МХХ га ишламайдиган ким қолди? “Озодлик”ми ёки ББС? (Янги тафсилотлар)
“МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан
ёки “Озодлик” ва “ББС” радиосида СНБ айғоқчилари борми???
МХХга ишламайдиган ким қолди? “Озодлик”ми ёки ББС?
Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларининг барчаси бугунги кунда МХХ ихтиёрида қолганлиги ҳеч кимга сир эмас. СНБ топшириқлари асосида уларнинг хохиш-иродасини ёритишади. Ундан нарига ўтиш эса жиноят. Шундай экан ҳар бир ташкилотдаги МХХ вакилларига нимани қандай гапириш ва ёзиш хусусида топшириқ бериб туришади. Топшириқ келмаса жимгина ўтириш лозим.
Энди бизда жимлик экан, ташқаридаги “Озодлик”, ББС радиолари, “Дунё ўзбеклари” сайти МХХ қонунларидан мустасно деб ўйлашимиз мумкин. Аммо бу ўй-хаёллар ҳам чўпчак. Шу кунда МХХ чизиғидан юрмаган биргина “Дунё Ўзбеклари” сайти қолганлиги аниқ бўлди. “Озодлик”, ББС радиолари ҳам аллақачон Ўзбекистон МХХ ихтиёрига ўтиб бўлишган.
Мен Исмат Хушевни ҳам СНБга хизмат қилади деб юрар эдим. Шу кунларда “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” сарлавҳаси остида босилаётган серияли танқидий мақолаларини ўқиб, фақатгина Исмат Хушев СНБга хизмат қилмаслигига амин бўлдим.
Тан олган ҳолда шуни айтмоқчиманки, ўзим ҳам СНБга хизмат қиламан. Сабаби, ҳозирги кунда МХХ оёқлари остида фаолият юритаётган Ўзбекистон Миллий телевиденияси ходимиман. Шундай экан мен ҳам СНБлар топшириғини сўзсиз бажарувчи аскар ҳисобланаман.
12 йил муқаддам кунлардан бир кун ишхонамга қўнғироқ бўлди. Салом-аликдан сўнг ташқарига чиқишимни илтимос қилишди. Ташқарига чиққанимда олдимга 25 ёшлар атрофидаги икки нафар йигит келиб ўзларини СНБ кадрлар бўлимидан деб таништиришди. Шундан сўнг мени бироз мақтагандай бўлишди-да, кейин мудоага ўтишди. Улар мени МХХга ишга ўтишимни таклиф қилишди.
Бу идора ҳақида ўзимда бироз ноқулай тасаввур бор эди. Шу боисдан ёшим бироз ўтиб қолганлигини сабаб қилиб, рад жавобни юмшоққина қилиб тушунтирдим. Шундан сўнгина улар асл муддоага ўтиб, “Майли, ўтмасангиз ихтиёрингиз, унда бизга бошқа масалада ёрдам беринг” дейишди. Нима масала экан деб қизиқиб сўрадим. Улар “Озодлик” радиосида ишлайдиган танишимни айтиб у билан алоқа боғлаб беришимни илтимос қилишди. Унинг ўзи учун фойдали келишув бўлишини айтишди.
Албатта бундай хатарли ташкилотга “йўқ” жавобини бериб бўлмайди. Қўнғироқ қилса (у билан жуда қадрдонлигимиз учун тез-тез телефонда гаплашиб турар эдик, снб дагилар буни ҳам билишаркан) таклифларини етказиб қўйишни бўйнимдаги қарз сифатида қабул қилдим. Шунда улар нафақат етказиб қўйиш, ҳаттоки, бу таклифга кўндиришим ҳам лозимлигини илтимос қилишди.
Лекин бу илтимос бажарилиши шарт бўлган топшириқ сифатида қулоғим тагида ҳали-ҳануз жаранглаб келади.
