"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбек журналисти жаҳон анжуманида Ўзбекистон номи қораланишига йўл бермади!

Дунё, Ўзбекистон | 04/04/2017 12:05-     12517 марта ўқилди

Ўзбек журналисти Жаҳон Журналистлар Конференциясида Ўзбекистон номи қораланишига йўл бермади!
04 Апрель 2017 21:16   315
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Дунё Журналистлари Конференцияси бўлиб ўтаётгани ҳамда унда Ўзбекистондан ягона вакил, vodiymedia.uz раҳбари Дилмурод Жумабоев иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Конференция очилишига қадар бўлган кунлар оралиғида дунёнинг 20 га яқин электрон ва босма ОАВлари билан vodiymedia.uz ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилгани ўзбек матбуотининг дунё ахборот маконида ўз ўрнини янада кенгроқ топишига асос бўлиши шубҳасиз!
Кеча, 3 апрель куни Сеулда, Корея Матбуот марказида конференциянинг очилиши бўлиб ўтди.
Дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 100 га яқин халқаро журналист иштирок этаётган конференция очилишида Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ан Чон Ги иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.
Дилмурод Жумабоев ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ан Чон Ги
Сўзга чиққанлар орасида Кореядаги “Чосун Дейли” (Chosun Daily) газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ву Сук Кеннет Чой ўз нутқида дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича материал ёзилиши керак бўлса, эътиборга олиниши керак бўлган мамлакатларни мисол қилиб келтираётиб, “Шимолий Корея, Гонгконг, Тибет, ёки бўлмаса Ўзбекистон” деган иборани ишлатганига қарши Дилмурод Жумабоев томонидан ҳақли эътироз билдирилди
ва натижада айни дамда Корея Журналистлари уюшмаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритувчи Ву Сук Кеннет Чой ўз сўзини қайта қайта изоҳлашга, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммо кескин эмаслигини такрорлашга, ҳамда Ўзбекистон номини бу контекстда ишлатгани учун узр сўрашга мажбур бўлди…
Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

ТАВСИЯ ЭТАМИЗ

UniqMag

http://vodiymedia.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Uzbekistan: Tashkent Trying to Keep Culture from Going Pop
  2. ICG: ‘Каримовнинг кетиши минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши мумкин’
  3. Сегодня 11 января на планете Земля великий праздник — «Международный День Благодарности»
  4. Photos of INTER-PRESS
  5. Нежность (Узбекфильм,1966)
  6. О хлопке, языковом вопросе в Узбекистане и преемнике И.Каримова
  7. 33 йил аввал бедарак йўқолган ўзбек аскари Ҳиротдан топилди
  8. Подшоҳлар шуни эсда тутсинларки, уларгача ҳам бошқалар подшоҳлик қилганлар ва бир муддат ўтгач, уларнинг ўринларига бошқалар келгайлар. (Хўжа Аҳрор ҳикматларидан)
  9. Глава 1: ОСОБЕННОСТИ СРЕДНЕАЗИАТСКОЙ КУХНИ
  10. Дочь Бухары (Гуласал): Репортаж из узбекско-корейской свадьбы
  11. «Ватанга қайтиш умидлари ёхуд Андишанинг оҳори тўкилгандаги аҳволи ҳақида …
  12. Спикер Д.Тошмуҳаммедова бошчилигидаги делегация Канадада
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. Мамаёқуб Ҳамроев:
    05/04/2017 в 06:55-

    Аввалам бор кечирим сўраган бўлса ақллик инсон экан.
    Юртимизда бўлиб келган ва бўлаётган ноҳақликлар,ўлдиришлар,қама-қамалар учун ЎЗБЕКИСТОН деб дунёга жар солишлари албатта нотўғри.
    Бир гуруҳ каллакесар орган ходимларини,хокимият вакилларини ва давлатнинг ва ҳалқнинг бойлигини тинимсиз ўмараётган казоларни деб 32миллион аҳолиси бор давлатнинг номини тилга олмасликлари шарт.
    Бу заминда миллионлаб жафокаш ва ватанпарвар инсонлар яшашмоқда ва ишлашмоқда.
    Ҳудди шунингдек,куч ишлатар тизимларида,МХХ системасида,Прокуратура сохасида,хокимият идораларида ҳам минглаб,юз минглаб соф виждонлик инсонлар ишлашмоқда.
    Бутунлай издан чиқиб кетгани эмас,ҳамма нарса!
    Бир неча минг ёки ўн минг каззоб ва жаллодларнинг,пораҳўр ва қасамҳўрларнинг қилган ва қилаётган нопок ишлари барча ижобий холатларнинг устидан чизиқ тортиб юборади шундай.
    Корейс ҳалқи ўта мулоҳазалик,хеч қачон тортишмайди,ҳақ бўлса ҳам вазиятга қараб кечирим сўраб қўя қолади.
    Шуни инобатга олингиз.
    Тадбиркор орган билан тортишмасдан порани вақтида бериб турса қамалмаслигини,бутун бир посёлкани уйлари билан қўшиб,завод ва фабрикаларигача йўқ қилиб юборса ҳам қамалмасдан қолаверишни Муродулло Қуролов акам исботлаб бердилар.
    2. Инсонларни бемалол йўқ қилиб ўлдиртириб юбориб жавобгарликга ҳам тортилмай юраверишни БАҲТИЁР ШОМИРЗАЕВ АКАМ ИСБОТЛАБ БЕРДИЛАР.
    3. УЛКАН МИҚДОРДА ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШИБ ҚАМАЛИБ,КЕИЙН ЯНА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ БЎЛИБ КЎТАРИЛИБ КЕТИШНИ БАҲРИДДИН ВАЛИЕВ ЭШОН ИСБОТЛАДИЛАР.
    4.БИР ЯРИМ МИЛЛИАРД ДОЛЛАРДАН ТО УЧ МИЛЛАРД ДОЛЛАРГААЧ ЎМАРГАН РАШИТ ҚОДИР КОНСТИТУЦИОН СУД ДЕБ АТАЛМИШ МУҚАДДАС ДАРГОҲГА ҚОЗИ БЎЛИБ КЕТДИЛАР.
    5.ҲАР САФАР МИЛИЦИЯ ИДОРАСИДА ЎЛИБ ҚОЛАЁТГАН ИНСОНЛАР ЎЛДИРИЛИШИ БЎЙИЧА БИР КИМСА ЖАВОБГАРЛИКГА ТОРТИЛМАЙДИ.
    6.БИР НЕЧА ЮЗ ТОННА ОЛТИНЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИБ КЕТГАН,МИЛЛИАРДЛАБ ДОЛЛАР БОЙЛИКЛАРНИ ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИБ КЕТГАНЛАРГА КИМ ЎЗАРГА ҲАЙКАЛ ҚЎЙИШ БИЛАН ОВВОРАМИЗ.
    КОРРУПЦИЯГА АРАЛАШДИ ДЕБ ЎЗ ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАМАГАН КОРЕЙСЛАРДАН ҲАФА БЎЛИБ ЎТИРИШНИНГ ҲАМ КЕРАГИ ЙЎҚ.
    ЎЗ РАҲБАРИНИНИНГ ХУРМАТИНИ ҚИЛМАГАН БИЗНИНГ ИЧКИ ЖИНОЯТЛАРИМИЗГА БУРНИНИ ҲАМ ТИҚМАСИНЛАР.
    БЎРИТОШ АКАМНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ЭШИТГАН КОРЕЙС ТУТАБ КЕТИШИ,ЁНИБ КЕТИШИ ҲАМ ХЕЧ ГАП ЭМАС.

    Ответить
  2. Axmad hoji Xorazmiy:
    05/04/2017 в 01:19-

    Yashang, Dilmurod!
    Haqiqiy vatanparvarning ishini qilibsiz.
    Shu yulda bardavom buling.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.