Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб
Independent Human Rights Organization of Uzbekistan
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Независимая Организация по правам человека Узбекистана
-
100027. г.Ташкент, ул. Узбекистан, 16 “А”
www.ihrou.org e-mail: i.adilov@mail.ru
тел. 8-371-245 70 02, +99893 537 91 76
№ 08.05.2017Ч
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
БИЗ БИР ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИМИЗ…
Аниқ маълумотга эга бўлмасакда, Ватанимиз Мустақилликга эришганидан сўнг ўтган чорак аср мобайнида турли важлар билан чет элларда ишлаётган, доимий яшаётган, қайтиб келишга имкон излаётган ватандошларимиз нуфуси айни кунларда бир неча миллионлардан ошиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Аслида, хорижда ишлаб тажриба орттириш, бизнес қилиб даромад қилиш дунё аҳли учун янгилик эмас. Биргина Туркия давлати фуқороларидан 3, 3,5 миллион киши ҳар йили Германия давлатига бориб ишлаши худди малака оширишдек одатий ҳолга айланган. Албатта, халқаро қонун меъёрлари асосида тартибга солинган борди – келдилар икки тараф учун фойдали. Лекин, тақдир тақозасига кўра хорижга бориб, она Ватанга қайтиш имконидан жудо бўлиш ҳар бир инсон учун катта фожиа.
Хорижда орттирган, илми, тажрибаси, сармояси билан Ватанга қайтиб элга ош бериш, ота – боболари қабрларини зиёрат этиш армони билан муҳожир ватандошларимиз қисматига бефарқ қараш иллати азалий қадриятларимизга мутлақа хилоф!
Таниқли ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” интернет нашрининг 05.05.2017 йилдаги сонида чоп этилган “Ўзбекистон Президентига мактублар” сарлавҳали мурожаатидаги мулоҳазалари ўқиш жараёнида Сизнинг: — Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир., деган сўзларингизни эсладик.
Зотан, биз ўзбеклар ҳам Ер юзи аталмиш улкан оиланинг бир бўлаги эканмиз, ушбу рўзғорнинг тинчлиги, ҳамжиҳатлиги оила аъзоларининг эмин – эркинлиги билан чамбарчас боғлиқ. Дастурхон ёзилган маҳали фарзандларидан бирининг ўрни бўш бўлса., отанинг дили ғашланади, онанинг тамоғидан овқат ўтмай кўзлари ёшланади. Одам ота ила Момо Ҳаво давридан буён давом этиб келаётган ушбу ҳаёт тамойилида инсон зотига хос барча фазилатлар жамланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Фуқоролик тўғрисидаги 21-моддасида: — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқоролик ўрнатилади. Ўзбекистон фуқоролиги, унга қандай асосларлда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир., — 22-моддасида: — Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқороларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди., дейилган.
Кўп сонли ватандошларимиз дарду ҳасратларнинг ифодаси бўлмиш Исмат Хушев қаламга олган ушбу мавзу давлатимизнинг Бош қомуси талабларига ҳамоҳанг ва айни кунда ўз қонуний ечимини кутаётган, аксинча ҳуқуқий оқибатлари халқаро сиёсат майдонида давлатчилигимиз обрўсига рахна соладиган муаммолардан бири., деб ўйлаймиз.
Шу ўринда, бизга мактаб давримиздан ёд бўлиб кетган Александр Пушкиннинг:
Қайга ташламасин бизларни тақдир,
Қайга бошламасин иқбол қароғи,
Жаҳон бизга ётдир, ҳамон барибир –
Бизнинг Ватанимиз подшо қишлоғи., сатрлари беихтиёр эсга тушади.
Тақдир тақозасига кўра, бугун ер юзи бўйлаб тариқдек сочилган барча ўзбеклар бизнинг акаларимиз, укаларимиз, опаларимиз, сингилларимиз эканлигини унутсак, келгуси авлодлар бизни кечирмайди…
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Сиздан:
— Юқорида мухтасар баён этилган ва кўп сонли ватандошларимиз қисматига дохил ушбу оғриқли муаммони шахсан ўз назоратингизга олишни ва Бош қомусимизда қайд этилган ваколатларингиз даражотида адолатли ҳал этишингизни сўрайди!
