Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати
Суратда: Таниқли ўзбек журналисти, Ўзбекистон халқ депутати Муҳаммаджон Обидов Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов билан…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Хурматли Исматжон!
“Хар нарсани ўз номи билан атайлик” мақоласига билдирган муносабатни ўқидим. Биринчидан мақола Сиз ёзгандек иғво эмас. Қонун йўл берган айтиш мумкин бўлган гаплар ёзилган холос.
Аслида айтса, ёзса бўладиган хали анчайин масалалар бор эди. Биз эхтиросга берилмадик. Мен хам Сиз каби матбуот эркин фикрлар майдони бўлишини жуда-жуда хохлайман.
Лекин танқид қилиш хуқуқи холисликни, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини тахқирламасликни, далилларнинг хаққоний бўлиши, фикр билдиришда журналистик одобга албатта риоя этишни талаб қилади.
Сиз бу газетани ўқиб боришингизни ёзибсиз. Аслида газетанинг вебсайти йўқ. Англашимча, уни скайнер қилиб интернет орқали юбориб турганлар. Агар шундай бўлса, Сиз газетанинг мақолада тилга олинган сонларидаги камчиликларни шубхасиз сезган, кузатган бўлишингиз лозим.
Исматжон!
Хулоса чиқаришга шошилмаслигингизни сўраган бўлардим. Вақт хали яна кўп нарсаларга гувох бўлишига ишонаман.
Хурмат билан
Мухаммаджон Обидов.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Журналистларни узларини куллари билан тинчитиш дейилади бу, Обидов яна олдинги мавкега кайтиш орзусида. Узб халк шоири Энахон Сиддикова каердан пайдо булди, ким билади?
Мамаёқуб Ҳамроев журналист Муҳаммаджон Обидов Акбарали Абдуллаевнинг Фарғона водийси бўйлаб қатор йиллар қилган нопок ишлари тўғрисидаги мақоларини Акбарали Абдуллаев ҳали от устида юрган пайтлари кўтариб чиқанмидилар ёки кейин у қўлга олиниб, қамалиб ёки қочиб кетганидан кейинми?
Ҳурматли Шукур! Ушбу саволга шахсан Обидовнинг ўзлари жавоб берадилар деб умид қилиб қоламиз.
Минг афсуслар бўлғайким бугунги кунларда виждони «ТОЗА» журналистлар жуда кўпайиб кетган.
Виждонлари яп янги турибди. Умрининг охиригача пачкасини бузмай яшаб ўтиб кетишади.
Обидовдан ҳаққоний журналистликни кутиб қоламиз?!
Муҳаммаджон Обидов доим ҳукумат тарафида туриб шунақанги мақолалар ёзади. Бугун энди унинг сафига бошқа амалдорлар ҳам қўшилибди. Исмат акани ҳурмат қилганим шунданки, у киши ҳамиша ҳақ ва адолат тарафида турадилар. Бошларига қилич келса ҳам. Буни у кишининг китобларини ўқиб, ишонч ҳосил қилдим.
Ҳурматли дўстлар!
Мен айрим сабалар боис икки ойга яқинроқ вақт танаффус қилишга мажбур бўлдим ва кўп нарсалардан хабарсиз қолдим.
Иқтидорли ва талантли журналист,матбуотнинг ҳақиқатпарвар ва қонун доирасида ҳақиқат ва адолат майдони бўлиб қолиши тарафдори бўлишни хохлаб келаётган Мухаммаджон Обидовнинг Фарғона вилоятида бўлган фожеали воқеалар,бирданига иккита туман хокими ўринбосарлари ўзларини осишганлиги ҳақидаги тахлилий ва ҳаққоний бахо берган мақолаларини ва бундан ташқари мархум Президентнинг қайинжияни Акбарали Абдуллаевнинг Фарғона водийси бўйлаб қатор йиллар қилган нопок ишлари тўғрисидаги мақоларини ва яна қатор танқидий мақолаларини (бўлса агар) Дунё Ўзбекларида эълон қилинишини сўрар эдим.
Холислик энг олий хакам!
Реал ҳаётга реал қараш журналистнинг энг асосий вазифасидир.
Воқеликни бир томонлама,атир упа қилиб,шпаклевка билан пардоз андоз қилиб кўрсатадиган журналистлар четдан келадиган душмандан кўра минг чандон хавфлироқдирлар.
Буни бизнинг чорак асрлик аянчлик тарихимиз ошкор қилиб фош қилиб ташлади.
…….лардан халос бўлмаган жамият таназзулга махкумдир!
ким ким жаноб Обидов пахтакорларни олдинги каторида!