"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ватанга хиёнат эмасми… – Йўқ, аксинча – садоқат ва муҳаббат рамзи бу!!!

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 05/04/2017 14:17-     22463 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари”дан:
Таниқли ўзбек ёзувчиси Нурулло Отахонов ва унинг “Бу кунлар” асарини назарда тутган муаллиф.
Бундай оқни қора деб атовчи мақолалар Каримов замонида жуда кўп ёзилиб, олти ойдан бўён улар бир қадар тўхтаган эди.
Лекин минг афсуски, яқиндан бошлаб бундай буюртма матн ва номалар таҳририятимизга  яна олдинги ғайрат ва шижоат билан кела бошлади…

 

ВАТАНГА ХИЁНАТ ЭМАСМИ…
Дунё инсониятга омонат қилиб берилганлигини сир эмас. Аммо у қандай, қай гўшада, кимга қай тарзда берилгани билан мавхумдир. Ҳар бир банда туғилиб ўсган, киндик қони тукилган маконни, нон ва туз еган хонадонни эсдан чиқармайди. Донишманд халқимиз “Бир кун туз еган жойингга қирқ кун салом бер” дея бежиз айтмаган.
Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидеқ бугун айрим кимсалар, шу маконда туғилиб, вояга етиб, фарзандли, набирали бўлиб, нафака ёшига етганида ёшларга насихатгўй, пири бадавлат бўлиб юриш ўрнига кўч-кўронини кўтариб, хорижий мамлакатларда яшашни афзал билмоқда. Нега у диний эркинликлар бўғилган, худосизлик жамиятининг ўрнатилиш даври -Собиқ иттифоқ тузумида кетмади. Камбағалликдан азият чеккан одамнинг данғиллама ховлиси, дала ховли, дачалари ё оила аъзоларининг хар бирининг тагида машиналари бўлармиди?
– Йўқ. Биз айтмоқчи бўлган инсонда эса мазкур нарсаларнинг барчаси бор эди. Майли инсон қаерда истиқоматда бўлишини ўзи белгилайди. У хорижда истиқомат қилишни ихтиёр этибдими, унга тўсқинлик қилиш инсофдан эмас. Аммо хорижга бориб, уни одам қилган халқ рахнамоларининг юзига оёқ қўйиш, соддароқ айтганда, ўзини оппоқ кўрсатиш учун она Ватанининг тарновидан мағзава ағдаришни, менимча энг пасткаш инсон хам ўзига эп кўрмаган бўларди. Бироқ “Бу кунлар”ни ёзган Нурулло Отохон эса шундай қабихликка борди. Ҳазрат Навоий бундан беш аср олдин бундай ёзган эди.
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулга тикандек ошён бўлмас эмиш
“Навоий асарлари луғати”да “ғариб” сўзи икки маъноли бўлиб, бири – мусофир, бошқа жойдан келган, кимсасиз, иккинчиси – ажойиб, қизиқ камёб маъноларини билдиради. Ғурбат сузининг ғариблиқ кимсасизлиқ мусофирлик истилохида бир юртдан бошқа юртга бориб, яшаётган мусофир ва бегона киши маъноси тушунилади.
Оддий қилиб айтадиган булсак, нотинч ва уруш-жанжал кўпайган жойни халқимиз ғурбатхона, дейди. Бир уйда хар куни нотинчлик бўлиб, уруш-жанжал, тўс-туполон булаверса, ота-боболаримиз у уй “ғурбатхона” экан, унга борма, дейишади. Навоий бу дунёни ғурбат деб атаганида оддий халқ тилидаги шу маъно хам бор.
Айтишларича, булбул кундузи гулзорда очилган гулга парвона бўлиб, унинг ишқида куйиб-ёниб, хониш этади. Кеч кирганида эса ўз тиканзоридаги бир чакалак устида тонг оттиради. Чунки у жой унинг уясидир.
Нурулло Отохонни хам энди-энди ич-ичидан Ватан туйғуси безовта қилаётганини англаш қийин эмас. Сўнги пушаймон ўзингга душман деганларидеқ халқимиз яширин овоз бериш йўли билан ўз Юртбошисини сайлаган бир пайтда гуё ёш бола каби хеч нима бўлмагандек, сайловда иштирок этишга уринишини қандай тушуниш мумкин. Унинг бу қилмишидан ён-атрофидаги гумашталари дам хайрон. Ўтган куни нон, туз берган халқини ёмонотлиқ қилиб турган эди. Бугун ўша халқнинг рахнамолари учун бўлаётган сайловда иштирок этганлигидан таажжубда қолишди.
Бундайлар Ислом динида мунофиққа менгзалган. Яъни, хадиси шарифда баён қилинганидек: “Мунофикнинг мисоли қўчқорга борган куйга ўхшайди. У гоҳ бу сурувдаги, год у сурувдаги қўчқорга боради” (Аллоҳ паноҳ берсин).
Биз бу хадисни келтириш билан мазкур шахсни мунофиқ дейишимиз хато бўлар балки, аммо тарихдан маълум ўз юртига хиёнат қилган кимса вакти келса бошқага хам содиқ хизмат қилиши кийин масаладир…
Абдулло ЭРКАЕВ,
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан,
Тошкент шаҳри
(Мақола таҳрирсиз эълон қилинди)

