Тадбиркорни суд залидан ҳибсга олиб, Президент сиёсатига қарши бораётган генераллар ким?
Одамларнинг янги даврга бўлган ишончини сўндириб, руҳини ўлдиришдан уларнинг мақсади нима?
«МХХ ҳақида гапириш мумкин бўлмаган гаплар» туркумидан
1.
Шу кунларда интернет ижтимоий тармоқларида, кўплаб расмий ва норасмий сайтларда довюрак бир тадбиркорнинг Прокуратура ходимлари устидан президент Ш.Мирзиёевга видео-шикоят қилиб, алал-оқибат суд залида ҳибсга олингани ва интернет қаҳрамонига айланганлиги ҳақида бонг урилмоқда:
15 февралда Тошкент шаҳридаги Жиноят Ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тадбиркор Олим Сулаймоновни суд залининг ўзида ҳибсга олди.
Олим Сулаймонов Тошкентдаги прокуратура ходимларининг, ўз таъбирида «ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари» устидан Youtube.comпортали орқали 2016 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиëевга очиқ видеомурожаат-шикоят қилиб, ўзбекистонликлар эътиборига тушганди. Суд очиқ ўтган эса-да, суд залига айбланувчи яқинлари, хорижий элчихона ва журналистлар негадир киритилмаган.
2016 йил 10 октябр куни Youtube.comпортали орқали Шавкат Мирзиëевга видео шикоят билан мурожаат қилган Олим Сулаймонов бўлими ходими Дилшод Ҳазратқуловни ўзидан ноқонуний тарзда 30 минг доллар ундиришга уринишда айблаганди. — Юнусобод департаментидан Дилшод деган бола эрталаб уйимга уч киши бўлиб келиб, “Ҳисобингизда пул бор экан — 48 миллион якка тартибдаги фирмага ўтказиб берасиз. Бўлмаса, иккита фирмангизни тинтув қиламиз, жарима соламиз, ишлашга бермаймиз!”, деб 30 апрелдан октябр ойигача қийнаб келишмоқда. 203 миллион ҳисобга тўлаб бердик. Аммо ҳар хил қоғозларга қўл қўйдириб, “Республика прокуратураси, президент аппаратида ҳам одамларим бор”, деб ҳисоб рақамларимни беркитиб қўйди. Мана 6 ойдан бери беркитган бўлса, жами 1,5 миллиард давлатимизга зарар етказяпти. Биз додимизни кимга айтайлик? Қаёққа борайлик? — дея шахсан Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат орқали шикоят қилганди тадбиркор.Президент виртуал қабулхонаси тадбиркорнинг бу шикоятини қайдга олди ва дарҳол чора кўриш ҳақида кўрсатма берди.
Кўп ўтмай «Ўзбекистон» миллий телеканали тадбиркорлар муаммоларига бағишланган очиқ суҳбатга таклиф этди. Бу кўрсатувда қатнашган прокуратура ходими унинг иши кўриб чиқилиши ва қонунбузарларга тегишли чора кўрилишини билдирди. Аммо, Сулаймонов адвокати Амриддин Абдуллаевга кўра, тадбиркорнинг айнан матбуотда қилган чиқишлари ҳамда таъмагирлик ва босимлар ҳақидаги даъволари прокуратуранинг унга нисбатан жиноий иш қўзғатишига сабаб бўлган. Олим Сулаймоновнинг қамоққа олиниши Ўзбекистон президентининг тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган янги чора-тадбирлари кучга кирган бир паллада кузатилмоқда. Президент фармонига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш бутунлай бекор қилинган…
2.
Мақоланинг асосий мазмуни шундан иборат.
Мухлислар бу мисли кўрилмаган ҳолни — Ўзбекистонда ошкоралик, сўз эркинлиги ва ниҳоят, ҳақиқий демократия бошлангани нишонаси сифатида қабул қилиб жуда хурсанд бўлишган эди.