Чамаси бир ярим ойлардан сўнг “Озодлик”даги дўстим қўнғироқ қилиб қолди. Унга СНБ ходимларининг омонатини етказиб қўйдим. Нафақат етказиб қўйиш балки, уларнинг таклифига рози бўлишини сўраб унга астойдил ялиниб-ёлвордим. Ўзбеклигим тутиб кетиб ўзимдан қўшиб-чатдим. Акс ҳолда у билан алоқа ўрнатиб юрганим учун мени давлат сирларини четга чиқаришда айблаб, қамаб қўйишларини ҳам айтиб, раҳмини келтирдим. У эса рад жавобини бериб, мени бироз ялинтирди. Кейин кулиб юборди-да, бу таклиф унинг учун айни муддао, анчадан буён кутиб юрган ажойиб шартнома эканлигини айтиб, менга миннатдорчилик билдирди.
Дўстим икки йилдан ортиқ Ўзбекистонга кела олмасдан юрган эди.
СНБ идорасининг топшириғини унга етказганимдан сўнг уч ой ўтиб Ўзбекистонга келди. Таътил олган экан – у Ўзбекистонда бир ой мазза қилиб юрди. Мени қайта қайта меҳмон қилиб, роса миннатдорчилик билдирди.
Шундан буён “Озодлик” радиосида ишлайдиган дўстим ҳам Ўзбекистон СНБсига айланди. Аниқроқ қилиб айтганда – икки томонлама жосус бўла қолди. Шундан сўнг унга СНБ идораси томонидан Тошкент шаҳрининг марказидан икки хонали уй ва машина ҳадя этилди. Ўзбекистонга бемалол кириб-чиқиши учун ҳужжатлари ҳам тўғриланиб, барча тўсиқлар олиб ташланди.
Юқорида дўстим МХХ ходимларининг таклифини анчадан буён кутганини айтиб ўтдим. Бу таклифни у бекорга кутмаган экан. Унинг сўзларига қараганда “Озодлик” радиосида ишлайдиган ҳамкасбларининг аксари Ўзбекистон МХХсига сидқидилдан хизмат қилишини англаб етган. Сабаби, СНБ ҳақида кўплаб танқидий материаллар келиб тушар экан. Аммо “Озодлик”дагиларнинг ҳеч бири бу танқидларга мутлақо эътибор беришмас экан.
Уларнинг асосий нишони Ўзбекистон Президенти бўлган. Энди эса И.Каримов йўқ. Бу дунёдан ўтиб кетганлар шу кунгача алданиб келганини англаб етмагандир. Лекин биз тириклар чорак асрдан бўён алданиб келаётганимизни била-туриб яна ва яна алданишимиз аянчлидир. Энг ачинарлиси “Озодлик” ва ББС радиоларига интервью берган қанчадан-қанча Ўзбекистоннинг жабирдийда фуқаролари ҳам СНБ томонидан сиқувга олинди. Ҳар хил баҳоналар билан жазога тортилди. Умри хароб бўлди. Тақдирига крест чизилди.
Агар яхшилаб текшириб кўрилса, Ўзбекистон ҳукуматига қарши доимий равишда иғво тарқатиб келган “Озодлик” ва ББС ходимларининг деярли барчаси Тошкент шаҳрида уй-жой билан таъминланган. Улар учун зарур бўлган барча шароитлар муҳайё этилган.
Яқинда Ўзбекистонга келган ББС радиосининг раҳбари, ёзувчи Ҳамид Исмоиловнинг аэропортдан ортига қайтриб юборилиши кўпчиликни ҳаттоки, дунё ҳамжамиятини ҳам бир жунбушга келтирди. Лекин мен заррача ҳам ҳайратланмадим. Бу – шу кунларда ризқи қирқилаётган СНБ идорасининг оддий бир ўйини. Бу билан улар дунё ҳамжамияти олдида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг обрўсини бироз туширишга эришдилар. Чунки дунё аҳли кўз тикиб турган бундай воқеаларнинг барчаси Президент номи билан амалга оширилади.
Адолат ва эркинликни байроқ қилиб кўтариб юрган ушбу икки радиони синчковлик билан кузатиб борсангиз МХХ номини жуда камдан-кам тилга олишади. Бу идора ва унинг раиси ҳақида гапираман деганларни эса ўша заҳотиёқ оғзини ёпишади. Шу кунларда улар фақат Прокуратура ва ИИБга зулукдай ёпишиб олишган. Ҳар бир муаммога Прокуратура ва милиция ходимларини боғлаб юборишади. Аслида эса Ўзбекистондаги барча ишлар МХХ рухсати билан амалга оширилишини кечагина туғруқхонадан чиққан чақалоқ ҳам билади.
