Абдулла Орипов: Сен баҳорни соғинмадингми? Икромжон Бўронов куйлайди
Абдулла Орипов: Сен баҳорни соғинмадингми?
Абдулла Орипов шеъри
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Узоқлардан зарворли тоғлар,
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғингмадингми?
Унгурларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳор,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, суюкли эркам…
Қўлимда гул сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман:
– Сен баҳорни соғинмадингми?
SEN BAHORNI SOG’INMADINGMU Ikromjon Bo`ronov,Икромжон Бўронов
Abdulla Oripov. Sen bahorni sog’inmadingmi? — Xurshid Davron kutubxonasi
Вооох вохаааа носталгия кушиг калб очикиб орзикиб кутган кушиг офарин дуне узбеклари сайти ходимларига