"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: ЎзТВ раҳбариятида яна ўзгариш бўлди…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Хайриддин Султонов | 09/05/2017 19:07-     10236 марта ўқилди

«Дунё ўзбеклари»дан:
1.
Машаққатли меҳнат самарасини кўриш, ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлиш -журналист учун унинг ижодига берилган энг олий мукофот.
«Дунё ўзбеклари» кейинги йилларда Ўзбекистон телевидениясидаги носоғлом муҳит, ярамас иш услуби, таниш билишчилик ва коррупция ҳақида қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар эълон қилганини яхши биласиз.
 “ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар”,  “Аксиома” ёки Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пиҳона тизимига ошкора назар”,  “Миллий отхона ёки оч қоринга ёзилган танқид” номли мақола ва фелъетонлар, ЎзТВ раиси А. Ходжаев фаолиятига оид нашримизда эълон қилинган бошқа кўплаб танқидий материаллар  шулар жумласидандир…
2.
Бу мақолаларнинг энг сўнггиси: «Бош вазирнинг қудоси — ЎзТВнинг худоси» номи билан нашр этилганидан сўнг ниҳоят Ўзтелерадиокомпания раиси Алишер Ходжаев ишдан олинди.
Унинг ўрнига шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технология ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов тайинланди.
Бугун энди айтсак бўлар, асосли ва мантиқли, исбот ва далилли бу мақолаларни ёзишда бизга ЎзТВдаги адолат тарафдори бўлган бир гуруҳ ўз касбининг фидойи кишилари астойдил ёрдам қилишди…
3.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март кунги видео мулоқот чоғида Ўзбекистон телевиденияси ишига, хусусан, «Ахборот» ва «Давр» информацион дастурлари фаолиятига танқидий баҳо бериб: «Одамлар ҳар бир эшиттиришни соғиниб кутиши керак!» деб айни кўнглимизда чўкиб ётган гапларни айтганди.
Не тонгки, 4 апрель куни соат 14.00 да Ўзбекистон телевидениясининг «Ахборот» дастури мустақилликнинг кейинги 25 йилида илк маротаба жонли равишда эфирга узатилди.
Бу ўзбек ойнаи жаҳонидаги жуда катта ва ёқимли ўзгаришдир. Биз Ўзбекистон телевиденияси Ганжа Ёқубов, Элбек Мусаев давридаги обрў эътиборига яна қайтишини,  Шуҳрат Қосимов («Хат ва Ҳаёт»), Лола Ҳотамова («Халқаро ҳаёт»), Дадахон Ёқубов («Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари»), Бахтиёр Шоҳназаров («Бурч ва Ҳуқуқ»), Замира Муқодирова («Оила»), Элмира Раҳматуллаева («Бу мунис лаҳзалар»), Гули Икромова («Давр» информацион дастури»), Юлдуз Орипова («Кутилмаган меҳмон»), Толиб Исроилов («Ассалом Ўзбекистон») каби довруғли бошловчиларини қайта кашф этишини орзу қиламиз.
Таъбир жоиз бўлса, айтиш керакки, бу Ўзбекистон ойнаи жаҳонининг самимийликка ва табиийликка бўлган дастлабки қадамидир.
Покликка, софликка ва шаффофликка томон ташланган бу қутлуғ қадам барчамизга муборак бўлсин!
4.
ЎзТВдаги бизни қувонтирган янги ва яхши хабарлардан яна бир шуки, яқингинада таниқли тележурналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ахборот дастурлари учун масъул ўринбосари этиб тайинланган эди.
Шу қисқа фурсат ичида Бобир ЎзТВ эшиттиришларининг мазмун моҳиятини Президент талаблари асосида тамомила қайта қуриб, яхши томонга ўзгартира бошлади. Бу албатта узоқ давом этадиган жараён.
Ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, куни кеча Бобир Алихонов Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Собиқ биринчи ўринбосар Нусрат Ҳикматуллаев вазифасидан озод этилган. У бош вазир опасининг ўғли эди. Уни, биздаги манбалар фикрича, яна  олдинги жойи — Телемарказга ёки Медимарказга директор қилиб ўтказишлари ҳам мумкин.