 

Суратда: Ёзувчи Нурулло Отахонов ББС мухбири Паҳлавон Содиқ билан Истанбул – Туркияда…

“БУ КУНЛАР” ВАТАНГА САДОҚАТ ВА МУҲАББАТДАН ТУҒИЛГАН!

Тўғриси, шахсим ва “Бу кунлар” китобим шаънига бунақа мағзава муносабатни эски президент Ислом Каримов тириклигида кутган эдим. Ҳарҳолда асарда танқид қилинган асосий шахс у эди, у ўрнатган авторитар тузум гуриллаб жавлон ураётган эди, бундай пайтда уни ҳимоя қилишга отилиб чиқиш ёки шундай бир муносабатни уюштириш мантиқан ўзини оқларди. Аммо ўшанда ҳам бу даражада паст савияда ёзилади деб кутмаганман.
“Бу кунлар” шахсий веб-сайтимда эълон этилганидан роппа-роса бир йил ўтиб, Каримов ўлиб, ўрнига янги президент сайланиб ва бу президент мамлакатни Ислом Каримовнинг шилталаридан тозалашга қатъий бел боғлаб ишга киришган бир пайтда “ёзилиши” тушунарсиз. Ҳеч бир мантиққа сиғмайди.
Бир мантиққа сиғиши мумкин, у ҳам бўлса, мамлакатда қандайдир яширин кучлар президентга қарши жабҳа очгану йўқ ердан муаммолар яратиб президент бошлаган ишларга халақит қилишга ва унинг обрўйини тўкишга уринаётганга ўхшайди.
Воқеалар ривожини кузатамиз, тез орада ойдинлашиб қолса керак.
Сарлавҳага кўзим тушиб, “Оббо, бошланди!..” деб ичимга қандайдир бирхавотир оралади. Уни ўқигач эса, бирдан хавотирим ариди. Саводсизларча ёзилган бу мағзава “мақола” ғирт ёлғон ва қуруқтуҳматлардан иборат бўлгани учун ҳам қийматибир тийин ва эътиборга арзимас эди. Ўқиб чиққач ҳатто анча хотиржам бўлиб қолдим. Сал-пал ростга ўхшатиб ёзилганида ҳам ичим ғаш бўлиши мумкин эди.
Иккинчи томондан, озгина алам ҳам қилди. Шунча йиллик меҳнатим, салкам олти юз бетлик дард ва ғамларим, Ватан қайғуси наҳот шунақа енгил-елпи муносабатга лойиқ кўрилган бўлса, дедим.Куйган бўлсам, қадримга куйдим.
Булар даромади гаплар, албатта.
Энди гапнинг буромадига ўтадиган бўлсак, “Абдулла Эркаев”нинг юмалоқ хатини ўқиб, бошда унга жавоб бергим келмади. Ёлғон ва туҳматга изоҳ беришдан оғир иш йўқ. Ишнинг ҳақиқатини айтганингиз билан барибир: “Ие, шунақами? Узр, билмасдан янглиш хаёлларга борибмиз?” дермиди ёзган “одам”?! Ҳақиқатни ойдинлатиш мақсадида битилмагани кўриниб турибди-ку! Сўнгра, айбловлари куракда турмаса ҳам, икки-уч нуқтасига муносабат билдиришни лозим топдим.
  1. Илк хулосам, мағзава “муаллифи” “Бу кунлар”ни ўқимаган! Ўқиганида ва озгина калласи ишлайдиган одам бўлганида эди, шахсим ва китобим ҳақида бу каби жирканч ахлат тўқимас эди. Қўлидан келса, асарни таҳлил қиларди, янаям қўлидан келса, “Бу кунлар”да битилган фактларга ва ғояларга қарши факт ва ғоя билан жавоб қилган бўларди. Виждони ва орияти бўлса-ку, ёлғон-яшиқ гаплар билан одамларни чалғитишдек тубанликка бормаган бўларди.