“Озодлик” радиосида ишлайдиган ўша танишимни атайин синаб кўриш учун яқинда унга СНБ фаолияти ҳақида бир танқидий материал жўнатиб кўрдим. У эса материалнинг анонимлигини баҳона қилиб рад жавобини берди. Унинг рад жавобини беришни билар эдим. Лекин бундай мантиққа тўғри келмайдиган баҳона қилишини кутмаган эдим. Чунки, “Озодлик”да берилаётган эшиттиришларнинг барчаси аслида ғирт аноним эмасми?
Менда бир қусур бор: Ҳамкасбларимнинг материалини кўрсам ёки эшитсам, дарҳол унинг тагига яширинган асл мақсад ва муддоани қидираман. Тахминан бир ярим йил олдин “Озодлик” радиосида “Каримовнинг навбатдаги нишони МХХ” деган эшиттириш бўлди. Бу эшиттириш орқали “Озодлик” радиоси МХХ ходимларини хушёрликка чақирган. Каримовни эса – МХХнинг қўйнига янада яқинроқ киришга ундаганлиги шундоқ билиниб турибди. Айни ўша дамларда Каримов СНБдан кўнгли совиб бораётган давр эди.
Мен қадрдон дўстим Ўзбекистон МХХсига сотилгунга қадар “Озодлик”, ББС радиоларининг ходимларини адолат ва эрк курашчилари деб тасаввур қилиб юрардим. Нега мен улардек соф виждонли журналист бўла олмадим? Нега мен фақат СНБчиларнинг топшириғини бажарадиган робот ва манқурт журналист бўлдим деган саволлар мени қийнаб келар эди. Энди билсам чучварани хом санаган эканман. Ҳозирча англаб етганим ўз виждонини, ор-номусини квартирага алмашмаган биргина “Дунё ўзбеклари” муҳаррири Исмат Хушев қолган экан.
Мен ўйлардим: СНБлар қўлга олаолмаган биргина инсон виждони қолди деб. Мен ўйлардим: МХХ кириб бормаган биргина инсон қалби қолди деб. Аммо бугун билдимки мен ҳали билмаган ва ақлим етмаган кўп нарсалар бор экан. Аждодларимиз “кўп нарсани билсанг тез қарийсан” деб бекорга айтишмаган. Биргина мана шу СНБ идораси ва уларнинг найранглари ҳақидаги билганларим мени анча қаритиб қўйди. Майли, қарийверайлик. Лекин мен барибир умид қиламан, инсон виждонини сотиб олишлар ҳам бир кун келиб ошкор бўлади. Биз йигирма беш йилдан бўён ишониб, ҳақиқат деб юрган, аслида эса алдовлар устига қурилган бу ёлғон ҳаёт ва бу чиркин сиёсат ҳам бир кун келиб, ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатади.
Мен орзу қиламан, ҳақиқий адолат байроғининг рангини бир бора кўришни. Вақти келиб невараларимизга рангини бўлса ҳам кўрганимизни мақтаниб гапириш учун…
ЎзТВ ходимининг дил розини оққа кўчирувчи:
Шокир Саъдуллаев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев “Озодлик” ходими Шуҳрат Бобожонов билан радионинг Прага шаҳридаги Бош офисида, 2015 йил, баҳор ва ёз ойлари…
“Дунё ўзбеклари” дан:
Бу мақола бизга етиб келганига анча бўлган эди. Уни чоп этишдан олдин жуда кўп ўйладик, мулоҳаза қилдик. Мақолада келтирилган воқеа ва ҳодисаларни ўзимизча таҳлил ва тадқиқ этишга уриндик. Оқибатда эса ажиб ва ғаройиб бир ҳолга дуч келдик.
Яширмасдан рўй-рост айтмоқчимиз: мақолани ўқиганда ундаги гап сўзлар ростлигига умуман ишонмаган эдик.
Ўзбекистондаги адолатсизлик ва диёнатсизликни баралла дунё эфирига олиб чиқаётган, ҳақ ва тўғри сўзи билан давлат ва ҳукумат мулозимларининг бўғзидан олаётган, уларнинг тинчи ва оромини буткул ўғирлаб қўйган ҳақиқат минбари бўлмиш “Озодлик” ва ББС радиосига тош отувчи, тўҳмат қилувчилар ҳар доим бўлган. Бундан кейин ҳам бўлади.
