"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Боғча: Кундузи қийноқхона, кечаси ишратхона

Ватандан хабарлар, Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 03/03/2017 12:52-     10275 марта ўқилди

«Боғчада таҳқирланган болалар руҳий жароҳат олди»
март 02, 2017

Видеофильмдаги тарбиячининг болани пичоқ билан қўрқитаётгани ҳолати

Видеофильмдаги тарбиячининг болани пичоқ билан қўрқитаётгани ҳолати

Сурхондарё вилояти Денов туманининг 10-боғчасидаги болаларнинг тарбиячилар томонидан калтакланиб, таҳқирлангани ошкор бўлиб, боғча тарбиячилари судланганидан сўнг ҳам мудира ўз вазифасида қолмоқда. Озодлик билан суҳбатлашган ота-оналар боғча опаларнинг тинимсиз қўрқитиш ва жисмоний жазоларидан сўнг айрим болалар соғлиғини йўқотганини айтяпти.
Денов туманидаги 10-боғчада қарийб ўттиз нафар 2-3 яшар болалар тарбиячилар ва энагалар томонидан мунтазам калтакланиб ва хўрланибкелинганини судда қатнашган, исми сир қолишини сўраган боболардан бири Озодликка айтди.
Бобонинг сўзларига кўра, ота-оналар 2017 йилнинг январь ойида туман прокуратурасига даъват қилинганидан сўнг, бу воқеадан хабар топишган:
— Боғчага менинг икки неварам боради. Кичиги икки ярим яшар эди. Тарқалган видеода ҳам Саломат исмли тарбиячи менинг неварамга пичоқ тираб, қўрқитаётгани акс этган. Неварам менга бир марта “иштонимни ҳўл қилиб қўйганим учун думбамни ўйиб олди”, деб шикоят қилган эди. Қизим ўшанда тарбиячига танбеҳ берган. Ўша видеода ҳам тарбиячи пичоқ билан неварамни чириллатиб қўрқитади. Мен бу видеони охиригача
Суҳбатдош жабрланувчилар прокуратурага чақиртирилганда, у ерда соғлиғини йўқотган болаларни кўрганини айтади:
— Мен прокуратурада болаларни кўрдим. Баъзилари дудуқ бўлиб қолган, баъзиси сариқ касал, баъзилари сийғоқ бўлиб қолган. Ҳеч нарсадан хабари йўқ ота-оналар бола боғчага бормайман деса ҳам, инжиқлик қиляпти, деб олиб бораверган. Болалар эса шикоятга жазо муқаррар бўлгани учун доим арз қилишдан қўрққан. Мен ўзим невараларни боғчага олиб борганимда эса, боғчаопалар “вой болажоним, вой асалим” деб шунчалик артистлик билан кутиб олишардики, ичкарида бунчалик даҳшат бўлиши ҳеч қайси бир ота-онанинг хаёлига ҳам келмаган, деди бобо.
Бобонинг айтишича, видеодаги қўлига пичоқ олиб болаларни даҳшатга солаётган Саломат исмли аёл бошқа гуруҳнинг тарбиячиси бўлган:
— Кейин билишимизча бу тарбиячининг лақаби “разборшик” экан. Ота-онасига шикоят қилган болаларни қўрқитиш учун уни чақириб, “бир қўрқитиб беринг”, дейишаркан. Бу аёл судда ҳам айбини бўйнига олди. У “мендан илтимос қилишарди, шунга болларни сал қўрқитиб қўярдим”, деб айтган, дейди бобо.
Судда қатнашган, исми сир қолишини сўраган оналардан бири Зарина исмли тарбиячи илгари ҳам худди шундай ҳолат билан судланганини, лекин шунга қарамасдан яна ишга қайта тикланганини иддао қилди:
— Илгари бир ота-она фарзандининг қўлини тишлаб олгани учун Зарина исмли тарбиячини судга берган ва у икки йиллик қамоқ жазоси олган экан. Лекин, қандай қилган, нима бўлган, билмадиму, суд яна ҳукмини бекор қилган. Биз буни билмас эдик. Суд раисининг ўзи судда унга “сиз аввал ҳам шу айб билан судланган эдингиз”, деб айтди», деди оналардан бири.
Лекин Озодлик бу тарбиячининг илгари ҳам шу ҳолат бўйича судланганини тасдиқлай олмади.
Тарбиячи ва энагаларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва қоровулларнинг боғчани тунги фоҳишахонага айлантирганини вилоят МХХ ходимлари ўтган йилнинг ноябрь ойида яширин камерада тасвирга туширган.
Денов тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими бу видео февраль ойида вилоят ҳокимлиги мажлисида ҳам қўйиб берилганини айтди.
Денов туманининг Жиноят ишлари бўйича суди 10-боғчанинг икки нафар тарбиячиси ва бир нафар энагаси устидан очилган жиноий ишни кўриб чиқиб, 24 февраль куни ҳукм чиқарди.
Ҳукмга кўра, икки нафар тарбиячига 3 йил ва бир нафар энагага 2 йиллик қамоқ жазоси берилган.
Оталардан бири бу ҳукмдан норози эканлигини айтди:
“Боғчада болалар калтакланган, таҳқирланган, қўрқитилган. Боғча фоҳишахонага айлантирилган. Лекин боғча мудираси Сайёра Турдиева ҳеч қандай жазога тортилмади. У ўз вазифасида ишлаб юрибди. Халқ таълими мудири ва яна бир неча мулозим ишдан олинди, лекин мудира ҳеч нарса бўлмагандек юрибди. Бу адолатдан эмас”, деди оталардан бири.
Денов тумани халқ таълими бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, боғча мудираси Сайёра Турдиеванинг ҳақиқатан ҳам ишлаб юрганини тасдиқлади:
“Ўтган ҳафтада суд бўлиб ўтди. Лекин ҳали ҳукм нусхасини олганимиз йўқ. Ҳукмни олайлик ўшанга қараб иш тутамиз”, деди мулозим.
Сурхондарë вилоят ҳокимлиги мулозимига кўра¸ вилоятнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги боғчалардаги аҳлоқсизлик ҳолатлари шу ҳафта охирида вилоят ҳокимияти махсус йиғилишида кўриб чиқилади.
ОЗОДЛИК
http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2017/03/ишрат.mp4

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбек милиционерлари маҳбусаларни зўрламоқда
  2. Ўзбекистонда иккита таниқли шарҳловчи “Спорт” каналидан ҳайдалди
  3. Шароф Убайдуллаев ва Абдураҳмон Ташановлар генерал Усмонов ҳақида
  4. Шавкат Мирзиёев Ислом динини муҳофаза қилишга чақирди — BBC O’zbek
  5. Шоир Абдулла Орипов Тошкентда дафн этилади (ВИДЕО)
  6. Конституция кунига бағишланган байрам концерти 2-қисм
  7. Мирзиёевнинг Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашуви (Видео)
  8. ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МАРДЛАРЧА ГАПИРГАН ДИЛОРОМДАН ЎРНАК ОЛИНГ!
  9. Елена Урлаева психиатрия касалхонасидан видеомактуб чиқарди
  10. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди
  11. Шароф Убайдуллаев: Мажиддинлар келиб кетаверади, Ҳалималар яшайди!
  12. Пўлат Мўмин: Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан, устозлар…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. Алвидо,гур ёшлигим:
    04/03/2017 в 10:38-

    Уша аёлни к,у’лларини болга Билан уриб,синдириб…кейин камаш керак…болаларни хурлагани учун

    Ответить
  2. Дилфуза Иномова:
    03/03/2017 в 15:33-

    Улугбек Иноятов должен уйти в отставку! Наробразование требует нового, некоррумпированного руководителя!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.