1 март куни Борис Немцов ва унинг ўнлаб сафдошлари бошчилигидаги Россия мухолифати Путиннинг урушқоқ ва тажовузкорона сиёсатига қарши оммавий митинг ўтказишни режалаган эди. Лекин 27 дан 28 чига ўтар кечаси Москванинг қоқ марказида, Кремлнинг шундоққина остонасида — Путиннинг кўзи ўнгида у ваҳшийларча отиб ўлдирилди…
Мен анчадан бўён Немцовнинг сиёсий фаолияти билан қизиқиб келардим. У ҳали Нижний Новгород вилояти ҳокими бўлиб, Борис Ельциннинг назарига тушганидан бўён унинг Россия сиёсатидаги парвоз ва инқирозлари билан яқиндан таниш эдим.
Бир сўз билан айтганда у менинг сиёсий кумирим эди. Мен унинг деярли барча китобларини ўқиб чиққанман.
Борис Немцовнинг “Провинциал” номли сиёсий хотиралар китоби 1997 йилда нашр этилган бўлиб, унда муаллиф ўзининг Нижний Новгороддан Россия ҳукумати раисининг ўринбосари этиб тайинланган шонли ва суронли йиллари ҳақида ҳикоя қилади.
Кейинчалик орадан ўн йиллар ўтиб, у ўзининг навбатдаги мемуар бюстеллерини эълон қилади. Бу китобнинг номи “Исповедь бунтаря” бўлиб, уни ўзбек тилига “Бўйсунмас ва шаккок ёки исёнкор йигитнинг дил розлари ва ё кўрган кечирганлари” деб таржима қилиш мумкиндир балки.
Бу китобни ўқиб, Борис Немцов ҳақиқий сиёсатчи бўлиб шаклланганини ҳис қилиш мумкин. Унинг орзу умидлари, қувонч ва қайғулари Сизни шу қадар ўзига ром этадики, беихтиёр Сиз ҳам у билан бирга Россия сиёсий майдонларида “жон олиб, жон бериб” юрганларингизни ҳам сезмай қоласиз…
Борис Ельцин Немцовни ўзининг вориси деб эълон қилган, кейинчалик уни Путин билан алмаштирган эди. Путин ҳокимиятга келиб, худди устози Ельциндек номардлик қилди: Ўзининг ўрнига қолдирилиши мумкин бўлган истеъдодли сиёсатчи, ҳалол ва пок виждонли Борис Немцовни имкон қадар хўрлаш, таҳқирлаш ва сиқувга олиш билан шуғулланди.
Борис Немцов нафақат Россия Президенти Путин ва унинг урушқоқ сиёсатини, балки Ўзбекистондаги диктатура ва шахсан Ислом Каримов яккаҳокимлигини ҳам Москванинг қатор оммавий ахборот воситаларида, хусусан, “Озордлик” радиоси орқали бир неча маротаба кескин ва асосли тарзда танқид қилган жасоратли ва ҳалол инсон эди.
Бугун 27 феврадан 28 чига ўтар оқшоми – Россиядан жуда олис Канаданинг сирли ва сукунатли, совуқ ва изғиринли, нотинч кечасида – ҳаётимнинг бир парчасига айланиб қолган менинг бу ширин хотираларимга узоқ узоқлардан ногаҳоний ўқ келиб тегди: Москвада Борис Немцов отиб ўлдирилди…
Бундан роппа роса йигирма йил муқаддам – 1995 йилнинг 1 мартида таниқли журналист Влад Листев отиб ўлдирилган эди…
Мен бугун бу ўлимлар ортидан кимлар тургани ва Борис Немцов нима учун айнан шу бугун фожиали ўлим топгани ҳақида башорат қилмоқчи эмасман. Ақлли ва фаросатли инсонлар Россиянинг бугунги шаффқатсиз ва беомон сиёсати нималарга қодир эканини аллақачон англаб етишган.
Мен бугун фақат бир нарсани дадил айтмоқчиман: Борис Немцовнинг қотили ким бўлишидан қатьий назар, унинг бугунги ўлими – эртага Путин ҳокимияти ва салтанати учун жуда қимматга тушади…
Борис Немцовни Путин ўлдирмаган бўлиши мумкин, лекин мавжуд тузум ўзига қарши муҳолифатда бўлганларга қарши нафрат уруғини сочиб, мамлакатда очиқдан-очиқ репрессияларга қулай шароит яратиб келаяпти.
Борис Немцов – Ўзбекистондаги диктатура ва Ислом Каримов яккаҳокимлигини қаттиқ танқид қилганлиги, уни қанчалик виждонли, диёнатли сиёсатчи эканлигини кўрсатиб тўрибди. Ўзбекистон ҳам худди Россиядаги расмий матубот каби бу қонли санани умуман эсламади. Қолаверса, Исмат Хушевнинг Дунё Ўзбекларидан бошқа бирорта мухолифат нашри ҳам бу воқеани кўнгилдагидек қилиб ёритмади. Бахтимизга яхшиям шу одам боракан…
ИСМАТ АКА! ТЫ УБИЛЬ МЕНЯ! СКАЖИ ЧТО ЭТО НЕ ТЫ ПИСАЛ ЭТУ СТАТЬЮ?! НЕМЦОВ ПРЕДАТЕЛЬ! ОН АГЕНТ НКО! ПРИ НЕМ АМЕРИКАНСКИЕ АГЕНТЫ ЦРУ ТОПРАЛИ ЗОЛОТОЙ ЗАПАС РОССИИ! ОНИ ХОТЕЛИ СДЕЛАТЬ РОССИЮ ВАССАЛАМ США! СР АЗИЯ ТРЕТЕЙ СТРАНОЙ! РАБАМИ СЫРЕВЫЕ ПРОДУКЦИИ! НКО АГЕНТ КОТОРЫЕ РАБОТАЕТ НА ДЕНЬГИ СВОИХ ПОКРОВИТЕЛЕЙ И ПРОДАЕТ РОДИНУ И ВСЕ ЧТО МОЖЕТ! ОЧЕНЬ ЖАЛЬ ЕСЛИ ТЫ ОДИН ИЗ НИХ..! Я ПЛАЧУ… ЧТО ОШИБСЯ В ТЕБЯ БРАТ!!!
San odilbekdek o’zbeklar bilib qo’ylaring sen maqtamoqchi bo’layotgan rahbarlaring o’zbekistonni juxudistonga aylantirdi
Борис Немцовни Путин ўлдирмаган бўлиши мумкин, лекин мавжуд тузум ўзига қарши муҳолифатда бўлганларга қарши нафрат уруғини сочиб, мамлакатда очиқдан-очиқ репрессияларга қулай шароит яратиб келаяпти.
Борис Немцов – Ўзбекистондаги диктатура ва Ислом Каримов яккаҳокимлигини қаттиқ танқид қилганлиги, уни қанчалик виждонли, диёнатли сиёсатчи эканлигини кўрсатиб тўрибди. Ўзбекистон ҳам худди Россиядаги расмий матубот каби бу қонли санани умуман эсламади. Қолаверса, Исмат Хушевнинг Дунё Ўзбекларидан бошқа бирорта мухолифат нашри ҳам бу воқеани кўнгилдагидек қилиб ёритмади. Бахтимизга яхшиям шу одам боракан…