“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевга Шаҳрисабздан мактуб…
Салом Исмат ака!
4 апрель куни Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейининг янги “Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти” мавзусида экспозиция очилди.
4-5 апрель кунлари Маданият вазирлиги таркибидаги 105 та давлат музейлари иштирокида “Ўзбекистон музейлар фестивали” ҳам бўлиб ўтди ва улар ҳам ўзларининг ноёб экспонатларини Шаҳрисабзда фотокўргазма тарзида намойиш этдилар.
Табдирда Ўзбекистон ҳалқ артисти Ёқуб Ахмедов, Лола элтоева ва Фатхулло акалар фаол иштирок этишиб, Амир Темур монологини қиб бердилар ва саҳна кўринишларини акс эттирдилар. Ўзбекистон ҳалқ хофизи Ўктам Ахмедов эса А.навоиий ғазалларига басталанган куй ва қушиқлар ижро этиб этди.
Шу вақтларгача Амир Темурга бағишланган мемориал музей йуқ эди ва бугун ана шу камчилик барҳам топди, деб уйлайман.
Йулингиз тушса, мархамат, бу экспозицияда Амир Темурнинг ёшлиги, таьлим олиши, жисмоний тарбияси, муғул истибдодига қарши кураши, “Лой жанги” диараммаси, Амир Темур бунёд этган буюк иншоатларнинг макети, Амир Темурнинг тахти (К.Бехзод миниатюраларига асосан тикланган), Амир Темурнинг олтиндан ишланган тасвири, Европаликлар билан дипломатик алоқалари археологик, ёзма ва тасвирий саньат асарлари ёрдамида намойиш этилмоқда.
Музей директори Наби Хушвақтов
Шарҳ қолдириш
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Темурдан бошланмиш узбекнинг шони.
Бугун шахдам кадам ташлар унинг Шавкати
Узбекистоннинг маьнавий бойлигига жуда катта бойлик кушилибди. Хамма ташкилотчиларга самимий ташакурлар. Миллатимнни бу бойлик билан табриклаб коламан.
Узбегим бошинг узра порлаб турсун Тумурнинг туги.
Номинг унутмагай хеч миллатинг угли.