Бобур Алихонов (1962 йилда туғилган) узоқ йиллар давомида «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион хизматига раҳбарлик қилган…
5.
Бобирни мен яхши танийман, у тажрибали ва талантли тележурналист.
Камтар ва ҳалол инсон. Биз журналистика факультетини олдинма кейин битирганмиз. Мен у билан ижодий сафарда ҳам бирга бўлганман.
Саксонинчи йилларнинг ўрталарида Арманистонда зилзила бўлганида биз Дадахон Ёқубов, Бобир Алихонов билан биргаликда Спитак шаҳрига бориб, баҳоли қудрат арман халқининг дардига дармон бўлишга ҳаракат қилганмиз.
Ўшанда мен «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси махсус мухбири сифатида Спитакка бориб, «Арман жароҳатлари» номли мақола ёздим.
Дадахон Ёқубов ва Бобир Алихоновлар ЎзТВнинг махсус мухбирлари сифатида Арманистондан туриб ЎзТВ учун махсус кўрсатувлар тайёрлашган ва бу эшиттиришларни Спитакдан тўғридан тўғри эфирга узатиб, зилзила фожеалари кўламидан бутун ўзбек халқини огоҳ этиб туришган эди.
Биз ўша ерда биринчи маротаба СССР Министрлар Советининг раиси Николай Рижков билан учрашган ва унинг арман халқининг фожеасидан кўзига ёш олиб асойдил қайғурганига гувоҳ бўлгандик…
6.
Ўзбекистон телевидениясида юқоридаги қувончли воқеалар билан бирга бугун яна бир эсда қоларлик янгилик содир бўлди. Лекин бу кўпчиликнинг қувончига эмас, балки аксинча афсус ва надоматига, янаям аниқроқ айтсак, норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон телевидениясида узоқ йиллардан бўён иқтисодий масалалар билан шуғулланиб келган раис ўринбосари Фарҳод Рўзиев ўз вазифасидан озод қилинди. Бугун энди айтсам бўлар, мен Фарҳодни яхши биламан ва ҳурмат қиламан. Мен Китобдан, у Шаҳрисабзнинг Оммағон қишлоғидан.
Фарҳод иқтисод фанлари номзоди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида бир муддат Президент девонида ишлади. Сўнг ЎзТВ га ишга ўтказилди. Ўшандан бўён у Ўзбекистон телевидениясида ишлаб келди. Ишлаганда ҳам чин юракдан, астойдил ишлади. Ҳамма ўзгарди, лекин у ўзгармади. Раислар, ўринбосарлар, директорлар келиб кетди. Лекин у кетмади.
Бугун унинг кетганини айтишди. Пенсияга чиқарилибди. Ижод ва илмга қайтибди. Ўзбекистонда бир даргоҳда чорак аср ишлаш ҳаммага ҳам насиб этмайди, Фарҳод. Бу фақат Президент Ислом Каримовга, унинг атрофидаги бир гуруҳ кишилар (Рустам Иноятов, Зелемхон Ҳайдаров, Георгий Крайнов, Файзулла Муллажонов, Хайриддин Султонов) ва Сизга насиб этди.
Бизларга, хусусан, Исмат Хушевга насиб этмади. Ҳолбуки биз ҳам Ислом Каримовга яқин эдик. Ҳатто Сиздан-да яқинроқ ва азизроқ эдик. Лекин у киши бизга бошқа қисматни раво кўрди. Сизни ёнида — салтанатида олиб қолиб, бизни хорижга — ғурбат ва муҳожирликка йўллади. Биз бундан хафа бўлмадик ва ранжимадик десак ёлғон айтган бўламиз. Биз хорижда гарчи ҳеч нарсага муҳтож бўлмасак-да, лекин куйиб яшадик. Ватан ва Юрт ҳажрида куйдик.
Бунда ҳам балки бир ҳикмат бўлса, не ажаб…
7.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда инқилобий ўзгаришлар давом этмоқда.
ЎзТВ бу ўзгаришларни халққа етказишда локомотив ролини, ниҳоят, ўтай бошлади.
Бобир Алихоновга янги лавозимда омад тиларканмиз, ойнаи жаҳон унинг раҳбарлигида — янги Президент орзу қилганидек — «Одамлар орзиқиб кутадиган» эшиттиришлар тайёрлай олишига ишонгимиз келади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
7 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Суратда: ЎЗ ТВ раисининг бугун тайинланган янги ўринбосари, таниқли тележурналист Бобир Алихонов…

