Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (2-қисм)
“МХХ ҳақида гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидаги учинчи мақола
Ўзбекистон махсус хизмат салтанати ҳақида хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазалари
(Қўрқоқлар ва 18 ёшдан кичикларга ўқиш тавсия этилмайди)
1.
Ўзбекистонда МХХ назаридан четда қолмаган яна бир “соққали” ташкилот бор, бу – Олий таълим вазирлиги.
Ўқувчиларнинг ёдида бўлса, биз кейинги йилларда – Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланиши арафасида Исмат Хушевнинг “Ёнаётган олий даргоҳ!” номли таҳлилий мақоласини сурункали тарзда эълон қилиб келамиз.
Рустам Иноятов бош бўлган МХХ идораси ҳар йили ёз ойлари “Дунё ўзбеклари”да эълон қилинадиган бу танқидий мақолани яхшилаб синчиклаб ўқиб боради.
Лекин чора тадбир кўриш ўрнига, мийиғида кулиб қўяди, холос…
2.
Ўзбек чекистларининг бу сирли ва синоатли кулиши замирида эса, ўзига хос – ўзига мос сабаб ва моҳият ётади.
Биз бугун ана шу сабаб ва моҳият, аниқроғи – моддият ҳақида сўз юритамиз. Ўзбек чекистларининг олий даргоҳ – институт ва университетларга одам киритиш ва миллион миллион доллар пул ишлаш схемасини баҳоли қудрат чизиб берамиз.
Энг аввало шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Олий ўқув юртларига тест синовлари орқали ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритиш – махсус хизмат идораси томонидан пухта ва пишиқ қилиб ишлаб чиқилган пинҳоний ва ўта махфий усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Олий таълим вазирлигида ёзилмаган бир қонун ва қоида борлигини бугун одамлар билиб қўйишини истардим: Яъни ўқув юртларига ажратилган ўринларнинг 30 фоизи ректорлар ихтиёрига топширилади. Қолган 70 фоизи учун абитуриентлар кураш олиб боришади.
Олдинлари бу рақам 20 фоиз бўлган – МХХ аралашганидан сўнг – 30 фоизга кўтарилди.
Ректорлар бу 30 фоизни – ўз одамлари ва ўринбосарлари билан тақсимлаб олишади. 30 фоиз бўлажак талабалар рўйхати тузилгач қолган ишни МХХ ходимлари бажаришади…
3.
Тест имтихонлари вақтида ўқишга киритишда “Бункер” деб номланган услуб борлигини бугун энди кўпчилик яхши билса керак.
Яъни ректорлар ўз ихтиёридаги 30 фоиз абитуриентларни ўқишга киритишда ушбу усулдан фойдаланилади. Бу усул шундай тузиладики, маълум бир зарур фанни мукаммал биладиган талабалар танлаб олинади.
Учта фан учун уч нафар иқтидорли талабалар имтихон ўтказиладиган бинонинг бир бурчагига жойлаштирилади. Уларга зарур бўлган барча шарт-шароит муҳайё этилади. МХХ ходимлари томонидан ҳатто хавфсизлиги ҳам таъминланади.
Имтихон бошланиши билан ректор берган рўйхатдаги абитуриентларнинг тест варақалари “бункер”га МХХ ходимлари томонидан етказиб берилиб турилади.
Бинога имтихон вақти МХХ ходимларидан бошқа ҳеч ким кириши мумкин эмаслиги бугун ҳаммага яхши маълум…
4.
“Соққа” билан гаплашган бойвачча абитуриент тест варақасига исми шарифини ёзади ва имзо қўяди холос.
Қолганини МХХ ходимлари бажаришади. Улар хонага кириб келиб қўлидаги рўйхатда исми шарифи келтирилган абитуриентни столдаги варақалар асосида қидириб топишади. Гуёки, назорат қилаётган киши бўлиб излаган одамини топгач: “Сен шпаргалка ишлатаётган экансан” деб абитуриентни хонадан чиқариб юборади. Унга тегишли бўлган тест варақаларини эса “бункер”га олиб кетади.
“Бункер”дагилар эса МХХ олиб келган тест варақаларидаги саволларни зудлик билан конвейр асосида ишлаб ташлайверишади. Имтихон вақти тугагач барча абитуриентлар бинони тарк этишади.
МХХ ходимлари эса ишлаб бўлинган тест варақаларини яна гуруҳидаги хоналарга тарқатиб жой- жойига қўйиб чиқишади…
5.
Бу усул орқали талаба камида контрактга илиниши мумкин.
Омади келса, бюджет асосида ўқишга киради. Мабодо улардан бири ҳаттоки контрактга ҳам илина олмай қолса, олий таълим вазирлиги томонидан ажратиладиган қўшимча ўринлар орқали қабул қилинади.
“Бункер” усули орқали ўқишга кирадиган абитуриентлар шу асосда кафолатланади. Бу усулга сўнгги 15 йил ичида тест топширган барча абитуриентлар дуч келишган.
МХХ ходимлари томонидан имтиҳон хонасидан намойишкорона чиқариб юборилган абитуриентга уларнинг раҳми келган, ачинганлар, адолат бор экан деб беҳуда қувонганлар…
6.
Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларидан – Юридик ва Тиббиёт институтлари (хусусан – стомотология факультети), Милиция Олий Академиясига кириш нархи энг қиммат ҳисобланади.