Лекин мақолани ўрганиш жараёнида расмий ва норасмий идоралардаги ўз манбаларимиз томонидан етиб келган баъзи маълумотлар бизни анча ўйлантириб қўйди. Масалан, “Озодлик” ва ББС радиосининг баъзи ходимлари Ўзбекистонга бемалол бориб келишлари ҳақидаги хабарни эшитгач, кўнглимизда – мақолада кўтарилган гап сўзларда жон бўлиши ҳам мумкин деган бир иштибоҳ пайдо бўлди.
Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилган ва махсус хизматларнинг доимий диққат маркази ва назоратида бўлган бу радио ходимлари Ўзбекистонга боради-ю, чекистлар улар билан учрашмайди деб ўйлаш кулгили ва мутлақо мантиққа зид бўлган ҳолдир.
Биз бу билан улар Ўзбекистонга бормасликлари керак демоқчи эмасмиз. Аксинча, улар ҳам бошқа ватандошлар каби тез тез юртга бориб туришлари керак ва шарт. Қолаверса, “Озодлик” орқали ўзимиз ҳам бир неча бор айтганимиз каби, Ўзбекистон ҳукумати “Озодлик” ва “ББС” радиоси учун Тошкентнинг энг гўзал ва хушманазара гўшаларидан ишхона ва офислар очиб бериши лозим. Бу нуфузли халқаро ахборот воситалари олдингидек Ўзбекистонга албатта қайтиши керак.
Лекин ҳар икала радио фаолияти Ўзбекистонда қонунга зид деб топилиб, ундаги журналистлар “Ватан хоини” ва “Ўзбекистон ютуқларини кўролмайдиган қора кучлар” деб аталган, уларнинг аккредитацияси бекор қилинган бир пайтда, “Озодлик” ва ББС даги баъзи ходимларнинг мамлакатга бемалол бориб келишини тушуниш қийин.
Масалан, мен яқинда Ўзбекистонга борганимда МХХ идорасининг тавсияси, раис Рустам Иноятовнинг розилиги ва Президент Ислом Каримовнинг рухсати билан (Бу ҳақда Президент қошидаги Совбез қарори ҳам мавжуд) борганимни яширмаганман. Ҳатто, Нью Йоркдан Тошкентга учишдан олдин Президент ва СНБ раиси номига Ўзбекистонга боришимни илтимос қилиб ёзган хатларимни “Дунё ўзбеклари”да эълон қилиб, кейин самолётга чиққанман. Аэропортда мени Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги консули шахсан кузатиб қўйган…
Буни журналист сифатида ҳамиша, ҳар ерда такрор ва такрор айтиб ва ёзиб келаман. Ҳеч нарсани ҳеч қачон сир тутмаганман. Юрагида иллати ва синоати бор, махсус хизматларга ёлланган одамгина буни яшириши, ўз юртига “Озодлик” ва ББС ходимлари каби, бировга айтмай – хуфиёна ва яширинча бориб келиши мумкин…
Биз бу мақола билан ҳар икала радио ходимларини ёппасига МХХга алоқадорликда айблаш фикридан йироқмиз. Уларнинг аксарияти ҳалол ва диёнатли эканига шубҳамиз йўқ. “Озодлик” ва “ББС” ходимларининг МХХ га ёлланиши ҳақида сўз бораркан, ўз таклифига кўндиролмаса, йўриғига юрдиролмаса, махсус хизмат идораси уларни бадном қилиш учун танқидий мақола ёзиш ва интернетда эълон қилиш билан қўрқитади. Ўзбекистондаги қариндош уруғларига тазйиқ ўтказади. Хоразмлик таниқли журналистлар ака ука Бобожоновлар тақдири бунга ёрқин мисолдир.
Кўнглимизда пайдо бўлган иккинчи иштибоҳ шуки, “Озодлик” ҳам, ББС ҳам негадир махсус хизмат идораси ва унинг раиси ҳақида умуман гапирмасликка ҳаракат қилишади. Улар билан бўлган суҳбат ва интервьюларда мен буни шахсан ўз тажрибамда ҳам бир неча бор синаб кўрганман.