  2. “Бу кунлар”нинг ёзилишини ва эълон қилинишини “Ватанга хиёнат эмасми…” дебди. Ватан учун қайғуриш, ҳақни гапириш, халққа, мамлакатга ва давлатга яхшилик соғиниш қачондан бери Ватанга хиёнат бўлиб қолди?! Китобда қинғирни қинғир, золимни золим, ёлғончини ёлғончи дейилган, холос. Ҳаводан олиб ёзилмаган, аниқ мисол, далил ва ҳужжатлар билан исбот қилинган. Давлатда қинғирлик, зулм, ёлғончилик бўлмасин, тўғрилик, адолат, ростлик қарор топсин дейиш ватанга хиёнат бўлса, унда бу “ёзғувчи” учун қинғир, золим ва ёлғончилар ватан экан-да!
Бош ҳарф билан ёзиладиган Ватан нималигини, уни севиш қандайу унга хиёнат қандай бўлишини бу зот биладими ўзи?!
Наҳот азиз Ватаним ҳимояси мана шунақа саводсиз, пасткаш, олчоқ кимсаларга қолган?! Эсиз…
  1. Китобим веб-сайтимга юртдан ташқарида эканимда қўйилганини менга оламшумул айбдай тақабди. Биринчидан, “Бу кунлар” асосан 2011-2012 йиллари Тошкентда эканимда ‒ Дўрмон ёзувчилар боғида ёзилган! Иккинчидан, мен у пайтда айни эгар устида ўтирган ‒ катта бир нашриётнинг Бош директори, бир журналнинг Бош муҳаррири бўлиб ишлаб турган эдим! Учинчидан, ғаламис одам барибир ишонмайди, лекин ҳақиқат шуки, 2013, 2014, 2015 йиллари китобим мен юртда эканимда эълон бўлиши керак эди, ўзимгабоғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра бир оз орқага сурилди. Аммо ўша пайтлариёқ электрон нусхасини кўп ватандошларимизга ўқита бошлаганман, фикр-мулоҳазаларини олганман (бу ҳақда китоб охирида алоҳида айтилган).Ҳатто қоғозга чиқариб тарқатганман. Совет даврида бунақа усулни “самиздать” дейиларди. Ҳозирги замонда қоғозли самиздат ўрнига электрон китоблар келди. Яъни, “Бу кунлар”нинг ҳам қоғозли, ҳам электрон нусхалари тепада санаганим уч йил давомида Ўзбекистонда яшаб турганимда тарқалиб бўлган.Бу боқимдан қаралса,алҳамдулиллоҳ, юзим ёруғ.
  2. “Мағзавачи” киши: “Нега у диний эркинликлар бўғилган, худосизлик жамиятининг ўрнатилиш даври – Собиқ иттифоқ тузумида кетмади” (“Четга” демоқчи. Хатолари сақланди.‒НМР.), деб савол қўйибди.
Биринчидан, совет давлати динга қарши очиқ курашган, Худо йўқ деб эълон қилган! Буни “диний эркинликлар бўғилган” дейилмайди, балки худосизлик ё даҳрийлик дейилади. Советнинг охирги паллаларида ‒ “Қайта қуриш ва ошкоралик” деб номланган давридашу худосиз совет ҳам динлар йўлини очишга мажбур бўлди ва жумладан Ислом динимиз ҳам зудлик билан жамият ҳаётининг деярли барча қатламларига кириб борди. Халқ қайта қуриш сиёсати берган динийэркинликдан баҳраманд бўла бошлади.Лекин мустақилликка эришилганидан кейин, сен бугун тарафини олаётганинг (Узр, юмалоқхатчи тайинсиз бўлгани учун сизлай олмадим. ‒ НМР.) Каримов даврининг иккинчи босқичларига келиб диний эркинликлар бўғила бошлади! Бу ҳақиқат китобда аниқ далил ва ҳужжатлар билан исботлаб қўйилган, сен шундан гапир!
