Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (2-мақола)
«Дунё ўзбеклари»дан:
Ўзбекистон ойнаи жаҳонидаги сўнгги 12 йилни қора йиллар деб аташади.
Чунки саробга айланган ва ЎзТВ бошига қора шарпа бўлиб тушган ўн икки йиллик давр — ЎзТВ учун мутлақо тасодифий шахс — СНБ полковниги Алишер Ходжаевнинг раис бўлиб келиши билан изоҳланади.
Ижодкорлар даврасига мутлақо бегона бўлган МХХ полковниги Ходжаев аслида ЎзТВ ишини олға силжитиш учун эмас, аксинча, унинг ижодкорлари оғзига темир қопқоқ қўйиш учун келган эди. Уларнинг тилини бойлаш, кўзини ёпиш аслида кимнинг топшириғи эди?
Алишер Хўжаевнинг қўлига бу пўлат қопқоқни тутқазган аслида ким эди?
Бу — ўзининг иссиқ креслосида хавф хатарсиз ва узоқ ўтиришни кўзлаган шу соҳа мутасаддиси бўлган Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг узоққа мўлжалланган ва пухта тузилган пинҳона режаси эди. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг асрий ном-нишони дунёдан ўчиб кетса кетсин-у, лекин Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўз ўрнида эсон омон ўтирса, бас.
«Афсуски», кутилмаганда уларнинг олдида баланд ғов пайдо бўлди. Ўтган йилнинг 2 сентябрида дунё бир силкиниб, ЎзТВ заминида мутлақо янги шабада эса бошлади. Табиийки бу шабадага энди Алишер Ходжаев дош беролмас эди. Ва шу боисдан ҳам унинг янги даврдаги умри узоққа чўзилмади.
ЎзТВ янги раҳбар келди. Лекин у билан янги замон руҳи бирга келдими? Ўзининг чорак асрлик креслосига маҳкам ўрнашиб олган Давлат маслаҳатчиси — ЎзТВнинг қалин темир қопқоғини ҳануз қўлида ушлаб турбди.
Лекин у истайдими, йўқми, Ўзбекистонда бошлаган янги давр шабадалари эртами кечми ЎзТВ ҳам етиб келиши турган гап. Лекин қачон?
Бу ўша — пўлат қопқоқни қўлида маҳкам ушлаб турган чорак асрлик Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг «Ўтда ёнмаслик ва сувда чўкмаслик маҳорати»га боғлиқ…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 12 февраль, 2017 йил…
1.
Шу кунларда деярли барча маҳаллий ва хорижий интернет нашрларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг эндиликдаги собиқ раиси Алишер Хаджаевнинг лавозимидан кетгани ҳақидаги хабар тарқалиб бўлди.
Уни шунчаки хабар тарзида ўқиганлар қанча, “кетгани рост бўлсин” қабилидаги қарғишнамо фикрларини ошкор-у сиртдан ёғдирганлар қанча.
Ростдан ҳам энг оммабоп Оммавий Ахборот Воситаси ОАВ ҳисобланган, миллатнинг қувонч ва ташвишларини ўзида ойнадек акс эттириши керак бўлган Ўзбекистон миллий телевидениясини тамомила йўқ қилишига бир баҳя қолганида, хайриятки, уни ишдан олишди.
Алишер Ходжаев даврида Ўз ТВ — махсус хизмат салтанатидаги маълум бир кучларнинг қўғирчоғига айланиб бўлганига — бевосита шу шахснинг ҳиссаси беқиёс…
2.
Камина бу ўринда “ҳиссаси катта” дея, онгли равишда ёзиб, “айнан шу одам сабабчи” дейишдан ўзимни тиймоқдаман.
Чунки бу ишларга — у сабаб бўлгани, шўрлик ижодкорлар устига ойболтасини ўйнатиб тургани ростдир, аммо ТВнинг ҳам, матбуотнинг ҳам бугунги – ҳолига маймунлар йиғлайдиган шармандали аҳволга келиб қолишига сабабчи бўлган яна бир мулозимнинг исми-шарифини айтиш шарт бўлади.
У – ижодкорлар орасида ҳақли равишда “Мажиддин” деб аталаётган — Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов бўлади.
Бу одамнинг А.Хаджаев билан, айниқса, сўнгги йилларда анча қаймоқлашиб қолгани, уларнинг биргаликдаги ошкор ҳамда хуфёна суҳбатлари ва ишлари хусусида анчадан буён гап-сўз юради.
“Дунё ўзбеклари” саҳифаларида ҳам бу ҳақда, жумладан, Султоновнинг Тошкент шаҳрида қураётган янги участкасини айнан Хаджаев цемент билан таъминлагани ҳақида бир мақолада мисол келтирилганди. Холисанилло айтганда, улар ўртасидаги мазкур яқинлик — бу айтилган цементдан ҳам мустаҳкамроқ.
Бу даъвони исботлаш учун гапни сал узоқроқдан бошлашга тўғри келади…
3.
А.Хаджаевнинг ТВдаги ҳукмронлиги сўнгги ҳафталарида — бу даргоҳда мисли кўрилмаган бир воқеа содир бўлди.
Маълумки, олдинлари, катта бир сиёсий воқеалар содир бўлганда Х.Султонов ТВга келиб ўрнашиб олар, ўша воқеани қай тартибда ёритиш кераклиги-ю, нима деб изоҳ берилишигача унинг кўзойнагидан яхшилаб чиғириқдан ўтарди. Бунга телевидениеда барча кўникиб қолган.
Айниқса, биринчи Президент вафоти билан боғлиқ воқеалардан сўнг телевидение Султоновнинг “иккинчи уйи”га айланиб қолди, десак, хато бўлмаса керак.
Бу “ташриф”лар ҳозир кўпайса кўпайдики, асло камайгани йўқ. Чунки талаблар ўзгача, олдинларидек – сийқаси чиққан мақтовлар ва минг бора чайналган хушомадлар билан — шарти кетиб, парти қолган бир қарияни алдаш керак, деган гапларнинг бугун бозори ўтмай қолди…
4.
Янги Президент — янги давр сиёсатининг матбуотда ёритилишини ҳам ўзидек шиддатли ва шаффоф тарзда бўлишини талаб қилмоқда.
Шу аснода, телевидениядаги аҳволдан дарғазаб бўлган давлат раҳбаридан қаттиқроқ бир гап эшитган ёки дакки еб келган бўлса керак, ҳар ҳолда, Хайриддин, иттифоқо бир куни ТВга ғазаб билан кириб келади.
Ўзини ўраб олган гумашталарига коридордаёқ бор овоз билан, ҳайқирган тарзда: “Билиб қўйинглар, агар мен кетсам, ҳаммангни қуритаман. Фақат мен кетиб, санлар қолмайсанлар, ҳамманг учиб кетасан” дея оғзидан кўпик сачратиб ўшқира кетади.
Шу пайтгача “мўмин ва мулойим, зиёли одам” тариқасида намоён бўлиб келган, оғзидан қаттиқ гап чиқмаган, ҳамма “пес”лигини ими-жимида, “енг учида” қилишга одат қилган бу давлат маслаҳатчисининг кутилмаган муомаласидан барча ҳайрон қолади.
Хўш ўшанда нима бўлган эди? Ким Х.Султоновни бу қадар мувозанатдан чиқарди?
Бу саволларга жавоб бериш учун олис ва яқин ўтмишга мурожаат қилишимиз керак…
5.
Энг аввало: «Хайриддинни саройга ким олиб келган эди?» деган саволга жавоб беришимиз керак бўлади.
Бир пайтлар тилидан “Оллоҳ” сўзи тушмай, ҳатто таркидунёчиликни афзал билган, дунёнинг рўёга қоришиқ ёзуқларига кўника олмай, дўсти ва салафи Мирзо Кенжабек билан бирга, соқол қўйиб, кўча-кўйда қаландарсифат бўлиб юрган, илло ўзи истеъдоддан бебаҳра бўлмаган ёш адиб Хайриддин Султоновни “Шу йигит жувонмарг бўлиб, истеъдоди хайф кетмасин” деган мулоҳазалар билан сарой ишига — Мурод Муҳаммад Дўст олиб келади.
(Ким билсин, балки у ўшанда мусичадек беозор кўринган айнан шу йигит бир кун келиб унинг ўзининг ҳам бошига етишини, саройдан қувишини билганида, бу ишга қўл урмасмиди).
Чунки мустақилликнинг илк йилларида М.М.Дўст И.Каримовнинг яқин маслакдоши, маслаҳатчиси, матбуот котиби бўлиб ишларди…
Исмат ака, Дунё узбекларини Узбекистонни барча нашриётига хам алмашмаган булардик. Агар Дунё узбеклари Узбекистонда оддий газета нашрига айлантирилганда сиз юртимизнинг энг бадавлат одамига айланардингиз. Бир кун
келиб шундай булишини кутиб коламиз.
MIRZO KENJABEK JUDA PAST KETIBDI. YRISHLARI MENGA YQMAS EDI. NORASMIY TASHKILOTLARGA KELIB UZINI KO’RSATISHLARI HAMMASI YLO’ON EKANDA.
Ommaviy axborat vositalarini bir yqlama qilib tishsiz qilgan shu Xayriddin bo’ladi. Nima hamma narsani Karimov nazorat qilib turishi mumkinmidi.
Х.Султонов butun manaviytni erga tuqib ybordi. Bu odam uzini lavozimda qolish uchun hamma narsaga tayr ekan.