"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Норқобил Жалил: Март мардлар байрамими? (Муҳокама учун мавзу)

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу | 03/03/2017 14:52-     12121 марта ўқилди

Норқобил Жалил: Март мардлар байрамими? (Муҳокама учун мавзу)

Norkobil Zhalilov
Март мардлар байрамига ўхшайди! Байрамлар кўп-да! Айниқса эркаклар учун ўзига хос синов бўлади! Биласизми, мен кўпроқ оиласида вояга етган ва етмаган ўғил болаларни ўстираётган ота-оналар (ўзимдан қиёс-да!) ни шу кунларда қаттиқ ўйлаб ўтирибман.
Негалигини эшитинг: Қишлоқ жойларда бундай аҳмоқона урфлар деярли йўқ. Кеча бошланди ҳаммаси: 4-синфда ўқиётган ўғлим онасига хархаша қилибди: «Устоз 8 март учун қизларга совғага 10 мингдан обкелинглар деди, дадамдан сўрамайман, дириктирингга телефон қиламан дейди».
Бу «қарз»дан бугун эрталаб қутулдим. Тиббиёт коллежида ўқиётган ўғлим ёзғирди: «Дада, бизга 14 январда қизлар совға беришувди, энди навбат бизга келди. Курсимизда 30 та қиз, 7 та ўғил бола ўқийди. Устоз айтди, биз бечоралар 80 мингдан йиғсак ўртача совғага зўрға етармиш, нима қилай?»
Асабим чидамади. «Қайси муттаҳамдан чиқди бу таклиф. айт менга! Ҳозир ўзим бораман коллежингга, тушундингми?» У йиғлагудек бўлиб, «Нима, мени шарманда қиласизми энди? Устимдан кулади ҳаммаси, бермасангиз майли, ўзим қарз оламан!» деса бўладими?
Ана сизга томоша, ана сизга таълим-тарбия даргоҳидаги ўйинлар! Қаёққа кетяпмиз азизлар? Байрамга яна 4 кунча бор ҳали. Пулим йўғамас, фақат пластикда-да..
Сизлар бу борада қандай чора кўряпсизлар ўғиллари кўп оталар, оналар!
Норқобил Жалил,

Тошкент шаҳри
Gulsara Ismoilova
Gulsara Ismoilova
Норқобил, бундай «ол табоғим-бер табоғим» каби аҳмоқона одатларни йўқ қилиш сизу биз каби зиёли қатламнинг иши.
Ўғлингизга айтиб ўтирмасдан директорнинг олдига бориш керак эди.
Кимдир олд қадамни босиши керак ахир.
Ruziboy Quldoshev
Ruziboy Quldoshev
Боғча, мактаб, коллеж ва лицейлардаги тиланчиликнинг «йиғ+йиғ» усули ҳали бери тугамайди, шекилли.
Яқин танишларимидан бирининг айтишига қараганда бошланғич синфда ўқийдиган бир бола ижтимоий ёрдамга муҳтож оиланинг фарзанди экан.
Шу боис ҳар хил ахмоқона тадбирларга ундан пул сўралмайдиган бўлибди.
Эвазига ўқитувчисининг оёқ кийимини ечиб, унинг оёқларини уқалаб қўярмиш.
Ана сизга таълим даргоҳидаги яна бир кўриниш.
Ravshan Shams
Ravshan Shams
О, Норкобил-дустима, МДХнинг энг кашшок саналган жонажон Тожикистонимизда бу масалада, ахвол росааа зур!
Сизлардагиданда купрок пул йигишади бу ерда!
Байрамлари буйича эса, МДХ давлатлари орасидаги энг куп байрамлар нишонланадиган мамлакат хисобланади!
Сила оркарокда экансизлару биздан…
https://www.facebook.com/norkobil

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВГА, БОШ ВАЗИР Ш.М.МИРЗИЁЕВГА, МХХ РАИСИ Р.Р.ИНОЯТОВГА ЎЗ ТВ ДАН
  2. Ўзбек ёзувчиси президент Каримовга яна очиқ хат ёзди
  3. Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати
  4. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ‘Бу кунлар’и. 3-қисм
  5. 2005 йилнинг 13 майи – Ўзбекистон тарихидаги энг қора кундир
  6. “Ҳукумат кўзини чўқиётган калхатлар олдида Аҳмадбой — беозор чумчуқ”
  7. Аввал ўзинга боқ… ёки “Озодлик” журналистларига мактуб
  8. Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…
  9. Барно Султонова: Бугун қайнонам ҳаёт бўлганларида 80 га кирган бўларди…
  10. Ҳамроқул Асқар: — Алиби тан олинмади, ўғриларнинг ҳомийлари ким? Олий Судми?!!
  11. Озод Хушназарзода: Кўчангиз кимнинг номида?
  12. ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (2-18) (Тўлиқ қисми)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Алвидо,гур ёшлигим:
    04/03/2017 в 10:36-

    Жонга тегди …шу йиг, йиглар…качон якун топади…

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.