Иккинчидан, жумлаларинг шунақа алмойи-жилмойики, ҳаммасини таҳлил қиламан деса, гап чўзилиб кетади. “Нега… худосизлик жамиятининг ўрнатилиш даври…да кетмади”, дебсан. Тарихдан ҳам саводсиз эканинг очилиб қолди!“Худосизлик жамиятининг ўрнатилиш даври”деб ўтган асрнинг 20-30-йиллари айтилади.Маълумотинг учун, у замонда мен ҳали туғилмаган эдим. Мен худосизлик жамияти ўрнатиб бўлинганидан кейин туғилганман. Туғилмай туриб қандай четга чиқиб кетаман?! Аммо ўша замонда бўлганимда мен ҳам юзминглаб ҳамиятли ота-бобом сингарисоветнинг тажовузидан динимни, Ватанга бўлган чексиз муҳаббатимни, ҳурлигимни асраб азиз юртим Туркистонни тарк этишга мажбур бўлардим.
Учинчидан, мени давлат қувибдими ё ўзим давлатдан қочибманмики, мени юртдан чиқиб кетган ҳисоблаяпсан. Ҳуқуқий томондан ҳам, инсоний томондан ҳам мен ҳозирда Ватанимда ҳисобланаман. Фақат, вақтинча талаба болаларим ёнида яшаб турибман, холос. Бунинг устига, нафақада бўлсам. Ким ёки нима менга бирон ерга боришимга тўсқинлик қила олади?Бунинг фарқига ақлинг етадими?
Қолаверса, совет даврининг табиатини ҳам билмас экансан. Совет даврида ташқарига чиқиш амри маҳол эди ва биз ташқарига чиқиб кетмаган бўлсак-да, кўп зиёли-адиблар қаторида,ичкарида турган ҳолда, эсимизни танибмизки, қўлимиздан келганича советга қарши мафкуравий кураш олиб борганмиз, мустақиллик истаб майдонларга чиққанмиз.
Дарвоқе, биз мустақиллик учун бошимизни кундага қўйган даврларда сен қаерда эдинг,эй “Абдулла Эркаев”?!
Албатта, сени жуда яхши танийман ва биламан қаерда бўлганингни! Сен ўшанда ҳам худди ҳозиргидай аллақайси ташкилотнинг биронта бункерига биқиниб олиб:“Шундай озод ва обод совет давлатини кўра олмайдиган ватан хоинлари…”деб мустақилликчилар устидан бирнималар ёзиб ўтиргансан албатта!
  1. Ахлатингни яна бижғитиб:“Камбағалликдан азият чеккан одамнинг данғиллама ховлиси, дала ховли, дачалари ё оила аъзоларининг хар бирининг тагида машиналари бўлармиди?” (хатолари сақланди. ‒ НМР.), дебсан. Ўзинг билиб ё билмай менинг шаънимни кўтариб қўйибсан. Оила аъзоларимнинг ҳар бирида мошина борлиги тўғрисида уялмай ёлғон сўзлабсан-у, аммо уйим-жойим, далаҳовлим, тагимда мошинам борлиги тўғри. Эсли-ҳушли, инсофли ва соғломдунёқарашли бўлганингда эди,бу ҳолатимдан бошқача хулоса чиқарардинг. Яъни, агар мен Ватаним ва давлатим тақдирини эмас, ўзимнинг тинчимни ва ҳузур-ҳаловатимни ўйлаган бўлганимда, умримнинг қолган қисмини “Ҳожи ака”, “Ҳожи ота” бўлибдавралар тўрида ўтказиб юрмасмидим?! Ватан учун бундай гаштдан ҳар ким ҳам воз кеча олмайди. Шахсий ҳаловатимдан Ватаним ва халқим ҳаловатини устун қўйганимнинг ўзи сенга бирнималарни билдирмаяптими?!
  2. Президент сайловига борганимдан ҳам ғаламисларча кир топмоқчи бўлибсан. Тўғри, мен сайловни деб Ўзбекистон Республикасининг Истанбул консуллигига бордим. Консул ва бошқа ходимлар бутун оиламизни жуда чиройли кутиб олишди. Ватандошлик бурчимни ўтадим. Президентимни сайладим. Хўш, бунинг нимаси ажабланарли?! Сайлов баҳона бемалол давлатим эшигини қоқиб боришимнинг ўзи менинг:
1) Ватандан узилмаганимни;
2) ўзимни айбдор ҳис этмаслигимни;
3) давлатимдан қўрқиб қочиб юрмаганимни… билдирмайдими?!.