Қолаверса, “Озодлик” радиоси Ўзбекистон Олий раҳбариятини четлаб ўтиб, майда чуйда ва арзимас муаммолар бўйича тўполон ва ғавғо кўтаришга уста бўлса, ББС радиоси умуман республика раҳбарларига тил текизмасликни одат қилиб олган. МХХ ва унинг раиси Рустам Иноятов номини ББС да тилга олиш – бу дарёни тескари оқиши билан баробар. “Ўтда ёнмас, сувда чўкмас” бу қудратли идорани қачондир ББС да танқид қилиш мумкинлигини шахсан мен хаёлимга ҳам келтиролмайман.
Шу ўринда яна бир гап. Бугун Ўзбекистонда – Шавкат Мирзиёев йўлига СНБ ва унинг раиси асосий ғов бўлса, хорижда – “Озодлик” ва ББС – Ўзбекистоннинг янги Президенти олиб бораётган сиёсатни ёмон отлиқ қилиш билан машғул эканида ҳам мен ажиб бир уйғунлик кўраман…
Лекин нима бўлганда ҳам бу чиройли фаразлар ва қарашлар – мақолада кўтарилган гап сўзларни хаспўшлашга асос бўлолмаслиги лозим. Аксинча.
Шундан келиб чиқиб, биз бугунги мақолага ҳам эътиборсизлик билан қарай олмадик. Ҳали бу мақолага кирмаган ёки атай киритилмаган гап сўзларимиз ва исм шарифларимиз ҳам бир талай. Қолган гапларни эса Вақт кўрсатади.
Биз бугун “МХХ ҳақидаги айтиб бўлмайдиган гаплар” мавзусида “Озодлик” ва ББС га бағишланган биринчи мақоламизни эълон қилдик. Бу мавзуни ҳали давом эттириш ниятидамиз. Агар кимда ким бизнинг фикр ва мулоҳазаларга қўшилмаса, бу борада ўзини оқлайдиган ёки аксинча, қоралайдиган гап-сўзи бўлса, марҳамат, “Дунё ўзбеклари” улар учун ҳам ҳамиша очиқ…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
26 апрель, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
24 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 шарҳ
-
Ҳаддан ошиб кетаётган эди бу икала радио ҳам. Уларнинг ўрнини кўрсатиб бериб тўғри қилган Исмат Хушев. Ўзбекистон ҳукуматига ўхшаб бу икки радио ҳам бировнинг фикрига қулоқ тутай демайди, бировни менсимайди. Ўзи хон, кўланкаси майдон. Фақат ўзи билган ва изидан юрган одамларни чиқаради. Мирзиёев оламшумул ишлар қилса ҳам, тош отишдан бошқа нарсани билмайди. Кўролмайди улар Ўзбекистонни. Исмат Хушев бир нарсани биладики, ёзган…
-
Uzbek halqi hamisha aldanib yerga ishqalanib kegan shunaqa sotqinlani dastidan qaddini kutarolmay yuribti sharmandalik……
-
Ismat aka, o’zingizni radiongizni oching. “Ozodlik” yki boshqa xorij radiolari hech qachon Uzbekistonga do’st bo’lmaydi.
Шарҳ қолдириш
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Шоир ва ёзувчи тугри суз булса ва хар кандай холатда хак тарафида туриб, инсониятни буюклик, маънавият, юксалиш ва тукин сочинликга, хотиржамликга сабаб булувчи ягона омил, Аллохни хак сузи куръон ва Аллохни хак пайгамбари Мухаммад саллаллооху аълайхи вассаламни суннат йуллари эканини баён килиш йулида собит тура олса (албатта шоир ва ёзувчи узи шариъат хукмларини узи хам бажарувчи булиши шарт)
Бундай шоир ва ёзувчига Рухул Амин Жибрил саллаллооху аълайхи вассалам Аллохни изни билан мададкор булади .
Буни далили;
Хассон ибн Собит розияллооху анху улуг шоир эдилар.Уз шеърлари ила Росулимиз саллаллооху аълайхи вассаламни химоя килар эдилар.шеърлари кофир ва мушрикларга уткир тиг эди.
Узлари гувох булиб айтганларки…
Эй Абу Хурайра розияллооху анху!!!!
Аллохни исмини уртамизга куйиб касам ила сурайман!!!!!