Сихга энг эъзгу тилаклар ила —
Исмоил Адилов
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил
ташкилоти раиси, 2011 йилги халқаро
Инсон ҳуқуқлари «Human Rights Watch»
мукофоти совриндори.
Илова: — журналист Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” халқаро интернет нашрида чоп этилган “Ўзбекистон Президентига мактублар” сарлавҳали мурожаати нусхаси. Жами: 9 варақда.
Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами:
135951-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 9455cfc5cf
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ ХАЛҚАРО ИНТЕРНЕТ НАШРИ
Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан
БОШ МАҚОЛА, ДЕМОКРАТИЯ САБОҚЛАРИ, МУҲАРРИР МИНБАРИ | 05/05/2017 3:41 PM 81327 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ
Ўзбек мухолифатини Ватанга қайтариш ҳақида Президент Фармони зарур
Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)
Шавкат Миромонович! Биз Сизга ва марҳаматингизга ишонамиз…
1.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистонда амалга оширилаётган инқилобий ўзгаришларни кўриб, чин юракдан қувониб, номингизга ушбу мактабни ёзишга қарор қилдим.
Сизнинг Ўзбекистон раҳбарлигига келишингиз хорижга ноҳақ қувғин қилинган ўзбек мухолифатини ҳам иккига бўлиб юборди.
Биринчи гуруҳдагилар бу дунёдан абадий мухолифатчи бўлиб ўтишни орзу қилган шекилли, олдин Каримовга қарши бўлсалар, энди Мирзиёевга ҳам қаршимиз деб аюҳаннос солиб юришибди.
Майли, бу уларнинг шахсий иши ва бу йўл хато эканин улар охир оқибат англаб етишади.
Чунки халқимизда: “Бўлинганни бўри ер.,” деган доно ҳикмат бор…
2.
Лекин, иккинчи бир гуруҳ ҳам борки, улар Сизга ва Сиз юртимизда олиб бораётган инқилобий ўзгаришларга ишонмоқдалар.
Биринчи гуруҳдагилар жуда оз бўлса, иккинчи даврадагилар жуда кўп, ишонинг. Улар Сизга умид ва ишонч кўзи билан қарашмоқда.
Ана шуларни ҳисобга олиб, хориждаги ўзбек мухолифатини Ватанга қайтариш масаласи адолат билан ўрганиб чиқилса яхши бўларди.
Ҳукумат ва мухолифат фаолларидан иборат давлат комиссияси тузилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда холис баҳо берилса, нур устига аъло нур бўлурди.
Турли баҳонаи сабаб билан хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган ватандошларнинг Ўзбекистонга қайтишига имкон яратилса, бу бағри кенглик ва мурувват – Сиз мамлакатда бошлаган ҳақиқий ва том маънодаги инқилобий ўзгаришларнинг энг аҳамиятлиси бўлиб тарихда қоларди…
3.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Гарчанд, Сизга ёқимсиз бўлса ҳам, бугун баъзи мулоҳазаларимни очиқ ойдин айтишга мажбурман.
Хориждаги ўзбек мухолифати фожиасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асносида – 1937 йилги Сталин қатағони билан Мустақиллик давридаги Ислом Каримов зулми орасида ажиб бир ўхшашлик кўраман.
Ўттиз еттинчи йилда шаҳид кетганларнинг болалари эллигинчи йилга келиб – давлат арбоблари бўлиб етишди. Улар ўтмиш салтанатининг бу таъқиб ва тазйиқ пардасини кўтариб, ўртадан батамом ва тамомила олиб ташлашди.
Бизда эса чорак асрдан бўён давом этиб келаётган бу зулм машинаси билан тўқнашган ва таъқибга учраган – бир бора сиёсий саҳнадан тушган одамларнинг ўзи тугул, етти пушти ҳам ҳануз таъқиб ва тазйиққа учраб келяпти.
Масалан, эллигинчи йиллардан кейин Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Йўлдош Охунбобев, Абдулла Қодирий, Фитрат ва Чўлпонларнинг болаларидан – оталари туфайли уларнинг бошига тушган барча таъқиб ва тазйиқлар олиб ташланган эди.
Лекин, Мустақиллик даврига келиб, Ислом Каримов зулмининг биз каби бахти қаро ва шўрлик қурбонларидан ҳали ҳеч нарса олиб ташланмади. Олиб ташланиши учун эса, бу давр тугаб, унинг ўрнига янги ва одил раҳбарият – яхши ва ёруғ кунлар келиши керак эди.