Мен Ўзбекистондалигимда ҳам биронта сайловни қолдирмаганман. Уйимга сайлов қоғози беришни “унутиб қўйишгани”да ҳам ўз ихтиёрим билан борганман. Аммо-лекинҳамиша Ислом Каримовга қарши овоз берганман (бунинг сабабини китобимда таъкидлаганман). Кечаги сайловда эса, ёруғ юз билан ҳамда янги саланаётган шахсмамлакатни Ислом Каримов ботириб кетган ботқоқдан чиқаришига жуда катта умид билан қатнашдим. Оила аъзоларим ҳам бу борада мустақил ўз қарорларини беришган бўлса керак.
Бунинг нимаси ёмон? Шундан ҳам кир ахтарган одам ҳар нарса бўлгани яхши!
Сайловга боришимни менинг пушаймонлигимдан деб талқин қилмоқчи бўлибсан.
Эй “Абдулла Эркаев”! Шуни билиб қўй: мен қилган ишимдан асло пушаймон эмасман. Қайтага “Бу кунлар”ни аждаҳонинг оғзида туриб ёзганимдан ва ҳали Ислом Каримов тириклигида эълон қилганимдан ҳатто ғурур туяман! Мен сенга ўхшаб пасткаш эмасман! Яқин келажакда бу китоб тўғри тушунилишига, халқимга, Ватанимга ва давлатимга узоқ йиллар хизмат қилишига ишонаман!
Айтганча, сен Тошкентда туриб қаердан билақолдинг менинг Истанбулда сайловга қатнашганимни? Консулликдаги тўрт-беш одам ва ташқарида турганлардан айримларигина кўрган эди бизни. Сен бу маълумотни қаердан олақолдинг? Ўзи сен кимсан бункерларда ўтириб олисларни ҳам “кўра оладиган”?
Ҳа, майли, сўзни шу ерда тўхтата қолайлик. Барибир “мағзавачи” бундай олий туйғуларни тушуниб етмайди. Бошқаларни ҳам ўз қаричи билан ўлчайди. Ўзининг қаричи эса ақли каби жуда калта эканини шу ёзган шилтаси исботлаб турибди. Шу даражада калтаки, калталигини ўзи ҳам билмайди!
Албатта, тахминимча, бу кимса ўз отини яширган. Бир айбсиз инсон устига очиқдан-очиқ мағзава тўкаётганини ҳам, бу ишда ўзи ҳақсиз эканини ҳам, агар ўз отини ёзса келгуси авлод ҳузурида ёмонотлиқ бўлишинию фарзандлари унинг касрига жамиятда бош кўтара олмай қолишларини ҳам жуда яхши билади. Шунинг учун ўзига кимса танимайдиган қаёқдаги қалбаки отни қўйиб олган. Қалбаки от орқасига яшириндими, эндиунинг жинсига ҳам шубҳа туғилади ‒ эркакми у, аёлми?
Одатда, шахсининг тайини йўқ туҳматчилар “юмалоқхатчи”, жинсининг тайини йўқлар “хунаса” дейилади.
“Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е!” дейди доно халқимиз. Ўзинг ёзган мағзавага ўзинг ишонсанг, эркак бўлсанг, ўз отингни қўй! Башарангни таниб олайлик. Зотинг-насабинг тайинли, эътирозларинг ҳам ўринли бўлса, сен билан мунозара қилса бўлади. Акс ҳолда, сендақа хунаса-юмалоқхатчига гап ҳам хайф аслида!
Зарур бир эслатма.Ким бўлишингдан қатъи назар, сенга яхшилик тилаш маъносида бир нарсадан огоҳлантираман: бунақа ёлғон, туҳмат, мағзава битикларингга оят ё ҳадисни аралаштирма! Оят ё ҳадис тиқиштирганинг билан ифлос ёзувингнинг обрўйи ошмаслиги аниқ, аммо оят билан ҳадиснинг обрўйини тўкасан.Яхшиликка олиб бормайди бу ишинг.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
ёзувчи

