"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (4-қисм)

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳаррир минбари, МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар | 02/06/2017 14:38-     14530 марта ўқилди

МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар
Ўзбекистондаги махсус хизмат салтанати ҳақида хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазалари
Қўрқоқлар ва 18 ёшдан кичикларга ўқиш тавсия этилмайди.
1.
Миллий Хавфсизлик Хизмати – нима ёки ким ўзи?
МХХ – қайда пул бўлса, ўша жойдан қонунбузарлик изловчи ташкилот.
Худди, Америка қайда нефть бўлса, ўша жойдан инсон ҳуқуқлари бузилишини излагани каби.
МХХнинг вазифаси нима?
Жайдари ва қашқадарёча тилда лўнда қилиб айтадиган бўлсак, МХХ – аслида фақат маълумот тўпловчи вазифасини бажариши лозим.
Ўзбекистондаги МХХ эса – жазоловчи вазифасини бажармоқда…
2.
Собиқ иттифоқ даврини эслайман.
КГБ деб гапиришар эди. Аммо, унинг ўзини кўришмаган. Унинг иш жойи қайдалигини, қайда тунаб қайда овқатланишини ҳам билишмас эди. Улар давлат хавфсизлиги, эл-юрт равнақи учун пинҳона курашишдек шарафли вазифани адо этиб яшашган.
Улар ҳеч қачон шахс сифатида тилга олинмаган. Умумий тарзда КГБнинг амалга оширган ишлари бутун дунёда таҳсинга лойиқ кўрилади.
Болалигим ўтган Китобдаги маҳалламизда Ҳамид Қодиров деган Улуғ Ватан урушида иштирок этган ярми татар, ярми рус бўлган бир киши бор эди.   Унинг КГБ лигини эса 70 ёшдан ошиб вафот этгандагина билдик.
Кўпгина юқори лавозимларда ишлаб пора олмасдан фақат маошга яшаб ўтганлигининг сабаби ҳам шунда бўлган. У ўзидан, ўзининг шарафли вазифасини суйистеъмол қилишдан, давлатнинг билдирган ишончини оёқ ости қилишдан қўрққан.
Шараф ва Қўрқув 45 йил унга ҳамроҳ бўлган…
3.
Бугунги кундаги ана шундай “шарафли” вазифа эгаларига келсак, бирон бир даврага кириб, “ким СНБ” десангиз 10 кишидан 8 нафари “мен СНБ” деб жавоб қайтаришади.
Ҳаттоки, ярми исбот сифатида гувоҳнома ҳам кўрсатиши тайин. Таваккал осмонга тош отсангиз, СНБнинг бошига тушади.
Қисқаси, атрофингиздаги сиздан бошқа барча СНБ ёки СНБларга ишлайдиган “қулоқ” бўлиб чиқади. Собиқ советлар даврида КГБнинг биноси қаерда жойлашганини ҳеч ким билмас эди.
Бугунги кунда эса ҳар бир вилоят ва тумандаги энг ҳашаматли бинонинг пештоқини “МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ” деган зархал ҳарфлар безаб туради…
4.
Кўчада кимдир писта сотса СНБ чопиб келади.
Семечка сотувчи кампир ҳам СНБдаги каттароқ танишининг исми-шарифини айта қолади. Кўчада “крутой” болалар тортишиб қолса дарҳол СНБдаги танишларига қўнғироқ қилиши урф бўлибди. Қайси томон танишининг лавозими каттароқ чиқса ўша томон ғолиб чиқади.
Кўчада обрўлироқ кишиларни кўрсатиб, “фалончи СНБ нинг отаси”, “фалончи СНБ нинг ўғли” ёки “фалончи СНБ нинг тоғаси” қабилидаги “СНБ” сўзи қўшиб гапирилиши одатий ҳолга айланган.
Кимдир ҳужжат қалбакилаштирса ҳам дарҳол СНБ пайдо бўлади. Бу очиқ кўз ҳар нарсани кўраверар экан. Ҳаттоки, дискотекага ҳам гувоҳнома кўрсатиб кириб, кайфи сафо қилган СНБларнинг гувоҳи бўлдик…
