"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Холиданинг Башорат опага ва рафиқамга ёзган байрам табриги

Дунё, Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови | 07/03/2017 14:50-     12459 марта ўқилди

 

Башорат опага байрам табриги.

Ассалом ҳурматли Башорат опажон!

Изтиробларингизни кузларимдан еш куйлиб зурга укидим.

Опажон охингиз илохим худойимга етиб борсин. Жигарбандингизни илохим багрингизга босиб дийдор куришиш насиб этсин.

Агар дунеда энг буюк энг куюк она унвони булса эди шунга Сиз муносиб булардингиз опажон.

Сизни байрам билан самимий табриклайман. Соглик омонлик узок умр сабр токат тилайман. Узингизни эхтиет килинг.

Сизга чексиз хурмат ила Холида

 

 

Наргиз опага табрик.

Ассалом Наргиз опа!

Сиз энг бахтли аелсиз. Сиз юраги тоза узбек халкининг ишонган , дардларини бемалол айтиб талпинган , узбек халкининг армонларини юрагида хис килиб яшайдиган , канча узокларда яшасалар хам Узбекистонда амал курсиларида ястаниб утирган амалдорлардан хам узбек халкининг дил огриклари билан яшаган, уларни одоб билан адолатга чорлай биладиган бутун дуне узбеклари танийдиган дуне узбекларининиг фахри хакикий инсон Исмат Хушевнинг севимли рафикасиз.

Исмат аканинг хаетидаги барча ютукларида Сизнинг хам муносиб хиссангиз бор албатта. Зеро буюк инсонларнинг дахолиги уларнинг рафикалари зукколиги окилалиги билан хам буюкдир.

Сизни кизларингиз Хулкар Чаросхонларни аеллар байрами билан самимий кутлайман. Яратган эгамдан аввало турт мучангиз сог булишини умрингиз узок мартабангиз бундан хам баланд булишини Сизлар учун тилаб коламан.

Эон омон багрингиз бут булиб Сизларни интизор кутаетган якинларингиз сизни кутаетган багри кенг халкимиз багрига кайтинглар илохим.

Наргиз опа бутун дуне узбеклари Узбекистон халки номидан ушбу табригимни кабул килсангиз.

Сизга мустахкам ирода Исмат Хушевни узбек халки бахти саодати учун асраб авайлашдаги хизматларингизда хамиша мустахкам ирода матонат сизга ер булсин.

Сизга хурмат билан Холида

 

 

«Дунё ўзбеклари»дан:

Азиз ва муниса синглим Холида.

Она юртидан олис бўлган бегона ва бемеҳр диёрларда умргўзаронлик қилиб юрган инсон учун Сизнинг қайноқ меҳр ва муҳаббатга тўла бу мактубингизни ўқиш нечоғлик олий бир саодат эканини билармикансиз.

Башорат опа Эшованинг ўғли ҳақидаги мунгли қиссани ўқиб, бу муштипар ва матонатли аёлга бўлган меҳрингиз учун олдингизда бош эгсам, не тонг!

У кишининг узоқ йиллардан бўён бедарак кетган ўғли топилган муборак онларда Ўзбекистонда дийдор кўришиб, бу бахтни Башорат опа билан биргаликда баҳам кўриш ҳаммамизга насиб этсин, илоҳим.

Оиламга, қизларимга бўлган самимий табрик ва дил сўзларингиз учун ҳам раҳмат. Сизга ҳам бу улуғ байрам муборак бўлсин. Сиз ҳам яқинларингиз бахтига доим соғ ва омон бўлинг!

Ўзбекистонда ҳам ҳақиқий баҳор бошланяпти. Нафақат табиатда, балки одамлар ҳаётига ва қалбига ҳам ҳақиқий ва туб маънодаги баҳор — янгиланиш ва яхшиланиш насимлари кириб келмоқда. Ҳаётимиз ёруғ ва мунаввар кунларга юз тутмоқда.

Шу муносабат билан таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбекнинг қуйидаги тўрт мисра шеъри бугун барча ватандошларимизнинг орзу ўйларини намоён этса, не ажаб:

Биз бахтиёр бўлгаймиз хўп,

Бизни зафар қучажак.

Тепамизда чарх айланиб,

Қалдирғочлар учажак!

 

Ҳурмат ва эҳтиром билан:

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,

8 март, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари»дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
  2. Якшанбада гилосзорга қилдик сафар («Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт» туркумидан) — 3
  3. Исмат Хушев билан юзма юз — Президент Мирзиёев бозорлардаги мафия ҳақида…
  4. Бунчалар малоҳат айтгил кимда бор…
  5. Муножот Йўлчиева: Муножот…
  6. Сталинсиз 60 йил: Пропаганда ва ҳақиқат…
  7. «ПАХТА БИЗГА ОҚ КАФАН РОЛИНИ ЎЙНАЙДИ»: Боймирза Ҳайитнинг “ВАТАН МЕНИКИ ҲАМДИР” номли китобидан
  8. Исмат Хушев: Рашидов севган аёл вафот этди…
  9. Исмат Хушев: Усмон Юсуповнинг шогирди, Шароф Рашидовнинг сафдоши, Ислом Каримовнинг чин дўсти
  10. Исмат Хушев: Ўзбек мухолифати «кома»га тушди: Каримов соппа-соғ экан…
  11. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (3-Якуний қисм)
  12. Исмат Хушев: Тошкентдаги қўшнимиз Баҳодир аканинг кутилмаган вафотини эшитиб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Ахмад ҳожи Хоразмий:
    08/03/2017 в 03:43-

    Singlim Xolidaxon,
    Sizning Bashoratxon va Nargizaxonlarga dildan yozgan bayram tabrigingiz muallifi qatoriga menida qushing.

    Siz aytganday Bashoratxonga avvalo sabr chidam tilaymiz.

    Alloh nasib qilib, uglining daragi chqqan zaxoti dunyoning u burchagidan I.Xushev, bu burchagidan biz va boshqa burchaklaridan sizlar Shvetsariyaga borib Bashoratxonni qutlaymiz in-sha-Alloh.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.