"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Аброр Имомхўжаев: Отамга унвон эмас, эътибор зарур эди…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 02/19/2017 17:07-     14033 марта ўқилди

Суратда: Ахбор Имомхўжаев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов билан…
Аброр Имамходжаев
 Бугун Ахбор Имомхўжаев 81 ёшни қарши олдилар…
Отам ҳақида, икки оғиз…
Отамни кўпчилик танийди. Касби бўйича ўз вақтида жуда машҳур шахс бўлган. Ўзбек тилидаги илк футбол репортажини айнан у олиб борган. Ҳамкасбларимиз унга “Ўзбек спорт журналистикаси отахони” деган норасмий мақом беришган. Расмий унвонлари ҳам бор: “Халқ таълими аълочиси”, “Халқ таълими фидойиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, шунингдек, “Шухрат” медали сохиби, журналистика сохасида Республика “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати. Футбол бўйича “Республика тоифасидаги ҳакам” унвони ҳам бор.
Лекин бирор марта пора олмаган, бирор жамоага ён босмаган. Таклифлар жуда кўп бўлган, ҳеч қачон рози бўлмаган. Шу боисдан бўлса керак, футболда уни ҳурмат қиладиганлар билан бирга, хушламайдиганлар ҳам йўқ эмас. ЎФФ Ҳакам ва назоратчилар қўмитасини бошқарганида катта тозалаш ишлари орқали футболимизга тоза ҳаво олиб кирмоқчи бўлган, лекин “футбол мафияси”га бас кела олмаган. Уни бу лавозимдан олиб бошқасига ўтказишган: ҳакам ва назоратчилар фаолиятига аралаша олмайдиганига.
Футболдан бир умр четлатилганлар яна ўз жойига қайтди, бироқ отамни бошқа у ерга яқинлаштиришмади. Машина сотиб олмаган, участка қурмаган. Мен уйланганимда битта зални ўртасидан девор билан бўлганмиз: бири ота-онамни, бири мен ва аёлимнинг ётоғи бўлган. Раҳматли Малик Қаюмов маҳалламиздан депутат этиб сайланиши арафасида ҳовлимизга кириб у ердаги шароитдан ёқа ушламаганида, балки ҳали ҳам ўша ерда яшаётган бўлармидик. Сабаби, иккала ўғли ҳам отанинг йўлидан борди ва “косаси оқармайдиган” касбни танлади.

Отам доимо халқ орасида бўлган, шу боис ёлғизликни ёқтирмайди. Вилоятларда айниқса уни жуда эъзозлашади, камдан-кам холларда меҳмонхоналарда тунаган. Сабаби, деярли ҳар бир вилоятда яқинлари бор ва ўша ерга боришини эшитишлари билан аэропорт ёки вокзалда кутиб олишади ва ўз уйларига олиб кетишади. Ўтган йили 80 ёшни қаршилаган бўлса-да, ҳали ҳам фаол турмуш тарзи билан яшайди. Ҳафтасига 3 марта фахрийлар билан футбол ўйнайди, кунига 2-3 километрдан пиёда юради.

2009 йил оиламиз учун оғир жудолик бўлди: онам вафот этдилар. Отамнинг қадди букилиб қолганини ўшанда яна бир бор ҳис қилганман. Ёлғизликдан кўп азият чекди. Биз иложи борича у ёлғиз қолмаслиги учун ҳаракат қилдик. Ҳафтада бир марта меникига келиб ётиб қолади, неваралари билан мириқиб суҳбатлашади. Яна бир кун қариндошлардан бириникига боради, лекин олдиндан айтиб қўймайди – ортиқча уринмасликлари учун.
Айниқса, вилоятларга бирор тадбирга таклиф қилишса хурсанд бўламиз. Сабаби, у ердаги яқинлари билан кўришиб, кўнгли тоғдек кўтарилади. 2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши отам учун жуда файзли бўлди. Уни йўқлаб келувчилар кўпайди. Ўзбекистон телевидениесида чиқмаган каналлари қолмади ҳисоб. Биз бундан жуда хурсанд эдик.

Бироқ ўтган йили ҳаммаси тескарига айланди. Зафар ва Диёрнинг ТВдан четлаштирилишидан сўнг отам ҳам “қора рўйҳат”га тушди. Бу расмий бўлмагани сабабли кўпчилик бехабар эди. Шу боис тележурналистлардан бири уни ўз кўрсатувига таклиф қилди. Телевидениега кириб-чиқиш осон эмас, раҳбарият рухсати билангина, у ерга кириш мумкин. Отамга ҳам ҳудди шундай рухсатнома қилинган ва ва у студияга кириб ўз жойига ўтирган.
Бироқ эфир бошланишидан аввал, ғалати воқеа юз берган. Отамни таклиф қилган журналист қизнинг телефони садо берган. У гаплаша туриб ранги оқарган ва ўзини йўқотиб қўйган. Сўнг кўзидаги ёш билан отамга “Минг бор узр Ахбор ака, лекин студиядан чиқиб кетаркансиз” деб йиғлаб юборган. Отам “йиғламанг она қизим, мен ҳаммасини тушунаман, айб сизда эмас” деб уни юпатган ва 60 дан ортиқ иштирокчи нигоҳи остида студияни тарк этган.
Лекин ўша пайтда ичидан нималар ўтганини фақат ўзи билади. Мен бу воқеани эшитиб ҳайратга тушганман. Телевидениеда ишлаганим боис, у ердаги технологияни яхши биламан. Сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигининг, яъни отамни ҳайдаб чиқармасликнинг бошқа йўллари ҳам бор эди. Камерани унга қаратмаслик, монтажда кесиб ташлаш ва ҳаказо. Кейин эса “техник сабаларга кўра” деб ётиғи билан тушунтириш мумкин эди. Лекин 80 ёшли қария, энг муҳими шу даргоҳ ривожига салмоқли улуш қўшган инсонга нисбатан айнан шундай йўл тутишди.

Зафар ва Диёр ТВдан январь ойида кетишган бўлса, бир ой ўтиб, аниқроғи 19 февралда отам 80 ёшни қаршилади. Одатда футбол фаҳрийлари қутлуғ ёшга тўлганларида ЎФФда тантанали маросим ўтказилинарди. Отамни эса у ерга таклиф қилишмади. Спорт фаҳрийлари кенгаши жойлашган Паралимпия қўмитаси биносига чақиришди ва спорт ва футбол фаҳрийлари кенгаши раҳбарлари қутлашди. ЎФФ ва ПФЛдан ҳеч ким келмади. Мираброр Усмоновдан гинамиз йўқ, МОҚ ва ЎФФ президенти, сенатор. Яъни вақти зиқлигини яхши тушунамиз. Қолаверса, кейинчалик МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов ўзи ва Мираброр ака номидан алоҳида табриклаб кетди.
Лекин ўзбек футболи тарғиботига энг катта ҳисса қўшган инсонни қутлуғ ёши билан табриклагани на ЎФФ Бош котиби ва на ПФЛ директори, лоақал уларнинг вакиллари келмаслиги ғалати эмасми? Энг даҳшатлиси, отамнинг 80 га тўлгани юқори давраларга етиб бормаслиги учун антитарғибот машинаси тўлиқ куч билан ишлади. “Спорт” газетаси икки жумла ҳам табрик йўллай олмаган. Бош муҳаррир Ойбек Юнусов иложсизликдан йиғлагудек узр сўраганига ўзим гувоҳ бўлганман. Ўша пайтларда ҳам отамнинг ичидан нималар ўтганини фақат ўзи билади ва биз ҳис қилганмиз. Унга ҳеч қандай унвон ёки совға керакмас, фақатгина эътибор зарур эди. Афсуски, шу арзимас нарсадан ҳам маҳрум қилишди.

Зафар ва Диёр йўлларини топиб кетишди. Зафарни Мирброр аканинг шахсан ўзи МОҚга ишга таклиф қилди. Диёрни ТВдан кетган куннинг эртасигаёқ “Локомотив” футбол клубига ишга таклиф қилишди, бироқ мутасаддилардан бўлган қўнғироқдан сўнг, узр айтиб яна ишдан бўшатишди.
Футболдан бутунлай бадарға бўлганлигини сезгач, интернет нашрига ишга жойлашди. Ҳозирги иши ўзига ёқади.