5.
Шундай вақтларда СНБлик касбини танламаганимга ачиниб кетаман.
СНБ шу қадар кўпайиб кетдики, ёмғирдан кейинги қўзиқориндай ҳар ёқни ўраб олди. Штат ва штатсиз ходимлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлигидан Рустам Иноятовнинг ўзи ҳам бошқара олмай қолди.
Яна, энг ажабланарлиси шуки,  уларни бир бечора камбағалнинг эрки топталаётган жойлардан топа олмайсиз. Уларни пул кўпроқ айланадиган жойлардан топасиз.
Бирор жиноятда гумонланувчини СНБ ушлаб судга олиб борса, сўроқ қилмасдан дарҳол ҳукм ўқилиши аниқ. Судялар ҳам “СНБ олиб келган” дея ҳукмни қўшимча муддатлари билан дарҳол ўқиб қўя қолади.
Акс ҳолда судянинг ўзига ҳукм ўқилиши муқаррар…
6.
Бир бўлган воқеани эшитиб МХХ Ўзбекистондаги энг қудратли куч эканлигига яна бир бор амин бўлдим:
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 20 нафар йигитлар байрамдан маст ҳолда чиқиб бир бечора камбағалнинг боласини уриб ўлдириб қўйишади.
20 нафар ғўр йигитларнинг қамалиб кетишларини истамаган ота-оналар пул йиғишиб МХХнинг марказий аппаратидан топилган каттароқ танишларига узатишади. СНБдан топшириқ боргач мурда “сувда чўкиб ўлган” деган экспертиза хулосаси билан иш ёпиб юборилади.
Боласидан айрилган камбағал ота-она қайси ташкилотга бош суқмасин, ҳеч бир юқори ташкилот ишни қайта очишга журъат эта олмайди.
Бунинг сабаби оддий. Ҳар бир ташкилотга, оддий қоровулдан тортиб, ҳаттоки, ИИВ ва Бош прократурага ҳам ишга ўтиш учун МХХнинг рухсати берилиши шарт.
Шу жойга келганда мантиқ бузилмоқда.
СНБга қарши туриши керак бўлган Ички Ишларга ҳам СНБни назорат қилувчи Прокуратурага ҳам ишга кириш учун СНБнинг рухсати зарур бўлса.
Бу ерда адолат тамойили бузилмаганмикан?
7.
Шу масалага келганда фикрларим чалкашиб кетади.
Биргина мисол: Шу кунларда Тошкент шаҳрининг 5 та туман ИИБ бошлиқларининг ўрни бўш турибди. Боиси, берилаётган номзодлар СНБдан ўтмаётган эмиш.
Энди ИИВ ходимлари ҳам СНБдан қўйилиши шартмикан?
Миллий Хавфсизлик хизмати – анчадан бўён Ички Ишларнинг ваколат ва вазифасини сурбетларча эгаллаб олган. Ички Ишлар эса деярли қоровуллик вазифасини бажарадиган бўлиб қолди.
Энди эса Ўзбекистонга ҳақиқий Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) керак бўлади. Давлат Хавфсизлик Хизмати деганим боиси, аслида кўп миллатли Ўзбекистонда хавфсизлик хизматига “Миллий” атамасини қўллаш, назаримда,  мантиққа зид ҳисобланади.
Миллий деганда қайси миллатни назарда тутиш лозим бўлади?
Мисол учун, Миллий Хавфсизлик Хизматининг раиси Рустам Иноятовнинг асл миллати тожик бўлса. Шу жойга келганда ўй-хаёлларим чалкашиб кетмоқда.
Майли, раис қайси миллатдан бўлиши кўп миллатли Ўзбекистон учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Асосийси, “таги тешик чўнтак” учун эмас, юрт фаровонлиги учун жон куйдирадиган раҳбар бўлса бас…
8.
Менинг олис Канададан туриб бундай юқори ва нуфузли ташкилот учун таклиф беришим одобдан бўлмаса-да, яхши ва ёруғ ният билан бир таклифни ўртага ташлайман:
Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев катта ислоҳотлар остонасида турган МХХнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиб – фақат буюк ва шарафли бўлган ўз профессионал вазифасини бажарадиган ҳақиқий Давлат Хавфсизлиги Хизмати (ДХХ) ни ташкил этиши лозим.
Рустам Иноятов салкам чорак асрдан бўён бошқариб келаётган махфий хизмат идорасини тамомила қайта қуриш керак: Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларидаги МХХ назоратини жиддий таҳлил этиш, унинг чексиз – чегарасиз ҳуқуқ ва ваколатларини чеклаш, чегаралаш шарт!!!
МХХ дан ноҳақ четлатилган ҳалол ва соф виждонли, тажрибали ва профессионал кадрлар билан бирма бир суҳбатлашиб, уларнинг дил дарди ва ҳасратига, изтироб ва маломатига қулоқ тутилса, бу соҳага оид жуда кўп адолатсизликлар ошкор бўлади, яна кўп бошқа сир-у, синоатлар, биз билган ва билмаган бошқа тилсимотлар ҳам ойдинлашади…
9. 
Шу ўринда ўзбек махсус хизматларининг маънавий ва маиший ҳаётига ҳам бир назар солсак.
Санъаткорларимиз машҳур бўлишгач СНБларнинг тўй-маросимларида, туғилган кунларида беминнат хизмат қилиши табиий ва мажбурий бир ҳолга айланди.
Санъаткор қанчалар банд ва ё бетоб бўлмасин, бирон бир СНБ ходимининг туғилган куни ва ё тўйига айтилдими, бориши шарт. Акс ҳолда минг бир айб бўйнига қўйилиб лецинзияси бекор қилинади.
Кейинги пайтларда кўплаб таниқли хонанда-ю, созандалар билан боғлиқ “лецинзия муаммоси” айнан МХХ томонидан яратилган ярамас иллат эканини бугун одамлар билиб қўйишини истайман. Уларни матбуотга қоралаб мақолалар уюштириш санъати ҳам айнан шу идора ходимларининг ижод маҳсулидир.
Бу-ку, майли. Ўзбекистон санъаткорларининг маиший ва шахсий ҳаёти ҳам СНБ қўлида ўйинчоқ бўлиб қолган. Ҳатто, гўзал ва соҳибжамол хонандалар, таниқли актриса ва ойнаи жаҳон дикторларининг юқори лавозимларда ишлаётган СНБ ходимларига очиқ-ошкор маъшуқа ё иккинчи хотин бўлиб тегиши урфга айланди.
Гар улар шу йўлни танлашмаса, Ўзбекистонда бемалол яшаш ва ижод қилишлари, ишлашлари амримаҳол бўлиб қолди…
10.
МХХ ходимларидан жабр кўрганлар бирон юқори ташкилотга арз қилиб борса, МХХ ходимининг устидан келган жабрланувчининг додини эшитишга ҳеч кимнинг “духи” етмайди.
СНБнинг устидан мабодо СНБ нинг ўзига арз қилиб борсангиз, “ўзинг айб қилгансанки, СНБ сенга тегинган. Акс ҳолда бекорга тегинмайди” деган дағдаға билан қувиб солади.
Бу етмагандай МХХнинг архивидаги шахсий варақасига “ёзувчи” деган тамғани ҳам бостириб қўйишади.
Ҳаммага маълумки, Ўзбекистонда ёзилмаган қонунга кўра “ёзувчи”лар ҳеч қайга ишга олинмайди.
Лекин аслини олганда, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилувчи бошқа, “ёзувчи” бошқа.
Бу иккисини фарқлаш лозим. “Фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишлари керак” деб жар соламиз. Аммо, ўз ҳаққини талаб қилганни “ёзувчи”га чиқарамиз, “дело”сига тамға босамиз.
Бу – ҳалқни мажбуран манқуртга айлантириш эмасми?
Аслида, “ёзувчи” атамасини – ҳукуматнинг “соққали” жойига ўтириб олиб бемалол талончилик билан шуғулланувчилар ўйлаб топишган.
Бу атама – раҳбарчаларнинг талончилик қилишларига ҳалақит берадиганларга нисбатан ишлатилади…