Президентнинг “элчи”лари Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Фарҳод Рўзиевлар Вашингтонда Муҳаммад Солиҳ ва Паҳлавон Содиқ билан норасмий музокарада, 1995 йил, Февраль, Вашингтон, (АҚШ)

Суратда: Президентнинг “элчи”лари Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Фарҳод Рўзиевлар Вашингтонда Муҳаммад Солиҳ ва Паҳлавон Содиқ билан норасмий музокарада, 1995 йил, Февраль, Вашингтон, (АҚШ)
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

3 шарҳ

  1. Jaloliddin
    04/06/2017 at 8:31 AM  (Edit)

    UZBEK TV si Islom Karimov qurgan davlat va jamiytni yqqol kurinishini aks etadi. Qanchalar soxtalik, axmoqgarchilik. Bu TV si va butun davlat tizimini qayta uzgartirib kdirlarni mutloq yngilanmasa jamiyt inqirozga uchrashi mumkin.

    REPLY
  2. Shayboni
    04/06/2017 at 8:16 AM  (Edit)

    ISMAT XUSHEVNI XORIJGA KETGANI BIRDAN-BIR TO’GRI YUL BO’LGAN. KARIMOV VAQTIDA MANSABGA ERISHGANLAR HECH HAM OBRIY TOPGANI YUQ. BUNDAY IKKIYZLAMACHI BO’LIB YUZNI QATTIQ QILIB OYLA BOQQANDAN KO’RA KO’CHAGA GADOYLIK QILGAN MAQULROQ,SIZNI TAQDIRNI UZI ASRADI VA XALQQA YRAKDAN XIZMAT QILISHGA IMKON BERDI.BUNDAN FAXIRLANSANGIZ ARZIYDI.

    REPLY
  3. O’zbekxan
    04/06/2017 at 8:06 AM  (Edit)

    Ismat aka! Boshqasini quying uzingizdan boshqasi UzTBsini ajoyib Xalqparvar qilib bajara olmaydi. Bu yuqoridagi suratdagilarni qarang! oliftalikdan boshqa narsaga arzimaydi, haqni gapirishdan qurqadi yana ijodkor emish.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади?
  2. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (1-мақола)
  3. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (2-мақола)
  4. Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ… (Биринчи мақола)
  5. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (5-мақола)
  6. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (6-мақола)
  7. Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (Биринчи қисм)
  8. Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (3-қисм)
  9. Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга
  10. Исмат Хушев: Хавфсизлик тизимидаги шантаж ёки ДХХ раҳбарларига қарши саботаж? -3
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 15 февраль 2019 йил якуни
  12. Шароф Убайдуллаев: «Қоғозқопқоқ» ёки наманганча ижтимоий адолат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. олимжон:
    11/05/2017 в 15:06-

    Узбекистан Миллий телерадиокомпания сида катта ислохатлар амалга ошиши журналист ижодкорларга эркинлик берилиши ва энг асосийлардан маоши 3-4 баравар оширилиши лозим. Битта Бобур Алихонов калган Билан иш яхшиланиб колмайди. Куркувда журналистларни ушлаб туришибди. Бирон нима демокчи булсангиз «Режим» йул топиб ишдан бушатади. Эркинлик керак. Бунга Давлатимиз рахбари албатта эьтибор берадлилар деб уйлайман. Яхши халкпарвар ходимлар жуда куп. Ишга олишни канал директорлари узлари хал этиши лозим. Компанияни ижодни тушунмаган рахбарлари ва «режим» ходимлари эмас…

    Ответить
  2. O'zbek:
    09/05/2017 в 20:29-

    мени шархим чикмабди. афсус

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.