“Дунё ўзбеклари”дан:
БЎҲТОННОМА
Бу мақолани эълон қилишдан мақсад, Президент атрофидаги баъзи қора кучлар уюштираётган лўттибозликка қарши муросасиз курашиш, улар олиб бораётган “информацион уруш”га қарши Канададан туриб уруш очишдир.
Ёзувчи Нурулло Отахонов ному насафининг тайини йўқ муаллифга яхши жавоб берган, унинг иғво-бўҳтонини ер билан яксон қилган. Лекин бизни бошқа нарса ўйлантириб қўйди. Ўзбекистоннинг янги Президенти жамиятни таназзулдан чиқариш учун кечаю кундуз тинмай кураш олиб бориш илинжида ер юзига тариқдек сочилиб кетган ўзбек муҳожирларини Ватанга чорлайман деб турган бир пайтда бу “шантаж” мақоланинг ёзилиши бежиз эмасга ўхшайди.
Президент атрофидаги қора кучлар энг сўнгги дамларигача ўзлари бошлаган қора ишларни хаспўшлашга, тарих ғилдирагини яна ортга қайтаришга уринмоқдалар. Энг ажабланарли томони шуки, бу қора кучлар давлат раҳбарининг ёнида – мамлакат олий раҳбариятининг энг баланд ва қўл етмас курсида ўтиришибди. Президент учун бу жуда катта хавфдир.
Лекин эрта бир кун уларга ҳам қўл етишига бизда шак шубҳа йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Биз ушбу мақола ва унинг жавобини эълон қилиш баробарида мамлакат Президентини мана шу хавфдан яна бир марта огоҳлантиришни лозим топдик.
Чунки, истеъдодли ёзувчи Нурулло Отахоновнинг “Бу кунлар” китоби ўзбек халқига хиёнат эмас, аксинча, элу юртга бўлган садоқат ва муҳаббат рамзи сифатида дунёга келди.
Буни билмаслик ва тан олмаслик – мунофиқликдир. Ўзбекистонга, унинг жафокаш халқига бўлган хоинликдир!!!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
5 май, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…
  2. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (1-мақола)
  3. Озодлик ва ББС ходимларининг МХХ га алоқадорлиги ҳақида
  4. Исмат Хушев: МХХ-СНБ раисининг янги биринчи ўринбосари тайинланди
  5. Рустам Шоғуломовнинг ўлими: парвоз ва инқироз… (“Ёднома” туркумидан) 2-қисм
  6. Исмат Хушев: Шайтондан чиққан “Фаришта”! (3-қисм)
  7. Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…
  8. Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?
  9. Исмат Хушев: Мирзиёев Судлар устидан оғир ҳукм ўқиди. Нега? (3-якуний қисм)
  10. Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…
  11. Ассалом, жону жаҳоним, онажон Ўзбекистоним!!!
  12. Исмат Хушев билан юзма юз – МТРК раиси А.Ходжаевнинг яна бир жинояти ҳақида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

