Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан мухолифат партия етакчиси Омурбек Текебаев ўртасидаги сиёсий уруш энг юқори палласига юксалиб боряпти. Ҳокимият ўз салоҳиятидан фойдаланиб Текебаевни қамаб қўйди. “Ата мекен” партияси муддатсиз митинг уюштириш орқали, барча сиёсий кучларнинг эътиборини тортиб, уларни ҳокимиятга қарши сиёсий курашга чақира бошлади.
Биз Атамбаев, Текебаев ёки шу каби Қирғизистондаги элита вакили бўлган сиёсатчилардан бирортасини коррупциялик жиноятлардан холи, тоза сиёсатчи деб айта олмаймиз. Улар ўртасидаги сиёсий кураш халқ манфаатини ҳимоя қилиш устида бораётгани йўқ. Балки Қирғизистон фуқоролари устидан ҳукмронлик қилишни талашиш, шунингдек ўз салоҳиятларидан хиёнат йўли билан фойдаланиб амалга оширган жиноий ишларининг фош бўлишини олдини олиш мақсадида бир бирига қарши кураш олиб боришяпти. Ҳар икки томоннинг ваҳимаси ҳам, ҳаракати ҳам, бир бириникидан деярли фарқ қилмайди.
Қирғизистондаги вазият яна кескинлашиб боряпти. Исломий кучлар ва мусулмонлар бу вазиятга нисбатан қандай позицияда туришлари керак? Жамиятда шу каби саволлар кўпайиб боряпти.
Вазиятнинг кескинлашиб боришида албатта сиёсий элита вакиллари бўлган шахсларнинг айблари жуда катта. Лекин уларни ўрнига келадиган янги сиёсатчилар ҳам узоққа бормай, худди аввалгилари каби жиноятчига айланиб қолишяпти. Собиқ президент Курманбек Бакиевни қувиб юборган сиёсатчилар бугунги кунга келиб, худди аввалгилардек халқ манфаатига хиёнат қилган хоинларга айланиб қолишди. Ҳар сафар ҳокимият алмаштирилганида, маълум вақт ўтиб, кейингилар аввалгилардан ҳам ўтиб тушган коррупцияга ботиб қоляпти. Демак, етакчи шахсларни алмаштириш билангина муаммо ҳал бўлмайди. Чунки бузуқ ва нотўғри асосга қурилган бошқарув системаси устига, ҳар қанча моҳир сиёсий кучлар олиб келинганида ҳам, вазият ўзгармайди. Мисрда куфрга асосланган бошқарув системаси устига олиб келинган Мурсий бошчилигидаги “ихвонул муслим” исломий жамоасининг бошқарувида бунга гувоҳ бўлдик. Улар куфр жамияти устига ўзларининг исломий етакчилик асосидаги бошқарув системаси билан келган бўса ҳам, вазиятни ўзгартира олишмади. Уларнинг хатолари ҳам, биздаги баъзи уламолар сингари, куфрни Ислом билан қориштириб, муроса асосидаги бошқарув системасини пайдо қилиш эди.
Исломий жамоалар ва мусулмон шахсларнинг бу ифлос курашларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки бу — илмоний муҳитдаги куфр системаси асосида бошқарилиб келинаётган ҳокимиятни талашиб, бир бирлари билан ношаръий, ғирром йўллар воситасида олиб борилаётган курашдир. Бу курашнинг Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Куфр системаси асосидаги бошқарувни талашиш ёки уларга ёрдам бериш мусулмон одам учун ҳаром. Лекин, мамлакатдаги вазият ҳамда ҳокимият учун курашлар бизнинг устимизда ва жамиятимизда олиб борилаётгани учун, воқеа-ҳодисаларга муносабат билдиришга ва таъсир ўтказишга мажбурмиз. Бироқ биз олиб борадиган кураш мусулмонлар манфаатини ва исломий муҳитни ҳимоя қилишга қаратилиши вожиб. Яъни биз олиб борадиган сиёсий кураш Ислом мабдаъсига асосланган сиёсий ҳаракатлар бўлиши билан, уларникидан фарқ қилади.
Ҳар сафар мамлакатимизда сиёсий кучлар ўрталарида вазият кескинлашганида, улар Ислом ва мусулмонларни сиёсий вазиятларга аралаштиришга урунишади. Ҳар икки томон диний арбоблар, уламолар ва бошқа исломий жамоаларни ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилишади. Яъни ҳар икки томон ҳам, мусулмонларни ўзаро курашларида бир бирларига қарши қурол қилиб ишлатишга ҳаракат қилишади. Баъзида эса, ўрталаридаги кураш кескинлашиб бораётганида, атайин исломий ваҳималар пайдо қилиб, мусулмонларга қарши ҳаракатларини кучайтириб юборишади. Вазиятни ўзгартириб, курашни Ислом ва мусулмонлар томонга буриб юборишга уринишади.
Шунинг учун мусулмон биродарларимизга ва дин номидан гапираётган уламолар ва диний арбобларга мурожат қилиб айтмизки, куфр тариқати билан олиб борилаётган “ҳокимиятни қўлга олиш” ёки уни “ушлаб қолиш” учун бораётган курашда Ислом ва мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқаси ва манфаати йўқ. Бу курашда Исломий ташкилот ва жамоалар номидан ҳам, етакчи мусулмон шахс сифатида ҳам иштирок этиб бўлмайди. Бу 2017 йилда белгиланган президент сайлови олдидан бошланган сайловолди кураш компаниясининг бошланишидир. Мусулмонлар бу демократик сайловда иштирок этишлари, бирор томонни қўллаб юборишлари ёки уларга бу ифлос курашларида ёрдам беришлари ҳаром. Улар, Байсалов сингари боқимандаларининг оғизлари билан “биздаги тузум илмоний (светтик) тузумдир, Исломий кўринишлар жамиятдан четлатилиши керак”, деб очиқ айтишяпти.
“Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”. (Ҳуд:113)
Текебаевни телбаларча қамоққа олган ҳокимият Рошод қорини ҳам, минглаган бошқа исломий шахсларни ҳам, асоссиз ва ҳаддидан ошган ҳолда ноқонуний йўллар билан қамоққа олгандир. Улар шу кунларда ва сайлов олдидан албатта исломий етакчиларимизга босим ўтказишга ҳаракат қилишади. Биз сизларни ушбу ҳадисни эслатиш билан сабрга чақириб ўтамиз.
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилиб айтади, Росулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Мўмин ва мўминанинг жонига, боласига ва молига етадиган бало, то у банда Аллоҳга ҳеч бир гуноҳи қолмаган ҳолда йўлиққунча узлуксиз давом этаверади”. Термизий ривояти.
Сиёсатни дин билан тушунтиришингиз калтабинликдир. Сиёсат ва дин алоҳида алоҳида тушунчалардир. Агар диндорлар сиёсатчи бўламиз деган бўлса бу фоҳишалик бўлади. Яъни ўз динига хиёнат қилган бўлади.
Сиёсатни дин билан тушунтиришингиз калтабинликдир. Сиёсат ва дин алоҳида алоҳида тушунчалардир. Агар диндорлар сиёсатчи бўламиз деган бўлса бу фоҳишалик бўлади. Яъни ўз динига хиёнат қилган бўлади.
QIRG’IZISTONDA ULKAN INQILOB BOSHLANADI
Тинчлик булсин…