"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Vodiymedia.uz вакили — Жаҳон журналистлари конференциясида!

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Ўзбекистон | 01/04/2017 14:06-     12428 марта ўқилди

Бугунги кун ўзбек матбуоти аста-секин халқаро ахборот маконида ўз ўрнини топиб бормоқда. Натижа ўлароқ эса, дунё ҳамжамияти ўзбек журналистларининг халқаро миқёсда олиб бораётган фаолиятларини эътироф этишга бошлади.
Сежонг шаҳар ҳокими жаноб Ли Чун Хи билан. Сежонг. Жанубий Корея, 2017 йил, 31 март.
Vodiymedia.uz ахборот-таҳлилий порталининг ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Бироқ ўтган шу қисқа давр ичида бу электрон ОАВ ўз доимий ўқувчиларига эга бўлиб улгурди.
Сайт ижодкорлари томонидан қаламга олинаётган долзарб мақолалар, хусусан инглиз тилидаги Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид таҳлилий материаллар қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этилмоқда, дунёга Ўзбекистонни кенгроқ танитмоқда, дунёнинг Ўзбекистонни яхшироқ танимоғига восита бўлмоқда.
Осиё журналистлар ассоциацияси Бош ассамблеясида. Инже. Жанубий Корея, 2017 йил 1 апрель.
Қилинган ишлар ўз натижасини куттирмади: Vodiymedia.uz раҳбари, истеъдодли журналист Дилмурод Жумабоев Осиё Журналистлар Ассосиацияси томонидан Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтадиган, 60 дан зиёд мамлакатдан 100 га яқин инглиз тилида ижод қилувчи журналистлар иштирок этадиган Дунё журналистлари конференциясига Ўзбекистондан ягона вакил сифатида таклиф этилди.
2017 йил 29 март куни Кореяга жўнаб кетган Дилмурод Жумабоев 2 апрель куни бошланадиган Жаҳон журналистлари конференциясига қадар Осиё Журналистлар Ассоциациясининг 2017 йил Бош ассамблеясида иштирок этди ҳамда Ассоциациянинг Бошқарув Кенгаши аъзоси этиб сайланди!
Дастур доирасида шунингдек, Жанубий Кореянинг янги қурилаётган пойтахти – Сежонг шаҳри ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди.
Эртага бошланадиган, 2017 йил 8 апрелга қадар давом этадиган Конференция иши ҳақида батафсил маълумотлар бериб борамиз.
 ©vodiymedia

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ташпулат Юлдашев: Ислам Каримов на финишной прямой
  2. Анвар ИКРАМОВ: СИЗГА АШЪОР БИТМАСДАН, КИМГА БИТАЙ, ЮРТБОШИМ!
  3. Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида
  4. Бугун таниқли ўзбек журналисти Фахриддин Худойқулов туғилган кун!
  5. Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлигининг янги уфқлари…
  6. ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 3
  7. Ўзбекистон 2019: Шавкат Мирзиёев уч йилда ниҳоят дунёни тан олдирди — ББС
  8. Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди — ЎзА
  9. ДХХ ходимлари хайрия акциясига қўшилди…
  10. Генерал Абдусалом Азизов — энг муносиб номзод!
  11. Абдукарим Мирзаев: Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида билганларим…
  12. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (3)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.