6 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy says:
    05/05/2017 at 11:42-

    Абдулло Эркаевнинг мақоласини ўқиб қуйидаги саволлар мени қийнай бошлади:
    1. Шундай одам борми ўзи, агар бор бўлса у одамнинг суратини ҳам эълон қилинг, мунофиқ қанақа бўлишини кўрайлик.
    2. Н.Отахоновнинг китобидаги қайси бир жумла экан Ўзбекистонга хиёнат деб билинган?
    3. Муаллиф “Ватанга хиёнат” сўзининг луғавий маъносини билармикан?
    4. Айнан мақола муаллифига ўхшаганлар А.Қодирий, Чўлпонга ўхшаганларни “Миллатчи, хоин” демаганмиди?
    5. Диктатор Каримов режими сабаб ўзга юртларда тентираб юрган жабрдийдалар “хоинлар” деб ҳам аталадиган бўлдими энди?

    Reply
  2. Сайёрхужа угли says:
    05/05/2017 at 09:22-

    Узбекни хаммасига эмас ку….баъзиларга хайрон колмай хеч иложинг йук!!!!!! Москвада турк курилиш фирмасида ишлаб турган бир гурух узбек (ГАСТЕР-МАРДИКОРЛАР) ) КАРИМОВ УЛАРНИ ДАНГСАЛАР ДЕБ АТАГАНЛАР))))) ) КАРИМОВ улган куни иш ташлаш килишиб,,,, нима эмиш??? Биз бугун ишламаймиз (узлари эрталаб ишга келишган))))гул сотиб олиб узбек элчи хонасига бориб, Каримовга гул куямиз…Турк иш бергувчилари;
    Эй узбеклар!!!!! Бугун ишлашгин!!!!чунки бу курилиш жойи, сенлар булса хеч огохлантиришсиз ишдан кетамиз деяпсанлар….шунча сувок материали..цемент коришмалари исроф булмасин!!!!! Бугун кечгача ишлашгин!!! Кечки пайт (биз хам мусулмонмиз) гуруч..гушт ёг берайлик..эртага Каримовингга атаб бирор ис чикарман дейсанлар ми? Ёки гул сотиб олиб гул куйиб келасан лар ми? Майли..рухсат..дейилса..бу аклли узбекла (КАРИМОВНИ ДАНГАСАЛАРИ) Турк коровулларни туртиб суртиб иш жойидан кетишиб ..шу кетганларича икки уч кун мотам тутишиб..кайтиб келишсалар..иш берувчилар..95% ДАНГАСАНИ ишдан (хатто ялинса хам) хайдаб юбориди.худди шунга ухшаш…уйида гази йук..свети йук..кизи ёки синглиси сал кам фохишасимон кийинадиган холга бориб колган (албатта КАРИМОВ-ГУЛНОРА-ЛОЛА-ЮЛДУЗ) ларни мехнати Самара си….яна уша тузумни мадх этиб, , Каримов тузумини айбини айтганларни соткин..хоин жеб валдираб ётишибди я!!!!! Бу узбек хали бери уйгониши кийинов!!!!!!
    Бир кишидан; узбеклар хам бундок бир зулмга карши урниларидан турармикинлар???? Деб сурсалар;
    ХА!!!!! ХА!!!!! УЗБЕКЛАР КИЁМАТ БУЛСА, КАБРЛАРИДАН ХАММА КАТОРИ ТИРИЛИБ ТУРАДИЛАР деб жавоб берган экан..Ишкилиб уша одамни гапи нотугри булсинда а????