Росулимиз саллаллооху аълайхи вассалам, Эй Аллохим!!!
Хассон ибн Собитга рухул амин ила куваат бергин!!! Деб айтганларини эшитганмисиз???? Деганларида, Абу Хурайра розияллооху анху, ХА!!!!! Эшитганман деб жавоб берганлар экан.бу хадис имом Бухорий рохимахуллоху сахих хадисларида ривоят килганлар.
Исмат Хушев ва бошка мусулмон шоир ва ёзувчиларга Шоир Хассон ибн Собит розияллооху анху хаётлари ва Хотималари берилишини сураб коламиз….
Исмат Хушев холис кишига айлангани рост булсин!!! Чунки уткинчи, мана худди улмайдигандек туюлиб булган Каримов хам улиб битди, ортидан мактов айтгандан лаънат айтган купрокга ухшайди балки шундайдир..нима сабаб журналистни худди элчига ултм йук дея келишилгандек….журналистни хатто жанг майдонида авайлаб асрашади???
Жавоб ягона ва битта!!!!!
Тугри сузлиги ва хар кандай холатда ёлгондан хазар килганлиги ва озгина обру ва мансаб ва дунёга сотилмаганлиги учундир…
Ниҳоят “Озодлик” ни ҳақиқий башараси очилди. Булар таҳлилий эшитириш олиб боришни ҳуддалай олмайди, фисқи-фасод, бозорчи хотинларга ўхшаб иғвога устаси фаранг, гурухбоз ва махаллийчи. Яхшиям Исмат Хушев бор экан…
Бу радиони ёпиш керак ўрнига “Дунёўзбеклари” радиосини очиш керак. Мен аминман бепул ишлайдиганлар ҳам топилади.
СНБ чукаётган кема энди у ердагилар ўз обрўйини сақлаб қолиш учун ҳамма сирларни ошкор қилади.
Сенлар Озодлик, ББС ҳамманг бир гур кимдан пўл олсаларинг ўшани ашуласини айтасанлар. Имсмат Хушевдан
ибрат олсаларинг бўларди, холис текинга ишлашни. Юғундихўрлар Ватанпарвар бўлиши мумкин эмас.
Qing’ir ishni qirq yildan keyin ham qiyig’i chiqadi diydi xalqimiz o’lganlaring avzal SNB ni himoy qilgandan ko’ra san “Ozodlik” “BBC”.
MEN HAM SHUBHALANIB YRARDIM ISMAT XUSHEV “OZODLIK”GA CHIQGANDA SNB YKI RUSTAM INOYATOVNI TANQID QILIB KIRDIKORLARINI OCHA BOSHLASA, OLIB BORUVCHI JURNALIST MUDOM ISMAT XUSHEVNI FIKRINI BO’LIB TO’XTATAR, MAVZUNI BOSHQA TOMONGA BO’RAR EDI. GAP BU YOQDA EKAN. OXIRI MANA “OZODLIK”NI SHARMANDASI CHIQDI.
“Озодлик” даги баъзи журналистлар илонни ёғини ялаган,бошқалари ҳам гур эмас холислик йўқ. Ҳақиқатдан ҳам брон мартаба СНБ ни танқид қилганини мен эслай олмайман.
Исмат Хушевга барибир қойил қолиш керак. Ҳеч ким айтолмайдиган гап сўзларни айтгани, ёзгани ва эълон қилгани учун. Биз анчадан бўён бу радиоларни СНБ билан тили бир эканини яхши билардик. Улар бирор марта ҳам Президент девони ва СНБ идорасини танқид қилганини эслолмаймиз. Рустам Иноятов номини ББС тугул, ҳатто Озодлик ҳам тилга олишдан қўрқади. Фақат Исмат Хушев ва Усмон Ҳақназаров бу идоранинг кирдикорларини тинимсиз фош этиб келишяпти ўз номлари билан…
Ана холос пишди гилос. Энангни кози хафа килса дардингни кимга айтасан. Озодлик никоби остида иккиюзламчиик килаётган журналистларга “шон шарафлар!” Тирикчилик хаммага керак. Факат куза кунда эмас кунида синади, хар кандай сир бир куни ошкор булгуси! Энди хам бу дунёда адолат факат Европа матбуотида бор деб алданиб юрганларни кузини мошдек очиб куядиган макола булибди! Койил! Мен бу ёзилганларни анча аввал узимча тахмин килиб юрардим. Яъни Озодлик ва Би Би Си ларни оддий ишонувчан одамларни копконга тушурувчи тузок эканлигини узимча тахмин килиб юрардим. Мана шу тахмин шубхалар чинга айланди. “Яшавор Василий!!!”
