У одам улмайман деб, уйлади. Узбекистонга кадрлар керак эмас деб уйлади. Рухан, калбан кул одамларни теварак атрофига йигди.
Уша мустакилликга эришган йилларни эсланг, Мирсаидовлар, Жахонгирлар, Хушевлар узини осмадилар. Чунки уларнинг рухида куллик йук, улар бошка тарбия курганлар!
Хакикий илмли, савияли, калбан рухон тайёр, дунёкараши кенг кадрлар чет элларда, урнига, хушомадгуйлар, лаганбардорлар, чаласаводлар, лабайчилар танланди ва тупланди.
Улар узларининг кимлигини хам, давлат ходими эканлигини хам билишмайди. Факат мансабдан айрилмасалар булди. Олий сенат кенгашини каранг, кариялар клуби, дангасалар клуби, лаббайчилар клуби. Каттикрок йуталсангиз лаббай дейишади. Бирорта узларидан таклифлар йук. Факат лаббай…
Узбекистон давлат кадрлар тайерлаш мактаблари кани, йук, ёки бор булса хам, худди Исмат Хушев айтган одамлар йигилган. Хамма давлат ходимлари “устоз”ларидан, бошкаришни, ишлашни, сукинишни урганади, сукиниш модага айланган.
Укимаган, чаласавод, дунё курмаган, дунёдан бехабар, савияси паст одамдан нима чикади, лаббай, хушамадгуйлик чикади. Улар калбан, рухон кул одамлар, сукса хам майли, урса хам майли. Чунки у одам билмайди шу мансабдан бошка хам касблар борлигини, инсон, укимишли инсон йулини топиб кетаверишини.
Оддийгина мана чет элларда жуда куп узбек олимлари, шоирлари, мутахасислари, адвокатлари, журналистлари, ёзувчилари ва хакозо казолари юрибдилар, бирортасининг ишим ёмон деганини эшитмадим.
Сизнинг устозингиз, сизнинг севикли давлат арбобингиз теварагига йигиб олган, хозирги Узбекистон давлат ходимлари ва давлат арбоблари, савияси паст, хайбаракаллачилик, порахурлик билан мансабга эришганлар. Улар куркадилар. Улар берган порасини кайтариб олаолмай колишидан куркадилар. У узининг ишини бажармайди, факат бошлигига ёкишга харакат килади.
Улар дунёни курган, хакикий озодликни хидини хидлаб курган, калбан ва рухан тайёр, илмли савияли хакикий инсонлардан куркадилар. Шунинг учун Узбекистонга калбан ва рухан соглам, илмли, савияси, дунёкараши кенг, кадрлар керак эмас.
Илмли, рухан кучли кадрлар, уз ишларини биладилар. Онги паст, рухан ривожланмай колган одамга бунака кадрлар, бунака одамлар керак эмас.
Онги пастларни, рухан ривожланмай колган одамларни, бошкариб туриш осон.
Сизнинг сайтингизда Дустназар Худайназаровнинг маколасини укиб колди. Бу янгилик эмас, бутун дунё анча вактлардан буён электрон хужжатарга утиб олишган, Давлат электрон хизматларига утиб олишган.
Бу туппа тугри порахурликка карши кураш. Лекин Узбекистонга бунака хизматлар керак эмас.
Хамма давлат хизматлари электрон йулга утиб олса порахурлар, харомхурлар нима килади? Хамма ишларини пора бермасдан. уйида утириб битираверса, хамма бекор булиб колади-ку. Бу давлат арбобларига керак эмас. Бекорчилар, ”дангаса”лар купайиб, пишмай колган бошларига хар хил булмагур фикрлар келади. Хакни талаб килиш, конун устуворлигини талаб килиш, пенсиясини талаб килиш, иш талаб килиш ва хакозо казолар.
Хозир хамма “очередь”да, “сукини дети очередь”, — да навбатда турибдилар, хамма бандлар. Хамма иш билан бандлар. Халкни, миллатни, “дангаса”ларни банд килиб куйиш керак! Халк, миллат банд булса, уларнинг узлариниг бош огриклари узларига етади. Бошлари айланиб юраверадилар, гох у давлат хизматхонасига кириб, гох бошкасига кириб, хар куни иш билан таминланадилар.
Хозирги арбобларга худди шу нарса керак. Тинчлик, омонлик хамма ишли, хеч кимнинг бошига булмагир фикрлар келмайди. Порахурликдан кутилишнинг ягона йули Халкни порахур рахбарлар билан, порахур давлат ходимлари билан учраштирмаслик. Электрон давлат хизмати булса халк уша порахурларсиз хам, ишларини битириб кетаверади.
Хурматли президент!
Чет элларда ВАТАН деб, юрган ватандошларни, кадрларни, мутахасисларни кайтаринг! Узбек халкини ва узбек миллатини рухан, калбан ожиз одамлардан, порахурлардан, мансабпарастлардан,чаласоводлардан, лаганбардорлардан, калби ва кули кир, давлат ходимларидан озод килинг!
Хурматли Исмат ака, рахмат! Бизнинг шархларимизни макола килиб юбораяпсиз, албатта миннатдарман!
Кани вактимиз булса, чиройли макола хам ёзиб куямиз! Рахмат!