"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!

Демократия сабоқлари, Дунё | 27/02/2017 08:34-     11076 марта ўқилди

Бугун Борис Немцов ўлдирилганига 2 йил бўлди

феврал 27, 2017

Немцов хотирасига ўтказилган митинглардан бири, Петербург, 26 февраль, 2017 йил.

Немцов хотирасига ўтказилган митинглардан бири, Петербург, 26 февраль, 2017 йил.

Бугун Россия мухолифатининг таниқли лидери Борис Немцов ўлдириб куетилганига 2 йил тўлди.

Москвада ва Россиянинг бошқа қатор шаҳарларида якшанба куни минглаб одамлар 2015 йилнинг 27 февраль куни Кремль яқинида ўлдириб кетилган Борис Немцов хотирасига бағишланган маршда иштирок этди.

Хотира маршида иштирок этиш учун Қримдан ҳам қрим-татарлари келишди. Улардан бири 59 ёшли Ибрагим Османов мана буларни айтди:

«Немцов ҳар доим қрим-татар халқини қўллаб-қувватлаб келди. Биз бу ерга унинг хотираси олдидаги қарздорлигимизни узгани келдик, биз доим уни ёдда сақлаймиз. У бизнинг мустақиллигимиз учун курашди. Биз биламиз, у Қрим Россия томонидан босиб олинишига қарши эди”,— деди Османов.

Немцовнинг ўлимида айбланиб чеченистонлик беш одам қўлга олинган эди. Бироқ улар судда ўзларига билдирилган айбловларни инкор этган. Немцов тарафдорлари ҳақиқий қотиллар топилишига ишонмайдилар.

ОЗОДЛИК

Москвада Россия мухолифати лидери Борис Немцов ўлдириб кетилди

Published on Mar 2, 2015

Россия мухолифатининг йирик намоёндаси ва Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Борис Немцов Москвада президент Владимир Путин сиёсатига қарши ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишига икки кун қолганида ўлдириб кетилди.

Россия ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Борис Немцов Кремлдан унча узоқ бўлмаган Катта Москворецк кўпригида 27 февраль куни тунда номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган.

Россия президенти Владимир Путин Немцовнинг ўлдирилишини “ваҳший қотиллик”, деб атади ва мухолифатчи буюртма қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкин, деган тахминни билдирди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу масалада Кремль позициясини эълон қилар экан, Немцовнинг ўлдирилишини давлат раҳбари “ваҳший қотиллик”, деб баҳолаганини яна бир бор эслатиб ўтди ҳамда Немцовнинг ўлдирилишини “рус ҳукумати обрўсини тўкиш учун уюштирилган фитна”, деб атади. Песковга кўра, Путин мухолифат лидерининг ўлдирилиши юзасидан қидирув ва тергов ишларини олиб борилишини шахсан ўз назоратига олган.

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)
  2. Исмат Хушев: «Каримовнинг айби билан Қўқоновнинг 24 йил умри хазон бўлди»
  3. Нурали Қобул: Адолатнинг сўнг манзили…
  4. Жиззахлик ёзувчи мактуби — Мирзиёев Виртуал қабулхонаси эътиборида
  5. Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)
  6. Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)
  7. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати
  8. Исмат Хушев: Борис Немцов ўлими – Путин салтанатини ҳам ўлимга элтади…
  9. Ўғил-қизлари чет элларда хор бўлиб юрган юртга бош вазир бўлишдан ор қиламан!
  10. Исмат Хушев: Евтушенко бутун дунё адабиётининг ор номуси ва виждони эди…
  11. Журналист Дадахон Ёқубовдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга
  12. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.