"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бахтиёр Шоҳназаров: Эфирдан олиб ташланган кўрсатув (Видео тасвир)

Бош мақола, Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 01/04/2017 14:15-     20778 марта ўқилди

 
Ш.Мирзиёев «Ахборот»ни танқид қилгани ҳақида ўқиб, ўзимнинг ТВ журналистлик фаолиятимда цензурага учраб, эфирдан олиб ташланган кўрсатувим эсимга тушди.
1999 йил 5 декабрда Олий Мажлисга сайловлар ўтказилиши керак эди. Шу ҳақда кўрсатувга қўшиш мақсадида қисқа лавҳа тайёрлаш учун Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига суратга олиш гуруҳим билан бордим.
Бўлажак сайлов ҳақида талабалар билан гаплашмоқчи бўлсам, улар камерани кўриши билан қочиб кета бошлашди. Шу тариқа, кўрсатув мавзуини жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигига бағишлашга ўзгартирдим.
Ўзим муаллиф ва бошловчиси бўлган «Ҳуқуқ ва бурч» кўрсатувининг навбатдаги сонини университет талабаларининг сустлиги ва атрофда бўлаётган ҳодисаларга бефарқлигига бағишладим.
«Давр» информацион дастури бош муҳаррири Фурқат ака кўрсатувим анонси сифатида тайёрлаган лавҳаларимни хабар дастурида жон-жон деб эфирга узатарди. 20 октябр оқшоми танқидий лавҳам «Давр»нинг соат 19 ва 22даги сонларида кўрсатилди.
Лавҳа охирида бошловчи бу мавзудаги «Ҳуқуқ ва бурч» кўрсатувини томошабинлар 22 октябрда кўришлари мумкинлигини эълон қилди.
Эртасига эрталаб телевидениедан кўрсатувим режиссёри телефон қилиб, иқтисодиёт университети ректори ТВ раҳбариятига телефон қилгани ва кўрсатув эфирдан олиб ташланганини айтди. Роса жаҳлим чиқиб, бир ярим ойча телевидениега бормай қўйдим.
Бу орада ҳар икки ҳафтада бир эфирга узатиладиган кўрсатувимнинг эски сонларини намойиш қилиб туришди.
Воқеадан бир неча кун ўтгач, «Ёшлар» телеканалида иқтисодиёт университети талабалари қанчалик билимга чанқоқ эканлиги ҳақида ижобий лавҳа намойиш қилинди.
Цензурани тубдан йўқ қилиб, журналистлар ҳуқуқ ва хавфсизлиги том маънода таъминланмас экан, ҳали яна анча президент «жаннатдан хабарлар»ни танқид қилишига гувоҳ бўлишимиз турган гап.
«Давр»да кўрсатилган лавҳамни қуйидаги линкдан томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/ZZNWvUYyT3M
Бахтиёр Шоҳназаров
Toronto, Canada
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Улуғ ҳофиз Дадахон Ҳасан «Озодлик» ва «Америка овози»нинг азиз меҳмони
  2. Навбаҳор Имомова: Янги йилда аввало соғ — саломат бўлинг, азизлар…
  3. Шавкат Мирзиёев ва Рустам Иноятов Ислом Каримов хотирасини ёд этишди (Видео)
  4. Ўзбекистон Президентнининг Рамазон ойи ҳақидаги янги Қарори
  5. Андижонда “қора рўйхат”даги диндорларни “оқлаш” тадбири бошланди
  6. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияга сафар қилди…
  7. Таниқли журналист Дадахон Ёқубов билан ЎзТВдаги ажойиб ва мусиқий суҳбат…
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Баҳром Султонназаровдан
  9. Шубҳали инвесторлар, уйидан қувиб чиқарилаётган одамлар, алдоқчи хокимият…
  10. Ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил Европанинг нуфузли мукофотини қўлга киритди
  11. Кун.ўз нашри фош қилади: «Қибрайча бузиш»
  12. “Президент совғаси” деб берилган уйдан чиқарилган Хуршида Тиллаева қаерда?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.