    Reply
  3. Олламурад Исакулов says:
    05/05/2017 at 01:18-

    Мана шундай очиклик билан эьлон килинган маколалар хамма нарсани ойдинлаштиради.
    Койил. Буни отини мурососизлик учун чоп этилган ибрат мактабидир.

    Reply
  4. Бекмурод says:
    05/04/2017 at 16:54-

    Ҳамма ватанига Нурулло Отахон каби самимий хизмат қилса эди, Ўзбекистон бунақа ёмон аҳволга тушмасди. Қизиғи, хоинлар ватанпарвар, ватанга садоқат билан хизмат қилган кимсалар хоин кўриладиган бир бедод замонда яшаяпмиз. Бошлар оёқ, оёқлар бош бўлса, шунақа бўлади ўзи.

    Reply
  5. O'zbek says:
    05/04/2017 at 15:46-

    яширин таркатиш билан вебсайтда эьлон килиш орасида катта фарк бор. китоб барибир ичкарида эмас, ташкарида булганингизда эьлон килгансиз. буни тан олмок даркор. халкка эьлон килинсагина хисобга утади

    Reply
  6. Fazliddin Yokub says:
    05/04/2017 at 14:59-

    Hurmatli hakikiy Vatanparvar dostuimiz Nurulloh Raufhon akamizga kop tashakkurlar aytamiz . Bu kunlar kitobingiz – Ozbeklarning hakikiy tarihi bolib koladi … Kitobingizni okigan har bir inson – siz tarafdadur . Farosat ahlining barchalari sizdan rozi bolmokdalar va gozal duolar kilmokdalar … Hayirsiz insonlarning fitnalariga hafa bolmang . Siz hakikiy Vatan oglonisiz …

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94758 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33107 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33033 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32990 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32737 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31671 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31633 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31418 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31401 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31369 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31365 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31360 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31356 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31354 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31354 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31346 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31344 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31344 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31343 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31342 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31342 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31339 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31339 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31339 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31331 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31330 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31330 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31330 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31328 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31327 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31327 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31327 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31326 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31325 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31322 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31321 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31321 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31316 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31314 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31311 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31311 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31310 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31310 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31309 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31309 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31306 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31304 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31303 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31302 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31301 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31299 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31297 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31296 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31296 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31296 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31295 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31295 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31294 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31294 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31294 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31293 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31293 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31292 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31291 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31290 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31289 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31289 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31288 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31287 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31287 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31283 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31280 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31279 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31279 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31279 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31278 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31278 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31274 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31274 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31269 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31268 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31268 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31265 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31265 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31265 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31260 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31252 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31249 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31249 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31248 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31245 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31245 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31242 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31241 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31241 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31240 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31240 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31239 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31236 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31234 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31234 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31232 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31231 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31230 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31230 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31226 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31225 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31225 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31223 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31223 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31219 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31219 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31219 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31216 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31216 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31215 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31214 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31214 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31211 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31210 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31208 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31207 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31205 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31205 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31204 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31198 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31197 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31196 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31195 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31195 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31194 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31193 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31193 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31192 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31191 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31190 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31189 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31189 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31188 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31187 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31186 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31184 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31183 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31183 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31182 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31180 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31180 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31180 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31179 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31178 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31177 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31176 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31176 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31175 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31175 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31172 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31172 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31171 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31171 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31170 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31170 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31169 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31169 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31169 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31169 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31165 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31165 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31164 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31163 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31162 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31159 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31156 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31154 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31151 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31151 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31149 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31148 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31143 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31143 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31142 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31139 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31139 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31138 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31137 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31137 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31136 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31136 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31135 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31130 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31128 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31128 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31126 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31126 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31125 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31124 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31123 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31122 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31119 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31119 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31118 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31116 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31116 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31116 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31116 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31115 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31112 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31111 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31111 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31110 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31109 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31106 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31105 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31104 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31104 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31104 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31103 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31102 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31101 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31097 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31094 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31081 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31080 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31080 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31080 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31078 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31077 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31074 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31073 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31071 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31069 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31064 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган