"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Президентга хат: Отасиз ўсаётган фарзандларимга гуноҳкор отасини қайтаринг!

Ватандан хабарлар, Дунё | 25/02/2017 00:16-     20528 марта ўқилди

Отасиз ўсаётган фарзандларимга айбига
пушаймон отасини қайтаринг!
 
Шахсан Президент Ш.М.Мирзиёевга
 
Т А К Р О Р И Й   М У Р О Ж А А Т
Вояга етмаган уч нафар фарзандим бор. Улардан бири онкологик хасталиги боис доимий даволанишга муҳтож.  Қайнатам вафот этган, кекса қайнонам ҳам оғир касал. Турмуш ўртоғим Х.Х.Амиржонов ЖКнинг 216, 2442 –моддалари билан айбланиб, 06.07.2011 йилда Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 9 йил озодликдан маҳрум этилгач, боқувчисиз қолдик. У 64/49-сонли ЖИЭМда жазо ўтамоқда. Биринчи судланган эрим бирор террор ҳаракати содир этмаган, варақа тарқатмаган, фақат номозхонлар билан мулоқотда бўлгани учун қамалди.
Судда пушаймонлик билдирсада, инобатга олинмади. У билан бирга судланганлар озод бўлди. Ҳар гал борганимда пушаймонлигини айтади. Турма нозирлари эрингиз тартибли, яхши одам дейишади. Ўтган гал 20 туп арча эксанг яхши бўлади., дейишганида энди чиқар деб кутдик. Натижа бўлмади. Сизга ёзган мурожаатимга Қарши махсус прокурори Ф.Омонов авфнома ёзса кўриб чиқилади., деган. У пушаймон, фақат авфномасини қабул қилиш қолган. Қабул қилишадими, асосий муаммо шунда?!
Муҳтарам Президент!  Ишсизман, болаларни ортиқ боқолмайман. Менда на куч, на бардош қолмади! Уч нафар норасида болам ҳаққи, биринчи бор судланган эримни авф этинг! Ёлбориб сўрайман, оиламиз тўзғиб кетмасин! Отасиз ўсаётган фарзандларимга раҳм қилинг. Уларга айбига пушаймон  отасини қайтаринг!
Яратган Эгамиздан Сизга узоқ умрлар тилаб,
дуою – дуррудлар ила –
Зилола Амиржонова
21.02.2017 й.
+99894 640 03 61
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. Аллергик тумов: Мана бахор фасли хам аста – секин кириб келди.
  3. Тошпўлат Раҳматуллаев: Замон ўзгарди. Биз-чи?
  4. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  5. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, ОПЧУ Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев вафот этди
  6. Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
  7. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  8. Аёлини бўғиб ўлдирган эр ўзи милицияга хабар берди
  9. Бирдамлик етакчисининг отаси Ҳасан Чориев Шаҳрисабзда дафн этилди
  10. Салимбой Ўзбекистонда тақиқланган Кобзонни тўйига олиб келди
  11. Россиялик артистлар Салимбойнинг тўйида (Мавзуга қайтиб)
  12. После разгрома Кокандской автономии и взятия Коканда убивали всех мусульман…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.