«Дунё ўзбеклари»да эълон қилинаётган қатор танқидий мақолаларни ўқиб, дардимизни сизга баён этишга қарор қилдик.
Агар ишонсангиз, эълон қилинг. Ишонмасангиз ўзингиз биласиз, дардимиз ичимизда қолади…
Мададга зор бекободликлар номидан:
Ахмаджон Тошмухамедов
ШАРИПОВ ҚУРБОН РАХИМОВИЧ КИМ?!!
2016 йил май ойидан бошлаб Марказий Осиёнинг энг катта зўравони Шарипов Қурбон Рахимовичга қарши кураш бошланди. Ушбу кураш 2017 йил январ ойида Шарипов Қурбон Рахимович ғалабаси билан якунланди. Ушбу иш билан шуғулланган Давлат ва Ҳукумат ходимлари барчаси Шарипов Қурбон Рахимович томонидан йўқ қилинди.
Шарипов Қурбон Рахимович 1966 йил 27 мартда Тожикистон Республикасида таваллуд топган. 1992 йилдан 1993 йилгача Тожикистон Республикасига қарши исёнда фаол қатнашган ва мағлубиятидан сўнг Ўзбекистон Республикасига қочиб ўтди ва ҳозирги кунда халқаро қидирувда рўйҳатда туради.
1993 йилда хужжатларни соҳталаштириш ва зўровонлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қўлга киритади. Паспорт олгандан сўнг фамилияси Шариповга ва туғилган жойи Ўзбекистон Республикаси Фарғона шаҳрига ўзгартирилган.
Наркотик ва қурол-яроғ савдоси.
Шарипов К. Ўзбекситон Республикаси Бекобод шаҳрида 1993 йилдан яшаб келмокда. ИИВнинг корупцияга қарши кураш бўлими ҳодими Деҳқоновга шаҳсий ҳайдовчиликка ишга ўтиб чегарадан ноқонуний тарзда юк олиб ўтиш фаолияти билан шуғулланишга киришди. Шу даражага бориб етдики чегара постида чегарачилар унинг руҳсатисиз юк ўтказдиришмасди. Шарипов томонидан олиб ўтилаётган наркотик миқдори шу даражада бўлганки уни ҳисобини олиб бўлмасди.
Бундан ташқари Шарипов ўзи билан ҳар доим қурол олиб юрган. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний қурол-яроғ сотиш ташкиллаштириб қурол сотиш ва наркотик моддалар савдосидан миллиардлаб АКШ доллар микдорида даромад олган.
Шарипов ўз навбатида фаолиятини кенгайтириш мақсадида аста секинлик билан ўзгаларни ер майдонларини ноқонуний йўллар ва зўровонлик билан эгаллашга ўтган. Бекобод туман ҳокими Хамраевни қўрқитиш йўли билан минглаб ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш орқасидан хеч қандай солиқ ва бошқа тўловларни тўламасдан катта миқдорда даромад олиб келган келган. Бобур фермерлар уюшмасида 15 га ерни, Ҳолматов Азиз Назарович исмли тадбиркорга қарашли 7,5 га ерни ва бошқаларни қўрқитиш ва зўрлик билан эгаллаб олган.
Шарипов Бекобод шахарида жойлашган Сайера-Орзу номли корхонасида, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида низо чиқариш мақсадида ясама бомба ясаб келган. Шариповнинг яқинлари Эсонов Фирдавс ва Бахром хамда Ғуломлар 2010 йилда ясама бомбалардан Тожикистон Республикасида портлашларни ташкиллаштириш мақсадида Тожикистонга олиб ўтган вақтида у ерда махсус ҳизмат ҳодимлари томонидан портлашларни олди олинди. Бу иши билан Шарипов икки давлатни алоқаларига совуқчилик туширмоқчи бўлди.
Шарипов ўз атрофида ишончли одамларини кўпайтириш мақсадида бир неча минглаб чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортларини қонунчиликка амал қилмай зўровонлик йўллари билан олиб берди. Бу билан у Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ва Паспорт бериш тўғрисидаги қонунларни оёқ ости қилди. Шулардан бири Дадабоев Исматулло асли Тожикистон фуқароси ва ўша ерда туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқаро паспортига эга ва туғилган жойи Бекобод тумани кўрсатилган.
Шарипов Бекобод шахарида жойлашган Сайера-Орзу номли корхонасида, Узбекистон Республикаси фуқароси бўлган эмин эркин фуқароларни шаҳсий қамоқҳонасида сақлаб зўрлик йўлларини ишлатиб уларнинг мол-мулкларини, уй-жойларини ва автомашиналарини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Ўзининг чет эл валюталарини сотиш билан шуғулланиб юрган Анвар исмли шахсини қамоқҳонасида сақлаб зўрлик билан уй-жойини тортиб олди.
Зўравонлик йўлида илғор тадбиркор булган Очилов Абдалини хусусий мол мулкига эгалик қилиш мақсадида ўлдириб юборган ҳамда ўғли Очилов Рустамни доимий тарзда шахсий қамоқхонасида қамчин билан калтаклаб келган. Шу тарзда ёвуз ниятига ҳам эришган.
Шарипов Бекобод шахар ва туман ҳудида катта миқдорда пул тикиб ўйналадиган қиморҳоналарни ташкиллаштириб у ерда қимор ўтказдириб келган. Қимор ўйинларида ғирромлик ва зўровонлик қилиб катта миқдорда АҚШ долларларини тортиб олиш ишларини ташкиллаштириб юрган. Ушбу қиморҳоналар Бахтиёр (лақаби «Қора бахти») исмли шахс томонидан назорат қилиб келинган.
Зўровонлик ва алдов йўллари билан эгалланган корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш ишларини ташкиллаштириб хом-ашё етказдириб берувчиларга хам зўрлик қилиш билан ишлаб келган. Бекобод туманидаги пахта тозалаш заводидан 10 000 тонна чигитни хеч қандай хужжатларсиз зўрлик йўли билан олиб чиқиб кетиб ўзига карашлаи Орзу олтин ёғ корхонасида қайта ишлаб сотган.
Бундан ташқари ака-ука Нишоновлар ва бир қатор тадбиркорларнинг Ўзбекистон метуллургия комбинатига топшириб даромад олиш учун йиғиб қўйилган 20 000 тонна металломни зўрлик билан тортиб олган. Ака-ука Нишоновларни ҳар хил туҳматлар билан кўп йилга қаматиб юборган.
Шарипов шунча ифлосликларини ёш қизларни ва эри бор аёлларни номусига тегиш билан янада «бойитиб» келган. Ёш қизларни ва аёлларни Қорамозор жомъе имоми Отабек никоҳлаб бериб юрган. Агарда зўрланганлардан бирортаси судга, прокуратурага ёки ички ишлар бўлимига мурожаат қилишса, у давлат ўзи эканлигини усиз хеч қандай қарор чиқмаслигини айтиб уларни аризаларини қайтариб олишга мажбурлаган.
Суд, прокуратура ва ички ишлар ходимлари унга бу иши учун эьтироз билдира олшмаган, ёки юқори ташкилотларига мурожаат этиша олишмаган. Сабаби улар юқори ташкилотларига мурожаат этишса ишдан аянчли ҳолатда кетишган.
Қорамозор жомъе имоми Отабек 2000 йилларда ўзининг икки шериги билан карьер ҳудудида бир қизни аввало ўзларига «никоҳлаб» сўнгра зўрлашган. Нафсларини кондириб бўлишгандан кейин ўша ерни ўзида уни ўлдириб, кўмиб кетишган. Уларни айби исботини топганда ҳар доимгидек Шарипов ўртага тушиб уларни қутқариб қолади ва улар Шариповни қулларига айланишади.
Ички ишлар, Прокуратура, Суд ва Хавфсизлик ҳизмати ходимларига босим ўтказдириб бир қатор давлат ва жамият учун ҳавфли бўлган жиноятчиларни жазодан олиб қолган. Уларга ўзининг қора ишларини тақсимлаб бериб иш билан таъминлаган. Бекобод шахар ички ишлар бошлиқларини давомли калтаклаб келган. Солиқ инспекциясида бўлган муаммоларни ўзи (Шарипов) томонидан қўйилган Тошматов Ўктам томонидан ҳал қилиб келган.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» дан Вазирлар махкамасининг 49 сонли қарорига зид равишда 2009 йилдан 2016 йилгача 240000 тоннадан ортиқ металлопрокат махсулоти олиб қонунга зид равишда 2,5 баравар қимматига қора бозорга пуллаб тахминан 1 триллиондан ортиқ накд пул кўринишида даромад олган. Ушбу ёвуз ниятини комбинат раҳбарларини ўқ отиш қуроли тираб, қўрқитиб, айримларини қаматиш билан тахдид қилиб амалга ошириб келган.
Шарипов шу даражага бориб етдики эндиликда Ўзбекистон Республикаси торлик қилиб қолди шекилли ёки энди навбат катта оламга чиқиш деб билдими, Германия ва бир қатор бошқа давлатларда меҳмонхоналар, казинолар ва виллаларни сотиб ола бошлади. Шариповни хозир кунда Гонг Конгда, Хитойда, Германия банклари хисоб рақамларида миллардлаб АҚШ доллари миқдорида маблағлари мавжуд бўлиб унинг ўнг қўли булган Дадабоев Исматулло назорати остида турибди.
Дадабоев Исматулло бу мафия гуруҳининг жами молиявий ахволини назорат қилади, хамда барча ноқонуний лойихаларни тасдиқлайди. Дадабоев Исматуллога тегишли бўлган махсус гурух бўлиб ушбу гурух ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланади. 2015 йилда Дадаев Исматулло ўзининг шаҳсий автомобилида қасдан одам ўлдириб Шарипов ёрдами билан жазодан қутилиб қолди.
Бундан ташқари Дадабоев томонидан Бекобод туман маркази Зафар поселкаси олдидаги ер майдони зўрлик йўли билан тортиб олиниб у ерга боғдорчилик ва узумчилик ташкил этилган. Ушбу ерда ишчиларни ҳақини тўлиқ бермасдан ишлатиб 2016 йилда Президент совғасига эга бўлди. Бундан ташқари Дадабоев Шариповга тегишли ташкилотларга иш бажарган, мақсулот сотган ва хизмат кўрсатган ташкилотлардан пулини сўраб келган раҳбарларни ҳақорат қилиб пулини бермасдан ҳайдаб юборади, баъзида калтаклайди.
Одам савдоси ва наркотик савдосини Абдурасулов Шавкат (Шухрат) назорат қилади ва чет эллар билан алоқа ўрнатади. Наркотик савдосида булган ишларини беркитиш мақсадида Хосс қишлоғида яшовчи Сирожиддинга туҳмат қилиб наркотик сотади деган айб билан қаматиб юборади. Абдурасулов ўзининг фаолиятидан топган пулларни тадбиркорлик фаолиятидан топди деб кўрсатиш мақсадида «Бек-мадад-қурилиш» номли ташкилот тузиб олган.
Шарипов Қурбон Рахимович домий тарзда хаммага жойда қўрқмасдан давлат раҳбарларини сотиб олганлигини, давлат раҳбарларини ишдан олиш ва ишга ўрнатишга таъсир кўрсата олишини такидлаб келади ва ҳар ойда 500 минг АҚШ доллари бериб туришини доимий тарзда хаммага ошкора айтиб келади.
Ўзбекистон ҳалқини Шариповдан қутқаришни имконияти бормикан, буни вакт кўрсатади. 2016 йилда бўлган уриниш бесамара кетган бўлсада халқни хали ҳанузгача умидлари сўнгани йўқ.
Ахмаджон Тошмухамедов,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
«Дунё ўзбеклари»дан:
Ушбу хатни ўқиб, аввалига унда ёзилган гап сўзларнинг ростлигига унчалик ишонмадик. Бўлиши мумкин эмас деб ўйладик. Сўнг Тошкентдаги махсус мухбиримиз Шокир Саъдуллаевдан мактубда келтирилган воқеа ҳодисаларни ўрганиб чиқишини илтимос қилдик. Кўп ўтмай ундан жавоб келди. Хабар жуда қисқа ва тушунарли эди:
«Маълум бўлишича, бу одам МХХ мулозимлари, ака ука Жавдат ва Ҳаёт Шарифхўжаевлар топшириғи билан ишлаган, вилоят прокурори Ж.Файзиев, А.Муллажонов, вилоят ГАИ раҳбарларидан Маҳмуд Олимовлар уни қўллаб келган. Тадбиркор актёр Матёқуб Матчонов билан яқин ҳамкор бўлган.
Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилоят ҳокими бўлганида кимлигингни биламан, сен тадбиркор эмас — жиноятчисан., деб залдан чиқариб юборган. Шундан сўнг А.Усмоновга ҳам тепадан ҳужум бошланган. Бир жияни Бекобод туман ИИБ бошлиғига пистолет тираб ўзбек паспорти талаб қилган.
Қурбоннинг «тоғ»лари қулатилгач, янги президент даврида жиноятлари фош бўлган ва ўзбек тожик орасини бузиб, фитна уюштириб келган «Қурбон қулоқ» ҳозир қочиб кетган деган гап сўзлар тасдиқланмади. Унинг қўғирчоғи бўлган қўрқоқ Бекабод туман ҳокими ҳам ишдан олинганлиги рост. Қурбон қулоқ зўравонлик билан тортиб олган ерлар, кўчмас мулклар эгаларига қайтарилмоқда. Унинг топшириғини бажариб бойиган прокурору қозиларнинг пайтавасига қурт тушган…»
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички Ишлар вазирлиги мақолада тилган олинган жиноий ҳолатлар бўйича текширув ўтказиб, агар улар тасдиқланса, қонуний чоралар кўради деб умид қиламиз.
«Дунё ўзбеклари» бу шармандали жиноий тўда фаолиятини ўз назоратига олади. Нашримизни кузатиб боринг…