“Дунё ўзбеклари” интернет газетангиз халқимизнинг овозига айлангани рост. Уни интернет нима эканлигини билган барча одамлар, каттаю–кичик ўқийдиган бўлиб қолди.
Тўғри, онда сонда “трол”лар ҳам ниш урушга ҳаракат қилиб қолишади, интернет бўлмаганда ҳам унақа ёмон, фитначи одамлар доимо бўлган, одамларни шайтон йўли томон чалғитган. Эзгулик эса қуёш янглиғ нур сочаверган ва сочаверади. У одамлар йўлини ёритади, адашганларни равонга олиб чиқади.
Ана шундай шукрона рамзларидан бири, бебаҳо неъмат назм ва наво, яъни қўшиқдир. Ҳазрат бобокалонимиз Алишер Навоий дейдилар:”Бўлмаса эжоз мақомида назм, Бўлмас эди, Аллоҳ каломида назм…” Ҳалқимизда китоб, ғазал ва қўшиқларни қадрият даражасида севиш ҳамда қадрига етиш, ижодкорларга нисбатан чексиз ҳурмат, эҳтиром ҳислари доимо жўш уриб турган, ҳозир ҳам шундай.
Ана шундай улуғ кишиларимиздан бири, А. Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Ҳалқ артисти, офтобнафас, умидбахш, нафис овоз соҳиби, буюк ҳофиз Шерали Жўраевдир. Бу улуғ инсон ҳақида унинг 70 ёшга тўлган таваллуд айёми муносабати билан икки оғиз фикр айтиб ўтишга ижозат берсангиз, жуда мамнун бўлар эдим.
Аввало ,халқимизнинг ардоқли ўғлони Шерали акага сиҳат–саломатлик, узоқ умр, оилавий бахтлар тилайман. Бахтимизга кўп йиллар қалбимиз садоси, армонлар нидоси,умидлар оҳангги, қувончлар жарангги сифатида, халқимиз хизматида бўлишларини тилайман. Ота йўлини танлаган ўғлонлари ҳам чиройли қўшиқ куйламоқдалар. Албатта, улар ҳам, ҳофизнинг юзлаб шогирдлари, муҳлислари ҳам мана ярим асрдан кўпроқ вақтдан буён Шералининг ҳонишларидан руҳий ва жисмоний қувват олиб келадилар. Унинг қўшиқларини тинглаб, ҳаётга умид ва ишонч билан боқадилар.
Ёдимда, ўтан асрнинг етмишинчи йиллари боши. Поезд Андижондан Тошкент томон йўл олган. Умумий вагонларнинг учинчи “полкаси”да, яъни йўловчиларнинг юклари қўйиладиган тахтасида ўн етти ёшни қаршилаётган камина ҳам бор эди. Ойнадан нурини таратаётган тўлин ой гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга ўтиб, поездни кувиб борар эди.
Вагон радиокарнайида қўшиқ янграмоқда.”Мен кетганда анча ёш эрдинг, Боғбон қизи гуллар эркаси…” қушиқ ниҳоясига етгач, вогонда ўқишга йўл олган ёшлар суҳбатлашар, уларнинг Бу” Шер! Бу Шер!”, у янги ашула чиқарибди. Жим бўлинглар, ана бошланди, “Биринчи муҳаббатим!” деган товушларни эшитилар эди. Ёшларнинг ўзаро бахсидан Шер исимли, Шерали Жўраев деган янги қўшиқчи чиққанлигини, у бутунлай бошқача куйлашини эшитдим ва ўша заҳотиёқ унинг муҳлисига айландим.
Ҳофиз Шерали Жўраев билан учрашиш, хеч бўлмаса бир маротаба қўл бериб кўришиш орзуси билан яшадим. Маданий оқартув техникумида қўшиқ айтиш сирларини ўргандим. Аммо мендан хонанда чиқмади. Демак, қўшиқ айтиш учун мусиқий билимлар, қўшиқ куйлаш сирларини ўрганишдан ташқари истеъдод, йўқ, йўқ, табиий иқтидор, овоз ширинлиги, сеҳри ҳам зарур экан.
Ҳаётимда мен Шералидан ўтаман, дейдиган ҳофизларнинг кўпини учратдим. Улар ҳам катта санъаткор бўлишди, аммо Шерали бўла олмадилар. Менинг назаримда Шерали Жўраев ўз йўналиши, ўз қўшиқлари билан ўзбек ижрочилик санъатига кириб келди. Бу мардона, ғурурли, ифтиҳорли ўзбек овози, янгича ижро йўналиши эди. Анъанавий ижрочилигимизда бўндай йўналиш замон ва ўша давр одамларнинг руҳий ифодаси эди.
Бу оҳанг, мусиқа, ижро барчаси муҳлис орзу–истаклари ифодаси, умид, муҳаббат туғёнлари эди. Замонавий ўзбек тилига аруз вазнидаги ғазалларни олиб кирган буюк шоир Эркин Воҳидовнинг ширин мисралари, заррин томчилари муҳаббатни аллалаб, улгайтиргач,”Ўзбегим” куч қувватга, ифтиҳорга тўлиб, дунёга бошқача назар билан нигоҳ ташлай бошлади. Шералининг ҳонишларида бу қўшиқ миллат улуғворлиги рамзига айланди.
Бу ҳалқнинг ҳам Инсоният тамаддунида буюк ўрни борлигини энг аввало шу халқнинг ўзи билди. Ўзлигимиз булоқлари кўз ёрди. Қудратли дарёга айланди. “Инсон ўзинг” қўшиғи эса бугунги кунлардаги асосий масалалар ечими сифатида янграмоқда. Дунё ҳалқларини тинчликка, бағрикенгликка чорламоқда.
Бу улуғ санъаткорнинг ҳар бир асари ҳақида романлар битиш мумкин.Ҳофиз ўзи ҳам гўзал мисралар битса-да, кўпроқ мукаммал асарларга мурожаат қилади. Улардан қўшиқ мазмунини теради. Ҳалима Ҳудойберидева Она ҳақидаги шеъри, Омон Матжоннинг “Аввалгиларга ўхшамас”и, Тўра Сулаймон ва бошқа катта шоирларимиз томонидан битилган шеърларни завқ –шавқ билан куйлаб келади. Демак, ҳофиз сўзга, қўшиқ матнларига ўта жиддий ёндашади. Шерали ака, Навоий, Бобур, Машраб ва бошқа мумтоз адабиёт намуналарига ҳам ўта ёрқин куйлайди. Бу жиддийлик ва маъсулиятни ҳофизнинг барча қўшиқларида ҳам учратиш мумкин.
Шерали Жўраев замонавий артист сифатида муҳлислар билан ишлашни, уларни мафтун қилиш сирларини ва маҳоратини яхши билади. (Ёки буни унга Худо берган). Таниқли адиб, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад кунларнинг биридаги суҳбатимизда “Шеравал, перевал келади…” деб ҳазиллашдилар. Камина тушунолмай у кишига савол назари билан қарадим. “Эҳ, Дадаш шоир! Шуни ҳам тушунмадингми, Водий Шералисининг овози, Довондан ошиб Тошкентгача етади, акс–садо беради, деяпман”, — деб саволимга жавоб берди, устоз адиб.
Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳақида ҳар қанча яхши гап айтсак оз. Унинг депутатлик фаолияти, жамоат ишлари ва бошқалар. Аммо унинг ҳофизлик маҳорати билан боғлиқ ишлари чуқур илмий асарларга манба бўлиб хизмат қилади. Ҳозир мен ҳам жўшиб ёзишни ўйлаб турибман. Аммо бунга газета саҳифаси етмас. Фақат икки оғиз самимий дўст, бир сўзли ва яхши фазилатли одам эканлигини қисқа айтишим мумкин.
Паркентда дарё тошиб, қишлоқлар сув остида қолди. Мен ҳам мухбир сифатида уша ерга бордим. Минглаб одамлар кўнглини кўтардик. Биринчилардан бўлиб, Шерали ака ҳам уларнинг ҳизматида бўлдилар. Маблағи, ширин сўзи ва қўшиқлари билан табиий офатдан азият чекканларнинг руҳини кўтарди.
Ҳа, Шералининг ҳонишларида эзулик бонг уради. Халқимиз уни яхши кўради. Доимо унинг қўшиқларини севиб тинглайди. Қуёшни этак билан ёпиб бўлмаганидек, унинг садоларини ҳам ҳеч нарса тўса олмайди.
Шуни унутмаслик керак, саньат отадан болага коладигон…мерос эмас, хозир куп саньаткорлар боласини олиб чикиб мактаб, яхши айтади деб…кутар, кутар килиб олишни одат килиб Олди, нега….чунки купчилик мусикани, овозни йуналишини тушунмайди…масалан Шохжахон…отасини обруси Билан ашула айтиб юрибди….Зохиршохиям шу…нега ахир ….чунки отасини соясида юрибди… канча, канча яхши саньаткорлар бор….мана Ботир Кодиров….уни овози …харакати бор….шу болани шаьнига хам жуда хурматсизлик килиб гапирган хам шу Шерали Жураев булади…бирни куриб фикр кил, бирни куриб шукур ..деган гап бор…