Сиз жуда кўп нарсаларни биласиз, лекин негадир уларни аяб, кўп маълумотларни очиқламагансиз. Уларнинг башарасини очиш пайти келди. Андиша қилиб ўтирмаслик керак. Бу иккала радио ҳам андишанинг отини қўрқоқ қўядиган лўттибоз ва ўйинчи радио…
7 шарҳ
Анчадан бўён ўйлаб юрган фикрларим ёритилибди, Исмат ака, раҳмат сизга…
ББС ва “Озодлик” нинг оперативлигини тан олиш керак.
Ким кимнинг агенти эканига келсак, “қӯлга тушмаган ӯғри эмас”.
Лекин нима бӯлганда ҳам, “холис” радиоларга нисбатан уларнинг ӯзлари қӯллашни яхши кӯрадиган усуллар татбиқ этилибди.
Маколани укиб уйланиб колдим, Исмат ака. Хеч аклимга сигдиролмаяпман.
Битта иккита агенти булиши керак хар бир радиода. Хаммаси эмас…
Жуда илдизига олиб бориб ёзилибди. Озодликдагиларни снбга алоқаси йўқ деб ўйлаш учун одам тентак бўлиш керак, холос. ббс хам ундан колишмайди. Мақола жуда тўғри ва ўз вақтида ёзилган. Буни муҳокама қилиш керак энди. Одамлар ўз фикрини айтсин.
Исмат ака. Макола яхши. Аммо ўзингиз хам Тошкентга келиб, “Узбекистон” мехмонхонасида фарзандингизни тўйини ўтказиб кетганингизни ёзмаганингиз ёмон бўлибди-да.
Агар бу макола росдан узбекистондан келган болса Исмат акага бир таклиф. Маколадаги узи хакидаги мактовларни кайчилаворсалар боларкан. А то укиган одам снб билан хамкорлиги бузилган собик кулок алам устида бошка кулокларни фош кимокчи деб уйлаши мумкин. Чунки Исмат ака бир вактлар снб билан бир товокда ош еганини яширмаган, узбекистонга келиб кетган. Очу гапдан хапа боп колиш йуга ока.
5 шарҳ
Агар малол келмаса, “Дунё ӯзбеклари” нинг қайси ҳисобдан “кун кӯраётгани” тӯғрисида маълумот берсангиз. Бировнинг чӯнтагига кӯз ташлаш одобдан эмас, албатта. Узр, лекин қизиқарлида. Ким тӯласа ӯшанинг ноғорасига ӯйналадику ахир.
Нима учун Озодлик радиоси ходимларининг шахсий ҳаёти ҳақида биз юборган материалларни босмаяпсиз. Ё уларни эълон қилиш учун биз ҳам пул беришимиз керакми сизга?
Исмат ака, сизни жуда хурмат киламан. Худо хакки, ишонинг, лекин ббс ва озодликдагиларнинг ммх га ишлашига ишонмаиман.
СНБ полностью контролирует всех и каждого гражданина страны, как во внутри, так и зарубежом. Не одно , даже самое маленькое дело не остается без внимания СНБ. Сеть агентов очень большая. Создают преступность, развивают их, охраняют. Кто более положительный , более смелый, более честный убирают. НКВД перед ними святые. Они убирали преступников, а не развивали их.
Хамманинг кунглидаги гапларни езгансиз, Исмат ака. Мухолифатдагиларнинг дами ичига тушиб кетганини куринг. Хаммаси бир бирига телефон қилиб гапириб юрибди. Лекин сизга ухшаб очик гапиришга кўркади. ББСни билмадим, лекин Озодликни купчилик емон куради, Исмат ака. Улар аеирмачи, гурухчи ва мошенниклар тудасидан иборат бари. Факат игво килиш билан банд. Сизни хам хар сафар куролмасдан итдай талаб ташлашарди…