Не бахтки, биз бугун шу улуғ ва муборак кунларга етдик.
Ўзбекистон тарихида ўзбек халқи ҳали ҳеч қачон бугунгидек ер юзига тариқдек сочилиб кетмаган, муҳожир номини олмаган эди. Аёлларимиз, опа сингил ва қизларимиз ўзларини ҳеч қачон бугунгидек дунё бозорларига такрор ва такрор намойишга солмаган эди.
Ўз юрти ва миллатини севган, Ватанини ор номус ва виждони деб билганлар – Ватансизликка гирифтор қилиниб, Ватан туйғусидан тамомила бегона каслар – Ватан қучоғи ва ардоғида қолмаган эди.
Мустақиллик даврига келиб – хориждаги менга ўхшаган сиёсий муҳожирлар тугул, Ватандаги собиқ давлат мулозимлари ҳам аслида Ватансизлик ва шаънсизликка дучор қилиндилар.
Шу маънода улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг мен яқинда Тошкентга борганда айтган: «Четга кетган – сен эмигрант эмас, ука, ўз юртимда ҳақ ҳуқуқсиз қолган мен аслида ҳақиқий эмигрантман!» деган сўзлари ажиб бир ҳикмат ва башоратдай аламли таассурот қолдиради…
Бугунги авлод, хусусан ёшлар Ислом Каримов замонининг ва зулмининг биз кўрган қонли ва фиғонли башарасини кўрган эмас.
Мустақилликнинг муборак номи остига яширилган бу зулм ва қиронни – ўз халқи ва миллатига қарши қаратилган бу қатл ва қатағонни биз кўрдик, улар кўрмасин…
4.
Бугун мустақиллик деб аталган маъжозий замонда ўз ватанидан жудо бўлган сон саноқсиз Ватандошларимнинг оғир қисматини ўйлаганда, юрак бағрим қонга тўлади.
Мен каби айбсиз айбдорлар бугун ташқарида оз эмас.
Қизил империя пайтида юз бермаган фожелар мустақиллик пайтида авж олганидан азоб тортаман.
Ҳар қанча бўлса ҳам қизил империя даврида эмигрантлик ҳодисаси йўқ эди. Ватанни ташлаб кетган одамларни эшитмасдик.
Бугун бу оммавий ҳодисага, таъбир жоиз бўлса – оммавий фожиага айланди…
5.
Бугун – уларнинг энг камида уч тоифасини тилга олиш мумкин.
Биринчиси – катта бир қисми худди мен каби сиёсий эмигрантлардир.
Иккинчиси – яна миллионлаб қисми ўз ватанидан ташқарида – «мусор» халтасини елкасига ортиб дунё бўйлаб юрган ўзбеклар иш излаб «ихтиёрий» эмигрантлик қисматига дучор бўлдилар.
Ўз мамлакатида иш бермаслик фожиаси – бу кичкина фожиа эмас. Бир замонлар қизил империя даврида ишламаслик учун жиноий модда бор эди.
Мустақилликда бугун ватанида иш тополмай, қозонини сувга солиб, бола чақасини рўза туттириб, тирикчилигини барбод қилиб, қизил империя остонасига бош уриб, иш излаб юрган ўзбеклар миллион миллонларни ташкил этади…
Ва яна учинчи гуруҳ «эмигрантлар» борки, буни кўпчилик билмайди десам, ишонинг, Шавкат Миромонович!
Бу – мамлакат ичида – ўз Ватани, ўз юртида юрган эмигрантлар.
Ватан томонидан қадри топталган, жамиятдаги ўз муносиб ўрнидан асоссиз мосуво этилганлар, ноҳақ қамалган, ноҳақ таҳқирланган, хўрланган ва ҳақоратланган шахслардир…
Бу адолатсизликлар шундай қолиши мумкин эмас. Улар бир кун ўз баҳосини олади.
Бу жудоликни келтириб чиқарган шахслар бугун давлатни қуртдай кемираётган баднафслар, олғирлар, муттаҳамлар – бу оғир қисмат учун тарих олдида албатта жавоб берадилар!
Ватан ичидаги эмигрантларнинг ҳам бугунги қисмати, менинг қисматимдан оғир бўлса оғирдирки, лекин сира кам эмас…
6.