 

 

11.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан оддий халқнинг дардини тинглайдиган махсус портал ҳам очилган.
Бу портал орқали кўпчилик жабрдийдалар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда. Аммо, бемалол “соққа” қилаолмаётган раҳбарчалар ушбу порталга арз қилганларга нисбатан ҳам “Порталчи” деган атамани ўйлаб топишибди.
Шу боисдан оддий бўлса-да, давлат ишида ишлаётганлар порталга арз қилишдан чўчиб қолишган.
Майли, ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлса бўлсин аммо, “Порталчи” бўлмасин.
Унга ҳам, бошлиқларга ҳам шу маъқул…
12.
Ўзбекистонда СНБга ишламасангиз, унинг йўриғига юрмасангиз – бирон бир тадбиркорлик ва ё бизнес билан шуғулланишингиз мумкин эмас.
Кимнидир кўролмасангиз дарҳол СНБга югуриб боринг-да, озгина бўҳтон тўқинг. Шу заҳоти бекорчи СНБлар асоссиз ва аноним кўрсатма эвазига ҳам бир бечорани бадном қилворишади.
Бу бечора рақибнинг айби  эса – биринчи бўлиб чақимчилик қилмагани.  Қўпол қилиб айтганда, Ўзбекистонда сотқин ва хоин бўлиб яшаш муҳити шакллантирилди.
Миллат эса аждодларига хос бўлган орият ва ғурурни буткул унутди.
Бу миллат ташқаридан душман келса, олдига ички кийимини байроқ қилиб чиқадиган лаганбардор ва манқуртларга айлантирилмоқда…
13.
Юқори лавозимларда ишлайдиган СНБчиларимизнинг имкон қила олгани – хорижлардан уй-жой қилиб қўйишган.
Худо кўрсатмасин, Ўзбекистонга душман раҳна солса, биринчилардан бўлиб қочишга шай туришибди. Улар – душманга “кўксини қалқон қиладиган” “мард ва жасоратли”,  “ақлли ватанпарварлар”имиздир.
Биргина Р.Иноятовнинг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни мисол қилиб келтирайлик. Биринчи президентимиз вафот этган куниёқ оиласини Америкага кўчириб юборгани бу сўзимизга яққол мисол бўла олади.
Бу “ақлли ватанпарвар” шу вақтгача Америка учун нимадир қилганки, Ўзбекистоннинг стратегик юқори лавозимида ишлаб турган бу Қаҳрамон мулозим учун АҚШ эшиклари очилган. Биз “Қаҳрамон” деганда унинг расман “Ўзбекистон Қаҳрамони” эканини назарда тутдик.
СНБ да ишлаб, қайси каромати учун унга 2007 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилгани кўпчиликни қизиқтириши табиий, албатта. 2005 йилда Андижон қирғини юз берганини ёдга олсак, бу масала ҳам ўз ўзидан ойдинлашади…
Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги мулозимларнинг жуда кам қисмига маълум давлат сирларидан яхшигина хабардор бўлган Шуҳрат Ғуломов бундан кейин ҳам Америка учун хизмат қилмаслигига ким кафолат бера олади?
МХХ раиси Рустам Расулович Иноятовми?
Агар у ватанпарвар бўлганида, гуноҳи йўқ бўлган тақдирда ҳам, хоинлик йўлини танламасдан – шу ватан учун жон фидо қилиши – ўлимни ҳам қаҳрамонона тан олиши –  унинг шарафли бурчи эди.
Аммо бунинг учун инсонда озгина жасорат билан бирга – юрак ва ор ҳам бўлиши керак.
Лекин, бундай “ақлли ватапарварлар” бир-бирлари билан бойлик тўплаш пойгасида “Ватан” ва “Миллат” деган тушунчаларни тамомила унутиб юборишган…
14.
Рустам Иноятов МХХга раис бўлган кундан бошлаб ўзининг асосий рақиби бўлмиш – Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматовдан қутулиш йўлларини излади.
Ўзбекистон Президентининг биринчи бўлиб маълумот етказганга кўпроқ ишонишини англаб етган Иноятов Андижон воқеаларидан сўнг кўпгина гуноҳ ва хатоларни Ички Ишлар гарданига ағдариб қўя қолди. 1999 йилги Тошкентдаги портлашлар ҳам Ички ишларга ағдарилди. Ниҳоят куч ишлатар тизимлар ўртасидаги бу тенгсиз курашда Р.Иноятовнинг қўли баланд келди.
Ўзбекистондаги сиёсий рақиблар тарихидан маълумки, келишмовчилик ва тўқнашувдан кейин ғолиб – Қахрамонга, мағлуб эса – Халқ душманига айланган. Шундай қилиб ғолиб МХХ – Президент Каримов атрофида қолган яккаю-ягона куч ишлатар тизими бўлиб қолди.
Бундан фойдаланиб МХХ мамлакатдаги бошқа кўпгина ваколатларга ҳам бирма-бир эгалик қила бошлади…
15.
СНБнинг Ички Ишлардан кейинги асосий душмани бу – Телевидение ва Матбуот эди.
Ҳар бир соҳанинг “соққали” жойларини қўлга олган СНБ учун  – оёғи остида ўралашиб юриб, унинг кўпгина “ёғли – мойли” режаларини пучга чиқарадиган тўғрисўз ва ҳалол, бўйсунмас ва шаккок журналистларни бир ёқли қилиш навбатдаги режа эди.
Арзимаган икки кило олманинг ёки ярим кило гўштнинг пулини олган журналистларни – уччига чиққан порахўр ва товламачи, энг хавфли рецидевист ва ашаддий жиноятчи қилиб кўрсатишди. Бу ҳам етмаганидек,  унинг пешонасига “ватан хоини” деган тамғани ҳам босишди.
Чет элларда унча-мунча бойлар олаолмайдиган виллаларни, катта-катта супермаркетларни, беш юлдузли мехмонхоналарни, бутун бошли аэропортларни сотиб олаётган Ўзбекистон чекистларининг иши халол-у, икки кило олманинг пулини минг бир истиҳола билан олган журналистларнинг иши жиноятми?
Хўп майли, бировнинг пулини санамайлик.
Санаган тақдиримизда ҳам СНБ чиларимиз томонидан талон-тарож бўлаётган бундай маблағларнинг ҳисобини кучли бухгалтер ҳам чиқара олмайди…

 

 

16.
Майли, ортиқча ҳис ва ҳаяжонга берилмай, мавзуга қайтадиган бўлсак, 2005 йил Ўз ТВ га ҳақиқий чекист, полковник Алишер Хаджаев раҳбар қилиб жўнатилди.
Ойнаи жаҳондай жуда катта пул айланадиган муқаддас даргоҳга  айнан ушбу чекистнинг келиши – тасодиф эмас эди. Баъзи маълумотларга кўра Рустам Иноятов Тошкент вилоят МХХ сида қисқа муддат ишлаганида Алишер Ходжаев унинг қўлида бўлган дейишади. Иноятовнинг расмий таржимаи ҳолида бу  ажиб ҳол қайд этилмагани боис, биз ҳам бунга ишонмадик. Лекин қаердадир уларнинг йўллари кесишган ва бир бирларига ишонч пайдо бўлгани аниқ.
Фақат топшириқ асосида иш қиладиган А.Хаджаевга раҳбарият қандай топшириқ берганлигини билмадим. Аммо Р.Иноятов топшириғини у кўнгилдагидан ҳам ортиқ қилиб бажарди.
Яъни, ҳар бир коррупциядан хабардор журналистларнинг тилини кесиб берди. Шу сабабли, ижодкорлар ҳам чекистларга ўхшаб кўради, эшитади аммо, гапира олмайди…
Шундан кейингина СНБларнинг бемалол тирикчилик қилишлари учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади.
Ҳаттоки, ижод аҳлини азалдан яхши кўрадиган биринчи Президентимиз атрофида онда-сонда кўриниб қоладиган ижодкорларнинг ҳам барчасини қуритишди. Бирортасини ҳам қолдиришмади.
Шулар қатори – эл ардоғидаги Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ҳам тазйиққа олиниб, қувғин қилинди. Бу бежизга эмас эди. Шоҳга яқин бўлган ҳар қандай ижодкор, агар дарвешлиги тутса, сарой ташқарисида бўлаётган талон-тарожлик ва кўзбўямачиликлар ҳақида подшога “гуллаб қўйиши” аниқ.
Буни чекистлар яхши билишади…
17.
Талон-тарожлик билан бемалол шуғулланиши учун ҳеч қандай тўсиқ қолмагач, Р.Иноятов ўринбосарлари билан барча соҳаларни бўлишиб олишди.
Ҳаттоки, Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар қурилиши ҳам монополияга айлантирилди. Бу монополист эса Р.Иноятовнинг энг яқин одами ҳисобланади. Вақти келиб сирлар ошкор бўлганда бундай монополистлар олдида собиқ президентнинг собиқ эркатойи Гулнора Каримова ҳам фаришта бўлиб қолади.
Мустақиллик бошларида авж олган кўча талончилари батамом йўқотилди. Лекин уларнинг ўрнини ҳукумат талончилари, яъни – СНБ чилар эгаллади. Одамлар “кўча” талончиларидан кечқурун кўчага чиқишга қўрқишар эди. Ҳукумат қароқчилари – СНБ чилардан эса кундуз куни ҳам кўчага чиқишга қўрқишади.
Чунки улар кўзига ёмон ва ё яхши кўринган бойларни ҳам бемалол олиб кетиб, ертўласида сўроқ қилаверишди…
18.
СНБ ертўласига тушганлар бойлигидан улуш ажратса, марҳамат, ишини давом эттириши мумкин.
Акс ҳолда, ёнига наркотик ёки диний китобни қўшиб “ватан хоини”, ваҳҳобий ва ё террорчи деган тамға босиб юбориш улар учун писта чақишдай гап.
Ҳаёт ва Жовдат Шарифхўжаевларнинг шахсий уйларининг тагида МХХ ертўласига ўхшатиб қурилган махсус сўроқ қилиш хоналари аниқланганини бугун кўпчилик билмаса керак. Бу ажиб ва шармандали ҳол – сўзимизнинг яққол исботидир.
Ушбу ертўлаларда бойлар бошига қоп кийдирилган ҳолда олиб кирилиб, сўроқ қилинган. Худо билади, бўйсунмаган қанча бегуноҳ бойлар ном-нишонсиз йўқ қилиб юборилган бўлса.
Чунки СНБ олиб кетган одамларни ҳеч ким ва ҳеч қандай юқори ташкилот суриштиришга ботина олмайди – ҳаққи ҳам йўқ.
Бизда: “СНБ олиб кетдими, демак хавфли жиноятчи ёки террорист экан” деган бемаъни бир тушунча мавжуд…
19.
Ҳаёт ва Жовдат Шарифхўжаевларнинг мавзусини давом эттирсак, уларнинг уйидан топилган пуллар 2 миллион доллар деб айтилади.
Аслида улардан мусодара қилинган қимматбаҳо машиналарнинг ўзи 2 миллион доллардан ортиқ баҳоланади. Уларнинг уйидаги бассейн тагидан олинган АҚШ долларларининг ўзи иккита юк машинасига ортилган.
Булар бизга маълум бўлгани. Маълум бўлмаган чет эл банкларидаги пуллар қанча бўлиши мумкин? Буни эса уйида яхши-ёмон кунларига ажратиб қўйган атига икки юк машинсига жо бўлган АҚШ долларига қараб баҳолайверасиз.
Европадан сотиб олинган катта-катта супермаркетларчи, беш юлдузли мехмонхоналарчи, буларнинг ҳисобини чиқаришда энг замонавий калкуляторлар ҳам тутаб, ёниб кетиши мумкин.
Ҳаёт ва Жовдат Шарифхўжаевлар қўлга тушганда ошкор бўлган яширин маълумотларга кўра ҳар бир вилоятдан МХХнинг марказий раҳбарларига ҳар ой 250 минг дан бошлаб 800 минг АҚШ долларига қадар ”доля” келиб турган. “Ставкалар” эса вилоят салоҳиятига қараб баҳоланган.
Энг кўп улуш яъни 800 минг АҚШ доллари Қашқадарё вилоятига тегишли экан…

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
7 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада

 

 (Давоми эртага 8 февраль куни эълон қилинади)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (3-қисм)
  2. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (5-қисм)
  3. Исмат Хушев: Рашитжон Қодировнинг ишдан олиниши ортида МХХ турибди
  4. Исмат Хушев “Озодлик”нинг “Қурултой”ида: Ислом ака Иноятовни ҳибсга олиши керак…
  5. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевга
  6. Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…
  7. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (1-қисм)
  8. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (6-якуний қисм)
  9. Исмат Хушев: ДХХда нима гаплар? Яна кимлар қамалган ёки қамалиши мумкин?
  10. Исмат Хушев: Ёлғон футбол ҳақидаги рост гаплар ва “ўйиндан ташқари ҳолат”лар…
  11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан
  12. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (1-мақола)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

7 шарҳ

  1. Хасан аравакаш says:
    02/07/2017 at 05:19-

    Исмат ака, Сизнинг бу ёзганларингиз ва “Озодлик” радиоси МХХ ҳақида ёзаётган гап-сўзлар ҳали вақти келиб ўз баҳосини олади, раҳмат.

    Reply
  2. Anvar says:
    02/07/2017 at 03:37-

    Исмат ака, албатта езганларингизда жуда катта жон, асос бор, лекин хаимаси бунчалик, сиз ва мен, ва укувчилар уйлагандек оддий эмас. Бу ердаги уйинлар хам катта даргох яьни, Сарой уйинларнинг, колаверса жахон сиесатидаги уйинларнинг Бир парчаси. Ленин айтганидек, жамиятдя яшаб, ундан ташкарида колиш мумкин эмас. Бу махсус хизматда ватанпарвар, тоза инсонлар йук, еки улар бошкп сохадагидан кура, журналистика, сиесатидаги еки тадбиркорлик сохадагидан кура кам деб уйлайсизми. Лекин махаллийчилик, гурухбозлик, Атаев, шарифходжаев сингари тожикларнинг ошкора антиузбек харакатлари, порахурлик, таниш билишчилик худди езувчилар, журналистов орасидагидек, тоза, халкпарварлик, талантли ходимларга йул беради деб уйлайсизми. Бу хизматни йулга куйишни битта йули бор деб уйлайман бу ерга ишга келадиган одамни аввало миллатини хисобга олиш керак, чунки тожикистонда, еки кримда бирон Бир узбек генерал булиб лавозимда утиргани йук. Кримда еки тожикистонда махсус хизматларида бирон Бир узбек ишлаб, узини биздаги тожиклар сингари сезаетгани йук,

    Reply
  3. Мухлис says:
    02/07/2017 at 01:15-

    Нима булганда ҳам бугун чет элдаги ижодкорлар орасида мен Исмат Хушевга тенг келадиганини курмадим. Мухаммад Соли, А.Пулат, Жахонгир Маматовлар бир томон, лекин Исмат Хушев бир томон булиб турибди. У узини мухолифатга алокаси булмаган мустакил журналистман дейди. Лекин езганлари хар кандай мухолифатчини, хатто уларнинг лидерларини хам ярим йулда колдириб кетади. Йукоридаги уч мухолифатчидан кайси бири уз номини билан мхх хакида шу нарсаларни еза олади. Хеч кайси.

    Reply
  4. Turon says:
    02/06/2017 at 18:12-

    Qzbek xalqiga xor zorlik olib kelgan aynan MMXdir. Bu ifloslar galasi boylik ucnun harakat qilgandir, lekin MILLATCHILIK asosiy g’oyasi bo’lgan. O’ZBEKLARNI TIRIKLAYIN TALAB, YOSHLARIMIZNI QULIKKA MUBTOLA QILGANLAR HAM MXXning boshqa millat vakillaridir. INOYATDA O’ZBEKLARNING JUDA KO’P ALAMI BOR, SHU QATORI MENING HAM…

    Reply
  5. Мамаёқуб Ҳамроев says:
    02/06/2017 at 16:14-

    ДАҲШАТ, ДАҲШАТ ИСМАТ АКА!
    ҲАҚИҚИЙ БОМБА БЎЛИБДИ, БОМБА БЎЛГАНДАЯМ ВОДОРОД БОМБАСИ.
    ЧОРАК АСРЛИК ЖИНОЯТЛАРНИНГ АСЛ АЙБДОРЛАРИНИ УНИНГ САБАБ ВА ОҚИБАТЛАРИ БИЛАН ОЧИБ СОЧИБ ТАШЛАБСИЗ.
    АГАРДА РУСТАМ ИНОЯТОВДА ОФИЦЕРЛИК ШАЪНИ БЎЛСА ШУ БУГУНОҚ ИСТЕЪФОГА КЕТАДИ ВА ЁНИДАГИ МИНГЛАБ ОФИЦЕРЛАРИ ҲАМ.
    АММО “НА НЕТ И СУДА НЕТ” ДЕГАНЛАРИДЕК МЕНИНГ БЎРИТОШ АКАМДЕК БАРЧА ШАРМАНДАЧИЛИКЛАРГА ЧИДАБ, ЮЗИГА ЭШШАКНИНГ ТЕРИСИНИ ЮЗ ҚАВАТ ҚИЛИБ ҚОПЛАБ, ҚУТУРИБ, ОЛДИНГИДАН МИНГ БАТТАР ВАХШИЙЛАШИБ КЎЗЛАРИ ҚОНГА ТЎЛИБ ЯНГИ ЖИНОЯТЛАРГА ҚЎЛ УРМАЙДИ ДЕБ ҲАМ АЙТА ОЛМАЙМИЗ.
    ЯНГИ ХОКИМИЯТ ЗУДЛИК БИЛАН ЧОРА КЎРМАСА, ВАҲШИЙЛАШИБ КЕТГАН АЖДАРЛАРНИ ЖИЛОВЛАМАСА ЎТА ЁМОН ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ СИР БЎЛМАЙ ҚОЛДИ.
    РИВОЖЛАНИШГА ҲАР ТОМОНЛАМА ТЎСҚИНЛИКЛАР ҚИЛИНАЁТГАНЛИГИ ҲАМ ЯҚҚОЛ КЎРИНИБ ТУРИБДИ.
    СИЗ ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ ВА БАНК КЕТДИНГИЗ. БОШҚА БЎЛИШИНИ КУТМАГАН ҲАМ ЭДИК.
    ЭНДИГИ ХАРАКАТ ЯНГИ РАҲБАРИЯТДАН.

    Reply
    • Alpomish says:
      02/09/2017 at 03:04-

      Assalomu alaykum, hurmatli tahririyat!
      Juda soz, huddi shu shaklda berishda davom etavering. Tushunib oldik.
      1-Qaytaga yaxshi, hammasi bir joyda!
      2-Avvalgi sonda suhbat qayerda qolganini ham eslab xotirlab olishga qulay!
      3-Qolaversa voqea ‘sahna’larini film qismlaridek raqamlab ketyapsizku, shu bois har bir mushtariyga qulay va oson deb hisoblayman.
      Yaxshilarni Xudoni o’zi qo’llab quvvatlasin!

      Reply
  6. Фозил says:
    02/06/2017 at 15:55-

    Исмат ака Мххни хабарларини янги сонини куйсангиз эски сони билан бирга куйманг жуда нокулай ва хунук бир холат деса хам булаверади…

    “Дунё ўзбеклари”дан: Сиз учун мақола ва унинг мазмуни муҳимми ёки қай шаклда ва қандай берилишими?

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94142 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31286 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31234 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31199 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31117 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30891 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30811 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30804 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30802 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30801 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30801 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30801 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30800 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30800 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30796 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30794 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30792 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30791 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30791 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30791 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30788 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30786 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30785 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30783 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30783 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30782 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30781 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30777 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30777 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30777 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30775 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30771 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30768 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30768 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30765 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30764 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30764 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30763 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30762 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30762 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30761 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30761 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30760 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30759 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30758 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30757 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30751 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30751 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30748 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30748 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30747 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30747 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30746 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30740 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30740 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30739 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30738 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30738 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30737 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30737 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30736 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30736 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30734 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30733 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30732 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30730 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30727 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30727 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30725 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30724 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30722 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30720 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30720 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30720 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30717 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30717 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30716 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30713 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30712 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30710 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30705 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30702 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30698 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30698 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30696 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30696 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30695 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30694 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30693 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30692 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30686 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30685 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30683 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30682 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30682 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30681 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30681 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30681 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30681 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30681 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30681 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30680 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30680 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30680 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30680 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30679 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30679 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30679 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30679 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30679 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30677 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30677 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30677 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30676 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30673 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30672 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30671 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30668 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30654 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30653 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30652 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30651 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30651 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30649 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30649 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30648 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30648 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30647 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30646 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30645 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30642 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30642 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30642 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30642 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30642 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30641 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30640 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30639 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30638 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30637 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30634 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30633 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30633 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30633 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30631 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30631 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30631 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30630 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30630 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30628 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30628 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30626 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30625 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30624 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30624 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30624 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30623 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30617 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30617 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30616 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30614 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30613 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30612 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30612 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30612 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30611 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30611 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30609 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30609 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30608 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30605 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30603 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30603 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30598 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30598 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30598 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30597 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30597 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30596 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30591 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30591 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30590 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30590 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30590 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30589 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30583 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30581 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30581 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30580 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30578 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30578 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30578 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30577 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30575 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30575 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30575 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30575 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30573 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30573 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30570 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30569 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30568 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30567 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30564 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30563 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30563 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30563 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30561 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30560 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30560 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30558 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30557 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30553 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30549 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30549 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30548 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30547 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30544 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30542 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30538 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30538 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30536 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30534 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30534 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30534 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30533 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30532 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30527 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30523 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган