Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев — 70 ёшда!
Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев бугун 70 ёшга тўлди!
Элимиз ардоғидаги буюк санъаткор, соҳир овоз соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти (1987), Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби (1991) Шерали Жўраев бугун 70 ёшга тўлди. Бастакор, шоир ва актёр сифатида ҳам донг таратган ўзбек ўғлони 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган.
1966-1971 йилларда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олган.
Мингдан ортиқ қўшиқлар ёзган, буюк ўзбек шоирларининг ашъорларини мусиқалаштирган. “Тарих куйлади” театрлаштирилган концерти, «Шерали ва Ойбарчин» бадиий фильми сценарийси муаллифи ҳамда бош рол ижрочиси ҳамдир.
1990-1995 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати бўлган.
Беш фарзанднинг отаси. Уч қизи ва икки ўғли бор. Ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ ота изидан боришмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, vodiymedia.uz жамоаси ва бутун ўзбек халқи номидан устоз санъаткорни таваллуд айём билан муборакбод этамиз.