Лекин айбсиз айбдор отам қаттиқ изтироб чекди. Фарзанд ва невараларига “Бошингга қилич келса ҳам фақат ҳақиқатни гапир” деб ўргатган ўғити охир-оқибатда ўз оиласига мусибатлар келтиришидан кўнгли чўкиб қолди. Тўсатдан бетоб бўлиб қолмаслиги учун асосий эътиборни профилатикага қаратганмиз: бир йилда икки маротаба саломатлигини шифохона ва санаторияда мустаҳкамлайди.
Аммо кексайганида расмийларнинг унга бўлган муносабати изсиз кетмади. Қон босим бот-бот ошадиган одат чиқарди, қандли диабети таъсири кучайди, ўзидан кетиб қолган пайтлари ҳам бўлди. Энди “прогулка”га битта ўзини чиқармаяпмиз, бирга яшайдиган Зафарнинг қизлари бувасига ҳамрохлик қилишмоқда. Ўзи у-бу жойга борганида эса чўнтагида барчамизнинг телефон рақамимиз ёзилган қоғоз туради, ҳар эҳтимолга қарши…

Бугун менинг отам – Ахбор Имомхўжаев 81 ёшни қарши олдилар. Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин адажон!
Сиз биринчи навбатда бизга – 4 фарзанд, 2 келин, 15 невара, 6 эварага, қолаверса минглаб мухлисларингизга кераксиз!
Қолгани аҳамиятсиз.
Борингизга шукр, бахтмизга узоқ умр кўриб, невара ва эвараларнинг тўйларида ҳам барчамизга бош бўлиб юринг!
Аброр Имомхўжаев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
https://www.facebook.com/profile.php

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ташаккурнома!
  2. Жамол Камол, Ўзбекистон халқ шоири ФИКРСИЗЛИК ФОЖИАСИ
  3. Аҳли Расул Муҳаммад——: ЎРНИ БИЛИНАЁТГАНЛАР (Шавкат Мирзиёевни тинглаб)
  4. Бош муҳаррир И.Хушевга Мухаммад Ёқуб Хамродан Миннатдорчилик мактуби
  5. Намоз Нормўмин: ТУРКИЯМИЗНИ АЙТАМАНДА
  6. Ҳамроқул Асқар: Улуғлар даврасида ёки Генераллар ўйини (Эврил Туронни тинглаб)
  7. Бош муҳаррир И.Хушевга: Айбдорлар жазолансинлар!
  8. «Қодиров даври»да «урилган» генерал масъул лавозимга тайинланди
  9. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (11)
  10. Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизовга
  11. Шифо-инфо газетасида Карим Баҳриевнинг интервьюси чоп этилди…
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қарши университетидаги аянчли ҳолатлар борасида
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

8 шарҳ

  1. Шукур says:
    02/21/2017 at 20:59-

    Мен юкоридаги маколани укиб, очиги кузимдан ёш чикиб кетди. Сабаби 3 та: 1-чиси бу инсонни мен ёшлигимдан, эсими таниб коптокни оркасидан чопган кунимдан бошлаб билганимдан, яъни мени кунглимга жуда хам якин ва кадрдон инсон булиб колганлигидан. Вахоланки, мен у кишини узини 1 маротагина узокдан курганман. 2-чи сабаб: Узбекистон деган юртда виждонли,уз принципларига бутун умри давомида амал килувчи одамларни куплаб холатларда давлат томонидан этиборсиз колдирилиши, айрим холатларда хурланиши. 3-чи сабаб: Нима булганда хам бу инсон хар кандай холатда хам оддий ва камтар булиб колганлигига тан бериб кузимга ёш келди! Хурматли Ахбор ака! Сиз буюк инсонсиз! Мана шу таъриф бу дунёда миллионлаб мол дунё ортирган камдан кам инсонларга айтилади. Сиз булса мана шундай холингизда хам узбек халкининг энг жонкуяр, энг халол, энг азиз ва энг буюк инсони булиб колаверасиз! Сизга барча спорт ишкибозлари номидан соглик ва саломатлик тилаймиз!

    Reply
  2. Alisher Aymatli says:
    02/20/2017 at 02:10-

    Биз тенгкурлар Ахрор аканинг радиодаги овози билан улгайганмиз. Умрлари узок булсин, илойим. Лекин угли Аброржон хам маколани ички бир кудрат ва армон билан гузал килиб езибди. Аброржон, ота билан фахрланиш хаммага насиб этсин. Бу сулола хеч качон ерда колмайди. Ички пуртана билан окаетган сувни канча тамбаламанг, барибир бир жойдан ериб чикади. Саломат булинглар!

