Муҳаммаджон Обидов: Давлат маслаҳатчисининг сайёр қабули
Давлат маслаҳатчисининг сайёр қабули
Куни кеча АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган “Наврўз” табригида “Сизнинг рахбарлигингизда мамлакатнинг барча сохаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар ва тараққиёт жараёни бизни ҳам мамнун этмоқда. Америка халқи ва бизнес вакиллари Ўзбекистон билан хамкорлигимизни янада ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича изланмоқда” дейилган.
Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий ислохотлар, очиқлик ва ошкоралик йўлидаги дадил одимлар тобора кўпроқ давлат рахбарлари, олим ва сиёсатчилар эътиборини тортмоқда, уларнинг самимий эътирофига сазовор бўлмоқда. Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналари ижтимоий институти ана шундай, таъбир жоиз бўлса, хайратомуз ходисадир.
Россия матбуотининг дарғаларидан бири, ТАСС Ахборот Агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман “Мен дунёнинг беш қитъасида жойлашган 64 та мамлакатда бўлиб президенти ва давлат рахбарларидан интервью олганман. Унга тайёргарлик вақтида шу мамлакат ижтимоий-сиёсий тизимини ўрганганман. Лекин уларнинг хеч бирида Ўзбекистондаги каби фуқаро давлат рахбарига унинг жойлардаги ваколатли вакиллари орқали бевосита мурожааат қилиш, таклиф киритиш ва тезкор жавоб олиш тизимини учратмаганман” деган эди.
Дарҳақиқат, қисқа вақт ичида халқ қабулхоналари хаётимизнинг одатий кўринишига айланиб қолди. Ўзбекистонда қарор топган, топаётган демократик тамойиллар тажрибасига эса хатто ривожланган давлатларда ҳам қизиқиш ортиб бораяпти.
Ўзбекистон Президентининг Давлат Маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов мамлакатнинг бир гурух мулозимлари билан бирга бир неча кун давомида Фарғона вилоятидаги халқ қабулхоналарида Президентга мурожаат қилган барча шаҳар ва туман ахолисини қабул қилди. Сайёр қабулга келганлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилар ва тегишли соха рахбарларидан, улар Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари Улуғбек Суннатов, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Мирзаев, Олий Суд раисининг ўринбосари Файзулла Абдуазизов, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Саидмурод Саидалиев каби йигирмадан зиёд хуқуқни мухофа қилувчи идоралар ва тармоқ вазирлик, компания, агентлик рахбар ўринбосарларидан жавоб олар эдилар.
Сўх туманидан Садриддин Хаитов қишлоқдаги трансформатор ишдан чиққанини, уни янгилаб беришни сўради. Вилоят электр тармоқлари идорасига Тошкентдан олиб келингунга қадар захирдаги трансформатордан олишга рухсат берилди ва уни ўрнатиб ишга туширишга бир кун мухлат тайинланди.
Фарғона туманидан Холматова Санобар “Қувасойцемент” АЖдан асоссиз равишда ишдан бўшатилганини айтиб, қайта тиклаш масаласини қўйди. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди шу ерда унинг аризасини олди ва тез кунда кўриб чиқадиган бўлди.
Ширмоной Темирова эса суд ижро департаменти ходимларидан у олиши лозим бўлган алимент ундириб берилмаётганидан шикоят қилди. Мурожаат Республика Суд ижро департаменти рахбарининг шахсий назоратига олинди. Айбдорларга чора кўрилиши айтилди.
Муҳаммад Хаитов ҳарбий хизматчи бўлиш орзусида эканини, лекин бўйи талаб меъёрида эмаслиги учун қабул қилишмаётганидан ёрдам сўради. У тиббиёт коллежини тугаллаган экан. Харбий тиббий бирлашмада ишлашга рози бўлди.
Сайёр қабуллар чоғида бирон-бир мурожаат ҳам ечилмай қолмади. Шоира Матмусаева оиласи катталиги учун уй жой сўради. Шу захоти унга дастлабки тўлови атига 11 миллион сўм бўлган, қолганига 20 йиллик имтиёзли кредит бериладиган арзон уйлардан бири ажратилди. Айни чоқда Россияда ишлаётган Муҳаммад Норалиев электрон мактуб орқали мерос бўлиниши масаласида оилавий можарони хал этишда ёрдам сўраган эди. Фуқаролик суди бу масалани кўриб чиқадиган бўлди.
Бир неча фуқароларга қабул чоғида уларнинг мурожаатлари асосида эшитиш қурилмалари, ногиронлик аравачалари берилди.
Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари номидан гапиряпман, феврал ойи иш ҳақини халигача ололмадик, деган телефон орқали мурожаат ҳам бўлганди. Зудлик билан ўтказилган текшириш чоғида бундай исм фамилияли одам йўқ экани, феврал ойи учун иш хақи эса тўлиқ тўлангани аниқланди
Н. исмли аёл бевалиги, икки нафар вояга етмаган қизи борлиги, уларнинг кичиги касб ҳунар коллежининг битирувчиси эканини айтиб моддий ёрдам сўради. Махалла фуқаролар йиғини раиси оилага илгари ҳам ёрдам берилганини, оила қарамоғида саккиз сотих томорқа бўлиб ундан мутлақо фойдаланмаётгани, уч кишидан биронтаси ҳам оилавий тадбиркорликка шароит яратиб берилсада изланиб, интилмаётганини, боқимандалик кайфиятида эканин айтди. Шундай бўлсада, вилоят хокимлиги тавсияси билан корхоналардан бири бу оилани ўз оталиғига олди ҳамда касаначилик асосида касбга ўргатишга келишдилар.
Мурожаатларда хаёт акс этарди Ўзбекистон Республикаси Президентининг биргина Фарғона вилоятидаги халқ қабулхоналарига шу кунгача ўн мингдан зиёд мурожаатлар бўлган. Бу нимани кўрсатади?
Биринчидан, кундалик хаётда аслида қуйи мансабдорларининг масъулиятсизлиги туфайли хал этилмаётган муаммолар йиғилиб қолган.
Иккинчидан, ахолининг хуқуқий саводхонлиги ўсиб бормоқда. У мурожаат этиш хуқуқини тобора чуқурроқ англаяпти.
Учинчидан, ва балки бу энг мухимидир, мамлакатдаги сиёсий ислохотлар, сўз эркинлиги, фикрлар хилма-хиллигига кенгроқ йўл берилаётганидир.
-
Яқин-яқингача ҳам Президентнинг Давлат маслаҳатчиси даражасидаги мулозим шаҳар ва туманларда юриб ахолининг марожаатларини шахсан тинглаб хал этиш чораларини кўряпти, десалар хеч ким ишонмаган бўларди,-дейди меҳнат фахрисий, Топволдихожи Холдоров. – Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилади, деган ғояни ўртага ташладилар ва уни амалга оширишнинг бош ташаббускори бўлдилар. Фарғона вилоятидаги Президент халқ қабулхонасининг бугунги фаолияти ана шу ғоят халқпарвар мақсаднинг хаётий ижросидан дарак бериб турибди.
Мухаммаджон Обидов,
Фарғона.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
1 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Ҳурматли дўстлар!
Мустақиллик замонининг чорак асри жуда кўп раҳбарларга ва раҳбарчаларга улкан имкониятлар яратиб берди.
Ва бу ишларнинг амалга оширилишида “ЁМОНИНИ ЯШИРИБ-ЯХШИСИНИ ОШИРИБ” белига пахтадан белбоғ бойлаб,казоларга пойи патак бўлиб хизмат қилган минглаб журналистлар,шоиру ёзувчилар ўз нафсининг қурбонлари бўлиб “ЯШАБ” жавлон уриб келдилар ва не тонгки бугунги кунларда ҳам улар отнинг жиловини янги шамолларга хамоҳанг жабҳага,ариқга,новга,жилғага бурдилар.
“ЯҚИН ЯҚИНГАЧА ПРЕЗИДЕНТНИНГ ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ ДАРАЖДАГИ МУЛОЗИМ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРДА ҲАЛҚ ДАРДИНИ ТИНГЛАБ,АРИЗА ВА ШИКОЯТЛАРДАГИ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛАДИ ДЕСА ХЕЧ КИМ ИШОНМАС ЭДИ.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПРЕЗИДЕНТ ҲАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИНИНГ БУГУНГИ ФАОЛИЯТИ АНА ШУ ҒОЯТИ ҲАЛҚПАРВАР МАҚСАДНИНГ ҲАЁТИЙ ИЖРОСИДАН ДАРАК БЕРИБ ТУРИБДИ”!!!!!!!
АНА ШУ ЖУМЛАНИНГ МАЪНОСИНИ ТУШУНМОҚ УЧУН БИР УМР ВАҚТ САРФЛАШ ШАРТ ЭМАС.
“ВИЛОЯТ ВА ТУМАНЛАРДАГИ ҲАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ АРИЗА ВА ШИКОЯТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА КЎРИБ ЧИҚИБ БИР ЖОЙГА ТЎПЛАБ ТУРИБДИ——КЕЙИН САЙЁР ҚАБУЛХОНА КЕЛИБ УЛАРНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИБ ТАШЛАДИ”БИР ЗУМДА!!! ҚОЛГАНЛАРИНИ ЭСА ЭНДИ ТИНИМСИЗ ТОШКЕНТГА ПРЕЗИДЕНТ ПОРТАЛИГА ЁЗИБ БОРАМИЗ ДЕЙИЛДИ ДЕСА ТЎҒРИРОҚ БЎЛАР ЭДИ.
ИККИ УЧ ХИЛ МУСИҚА БИР ВАҚТДА ЧАЛИНАЁТГАНЛИГИНИ ТАН ОЛИБ,АЙБДОР ШАХСЛАР МУТЛОҚ БУ ВАЗИФАЛАРДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ ШАРТ.
АРАВАЛАР ХАМОН ҚУРУҚ ОЛИБ ҚОЧИЛМОҚДА.
ТАН ОЛИНГИЗЛАР ЭНДИ.