Олимжоннинг кутилмаганда суд залида ҳибсга олинишидан эса бошларига зарба егандек, тамомила гангиб қолишди.
Ўзбекистондаги тадбиркорлар билан боғлиқ бу адолатсизликни таниқли журналист Шароф Убайдуллаев «Озодлик» радиоси орқали қилган чиқишида: «Қўзичоқ»ларни қувиб юрган «Бўрилар» деб жуда чиройли таърифлади.
Ўзбекистондаги погонли «бўрилар»нинг ўлжасига айланган бу «қўзичоқ» зудлик билан Тоштурмадан озод этилиб, унга етказилган моддий ва маънавий зарар — уни ҳибс этишга қарор берган ўша ноинсоф генераллар ҳисобидан қопланиши лозим…
3.
Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Прокуратура соҳасини ислоҳ қилиб, уларга катта ваколатлар беришни бошлаган шу муборак кунларда нега кутилмаганда бу муаммо пайдо бўлди?
Нега чорак асрдан бўён Прокуратуранинг кўкрагига эндигина шамол тегаётган илк кунларданоқ унга маломат ва ғазаб тошлари отилмоқда?
Биз бу билан айнан Олим Сулаймонов воқеасини назарда тутяпмиз.
Лекин “оддий бир чўққа бензин сепиб ловиллатиб аланга олиниши”да, мамлакатда бошланган янги давр шамолларидан — халқ ғазабини аланга олдириш учун фойдаланаётган, Президент сиёсатини саботаж қилаётган, тормозлаётган катта ва даҳшатли кучлар борлигини англаб етмаяпмиз…
4.
Асл муддаога ўтадиган бўлсак, айни кунларда бундай босимлар МХХ томонидан юртимизнинг ҳар бир бурчида, ҳар бир дақиқада содир бўлаяпти.
Яшириб нима қилдик, оддий одамларга — жабрдийда ўзбек халқига нисбатан бундай босимлар шу кунгача ҳам бўлиб келган эди, энди яна ўша суръатларда шиддат билан давом этаяпти.
Бу ёвуз кучларнинг ҳали бери тўхташ нияти йўқдек кўринади. Буни ҳамма кўриб, билиб турибди. Лекин бу ҳақда ҳеч ким лом-мим демайди.
Дейишга журъат ҳам этишолмайди. Чунки бу қора кучларнинг бошида, СНБ турибди…
5.
МХХ назоратидаги ЎзТВ — Прокуратура билан боғлиқ айни шов шувли муаммони, негадир, бутун дунёга очиқ-ошкора намойиш ҳам этишди.
Олимжоннинг ЎзТВ даги ўша чиқиши ҳам бекорга уюштирилмаган кўринади. Ростдан ҳам, шикоят қилувчининг Ўзбекистон ойнаи жаҳонига чақирилиши мустақил Ўзбекистон тарихида узоқ даврдан бўён кузатилмаган ажиб бир ҳол эди.
Шу кунгача оғзи боғлиқ бўлиб келган Ўзбекистон телевидениесида айнан шу тадбиркор муаммосининг кенг жамоатчилик нигоҳида очиқ-ойдин муҳокама қилиш, элу-юртни жўнбушга солиб, алал оқибат уни суд залининг ўзида ҳибсга олиш — бу узоқни кўзлаб амалга оширилган махсус «операция» га ўхшаб туюлди.
Бунда айнан МХХнинг қўли борлиги шундоққина билиниб ва кўриниб турибди…
6.
Барчага аёнки, телевидениенинг собиқ раиси полковник А.Хаджаев ишдан кетган бўлса-да, лекин барибир ойнаи жаҳон тақдири ҳамон МХХ қўлида қолмоқда.
Янги тайинланган ЎзТВ раиси Хуршид Мирзоҳидов ҳам, бизга етиб келган маълумотларга кўра, айнан МХХ нинг садоқатли вакилларидан бири экани ўз тасдиғини топяпти.
ЎзТВнинг янги раиси ўз даврида бугунги Бош вазир Абдулла Арипов ишлаган вазирликда режим хизматини бошқарган экан. Лекин унинг расмий таржимаи ҳолидаги бу факт ажиб бир ҳушёрлик билан «Турли лавозимлар» сирасига киритиб юборилган. Ҳар бир вазирлик ва ҳокимликларда режим хизмати кимга ва қайси идорага бўйсуниши, улар аслида нима билан шуғулланиши бугун Ўзбекистонда ҳеч кимга сир эмас.
Телевидение ва матбуот улар учун халқни алдашда ва ўзларини оппоқ қилиб кўрсатишда жуда катта ва қудратли воситадир.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари (ОАВ) шу пайтга қадар МХХ қўлида, таъбир жоиз бўлса — атом бомбаси каби даҳшатли ва ваҳшатли қурол вазифасини бажариб келди…
7.
Гувоҳи бўлганингиздек, Олимжон Сулаймонов воқеасида прокуратурага қўшиб Президент девонининг номи ҳам айтиб ўтилган.
Бу эса МХХ томонидан отилган ўқ бирданига иккинчи нишонга ҳам бориб текканини англатади. Назаримда, улар шу жойда кўз бўямачиликни андаккина ўхшата олишмаган кўринади. Негаки, бугун Прокуратура ва Президент девонидан ҳеч ким қўрқмаслигини ҳамма билади.
Ўзбекистонда ҳамма қўрқадиган энг қўрқинчли ташкилот бу – МХХ. Ақлли одам кимнидир қўрқитмоқчи бўлса, Президент девонини эмас — “СНБ” сўзини тилга олади. Прокуратура, Ички Ишлар тизими бугун фуқаролар учун қўрқинчли эмас. Улар билан қонун дориасида талашиб-тортишиб, бемалол ҳуқуқингизни талаб қилишингиз мумкин.
Аммо, МХХдан адолат талаб қилиб бўлмайди. Дарҳол “Ватан хоини” ёки “Халқ душмани”га чиқариласиз. Агар, худо кўрсатмасин, мабодо намоз ўқишни истаб қолсангиз, ўша заҳоти Террорчи» ва «Ваҳҳобий» деган тамғани қоқ пешонангизга ёпиштириб қўйишади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган барча чор-тадбирларни ишга солмоқда.
Уларга барча имконият ва ҳимояларни яратиб бермоқда. Ҳаттоки, Прокуратура ходимлари билан бўлган учрашувда “Тадбиркорларга қарши бориш – Президентга қарши бориш, Сиёсатга қарши бориш!” дея очиқ ойдин айтиб ҳам ўтди.
Бу билан у давлат раҳбари сифатида ўз сиёсий фаолиятининг энг асосий ва устивор йўналишини барчага, жумладан — куч ишлатар тизими, суд, прокуратура ва махсус хизматларга ҳам аниқ-равшан айтган ва уларни огоҳлантирган эди.
МХХ ходимлари эса айнан Президентимиз тилга олган икки соҳани бир-бирига қарши қўйиш орқали — Прокуратурага ҳали бери ишониб бўлмаслигига ишора қилишган. Шунингдек, улар юртимизда бошланган ислоҳотларга тўғаноқ бўлаётган соҳа ҳам Прокуратура эканлигини Президентга исботлашга уринмоқдалар.
Ростини айтганда, улар қайсидир маънода бунинг уддасидан чиқишмоқда ҳам…
9.
Хулоса ўрнида сизга савол: Қандай, танганинг иккинчи томони гўзал эканми?
Ўзбекистондаги ечими кўринмаётган воқеа-ходисаларга Сиз ҳам МХХ кўзи билан қарасангиз ва СНБ бўлиб фикрласангиз барчаси кундек равшан бўлади…
10.
Биз олис Канададан туриб ҳам, Тошкентда содир бўлаётган сирли воқеа — ҳодисаларни аниқ равшан кўриб турибмиз.
Юқоридаги шармандали воқеага бевосита алоқадор ва масъул бўлган соҳа генераллари — МХХ раиси Рустам Иноятов, Божхона Давлат Қўмитаси раиси Ботир Парпиев, Бош прокуорор Бахтиёр Абдуллаев, Олий Суд раиси Шоюнус Ғозиевларнинг Президент сиёсатига қарши турганлиги аён бўлди.
Ҳа, улар ростдан ҳам Президентга қарши майдонга чиққан кўринади.
Йўқса, 25 йил давомида биринчи марта ҳақ сўзни уларнинг юзига ойнаи жаҳон орқали айтган довюрак тадбиркорни суд залидан ҳабсга олишга уларнинг ҳадди сиғармиди?
Жаноб генераллар, Сиз чиндан ҳам Президентга қаршимисиз?
Юртимиз манфаати муқаддас. МХХчилар юртимиз тинчлиги учун кечани кеча демай ишлашади. Мана шунинг учун юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо. Агар сиздақа диндорларга қолса Ўзбекистонни ҳам жиҳодчи босиб кетар эди. Россия кейин Ўзбекистонни бомбалар эди. Тангримга шукур араблар террористларининг ўзи жаҳаннамга кетишмоқда Россия ва Ғарб давлатлари бомбалари остида. Эсизни йиғиб олиб Тангримга сиғининг. Туркий аждодларилимизни ҳурмат қилинг. Мен МХХ бўлганимда хурсанд бўлар эдим. Лекин мен МХХ чилар билан биргаман ва уларни қўллаб қувватлайман. Чунки юртимиз манфаати учун ишлаган ҳар бир киши ҳурматга лойиқ.
Ўз юрти манфаатини ўйламайдиган жиҳодчилар ўзбек миллатига мансуб эмас.
«Дунё ўзбеклари»дан:
Бу Сизнинг шахсий фикрингиз, албатта ва биз уни ёқмаса-да, ҳурмат қилишга мажбурмиз. Лекин Сиз ҳам бизнинг фикримизни билишингиз ва ҳурмат қилишингиз лозим бўлади.
«Қодир» исмли укамиз ўз динини ҳимоя қилиб чиққани учун унга маломат қилишга Сизга ҳеч ким ҳуқуқ бегани йўқ. Нега уни ҳақорат қиласиз? СНБ ҳам айнан Сизга ўхшаб диндорларга дўқ пўписа қилиш ҳадисини олди. Намоз ўқиш ва ўз динига сажда қилиш гуноҳ бўлдими?
Биз МХХ ва унинг 25 йиллик раисини танқид қиларканмиз, бу муқаддас ном остида ўзбек халқига қарши жиноий иш олиб бораётган, бир гуруҳ ўғри ва муттаҳам МХХ ходимларини назарда тутдик.
Тўғри, бу соҳа вакиллари орасида ҳам ҳалол ва пок инсонлар бор. Лекин кейинги чорак аср бундай инсонларнинг мансабда ва соҳада бўлишига деярли имкон берилмади, уларнинг ўрнига асосан нопок ва ноҳалол, хушомадгўй ва муттаҳам ходимлар мансабга келишди.
Биз Иноятов ва МХХ деганда, танқид қилганда, ўз номимиз билан очиқ ойдин курашганда – ана ўшаларни назарда тутиб, курашяпмиз. Ва бу кураш ғалабага қадар ҳеч қачон тўхтамайди!
Аслини олганда биз ҳам МХХ нинг муқаддас номини асраш ва авайлаш учун курашяпмиз.
Бу нуфузли идора яна олдингидек пок ва шаффоф бўлиши ва ишлаши учун, фақат ва фақат ўз профессионал вазифасини шараф билан бажариши учун курашяпмиз.
Тўғри ва ҳақ сўзни айтганларни “Ватан хоини” ва “Террорчи” деб халқ душманига чиқармаслиги, намоз ўқишни истаганларга ўша заҳоти Террорчи» ва «Ваҳҳобий» деган тамғани қоқ пешонангизга ёпиштириб қўймаслиги, халқни қўрқув ва таҳликада ушлаб турмаслиги, уларнинг озод ва ҳур фикрли бўлиши ва ўз конституциявий ҳақ ҳуқуқларини талаб қилиши учун курашяпмиз.
МХХ идорасининг ўзи Ўзбекистондаги эркин сўз, ҳур фикрлик ва демократия тарафдори бўлиб майдонга чиқадиган муборак кунларни орзу қилиб, курашяпамиз…
Исмат ака,
Қодир деганни умуман ҳақорат қилмаган эканман. Умуман мен одамларни ҳақорат қилмасдан баҳслашаман. Барча ёзганларимни кўриб чиқдим. Ҳеч қанақа ҳақорат йўқ. Лекин Қодир мени «сехсот» ҳақорат қилган экан. Мен бу мақоланинг печат қилиб олиб қўйдим. Чунки сизнинг саҳифанигизда менга нисбатан ҳақорат ва туҳмат кўп ёзилаяпти. Буни бир кун жавобини беришади Тангрим олдида…
JUDA YAXSHI TAXLIL QILINGAN. KUCH ISHLATAR TARMOQLAR TADBIRKORLARNI ZULIKDAY QONINI SURIB KELDI. URGANGAN KUNGIL URTASIDAN QUYMAYDI DEGANLARIDEK BU PARAZETLAR OXIRGI KUCHLARI QOLGINCHA KURASHADI. MANA SHULAR MILLATIMIZNI KEMIRAYTGAN TARAQQIYTIMIZ KUSHANDALARI.
SNB xali ko’p nayranglar uylab topadi. Nafs balosi odamzotni nimalarga etaklamaydi, bular uzini tor manfaatlari uchun hech narsadan qaytmaydi Ismat aka! Bu Generalarga qarshi xorijdan turib siz ko’rashaypsiz mamlakat ichida isa Shavkat Mirizyev.
Жаноб Исмат Хушев! Узок Торонта шахридан танкидий фикирларингизга биз кушиламиз, Лекин Тошкентдан туруб шароитни танкидий анализ киладига инсон факат битта — у янги президентимиз Мирзиеев. Шуни хисобга олиб куйинг.
Диверсантларнинг кучлик армияси ўз мавқеини сақлаб қолиш учун Президентимизга,Ватанимизга,ҳалқимизга ва келажагимизга қарши омонсиз жангга киришди.
Тўрт ярим ой мобайнида улар томонидан олиб борилган партизанлик уруши ниҳоят очиқча кураш ва очиқчасига қўпорувчилик даражасига етиб келди.
Тарихда «ГЕНЕРАЛЛАР БУНТИ» доим бўлиб келган,фақат кучлик Президентларгина уларни синдира олган.
Биз ҳам шу сафар Шавкат Миромоновичдан қатъий ҳаракатларни кутиб қоламиз.
Ҳалқ эса чорак аср мобайнида синдириб бўлинган,душманга тик бора олмайди.
Аксинча янгилик сари интилаётганларни йўқ қилинишида ана шу кучларга ёрдам берадиган минглаб қулоқлар ҳаракатга келади ва буни айрим мақолалардан сезиб ҳам турибмиз.
Ушбу Армиянинг қўмондонлари саноқлигина аммо жуда катта кучга ва ричагларга эга.
09 февраль кунидаги йиғилишда Шавкат Миромонович биттасига айтганидек «Ё ГАРАНГ ЁКИ ШУ ИШНИ ҚИЛИШНИ ҲОҲЛАМАЙДИ»!
Ушбу жумла бекорга айтилмади.Мана натижаси ҳам кўринди.
Уларнинг режалари энг теппадан пастки буғундагиларигача етказилганлигини мен Навоий вилояти Прокурори мисолида ёзган эдим.
Куч ишлатар тизимларида ҳам жуда кўплаб виждонлик ходимлар бор.
Эртага ана ўшаларга ҳам қийин бўлади.Зудлик билан чора кўрилиши керак.
Исмат ака. Эсингизда булса мана шу Тангриёр деган кимсанинг комментларини умуман чикармайман деган эдингиз.
BU GENERALLARNI SINDIRISH KERAK!
Зулқайнарн
Сизга қачон қарасам битта бузғунчиликни гапириб турасиз. Бу генералларни синдириш сизга нимага керак? Мана шу генераллар сабаб юртимиз тинч ва мусаффо эмасми? Аввал сиз ўз туркий аждодларимизга тош отган эдиз. Сиз жиҳодчилардан эмасмисиз мабода?
Тангриёр, сиз эса мабодо мххчи ёки мххчиларнинг кулок лайчаларидан эмасмисиз. Качон карамасанг бир хил мазмундаги тутуриксиз комментлар. Факат араблар дини, тангричилик. Хозирги иборангиз билан эса сиз махфий агент, яъни сексот эканлигингиз исботланди. Шу генераллар туфайли осуда осмон. Сексотларнинг методичкасидан 100 фоиз кучирма. Ундан ташкари илгариги комментларингизда купинча «сиз арабларнинг кули», «арабларга карамлик» каби ибораларни куп ишлатасиз. Шуниси кизикки, мен худди шундай ибораларни, сузма суз махфий идорада ишлайдигандардан эшитганман. Демак, Тангриёр сизни сексот унвонингиз билан табриклайман.
Юртимиз манфаати муқаддас. МХХчилар юртимиз тинчлиги учун кечани кеча демай ишлашади. Мана шунинг учун юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо. Агар сиздақа диндорларга қолса Ўзбекистонни ҳам жиҳодчи босиб кетар эди. Россия кейин Ўзбекистонни бомбалар эди. Тангримга шукур араблар террористларининг ўзи жаҳаннамга кетишмоқда Россия ва Ғарб давлатлари бомбалари остида. Эсизни йиғиб олиб Тангримга сиғининг. Туркий аждодларилимизни ҳурмат қилинг. Мен МХХ бўлганимда хурсанд бўлар эдим. Лекин мен МХХ чилар билан биргаман ва уларни қўллаб қувватлайман. Чунки юртимиз манфаати учун ишлаган ҳар бир киши ҳурматга лойиқ.
Ўз юрти манфаатини ўйламайдиган жиҳодчилар ўзбек миллатига мансуб эмас.
«Дунё ўзбеклари»дан:
Бу Сизнинг шахсий фикрингиз, албатта ва биз уни ёқмаса-да, ҳурмат қилишга мажбурмиз. Лекин Сиз ҳам бизнинг фикримизни билишингиз ва ҳурмат қилишингиз лозим бўлади.
«Қодир» исмли укамиз ўз динини ҳимоя қилиб чиққани учун унга маломат қилишга Сизга ҳеч ким ҳуқуқ бегани йўқ. Нега уни ҳақорат қиласиз? СНБ ҳам айнан Сизга ўхшаб диндорларга дўқ пўписа қилиш ҳадисини олди. Намоз ўқиш ва ўз динига сажда қилиш гуноҳ бўлдими?
Биров Тангримга, биров Оллоҳга, яна биров Худога сиғиниши мумкин, буни Сиз ҳал қилмайсиз-ку. Ё СНБ ўрганиб қолгандек, доим Сизнинг айтганингиз бўлиши керакми?
Биз МХХ ва унинг 25 йиллик раисини танқид қиларканмиз, бу муқаддас ном остида ўзбек халқига қарши жиноий иш олиб бораётган, бир гуруҳ ўғри ва муттаҳам МХХ ходимларини назарда тутдик.
Тўғри, бу соҳа вакиллари орасида ҳам ҳалол ва пок инсонлар бор. Лекин кейинги чорак аср бундай инсонларнинг мансабда ва соҳада бўлишига деярли имкон берилмади, уларнинг ўрнига асосан нопок ва ноҳалол, хушомадгўй ва муттаҳам ходимлар мансабга келишди.
Биз Иноятов ва МХХ деганда, танқид қилганда, ўз номимиз билан очиқ ойдин курашганда – ана ўшаларни назарда тутиб, курашяпмиз. Ва бу кураш ғалабага қадар ҳеч қачон тўхтамайди!
Аслини олганда биз ҳам МХХ нинг муқаддас номини асраш ва авайлаш учун курашяпмиз.
Бу нуфузли идора яна олдингидек пок ва шаффоф бўлиши ва ишлаши учун, фақат ва фақат ўз профессионал вазифасини шараф билан бажариши учун курашяпмиз.
Тўғри ва ҳақ сўзни айтганларни “Ватан хоини” ва “Террорчи” деб халқ душманига чиқармаслиги, намоз ўқишни истаганларга ўша заҳоти Террорчи» ва «Ваҳҳобий» деган тамғани қоқ пешонангизга ёпиштириб қўймаслиги, халқни қўрқув ва таҳликада ушлаб турмаслиги, уларнинг озод ва ҳур фикрли бўлиши ва ўз конституциявий ҳақ ҳуқуқларини талаб қилиши учун курашяпмиз.
МХХ идорасининг ўзи Ўзбекистондаги эркин сўз, ҳур фикрлик ва демократия тарафдори бўлиб майдонга чиқадиган муборак кунларни орзу қилиб, курашяпамиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
20 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
Исмат ака,
Қодир деганни умуман ҳақорат қилмаган эканман. Умуман мен одамларни ҳақорат қилмасдан баҳслашаман. Барча ёзганларимни кўриб чиқдим. Ҳеч қанақа ҳақорат йўқ. Лекин Қодир мени «сехсот» ҳақорат қилган экан. Мен бу мақоланинг печат қилиб олиб қўйдим. Чунки сизнинг саҳифанигизда менга нисбатан ҳақорат ва туҳмат кўп ёзилаяпти. Буни бир кун жавобини беришади Тангрим олдида…
Agar prezident Shavkat aka tezroq MXXni tartibga olmasa butun boshlangan islohatlar xaf ostiga qoladi.
JUDA YAXSHI TAXLIL QILINGAN. KUCH ISHLATAR TARMOQLAR TADBIRKORLARNI ZULIKDAY QONINI SURIB KELDI. URGANGAN KUNGIL URTASIDAN QUYMAYDI DEGANLARIDEK BU PARAZETLAR OXIRGI KUCHLARI QOLGINCHA KURASHADI. MANA SHULAR MILLATIMIZNI KEMIRAYTGAN TARAQQIYTIMIZ KUSHANDALARI.
SNB xali ko’p nayranglar uylab topadi. Nafs balosi odamzotni nimalarga etaklamaydi, bular uzini tor manfaatlari uchun hech narsadan qaytmaydi Ismat aka! Bu Generalarga qarshi xorijdan turib siz ko’rashaypsiz mamlakat ichida isa Shavkat Mirizyev.
Биз халкни кутарсин халкбошимиз янчамиз снбми бошкасими фарки юк.тиг суякга калди уже
Жаноб Исмат Хушев! Узок Торонта шахридан танкидий фикирларингизга биз кушиламиз, Лекин Тошкентдан туруб шароитни танкидий анализ киладига инсон факат битта — у янги президентимиз Мирзиеев. Шуни хисобга олиб куйинг.
Кутган эдим, Исмат ака, худди шундай жавоб беришингизни. Сиз чин инсон экансиз. Бахтимизга доим омон бўлинг, акажон.