Аслини олганда, биз каби озод ва обод юртларда юрганларни эмигрант дейиш нотўғри. Дардини айтиб, йиғлай олган одам эмигрант эмас.
Юқорида эслаганим – Абдулла Орипов айтгани каби: Дардини айтолмай, йиғлаган одамгина эмигрантдир. Ватанда бундайлар сон саноқсиз. Уларнинг рўйхати бир неча китоб бўлади, Шавкат Миромонович!
Мен уларнинг рўйхатини бирма бир биламан десам, ишонинг, бирма бир айтиб беришим мумкин Сизга. Лекин бу билан масала ҳал бўлмайди-да.
Уларнинг ичида давлат арбоблари бор, мустақилликка пойдевор яратганлар бор.
Улар, Сиз ҳокимиятга келгунга қадар, жамиятга ўз фикрини айтолмадилар. Ижтимоий ҳаётга аралашаолмадилар…
Ҳолбуки, уларнинг ичида туну кун мустақилликни ва мустақиллик дарғасини шарафловчи мақолалар ёзган журналистлар бор, қўшиқ қилиб куйлаган санъаткорлар бор, Мустақиллик байроғини мендек ҳаммадан кўпроқ ва баландроқ кўтариб чопганлар бор, ҳатто Ўзбекистон гимнини яратганлар бор…
7.
Сиз Президент бўлгунга қадар Ўзбекистон мустақиллигини олқишлаган халқ депутатлари, ёзувчи ва журналистларнинг энг олдинги қисми қамоқда эди.
Энг оғир йўлни босиб ўтганлар чорак асрдан бўён қамоқда қолишди.
Жасоратли ва иродали инсон, ҳақиқий Қаҳрамон Самандар Қўқоновни 24 йиллик ҳибсдан озод этиб, Каримов замонидаги бу адолатсизликларга чек қўя бошлаганингиз учун Сизга минг раҳмат.
Энди унга, унинг Муборакдаги сафдоши ва қисматдоши Мурод Жўраевга ҳалол ва муборак номини, олдинги нуфуз ва мавқеини қайтариб бериб, адолатни тўла тантана қилишини таъминлаш керак.
Йигирма йилдан бўён ҳануз ҳибсда қолаётган хусусий банк асосчиси Рустам Усмонов, ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармонов, Исроилжон Холдоров, Аъзам Турғунов, Ғайбулло Жалилов, Ғанихон Маматхонов, Чўян Маматқулов, журналистлар Муҳаммад Бекжон, Юсуф Рўзимуродов, Ғайрат Михлибоев, Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Саййид ва бошқа сиёсий тутқинларни ҳам энди озодликка чиқариш лозим.
Сиз бу оғир ва масъулиятли вазифани ҳам шараф билан адо этишингизга ишонгим келади…
8.
Шавкат Миромонович!
Сиз биринчи раҳбар бўлгандан бўён ўзбек халқининг дарди Сизни ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ эзишини, қайғуга солишини билдик, ҳис қилдик.
Халқнинг юрагига санчилган пичоқ, шахсан Сизнинг юрагингизга санчилган пичоқ эканини бутун дунё кўриб билиб турибди.
Шу маънода халқимнинг: «пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга ур!» деганига тан бермайман.
Чунки халқнинг танасига санчилган пичоқ бугун унга эмас, балки Сизга кўпроқ азоб бераётганини яққол сезиб турибмиз.
Сиз Ўзбекистоннинг янги Президенти бўлган заҳотиёқ бу адолатсизликларга барҳам бера бошладингиз. Мен юқорида тилган олган ва ноҳақ жабр топган инсонларга яна ўз муборак номи ва нуфузини, шони ва шарафини, ор ва номусини қайтариб беряпсиз, ҳақни тиклаяпсиз, халқ руҳини юксаларга кўтараяпсиз.
Ҳали бу хайрли ва савобли ишлар давом этади деган ёруғ бир умид бор қалбимда…
9.
Ўзбекистондан СССР халқ депутати этиб сайланган Золотарев СССР Мудофаа вазири билан бўлган суҳбатда вазирга савол беради:
– Афғон урушида қанча совет аскарлари ҳалок бўлди?
– 15 000 атрофида…
– Бу озми ё кўп сизнингча?
– Каттакон советлар иттифоқи учун «ничего»…
– Агар шуларнинг орасида Сизнинг фарзандингиз бўлганида ҳам «ничего» бўлармиди?
…
Шундан келиб чиқиб, мен бугун Сизга мурожаат қилмоқчиман, Шавкат Миромонович.
Миллионлаб йигит ва қизлар Ватан меҳрига зор бўлиб, бир бурда нону насиба топиш илинжида дунё кезиб юрибди.
Бу эҳтимол, олдинги раҳбар учун “Ничего” бўлгандир, лекин Сиз учун «ничего» эмаслигини мен бугун яхши биламан.
Шавкат Миромонович!
Ўзбекистонда Сизга қадар бемаъни бир шиор бор эди:
«Биз ҳеч кимдан кам эмас!» деб қўшиққа солиб айтадилар.
Ҳар қандай юрмайдиган соат ҳам бир суткада икки марта тўғри бўлгани каби, бу калтабин сиёсат ҳам шу маънода тўғриким, Ўзбекистон эмигрантлар сони бўйича – жаҳонда ҳеч кимдан кам эмас, балки биринчи ўринларга чиққан бўлса ажаб эмас…
“Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” деган бемаъни ва тутуриқсиз шиорни тўхтатиш керак.
Хориждаги ўзбек муҳожирларини Ўзбекистонга қайтариш керак!
10.
Ўз даврида хорижга қувғин қилинган Боймирза Ҳайит, Рўзи Назар, Сулаймон Мурод, Хайрулла Исматулла, Абдуманноп Пўлат, Исмоил Дадажон каби ўнлаб мухолифат фаоллари она Ватан ҳажрида куйиб ёниб, бу ёруғ дунёни тарк этишди.
Уларнинг муборак хоки-поклари ёт ва хориж элларда қолиб кетди.
Бу дунёда инсонга ҳаёт бир марта берилишини, уни яхшими ёмонми ҳар ким ўз она Ватанида яшаб ўтиши лозимлигини Сиздан олдинги ҳукмдор тушунмади ва ё тушунишни истамади.
Ҳеч қайси ҳукмдорга ўз фуқароларини она юртидан умрбод бадарға қилиш ҳуқуқи берилмаганини ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак.
Биз Сиздан, ҳурматли Шавкат Миромонович, Ўзбекистон тарихида абадий лаънатларга бурканиб қоладиган ана шу адолатсизликка барҳам беришингизни сўраймиз.
Чорак асрлик мустақиллик даврида ер юзига тариқдек сочилиб кетган барча ватандошларни, биринчи ўринда мухолифат аъзоларини Ўзбекистонга қайтиршингизни илтимос қиламиз…
11.
Сизга қадар Ўзбекистонга масъул бўлганлар тўғри ва ҳақ сўзни айтган ҳур фикрли кишиларни турли йўллар билан ёмонотлиқ қилиб, Ватан хоини, исломчи ва террорчи тамғаларини босиб, ўз юртидан қувғин қилдилар.
Сингапурни Сингапур қилган, уни дунёнинг энг гўзал ва фаровон гўшасига айлантирган Бош вазир Ли Кун Я нинг бир гапи бор: — Мамлакатда диктатура ўрнатилса, барча ақлли кишилар бош олиб кета бошлайди., деган.
Бугун Ўзбекистоннинг жуда кўп истеъдодли фарзандлари турли таъқиб ва тазйиқлар боис чет элларда умргузаронлик қилиб юришибди.
Собиқ Олий суд раиси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бобир Маликов, СССРнинг шарқ давлатлари элчихоналарида ишлаган собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев, дунё таниган бой ва тадбиркорлар Алишер Усмонов ва Ғофур Раҳимов, Қирғизистондаги ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров, таниқли ишбилармон Санжар Умаров, Киевдаги машҳур ўзбек ресторанлари эгаси Дўстназар Худойназаров, Лангарини тиклаш иштиёқида ёниб яшаётган мармар тош устаси, қурувчи инженер Мамаёқуб Ҳамроев, таниқли олимлар – қишлоқ хўжалик фанлари доктори Аҳмад ҳожи Хоразмий, адабиётшунос Абдулла Абдураззоқов, философ Абдуфаттоҳ Маннопов, Волгоград Давлат Аграр Университети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Ойбек Кимсанбоев, Новосибирск Давлат университети профессори, фан доктори Неъматжон Раҳимов, техника фанлари доктори Абдураҳим Пўлат, косманавтика соҳаси билимдони, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, уч марта СССР Давлат мукофоти соҳиби, машҳур ўзбек академиги Миродим Файзиевич Турдиев, Мурунтов тилла кони ва “Ўзбекзолото” ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари бўлиб ишлаган, СССР Давлат мукофоти соҳиби, геология фанлари доктори, профессор Аброл Кахоров, аввал Ангрендаги “Узбекшахтастрой” трести Бошқарувчиси, сўнг Жиззахдаги “Жиззахстрой” бирлашмаси Бош директори бўлган, Ленин ордени, икки марта Меҳнат Қизил байроқ орденлари соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи, СССР давлат мукофоти соҳиби Леонид Яковлевич Терман, дунё таниган ижодкорлар Ёдгор Обид, Ҳамид Исмоил, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, исёнкор ўзбек шоири Юсуф Жума, ёзувчилар Шаҳодат Улуғ ва Холдор Вулқон, Ташқи Ишлар вазирлиги ходими Алишер Таксанов, сиёсий шарҳловчи ва истеъдодли таҳлилчилар Алишер Илҳомов, Камолиддин Раббимов, Фарҳод Иноғомбоев, Камолиддин Йўлдош, Икром Ёқубов, Намоз Нормўмин, Ўзбекистоннинг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдурашид Қодиров, Ўзбекистон Мустақиллигини эълон қилган биринчи парламент депутатлари Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Маматов, Дадахон Ёқубов, Абдувоҳид Паттаев, Насрулло Саидов, СССР халқ депутати Пўлатжон Охунов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим, классик қўшиқлар устаси, хушовоз хонанда Баҳром Эгамбердиев, журналистлар Анвар Усмонов, Лола Ҳотамова, Фахриддин Худойқулов, Гулнора Равшан, Ғофур Йўлдошев, Матлуба Азаматова, Фурқат Яквалхўжаев, Ҳусниддин Қутбиддинов, Абдувоҳид Ҳайит, Бахтиёр Шоҳназаров, Тўлқин Қораев, Юсуф Расул, Улуғбек Бакиров, Бахтиёр Хасан, Отабек Тошев ва бошқалар шулар жумласидандир.
Улар Ўзбекистон Президентининг “Хориждаги ўзбек мухолифатини Ватанга қайтариш ҳақида“ги муборак Фармони ёки Амнистия акти эълон қилинган заҳотиёқ она юрт сарҳадлари томон қуш бўлиб учсалар ажаб эмас.
“ББС”, “Озодлик” ва “Америка овози”ни ҳам Ўзбекистонга таклиф қилиб, Тошкентнинг энг гўзал ва хушманзара гўшаларидан уларга офис учун жой ажратиб бериш керак. Чунки улар бугун Сизнинг ҳақиқий ёрдамчиларингиз бўлиб, Ўзбекистонда амалга ошираётган беқиёс ва оламшумул ўзгаришларни бутун дунёга тараннум этмоқдалар.
Уларга Ўзбекистон дарвозларини очиб, она Ватанини қайтариб беришдек улуғ ва муқаддас иш, шонли ва шарафли вазифа, не тонгки, Сизнинг заммангизга тушди…
12.
Менга ўхшаб баъзан хатога йўл қўйган ёки шаккоклик қилиб эрк, бирлик ва демократия деб асабларингизга теккан ва охир-оқибат хориж эллар сари юз тутган ватандошларни, мухолифат аъзоларини Ватанга қайтариш керак.
Бунинг учун шахсан Президентнинг кафолати бўлиши шарт!
Ота баъзан гапига кирмай ўзбошимчалик қилган, ўзига гап қайтарган қайсар ўғли ва ё қизини уйдан ҳайдаб юборганидан кейин бир кун келиб яна қайтариб бағрига олгани каби, Сиз ҳам бизга Ватан дарвозаларини очиб, мухолифатга нисбатан умумий яраш ва амнистия актини эълон қилсангиз яхши бўларди.
Сиз энди Ўзбекистон – Президентисиз. Биз эса Сизни сайлаган халқнинг, шу улкан оиланинг фарзандларимиз.
Фарзандлар орасида гуноҳкори бўлиши мумкин, лекин бегонаси бўлмайди.
Ҳолбуки, бутун дунёга тариқдай сочилиб кетган бу ўгай болаларнинг қоринлари оч, усти-бошлари йиртиқ эмас.
Меҳнаткаш ўзбекнинг боласи ҳар жойда ҳам ўзининг ҳалол меҳнати билан ризқ -рўзини топиб юради.
Лекин, уларга етмайдиган нарса фақат битта: Ватан меҳри, халқ дийдори ва қолаверса Сизнинг Президентлик мурувватингиз ва шафқатингиз, Шавкат ака!
Ўтган йиллар давомида бизга ҳамроҳ бўлган бу аччиқ қисматда ўзбек халқининг ҳеч қандай гуноҳи ва алоқаси йўқ.
Бу аввало тақдир, қолаверса, турли даврларда Олий раҳбариятда турган, саройни митадай қуршаган ва салтанатни ичдан емириб бораётган манқурт “раҳбар ва раҳбарчалар” олиб борган бемаъни ва тутуриқсиз сиёсатнинг ҳукми бу.
Биз-ку, худога минг қатла шукур, ўзимиз истамаган ҳолда Ватандан жудо бўлсак-да, бошимизни бир зум ҳам хам этганимиз, эгганимиз йўқ!
Ўзбекистонлик деган буюк ғурурни бир зум ҳам тарк этганимиз йўқ!
Лекин начора, Ватан шундай буюк неъмат ва қадрият эканки, Париждаги Эйфель минораси-ю, дунёга машҳур Мон Мартер черкови қуббалари ҳам, Нью Йоркнинг Манҳеттенидан тортиб, Дубай, Торонто, Италиянинг булутларга ёндош, осмонўпар бинолари, ҳатто Ҳиндистоннинг Бобурийлар қурган “Тож маҳал”и ҳам унинг қоп-қора ва бир сиқим тупроғи ўрнини босолмас экан…
Хориждаги ўзбек муҳожирлари Ватанига қайтарилмай, ёт элларда хор-зор бўлиб ўлиб кетса, уларнинг безовта ва чинқирган руҳлари хоки-поклари билан бегона юрт қабристонларида қолиб кетса, халқ буни кечирмайди!
Сизнинг самимий ва ёруғ юз билан жилмайиб турган мунис портретингизни эрта бир кун биз ҳам фарзандларимизга кўрсатиб: — Бу улуғ зот бизга Ватанимизни қайтариб берган буюк инсон., деб васият қилишни истаймиз…
Ватанга қайтишдан асл муддао ҳам шу!
Сизнинг бу бағри кенглигингиз бошқа авторитар давлатларга ҳам ўрнак бўлар ва Ўзбекистон Президентининг бу ташаббуси дунё ҳамжамияти томонидан муносиб тақдирланиб, ижобий баҳоланар деган умиддаман.
Буни Ўзбекистон ичкарисидаги дўстлар ҳам, ташқарисидаги ғанимлар ҳам тўғри тушунишига ишончим комил…
13.
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Эмигрантлар бугун хорижда кун кўраётгани йўқ. Эмигрантлар кун санаяпти, холос.
Кун санаб, келажакни кутиб, умид билан яшаб юришибди…
Бугун уларни ўз Ватанига қайтаришдек ёруғ ва муборак кунлар келганига ишонаман.
Бизга энди Сизнинг музаффар байроғингиз остида Ватанга қайтиш имконини беринг!
Эмигрантлик энди хотирамизда фақат дардли ёдгорлик бўлиб қолсин…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
31 январь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
Суратда: “Ҳаёт ва Иқтисод” – “Жизнь и Экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгдан биринчи) билан…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

2 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Хеч нарса кутаётганимиз йук, узбекистонда энди кишлокларда ерларни олиб бошладилар. Бечора кишлокликлар, ер хисобига яшаб тургандилар, энди булар хам хорижга ишга кетишларига тугри келади.
Мирзеевни жуда куп гаплари тугри булгани холда асл ислохотчи булиши кийинга ухшайди бир-иккита сиесий махбусни камокдан чикаргани Узбекистон ичидаги сиесий ва маънавий мухитни узгартирмайди ва буни хозирги холат исбот этяпти