муҳит ҳавоси буқаламундай турланиб туради. Вазиятни бир қолипда ушлаб туришга мўлжалланган қонунлар, кайфият ҳукмбардор бўлгач, мутлақо иш бермайди. Барча хавфсизлик ташкилотлари тизимлари ҳукумат талаблари ҳудудларида фаолият кўрсатишга мослаштирилгани сингари, миршаблар ўзларидан юқорида турган бошлиқлари илгари сурган тамойиллардан келиб чиқиб, ёзилмаган қонунлар билан фаолиятларини изга солиб турадилар. Бу жараёнда уларнинг савия даражалари ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Улар учун қонунлар – театр деворларига ёпиштирилган шунчаки афишалар, ғафлат лойига ботган идроклари – панжара билан тўсилган театр чегаралари, холос. Уларнинг илинжлари елка нишонларини оширишдан ва ҳаром бойлик орттиришдан иборат бўлгач, нари ёғи қоп-қора тун бўлиб, мавҳумотлар олами қўрғонларидан нарида ҳад-ҳудудсиз саробликлар салтанати бошланади. У ёқларда нимани хоҳлашини билмайдиган тузум, жамият ичига суқилиб кириб, ҳаёт реалликларидан овлоқларда арвоҳ сингари изғиб юради. Чаласаводлар барча замонлар ва маконларда ёруғ олам кенгликларини бузуқ ақл тарозилари билан ўлчаганлари мисоли, бу деворлар орасидаги ишончли воситалар пул олди-берди муомаласи орқали вужудга келади. Хиралигидан одам-одамни зўрға кўрадиган қоронғи ва совуқ бурчакларда энг сеҳрли, энг ёқимтой ашё бўлган пул сўзга-сўзни қовуштириб, кўнгилларни илитиб туради.
Таниш соқчи алмашиб, Баҳром қаноти қирқилган қушга ўхшаб қолди. У фурсат топиб янги соқчига икки минг сўм қистиришга муваффақ бўлганди, қақраб ётган даштга баҳор ёмғирлари шивалагандай, унга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Орқасидан овқат ва хат-хабарлар кела бошлади. У энди истаган пайтида ҳибсхонадан хат чиқара оларди.
Прокуратурадан қайтгач, Азизни ўртадаги каталакка ташладилар. Участка нозирининг ундан хабар олмай қўйгани соқчиларнинг муносабатини ўзгартирган эди. Унинг кўкраги нақшли маҳбус ёнида ўзини қандай тутаётгани Баҳром учун қизиқ эди.
Кўп вақт ўтмади. Ўртадаги эшикни кимдир қаттиқ тепди. Шунда, ҳамма ёқ қаттиқ гумбурлаб, осмон ўпирилиб тушгандай бўлди. Чопиб келган соқчи эшикни очганда:
– Ит билан бир каталакда нафас олиш эркакларга номус! – деган овоз янгради.
Бу кўкраги нақшли маҳбус эди. Баҳром уни дарров таниди. (Кимдир Азизнинг собиқ миршаблигини билиб қолган эди, шекилли.)
Соқчи унинг сўзларидан ҳайратга тушиб:
– Қанақа ит, эсинг жойидами? Каталакда ит нима қилади? – деб сўради.
– Сенларга ўхшаган ит! – дея кўкраги нақшли маҳбус кимнингдир кетига тепиб, даҳлизга итариб юборди.
Тепки еган кимса деворга боши билан урилиб, вой, деб ингради.
Бу Азиз эди. У “мужик”лар орасидан шармандаларча қувиб солинганди. Гапнинг индаллосини англаган соқчилар шолкалтаклар билан ёпирилиб, кўкраги нақшли маҳбусни савалашга тушдилар. Орадан ярим дақиқа ўтмай кўмакчи кучлар ёрдамга етиб келди. Бечорани ўзлари урдилар, ўзлари қўйдилар.
Кўмак кучлари орасида таниш подполковник ҳам бор эди. У соқчига маҳбуснинг ҳужжатларини олиб келишни буюрди.
– Кандратов Юрий Никалаевич. 1946 йил, Тошкент шаҳри, Октябр тумани, Генерал Узоқов кўчаси, 114-уйда туғилган. Русия фуқароси. 1999 йил Тошкент шаҳрида содир этган жинояти учун халқаро қидирувга берилган. 2005 йилнинг 16 октябрида Москвада қўлга олинган. Оилали. Хотини, икки фарзанди бор! – дея полковник маълумотларни ҳижжалаб, ўзидан қўшиб-чатиб зўрға ўқирди. – Беш марта судланган, уч мартасида жазо муддатини ўтаган, жувонмарг. Беш мартасида ҳам босқинчилик содир этган, муттаҳам. Тошкентда Политехника институтини тугатган…
Шу жойга келганда подполковник жимиб қолди. Ҳибсхонада пашша учса билинадиган даражада тинчлик ҳукм сурарди. Бор вужуди қулоққа айланган маҳбуслар нафасларини ичларига ютиб, ҳодисанинг нима билан якунига етишини кутардилар.
Ярим дақиқадан сўнгра овоз янгради:
– Эссиз сенга Совет ҳукумати сарфлаган пуллар! – деди у ачиниш ҳиссини ифодалашга уриниб. – Бир ўзбек пахтакори боласининг ризқини қийгансан, сассиқ ўрис бўлмай ҳар бало бўл, текинтомоқ очофат. Ўрнингга ўша меҳнаткаш болапақир ўқиганда, коммунистик партияга сидқидилдан хизмат этарди. Владимир Иличга муносиб ворис бўларди. Шунда жаҳондаги энг қудратли ва адолатли давлат СССР парчаланиб, сочилиб кетмасди. Сенга ўхшаганлар касридан шундай буюк давлат инқирозга юз тутти-я. Бир қадам олға боссанг, манглайинг Султонмуродбой Назарбоевнинг қовуғига урилади. Орқангга икки қадам ташласанг, Имомали Раҳмонали жўвачасининг каллакчаси билан кетингга туртади. Ўнг елкангга салом берсанг, автомат ўқталган туркманга кўзинг тушади. Бошингни чап елкангга буриб, назарингни бу балолардан олиб қочмоқчи бўлганингда, елкангга шайтондек чиқиб олган қирғизга кўзинг тушиб, дамингни ичингга ютасан. Ёсир Арофат ўлиб, Шариел Арўн ер юзини жин-ажиналар уясига айлантирди. Сабаби не эканлигини Саддам Ҳусайин билан Жўрж Бушнинг ўғли тушунмаса, Путин билан Лукашенканинг ақли ҳеч нарсага етаётгани йўқ. Дунёда зиғирча бўлсин адолат қолганми ўзи? Нима қилса бу балолардан қутулади одам? Нима қилса…
Баҳром подполковник қўлларини гап оҳангига мослаб ўйнатаётганини кўрмаса ҳам, сўзларидан тасаввур этарди.
– Ўзингни оссанг, барчасидан қутуласан! – деди унга полда думалаб ётган маҳбус.
Миршаблардан кимдир пишқириб кулиб юборди.
Маҳбуслар ҳам ўзларини зўрға тутиб турардилар. Баҳона сабаб, хохолашга тушдилар.
– Фалонимга куласизларми? – деди турган жойида тўрт томонига аланглаган подполковник. – Онангни фалон қилайлар, шим-пимимни йиртилган жойи бор эканми?
Унинг ғазабидан қўрқиб ҳамма жимиб қолди.
Бундан руҳланган подполковник полда инграб ётган кўкраги нақшли маҳбусга:
– Юрий Никалаевич, бир нима деб гапирсангчи, олий маълумотли, туппа-тузук одам экансан! – деди озроқ шаштидан тушиб.
– Нимани гапираман? – деди у инқиллаб.
– Қонун ва тинчлик посбонлари бўлмиш беминнат ва шарафли касб эгалари – миршаблардан узр сўраш учун ўзингда бир оз куч тополмайсанми, қадрдонгинам? Ёки икки-уч оғиз сўз айтиш шунчалик қийинми?
– Йўқ, бу унчалик ҳам қийин иш эмас!
– Баракалла, баракалла, Юрий Никалаевич! – деди хурсанд бўлган подполковник. – Қани бўлмаса, бошла-чи, бўтам!
– Сенинг онангни Екатиринанинг палахмонига бойлаб қўйиб фалон қилайин, ит! Энди кўнглинг жойига тушдими? – деди дабдурустдан у ҳам.
Қолганлар, гўё ўзлари сўкиб қўйгандай, ичларидан зил кетдилар. Миршаблар унга ташланмоқчи бўлганларида, подполковник дарров қулочларини икки ёнга кериб:
– Ўзим! – деди. – Ўзбек ўғлонлари жаннатдан қувилиб, ер юзига тушганларидан буён, ҳалига довур оналарини бировларга шунчаки сўктириб қўйган эмаслар. Энди ҳам меҳнат ва жабр-зулмдан рўшнолик кўрмай ўлиб кетган онажонлари қабрлари устига чанг қўндирмайдилар.
У шундай дея маҳбуснинг биқинига зарб билан тепган эди, у:
– Ўлган онангни Екатиринанинг отни бойлаб қўйиб кайф қиладиган манжалақ дўконига солиб, беш марта фалон қилайин! – деди.
Борҳо ғазаб отига минган подполковник ўзини босолмай, тутоқиб кетди. Маҳбусни тўйгунча тепалади. Миршаблардан кимдир:
– Ўлдириб қўясиз, ўртоқ подполковник. Бир сассиқ ўрисни деб бошингизга ташвиш ортирмоқчимисиз? – деган эди, у сал бўлса ҳам ўзини босиб олди.
Сўнгра чўнтагидан машҳур рўмолчасини чиқариб, аввал юз-кўзлари, сўнгра ёғ босганидан дўппайиб чиққан энсасининг терини ишқаб артди. Ёқаси тугмаларини ечиб, шошмасдан кўкрагини, қўлтиқларини обдан сийирди. Дастрўмолини сиққан эди, ундан полга ёмғир томчилари сингари дона-дона бўлиб сув томчилади. Тутқунлар буни кўрмаётган бўлсалар ҳам, томчиларнинг чикиллашидан манзарани кўзлари олдига келтираётган эдилар.
У рўмолчасини чўнтагига тиқиб, қонига бўялган кўкраги нақшли маҳбусга:
– Бу ер сенга Русия эмас. Бу ерни Мустақилистон – жаннатистон, тўрт фасли бут баҳористон дейдилар! – деди. – Шаҳар бедарвоза эмас, бу заминда ҳар бир нарсанинг эгаси бор. Энг асосийси, қонун-қоида бор. Яратганга шукр, бошимизда қатъиятли раҳбар бор. Кучли давлатдан – кучсиз фуқаролик жамиятига “хуш келибсиз” “Ўзбек – модели” деган демократик тамойилларимиз бор. Бу обод ва озод юртда ҳар ким истаганини қилиб кетавермайди. Ўзингни йиғиштириб ол, бўлмаса ит ўлимида ўлиб кетасан, бўтам. Ўлганингда ҳам сени биров йўқламайди. Йўқлагандаям, қўлидан ҳеч вақо келмайди. Бу ерни билганлар дўзахистон, билмаганлар боғи бўстон, гулистон дейдилар. Сенинг қилғилигинг тузни ичиб, тузлиққа тупирган кўрнамакнинг қилмишига ўхшайди…
Ислом Холбой,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ислом Холбойнинг янги романи ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати…
  2. Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати
  3. Матбуот куни муносабати билан “Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга табрикнома…
  4. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Неъматулло ИБРОҲИМДАН ЯНГИ ҒАЗАЛЛАР
  5. Ислом Каримов Янги йил муносабати билан дам олиш кунларини бошқа саналарга кўчирди
  6. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мактуб ва унга жавоб
  7. “Ака ука оқпадарлар” мақоласи ва унга “Дунё ўзбеклари” шарҳи…
  8. “Дунё ўзбеклари”га умидсиз мактуб ва унга Бош муҳаррирнинг умидли жавоби
  9. Муҳаммаджон Обидовнинг пахта ҳақидаги мақоласи ва унга ўқувчилар муносабати
  10. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Россиядан хат ва унга жавоб
  11. “Дунё ўзбеклари”га Моҳира Ортиқовадан мактуб ва унга Бош муҳаррир жавоби
  12. “Иноятов истеъфосида – “Дунё ўзбеклари” роли” ва унга Бош муҳаррир изоҳи…

2 шарҳ

  1. nurtoy says:
    05/13/2017 at 11:28 PM

    бошка сайт ,кайси сайт?

    Reply
  2. Komil says:
    05/12/2017 at 11:45 PM

    Зур роман экан давоми бордир

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596368 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592350 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591189 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590587 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565428 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564268 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 558007 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557091 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554379 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553862 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553760 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551342 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550113 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540636 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540098 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537615 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536814 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536285 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533920 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533790 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533382 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 530057 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526062 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525632 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523864 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523548 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523013 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522867 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522522 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521619 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519472 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518838 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516039 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512861 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512079 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511890 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511454 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510694 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509400 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507851 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507568 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507552 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505964 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504505 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504433 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504376 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504086 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503899 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503500 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502615 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 501995 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 464015 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421202 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415566 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 415032 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407306 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386677 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 383963 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369142 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352540 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348518 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340208 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326429 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323862 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322929 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322823 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321671 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302525 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 302010 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282075 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275624 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261652 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261649 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252317 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229103 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226397 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224174 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207067 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203518 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202537 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202271 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197554 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194951 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184701 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183565 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173136 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172490 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172176 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162772 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158126 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158046 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157207 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155208 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155095 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154895 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154488 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153745 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152664 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152507 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152334 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151846 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151797 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149660 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148666 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146722 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146659 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145861 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145806 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144335 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 144004 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143929 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143807 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142556 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139100 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138085 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138083 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135804 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135193 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133394 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132969 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132950 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132658 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130994 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130298 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128356 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127400 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126900 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126900 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126806 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126717 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124925 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124592 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123613 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122621 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122333 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122274 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121971 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121414 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119847 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119678 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119667 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115855 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115767 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114671 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114554 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114461 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113441 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113156 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113085 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112254 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112053 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112044 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111905 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111670 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111420 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110411 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109075 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108537 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106454 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106449 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106406 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105763 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105698 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105231 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103800 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103765 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103666 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103533 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103521 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103460 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103118 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102745 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102443 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102098 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102014 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101880 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101634 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101400 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101398 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101355 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101159 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100885 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100372 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100370 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100020 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99368 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98703 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97752 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97615 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97582 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97359 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96803 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95584 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95530 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94377 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94211 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94141 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93965 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93527 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93408 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93172 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92855 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92270 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91927 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91811 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91546 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90846 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90712 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90085 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89918 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89183 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89057 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89038 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88750 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88666 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88653 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88319 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87995 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87638 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87588 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87255 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86561 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86383 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85432 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85343 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85133 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84981 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган