"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар»га келган муносабатлар

Бош мақола, МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар | 12/02/2017 01:45-     11389 марта ўқилди

Исмат ака бу маколангизни укиб хафта утиб изох килишга киришдим.
Менимча мамлакат бу ахволга келишига факатгина МХХ айбдор эмас. МХХ Ислом Каримов шайкасини кабих ишларида 25 йил куроли булиб келди.
Кончаловскийни бир гапи бор эди: » В Государстве где утеряны понятия греха и стыда, порядок можно поддерживать только полицейским режимом и насилием».
МХХ бунчалик булиб кетишига факатгина биринчи галда Ислом Каримов айбдор. Уятни билмасдан хар хил йуллар билан уз кизлари ва куёвларига Узбекистонда хохлаган ишини килишига йул куйиб келди.
Ва бу расволикни курган атрофидаги шотирлари билган ишини килиб, улардан фойдаланиб келишди.
Лекин асосий гап узбек халкини маърифати ва мафкурасида. Интернетда-Ютуб, Инстаграм, Одноклассникларда биз узбеклар килаётган расвогарчилик, фахш, хар хил приколлар ва бошка канча расво нарсалар тикилиб ётипти.
Жиддий видеоларни факат ТВ даги курсатувларни Ютубга жойлаштиришяпти. Биз одамларимизни жиддий нарсаларга эътибор беришини уйлашимиз керак.
Тадбиркорликда, тарбияда, дехкончилик, товук еки мол бокишда, боринки кундалик хаётимиздаги вокеалардан бир биримиз билан тажриба алмашиб ёшларни, урта ёшдаги одамларимизни онгини узгартиришимиз керак.
Хозир хамма уррасига янги президентдан улкан узгаришларни кутаяпмиз. Лекин Президент аслида соатсозга ухшаган одам булиш керак ва бу механизм яхши ишлаши учун кулига нозик асбобларни олиши керак.
Лом, кирка ёки кувалда билан соатни тузатиб ёки юргизиб булмайди. Давлат системасидаги механизмларини бир бирига боглаб, уни ишлашига эришиш осон иш эмас.
Бунинг учун йиллар давомида тугри, халол ишлаш керак ва шундай механизмчалани олиб келиб алмаштириш керак.
Яна бир бор маколангиз учун рахмат.
Лекин гап факат МХХда эмас.
Сизга ҳурмат билан: Абдували,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Ҳурматли дўстлар!
МХХ ва унинг кирдикорлари тўғрисида Абдували ака билдирган фикрларда ҳам жон бор.
Чорак аср давомида мамлакатни чирмовуқ каби ўраб олган қора тўрда хеч ким фақат МХХ айбдор деган фикрни олға сураётгани йўқ.
МХХ сохасида ҳам ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган, Ватанга ва ҳалқига заррача хиёнат қилмаган ва керак бўлса ҳар қандай вазиятда Ватан ва ҳалқ химоясига кўксини қалқон қиладиган юзлаб эмас балким минглаб ходимлар борлигига биз ишонамиз.
Миллионлаб инсонлар қаторида МХХнинг ана шундай мард ходимлари Рустам Иноятов ва унинг жиноий шерикларини мансабдан кетишини интизорлик билан кутиб туришибди.
Юртимиз ва ҳалқимиз тинчлиги учун туну кун сергак туришибди, керак бўлса ушбу гурухни зарарсизлантириш учун жонларини беришга ҳам тайёрдирлар! МХХ системасидаги ҳалқ ва ватан душманлари гурухи аждарнинг асосий боши.
Мамлакатни ва ҳалқни бугунги ҳолатга олиб келишда МХХнинг ролини аниқ англаб олиш учун Исмат Хушев акамизнинг мазкур мақоласини яна бир яхшилаб ўқиб чиқинг ва ўзингизнинг саволингизга аниқ жавобни топасиз.
МХХ тимсолида бутун Республика бўйлаб хар бир сохани мустахкам эгаллаб олган, ниҳоятда кучлик алоқа, бир бирларини қўллаб қувватлаш, озгина бўлса ҳам бўш кетган ёки ҳалқга қайишган ходим чиқиб қолса аёвсиз жазолайдиган кучлик бир жиноий АРМИЯ вужудга келган эди ва бугунги кунларгача ҳам ўзларини УСТУН билиб турибдилар.
Ва шунинг оқибати ўлароқ бугунги кунларгача ҳам ноҳақликлар мунтазам давом этиб келаяпди.
Ушбу жиноий АРМИЯнинг хаттоки энг оддий бир аскари, суд котибими ёки тумндаги оддий терговчиси ҳам бир эмас бир неча иноснлар тақдирини бемалол синдириб юбора оладиган даражада.
Улар зомби холатда, бошлиғи буюрдими томом бажариши шарт. Жазоланмаслигига минг фоиз ишонч билан бостириб юборади.
КАРИМОВ ЗАМОНИДА; АЙТИЛГАН ГАП БИЛАН БАЖАРИЛАЁТГАН ИШ ИККИ ЙЎНАЛИШДА БЎЛГАНЛИГИНИ ТАРИХ ИСБОТЛАБ БЎЛДИ.
БУГУНГИ КУНДА ҲАМ УШБУ ДИВЕРСАНТЛАР УЧУН АНА ШУ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУН ДАСТУРИЛАМАЛ СИФАТИДА НИЗОМ БЎЛИБ ҚОЛДИ.
МХХ ВА КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИ ВА ХОКИМИЯТНИНГ БАРЧА БУҒИНЛАРИДА УШБУ АРМИЯДАН ЖАБР ТОРТГАН ВА ШУЛАРНИНГ КЕТИШИНИ КУТАЁТГАН МИЛЛИОНЛАР БОР!!!
Мамаёқуб Ҳамроев,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (1-қисм)
  2. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (3-қисм)
  3. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (4-қисм)
  4. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (5-қисм)
  5. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (6-якуний қисм)
  6. Исмат Хушев: «МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар»га келган изоҳлар…
  7. «МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар»га келган муносабат
  8. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)
  9. Исмат Хушев: Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш содир этилдими? 2-мақола
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. абдували:
    12/02/2017 в 10:14-

    Исмат ака илтимос мен ёзган шархларни тулалигича куйинг. Нега ярмиси олиб ташладиз. Келинглар бу ерда фикр бахси кетаётипти. Тугри сайт сизники , хар нарса килишингиз мумкин.Лекин Ман Мамаёқуб Ҳамроевга берган саволларимни олиб ташламанг. Уни изохини куйдизми меникини хам тулик куйинг.
    Рахмат.

    Ответить
  2. абдували:
    12/02/2017 в 09:25-

    Мен уз фикримни айтдим. «Дунё Узбеклари» сайтини хурматли Исмат Хушев акамиз менимча факат узлари учун эмас, балким бутун дунё узбеклари, улар б-н фикр алмашиш учун, уларни Ватанимизга тегишли булган турли макола-мавзуда фикрларини билиш, керак булса бахс юритиш, ёки хато кетган жойида узгартириш ва хоказолар учун яратганлари ушубҳасиз. Бунинг учун у кишига катта рахмат.
    Чунки Исмат Хушев аввалам бор журналист (сиёсатчи, иктисодчи, еки молиячи эмас) ва хато ёзиши ёки гапириши ҳам мумкин. Беайб парвардигор, дейдилар. Буни баъзан ўзлариям тан олганлар…

    Ответить
    • абдували:
      12/02/2017 в 10:08-

      Яна аввалгисига кушимча.
      Биласизми, Агарда Президентимизни ниятлари тоза булса, хар бир гаплари узлари килаётган ишлар билан уйгун булса, мактовлардан сармаст булиб колмасалар уйлайманки албатта Узбекистонда хамма нарса уз изига тушади. Уша аждар билан солиштираётган МХХ хам тартибга келтирса булади. Бунинг учун Президент халол булиб, янги халол инсонлардан ташкил топган командани (гурух сузини ёктирмайман) атрофига йигишлари керак.
      Каримовга -» Ха отам, яшанг отам, Ес киламиз» -деган «пахтакор»лар узи уша турга тушиб колишмаса булди.

      Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.