Исмат Хушев: Махсус Хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати (1)
«Дунё ўзбеклари»дан:
МХХ раиси Рустам Иноятов чорак асрдан бўён раҳбарлик қилиб келаётган махсус хизмат салтанати ҳақидаги фош қилувчи чиқишларимиз ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Бу табиий эди, албатта. Чунки, чорак асрдан бўён расмий ўзбек матбуотида ёйинланиши тақиқланган ва «табу» қўйилган хуфия хизмат идораси ҳақида гапириш нари турсин, МХХ раисининг номини тилга олишга ҳам одамлар қўрқиб келишган.
Ўзбекистон янги Президент бошчилигида — янги даврга юз очиб, дунёга тийранроқ ва зийрокроқ назар сола бошлаган шу муборак кунларда бу «нуфузли» идора ҳақида гапириш ва ёзиш нечоғлик муҳим ва шарт эканлигини Мирзиёев бошлаб берган янги замон насимлари талаб қилмоқда.
Бунга қулоқ тутиш ва бу каби — ўта муҳим ва масъулиятли миссияни амалга ошириш — биз журналистларнинг профессионал бурчимиз ва оддий инсоний вазифамиздир.
«Дунё ўзбеклари»га келаётган таклиф ва истакларни инобатга олиб, бу туркумни яна давом эттиришга қарор қилдик…
«МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар» туркумидан (Иккинчи мақола)
-
Ўзбекистонда «Дори Дармон»лар таъминотининг қалқонлари — олдин ҳам, ҳозир МХХ га бориб тақалади.
-
МХХ расмий раисининг рафиқаси Флора Иноятова — Ўзбек медицинаси синдикатининг норасмий ҳомийсими?
-
Онангни қози «хафа қилса», додингни кимга айтасан?
МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар
Ўзбекистон махсус хизмат салтанатидаги жиноий ҳатти-ҳаракатлар ҳақида
(Қўрқоқлар ва 18 ёшдан кичикларга ўқиш тавсия этилмайди)
1.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугун Ўзбекистондаги истаган шифохонага борсангиз — юлғичлик ва порахўрлик эшикдан киришингиздан бошланади.
Эшик одида турган оппоқ халатдаги ҳамшира оёққа кийиш учун «бахилла» сотиб олмасангиз ичкарига киргизмайди. Гуёки бу иши қонуний белгилаб қўйилгандек, катта ҳарфлар билан «бахилла»нинг нархини кириш жойига ҳам ёзиб қўяди.
Бу арзимаган пул туради. Аммо инсон ҳуқуқи поймол бўлиши шундан бошланади. Ичкаридаги “савдо-сотиқни” эшитиб, кўриб — пули йўқ беморнинг Ўзбекистонда яшашга ҳаққи йўқ экан деган машъум қарорга келасиз.
Журналист сифатида мен Ўзбекистонда оддий бир касаллик учун даволанишга маблағ тополмай, тақдирга тан бериб, ўлиб кетган қанчадан-қанча шўрлик ва бечора ватандошлар яқинларининг дарду-изтироби, оҳу-доди, аччиқ ва аламли армонига гувоҳ бўлганман.
Олдин ҳам, ҳозир ҳам…
2.
Қисқаси, касалхонага бир дард билан кириб икки дард билан чиқиб кетасиз.
Туғруқхонадаги “ставкалар”ни фарзандли бўлган барча Ўзбекистон фуқароси яхши билади. Бизда порахўрлик — инсоннинг дунёга келишидан олдин бошланади. Келажагимиз бўлмиш норасида гўдакларимиз — азиз фарзандларимизнинг илк бор кўрган “Адолат тамойили” ҳам мана шу бўлади. Минг афсуски, улар ҳозирга қадар ана шу бемаъни тамойил асосида дунёга келишмоқда.
“Илк бор кўз очиб кўрганим” деб шунга айтсалар керак-да.
Касалхоналардаги “соққали” ўйинлар, шофокорларнинг юлғич ва порахўрлиги, чаласаводлигини баён этаверса, жуда катта асар бўлади. Буларни Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон яхши билади. Шу боис мавзуни қисқа қиламизда, асосий саволни ўртага ташлаймиз:
Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳасида бошқарув ҳокимиятини ўз қўлига олган, ҳар бир нарсадан хабардор бўлгучи МХХ — медицинадаги бу ажаб сирлардан бехабар деб ўйлайсизми?
3.
Албатта хабари бор.
Аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тепасида турган раҳбарлар МХХ катталарининг оғзини долларлар билан ёпиб қўйишган.
Шифокорларни «ёғли ва мойли» жойга ишга олиш, даволашдаги “ставка”лар, янги шифохона ва поликлиникалар қурилиши, уларга Бош врачлар тайинлаш, дорихоналарга истаган препаратини истаган нархда сотиш учун лицензия бериш каби кўплаб усуллардан келадиган беҳисоб бойлик ва даромадларни ҳисобласангиз, нима учун МХХ раҳбарлари оғзини доллар билан ёпиш лозимлигини англаб етасиз.
Лекин бу ҳали ҳолва.
Агар фармацевтика фирмаларидан келадиган яширин даромадларни ўзбек сўмида ҳисоблаб чиқсангиз, ўзингизга ҳам, кўзингизга ҳам ишонмай қоласиз. Чунки, Дори-дармон савдоси дунёда жуда кенг ёйилган, катта ва беҳисоб, асосан ноқонуний йўллар билан орттирилган даромад манбаи ҳисобланади.
Энди бир ўйлаб кўринг, шундай “ёғли” ва «мойли» соҳани Р.Иноятов ўзинг ўринбосарларига ҳам бериб қўймаса керак. Бундай дейишимизга асос шуки, касалхоналардаги “юлғичлик ўйинлари” шу даражада очиқ-ойдин бўлиб кетдики, ҳаттоки, СНБларнинг ўзидан ҳам очиқчасига пул талаб қилган шифокорларни кўрдик, гувоҳи бўлдик.
Ёки СНБларнинг оила аъзолари, қариндошлари умуман касал бўлмаган деб ўйлайсизми? Албатта, бўлишган ва улар ҳам тепадагиларининг “Соғлиқни сақлашга аралашмаларинг!” деган пинҳона топшириғига мажбуран бўйсунишган. Бу идора ҳарбийлашган бўлиб, юқорининг топшириғини сўзсиз бажариш одат тусига кирган.
Акс ҳолда…
4.
Ўзбекистон телевидениясида дори-дармонлар ҳақидаги рекламалар шу даражада кўпайиб кетганки, уларни кузатсангиз ойнаи жаҳон кўрсатувларига қараганда ҳам — дори дармон ҳақидаги рекламалар кўплигига ўзингиз амин бўласиз.
Ўзбекистон телевидениесини ташқаридан кўрган одам “Ўзбекистонда фақат касаллар яшайдими” деган фикрга келиши аниқ. ЎзТВ нинг пул топиш сиёсати энг аввало рекламага асосланган. Лекин рекламанинг ҳам ҳисоб-китоби, йўналиши, мазмун ва моҳияти, чегараси бўлиши керак. Бироқ Ўзбекистонда бунга амал қилишмайди. Чунки у беҳисоб ва бетимсол бойлик манбаига айланган.
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда Ўзбекистон фармацевтика фирмаларидан тушадиган даромаддан ойига 1,5 миллион АҚШ доллари — МХХ раҳбарларига узатилиб турилар экан.
Бу — ўн минг километрлик тубсиз уммонлар аро Канадагача етиб келган маълумотлар. Йўл-чўлларда, дарё-кўлларда қолиб кетгани қанча, бу ёғи Тангримга — Яратган Эгамнинг ўзига аён…
5.
Чунки фармацевтика савдоси дунёда — қурол, наркотик ва нефть савдоси қаторидаги энг юқори ўринларда туради.
Не ажабки, Ўзбекистон ҳам бугун бу жиноий иллат ва синдикат савдосидан четда қолмади.
Энг ачинарлиси, ушбу ҳаражатларни ортиғи билан чиқариб олиш учун фармацевтика фирмалари ҳамкорликда ҳар хил грипп вируслари ўйлаб топиб, атайин халққа тарқатишади, қашқадарёча қилиб очиқ ва жайдари тилда айтсак — юқтиришади. Буни — Соғлиқни сақлаш вазирлигини назорат қилувчи МХХ мулозимлари билишмайдими? Яхши билишади!
Ўтган ва ундан олдинги қишларда тарқатилган грипп — олдингиларидан ўзгача ва жуда кучли бўлди. Яъни бемор кутилмаганда дармонсизланиб, ўз-ўзидан қайд қилиб қолаверди. Ҳаттоки, ҳар доимгидай кўриб билиб, беэътибор юрган неча ўнлаб беморлар оддий бир гриппдан ҳам вафот этиб кетган ҳоллари бўлди. Халқ орасида ваҳима кучайди.
ЎзТВ да эса фармацевтикага оид турли туман рекламалар янада авж олди, шундоғам қиммат бўлган дори дармон нархи кўкка сапчиди…
(Давоми эртага эълон қилинади)
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
20 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
Суратда: МХХ раиси Рустам Иноятов (ўртада) Ўзбекистон Олий раҳбарияти билан Наврўз ресторанидаги маърака ошида. Орқада тик турганлар — Ўзбекистон Президентининг куёвлари…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Дунёда бронта Махсус Хизмат Ўзбекистондикидек каррупцияга жиноятга ботмаган. Афсуски бундай шармандаликни Халқимиз билмайди, уни айанчли оқибатларини таъсовир қилаолмайди.
Karimov qoldirgan ypiq sistemani ayanchli oqibatlarini bartaraf etish juda og’ir bo’ladi. Yngi prezidentni islohatlarini barbod qilish uchun yirtqich akulalar osonlikcha taslim bo’lmaydi.
Davlat xizmati bilan Biznisni aralashtirish qaysi tomondan olib qaraganda ham jinoytni aniq ko’rinishiga olib keladi. O’zbekistonni MXX uzini tomorqasiga aylantirib olibdi. Agar tezroq isloxatlar olib borilmasa davlatni ham bular uziniki qilib olar ekan.
BU SNB GENERALLARI SHUNDAY OCHKUZLIK TUFAYLI YRILIB HAM KETMAYDI. INSON MING YIL YSHAMAYDI-KU! BU MONOPOLISTLAR KASAL BO’LSA KERAK.
Халкни хакини еб куп хам яйраша олмайди, узи яйраса хам кейинги авлодлари хору зорликка юз тутади. Улар атрофга карашмайди, карашса хам куришмайди, атрофларида канча ибрат оларли ишлар булиб ётипти. Бундай холатни «Кузи очик кур» дейилади халк тилида. Бундай порахур инсонларни «харомхур» дейилади халк тилида. Оллох хаммага, хамма катори бизга хам инсоф берсин. Хакикатни далиллар асосида ёзаётган Исмат акани ишларига ривож!!!
Bir qarashda ishonging kelmaydi… bu viruslarni tarqatayotgan osha ikki oyoqli maxluqlarni oziga va yaqinlariga yuqtirish kerak.
Ҳурматли Исмат ака!
Жаҳон тарихида сенсация мақолалар бўлаяпди ўзи ҳам.
Инсон боласининг очкўзлиги, разолат ва жаҳолат ботқоғига сочининг уч-учига ботиб, қоришиб кетган эканлигини даҳшатлик фактлар асосида, инкор этиша олишмайдиган қилиб исботлаб ташлаяпсиз.
Шавкат Миромонович ўз нутқида коррупция раддомларда авж олган деганларида билиб айтган эканлар.
Энди эса Иноятов гуруҳи раддомдан токи қабргача бўлган жамики соҳада чуқур илдиз отганлиги аён бўлиб бошлади.
Ва эрта бир куни ГЎРКОВЛАРДАН фалон минг доллардан олиб турган дейилса мутлоқ ажабланмаймиз.
Дунё пайдо бўлганидан буён ўтган неча миллион йил хисобига бирон раҳбар бу даражада шарманда бўлмаган бўлса керак.
Одил тергов ва текширишлар бошланса бир неча минг терговчига бир икки йиллик иш бор экан.
Гапда жон борга ухшайди. Сабаби Чуст Тиббиёт булими бошлигини Соғлиқни Сақлаш вазири ишдан олганда 3 кунда тикланди. МХХ тегма деган унга..
Фармацевтика мафияси халкаро мафия! уни кимлар бошкаради деярли хеч ким билмайди. Лекин Россия махсус хизмати Исроилдан бошкарилишини айтиб келади. Бу мафия лабараториясига АКШ, Исроил, Германия ва бошка етук давлатлардан жуда кучли фармацевт олимлар ишлайди. Узбекистон давлати бу мафия учун кичик бир дукон десак булаверади. Афсуски уларга карши курашишга МХХ эмас, хатто ФСБ хам ожизлик килаяпти менимча..
Иак улиб кутулдик. энди рустам акадан кандай кутиламиз. канийди маколаларизни Мирзиеев укиганда эди. Исмат ака сиз суздан атом бомба ясайсиз гап юк ижодизга хам сиесий караш ва тахлилларизга хам…