Охирги йилларда ушбу олийгоҳларга кириш 30-40 минг АҚШ долларига чиқиб кетди. Илгари, яъни бу “соққа”ли ишга МХХ аралашгунга қадар – мазкур нуфузли институтларга ўқишга кириш бор йўғи – ўн минг (10 000) АҚШ доллари эди.
Ўртача ҳисобда олганда мазкур институтга 500 нафар талаба қабул қилинса, 30 фоизи 150 нафарни ташкил этади. 150 ни 30 000 га кўпайтирсак 4 500 000 АҚШ долларини ташкил этади…
7.
Ўзбекистон Миллий университети (Собиқ Тошкент Давлат университети) га кириш бугун – 10 минг АҚШ доллари атрофида.
Бу олийгоҳга ҳар йили энг камида 2000 нафар талаба қабул қилинадиган бўлса, 30 фоизи – 600 нафарни ташкил этади.
Демак, бу Университетдан ҳам ҳар йили камида 5 миллион АҚШ доллари ишлаб топилиши аниқ.
Ўзбекистонда катта маблағ билан ўқишга киришга арзийдиган олийгоҳлар сони 30 нафардан ортиқни ташкил этади.
Қолганларини ҳам ўрта ҳисобда камида 1 миллион АҚШ долларидан ҳисоблаганда бир йиллик сумма 50 миллион АҚШ доллари – олий ўқув юрти ректорлари ва МХХ ходимлари ўртасида тақсимланади.
Ўзбекистондаги бирон бир олийгоҳга ректор бўлиш баҳоси ҳам – ана шу рақам ва меъзондан келиб чиқиб, белгиланади ва баҳоланади…
8.
Агарда МХХга кўпроқ “соққа” ташласангиз Давлат Тест Марказидаги компюьтердан ҳам ўзгартиб қўшиб юбориш қудратига эга.
Олдинлари билимли талабалар – абитуриентлар ўрнига кириб тирикчилик қилишар эди. “Х-вариант” ва “шпаргалка” орқали ўқишга киришлар бўлар эди.
МХХ бора-бора барча усулларга барҳам бериб, фақат ўзларига тегишли бўлган “бункер”ни қолдиришди. Ҳаттоки, имтихон вақти телефон компанияларининг СМСлар хизмати ҳам тўхтатилиб туриладиган бўлди…
9.
Ректор ва проректорлар ҳамда деканлар “Бункер”нинг ортидан данғиллама ховли-жой қилишади.
Хўш, шундай экан, чорак асрдан бўён Ўзбекистоннинг барча “соққали” соҳаларини ўз қарамоғига олиб улгурган МХХ пулни қайга қўймоқда экан деган табиий савол туғилади.
Агар синчиклаб қарасангиз, эътибор қилсангиз, аксар ҳолларда – МХХ ходимлари бир дона оддийгина куртка билан ишига пиёда бориб, пиёда келади. Нафақага чиққунча имкон қадар шу алфозда умргузаронлик қилишади – ижарада яшаб ҳаёт кечиришади.
(Чунки, уларнинг маошига қўшиб ҳар ой – бир миллион сўмдан зиёд ижара пули ҳам берилади)…
10.
Бу “коммунист”ларнинг асл башараси нафақага чиққандан кейин кўринади.
Шундан кейин аста-секин данғиллама ховли-жой, қўша-қўша машиналар, супермаркетлар, ҳаттоки – меҳмонхоналари ҳам пайдо бўлиб қолади.
Мана шулар – “ёрдамга муҳтож”ларни ўқишга киритиб қўйишининг махсули.
Шу каби ҳамкорлик сабабли ҳам – МХХ олий ўқув юртларидаги коррупция ва порахўликлардан кўз юмиб келади…
(Давоми бор)
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
8 март, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада,
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
BU MUTTAHAM UG’RILAR BUTUN MAMLAKATNI OTASINI TOMORQASIGA AYLANTIRIB OLIBDI-KU! UZBEKIM MANA SHUNDAY NOSHUD AXVOLGA TUSHKANINGA UZINGNI PIYLI-HUIYING SABABCHI. BO’LMASA SHUNCHALIK PESHONANG SHUR BO’LADIMI. KUZINGNI OCH! SEN HAM OZOD TUG’ILGAN INSONSAN. ETAR SHUNCHA HAQAROT, QADRING ERGA URILGANI, KO’TAR ENDI QADDINGNI! ZOLIMLARGA TIK BOQISHNI O’RGAN. AXIR SEN HAM ERKIN ODAMSAN.
Ming lanatlar bo’lsin Islom Karimov yratgan boshqaruv sistemasiga. Mana bu o’lib ketdi ketadigan joyiga, u qurgan “uziga hos va mos davlat” bir to’da kalamushlar ixtiyrida qolib ketdi. Karimovni kutar-kutar qilaytgan ham shu Inoytov to’dasi.
Bular shuncha jinoytlari bilan oson qutulib ketaytgani odamga alam qiladi Ismat aka! Men rozi edim Shavkat M ozroq vaqt o’tgach, uzi mustaxkam hokimytga o’rnashib olgach dektatura qilsa ham, bu parazet jinoiy tudani qamab tashlasa bor mol-mulkini xalq hisobiga tortib olsa. Shunda adolat qaror topadi. Ochig’i Uzbek demokratiysi shunaqa o’g’ri qalloblarga yo’l ochadigan bo’lsa shaxsan men to’purdim bunday demokratiyga.