"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Нурали ҚОБУЛ: АРДА ТУРОН ШАРҚИСИ (Буюк Президент Ражаб Тоиф Эрдўғон шарафига)

Адабиёт, Дунё | 13/04/2017 16:35-     14755 марта ўқилди

Нурали ҚОБУЛ
АРДА ТУРОН ШАРҚИСИ
15-таммузда ҳарбий давлат тўнтариши (дербе) деган ғайри инсоний вабони тарих ахлатхонасига улоқтирган буюк турк халқи ва унинг шарафли йўлбошчиси, дўстим
 Ражаб Тоиф Эрдўғонга
 
Турк улусин ғурури, авлодим Арда Турон,
Тоғ каби дуруш ила, элингга келтирдинг шон.
Вужудингда жўш урар ататуркий тоза қон,
Тулпордасан, қамчи бос, ҳар доим келмас имкон.
Яшамоқлик санъати, билсанг ғолиб келмоқдир,
Али Дулдули каби, майдонларда елмоқдир.
Қайда, қачон, ким билан, туз емоқни билмоқдир,
Мунофиқнинг бўйнига тўрбасини илмоқдир.
Эрдоған ака сўзи, тўп сен чун биллиарддир,
Истанбул, футбол ғами, икки Фотиҳ дардидир.
Барчамиз билсанг асли шул Ватаннинг гардидир,
Шерни доғда қолдирган, арслон Турон Ардадир.
Бу дунёда спортчи, футболчиким сақин кўп,
Салиҳ, Сервет бир ёна, Истанбулда юлдуз тўп.
Абинг Эмре ва Ниҳат, оғабейинг Олтинтўп,
Мадридда не вар сана, Астанадан олтин тап.
Айрим абиларинг бор, юришлари сўфи, ё
Бугун маълум бўлдики, бари устоз мафия.
Элни алдаб экмагин, ейди бир тўп хуфия,
Умр дегани бир бор, Ўзи тепган тўпи-ё.
Белжика белин буккан, Турон бейи Ардасан,
Буюк Амир Темурдек, мангу номус ордасан.
Чиндан Дунайга етган, ёвқур Олтин Ўрдасан,
Улудоғ қоясида соф, беғубор қордасан.
Ўтюраклар султони, авлодим Арда Турон,
Енмоғу енилмоқнинг ораси бир зум, бир он.
Атроф тўла хоиндир, кезишар у ён, бу ён,
Рақибга бўл шафқатли, буюклик шунда ҳамон.
Мутавозелар шоҳи, билсанг Месут Ўзилдир,
Ҳақан Чалқан дўстингга садоқатингни билдир.
Ақли бошда бўлмаган, ҳис-дуйғусига қулдир,
Номард кучсизга оташ, кучли ўнгида кулдир.
Пок дилларнинг сурури, авлодим Арда Турон,
Яхшига юрум йўқдир, ёмонга ўлим, ишон.
Ютганинг ўзингники, чайнаганингдир гумон,
Шуҳрат офатлигини, унутмагин ҳеч қачон.
Миллат юкин кўтарган, асл дева, нордасан,
Улусинг учун ҳозир, ҳар дам йўғу бордасан.
Барчага бир, қадрдон, мудом дўсту ёрдасан,
Феллайнига панд берган, зўрлар ичра зўрдасан.
Қаники ҳар бир халқнинг бўлса Арда Турони,
Европа соҳаларин, Атилладек султони.
Бугунги наслларнинг умид, шарафи, шони,
Келажак авлодларнинг ёрқин отажак тони.
Қиролларнинг чўнг тахти, зотан Барселонадир,
Дўстинг Неймариддинбей, Абдул Месси ёнадир.
“Тишлабтортар” Суарес, изласанг дил қонадир,
Шул азиз ота тупроқ, барчамизга онадир.
Қадим эллар шуури, авлодим Арда Турон,
Имоннинг ярми сабр, ярми шукурдир инон.
Сени кутар ҳар замон асл ота юртинг Турон,
Бўш вер, шу номардлара, соядина жан қурбон.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўлмас Умарбеков Гаров (ҳикоя)
  2. Биринчи муҳаббатим: Шеър ва қўшиқ тарихи…
  3. Абдулла Орипов: Сен баҳорни соғинмадингми?
  4. Нодир Норматов: Тоғни яқиндан кўриб бўлмайди…
  5. Смерть ростовщика. Фильм-притча (Таджикфильм,1966)
  6. Михаил Лермонтов: Демон. Восточная повесть
  7. Дадахон Ёқубов: «Дунё ўзбеклари»га мактуб — ҚОРАҒЎНОН (достон)
  8. Талабларингизга биноан — Фарида Афрўз. Юрагимнинг тори
  9. Марина Цветаева: Пастернакка мактублар…
  10. Ислом Каримов: Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор
  11. Юсуф Жума: Дадахон Ҳасан билан расмга тушгандан сўнг…
  12. Абулқосим Мамарасулов: «Деразамнинг олдида бир туп Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Anvar:
    14/04/2017 в 15:34-

    На турк укиса тулик тушунади, на узбек.
    Факат туркчани биладиган узбеклар учун ёзилган.
    Аби билан огабей сузлари битта маъноку. Кейин пародиями бу ёки хазил шеърми, балки жиддий ёзилгандир, лекин мен учун кулгили туюлди…

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.