    Reply
  3. Зулкарнайн says:
    02/19/2017 at 23:01-

    ISMAT AKA UZBEK FUTBOL MAFIASI HAQIDA MAQOLA YOZING ULAR KIMLAR HALQ BILSIN YETAR SHUNCHA YIL UZBEK FUTBOLIGA BOLTA URIB KELYAPTI

    Reply
  4. Холис says:
    02/19/2017 at 21:56-

    Ахбор ака 18!!! ёшингиз кутлуг булсин! Узбек футболи ишкибозлари бахтига сог, омон булинг! Николай Озеровга тенглаша оладиган узбек шархловчиси борлигидан фахрланамиз!

    Reply
  5. Санжар says:
    02/19/2017 at 19:45-

    Узоқ умр, сихат саломатлик тилаймиз.

    Reply
  6. Jamshid says:
    02/19/2017 at 18:20-

    Men ancha yillar oldin eshitgan edim uzbek futbolini mafiya boshqaradi deb. Ularning maqsadi uzbek futbolini rivojlantirmaslik ekan. Chunki o’zbeklarni boshi birikmasligi obro‘ e’tibori past bo’lishi muhim o’rinda turarkan…
    Bunyodkor orqali o’zbek futbolini ko‘tarmoqchi bo’lganlarni (2008 yillarda) xonavayron qilib yurtidan badarg’a qilinganini guvohi bo’ldik. Qachongacha ekan. ……

    Reply
    • Зулкарнайн says:
      02/19/2017 at 23:10-

      AS SALOM ALAYKUM!
      Sal e’tibor bersanggiz ular kimligi oydinlashadi ular juhud ya’ni yahudlar ha o’zbekistondagi yahudlar jamoasi ular Musulmonlarni rivojlanishini ko’rolmaydi masalan Nasaf jamoasi Osiyoda chempion bo’lganidan kiyin Qashqadaryo viloyati hokimi bushatilib jamoani tekshira boshlashgandi o’zbek hukumati rahbarlari xalqqa yaxshilik Qilisin.

      Reply
  7. futbolist says:
    02/19/2017 at 17:28-

    axbor aka buyuk inson. futbolimizni hozirgi rahbarlari bari parahur. farhod magomedov va muzdan tashqari

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94949 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33701 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33606 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33574 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33103 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31909 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31815 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31618 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31601 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31547 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31543 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31542 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31539 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31536 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31535 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31531 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31531 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31526 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31524 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31523 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31520 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31518 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31516 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31514 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31508 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31506 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31506 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31505 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31504 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31504 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31502 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31501 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31501 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31498 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31497 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31497 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31495 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31494 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31492 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31491 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31489 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31489 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31487 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31486 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31482 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31481 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31480 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31479 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31479 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31478 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31478 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31476 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31476 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31476 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31476 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31475 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31475 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31473 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31471 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31470 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31470 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31469 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31468 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31468 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31468 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31468 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31466 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31466 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31465 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31461 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31461 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31460 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31458 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31456 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31456 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31455 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31454 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31454 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31452 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31451 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31451 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31448 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31443 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31442 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31441 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31437 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31435 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31433 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31432 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31431 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31427 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31423 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31423 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31421 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31418 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31416 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31416 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31416 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31415 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31414 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31411 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31409 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31406 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31406 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31404 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31403 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31403 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31401 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31401 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31399 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31398 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31396 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31391 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31390 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31390 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31389 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31389 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31388 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31387 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31387 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31384 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31382 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31381 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31380 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31380 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31378 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31377 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31375 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31374 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31374 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31373 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31373 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31373 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31373 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31372 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31371 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31370 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31370 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31369 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31368 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31366 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31365 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31364 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31363 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31363 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31361 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31358 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31357 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31357 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31357 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31355 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31355 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31352 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31352 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31351 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31349 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31348 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31348 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31347 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31345 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31345 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31345 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31344 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31341 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31341 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31340 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31340 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31340 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31339 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31339 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31337 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31333 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31333 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31329 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31326 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31324 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31324 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31321 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31318 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31317 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31316 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31314 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31314 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31311 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31309 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31309 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31308 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31307 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31307 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31306 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31305 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31305 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31303 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31302 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31299 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31298 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31297 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31295 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31294 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31294 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31291 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31289 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31289 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31289 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31289 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31287 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31285 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31284 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31284 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31284 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31283 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31280 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31278 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31277 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31277 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31276 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31275 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31275 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31274 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31268 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31266 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31264 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31263 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31261 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31260 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31253 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31249 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31243 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31243 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31243 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31242 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31231 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган