"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (2-қисм)

Демократия сабоқлари, Инсон ва қонун, Муҳаррир минбари, МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар | 04/02/2017 11:08-     14483 марта ўқилди

МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар
Ўзбекистондаги махсус хизмат салтанати ҳақида хориждаги ўзбек журналисти мулоҳазалари
Қўрқоқлар ва 18 ёшдан кичикларга ўқиш тавсия этилмайди.
1.
Миллий Хавфсизлик Хизмати – нима ёки ким ўзи?
МХХ – қайда пул бўлса, ўша жойдан қонунбузарлик изловчи ташкилот.
Худди, Америка қайда нефть бўлса, ўша жойдан инсон ҳуқуқлари бузилишини излагани каби.
МХХнинг вазифаси нима?
Жайдари ва қашқадарёча тилда лўнда қилиб айтадиган бўлсак, МХХ – аслида фақат маълумот тўпловчи вазифасини бажариши лозим.
Ўзбекистондаги МХХ эса – жазоловчи вазифасини бажармоқда…
2.
Собиқ иттифоқ даврини эслайман.
КГБ деб гапиришар эди. Аммо, унинг ўзини кўришмаган. Унинг иш жойи қайдалигини, қайда тунаб қайда овқатланишини ҳам билишмас эди. Улар давлат хавфсизлиги, эл-юрт равнақи учун пинҳона курашишдек шарафли вазифани адо этиб яшашган.
Улар ҳеч қачон шахс сифатида тилга олинмаган. Умумий тарзда КГБнинг амалга оширган ишлари бутун дунёда таҳсинга лойиқ кўрилади.
Болалигим ўтган Китобдаги маҳалламизда Ҳамид Қодиров деган Улуғ Ватан урушида иштирок этган ярми татар, ярми рус бўлган бир киши бор эди.   Унинг КГБ лигини эса 70 ёшдан ошиб вафот этгандагина билдик.
Кўпгина юқори лавозимларда ишлаб пора олмасдан фақат маошга яшаб ўтганлигининг сабаби ҳам шунда бўлган. У ўзидан, ўзининг шарафли вазифасини суйистеъмол қилишдан, давлатнинг билдирган ишончини оёқ ости қилишдан қўрққан.
Шараф ва Қўрқув 45 йил унга ҳамроҳ бўлган…
3.
Бугунги кундаги ана шундай “шарафли” вазифа эгаларига келсак, бирон бир даврага кириб, “ким СНБ” десангиз 10 кишидан 8 нафари “мен СНБ” деб жавоб қайтаришади.
Ҳаттоки, ярми исбот сифатида гувоҳнома ҳам кўрсатиши тайин. Таваккал осмонга тош отсангиз, СНБнинг бошига тушади.
Қисқаси, атрофингиздаги сиздан бошқа барча СНБ ёки СНБларга ишлайдиган “қулоқ” бўлиб чиқади. Собиқ советлар даврида КГБнинг биноси қаерда жойлашганини ҳеч ким билмас эди.
Бугунги кунда эса ҳар бир вилоят ва тумандаги энг ҳашаматли бинонинг пештоқини “МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ” деган зархал ҳарфлар безаб туради…
4.
Кўчада кимдир писта сотса СНБ чопиб келади.
Семечка сотувчи кампир ҳам СНБдаги каттароқ танишининг исми-шарифини айта қолади. Кўчада “крутой” болалар тортишиб қолса дарҳол СНБдаги танишларига қўнғироқ қилиши урф бўлибди. Қайси томон танишининг лавозими каттароқ чиқса ўша томон ғолиб чиқади.
Кўчада обрўлироқ кишиларни кўрсатиб, “фалончи СНБ нинг отаси”, “фалончи СНБ нинг ўғли” ёки “фалончи СНБ нинг тоғаси” қабилидаги “СНБ” сўзи қўшиб гапирилиши одатий ҳолга айланган.
Кимдир ҳужжат қалбакилаштирса ҳам дарҳол СНБ пайдо бўлади. Бу очиқ кўз ҳар нарсани кўраверар экан. Ҳаттоки, дискотекага ҳам гувоҳнома кўрсатиб кириб, кайфи сафо қилган СНБларнинг гувоҳи бўлдик…
5.
Шундай вақтларда СНБлик касбини танламаганимга ачиниб кетаман.
СНБ шу қадар кўпайиб кетдики, ёмғирдан кейинги қўзиқориндай ҳар ёқни ўраб олди. Штат ва штатсиз ходимлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлигидан Рустам Иноятовнинг ўзи ҳам бошқара олмай қолди.
Яна, энг ажабланарлиси шуки,  уларни бир бечора камбағалнинг эрки топталаётган жойлардан топа олмайсиз. Уларни пул кўпроқ айланадиган жойлардан топасиз.
Бирор жиноятда гумонланувчини СНБ ушлаб судга олиб борса, сўроқ қилмасдан дарҳол ҳукм ўқилиши аниқ. Судялар ҳам “СНБ олиб келган” дея ҳукмни қўшимча муддатлари билан дарҳол ўқиб қўя қолади.
Акс ҳолда судянинг ўзига ҳукм ўқилиши муқаррар…
6.
Бир бўлган воқеани эшитиб МХХ Ўзбекистондаги энг қудратли куч эканлигига яна бир бор амин бўлдим:
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 20 нафар йигитлар байрамдан маст ҳолда чиқиб бир бечора камбағалнинг боласини уриб ўлдириб қўйишади.
20 нафар ғўр йигитларнинг қамалиб кетишларини истамаган ота-оналар пул йиғишиб МХХнинг марказий аппаратидан топилган каттароқ танишларига узатишади. СНБдан топшириқ боргач мурда “сувда чўкиб ўлган” деган экспертиза хулосаси билан иш ёпиб юборилади.
Боласидан айрилган камбағал ота-она қайси ташкилотга бош суқмасин, ҳеч бир юқори ташкилот ишни қайта очишга журъат эта олмайди.
Бунинг сабаби оддий. Ҳар бир ташкилотга, оддий қоровулдан тортиб, ҳаттоки, ИИВ ва Бош прократурага ҳам ишга ўтиш учун МХХнинг рухсати берилиши шарт.
Шу жойга келганда мантиқ бузилмоқда.
СНБга қарши туриши керак бўлган Ички Ишларга ҳам СНБни назорат қилувчи Прокуратурага ҳам ишга кириш учун СНБнинг рухсати зарур бўлса.
Бу ерда адолат тамойили бузилмаганмикан?
7.
Шу масалага келганда фикрларим чалкашиб кетади.
Биргина мисол: Шу кунларда Тошкент шаҳрининг 5 та туман ИИБ бошлиқларининг ўрни бўш турибди. Боиси, берилаётган номзодлар СНБдан ўтмаётган эмиш.
Энди ИИВ ходимлари ҳам СНБдан қўйилиши шартмикан?
Миллий Хавфсизлик хизмати — анчадан бўён Ички Ишларнинг ваколат ва вазифасини сурбетларча эгаллаб олган. Ички Ишлар эса деярли қоровуллик вазифасини бажарадиган бўлиб қолди.
Энди эса Ўзбекистонга ҳақиқий Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) керак бўлади. Давлат Хавфсизлик Хизмати деганим боиси, аслида кўп миллатли Ўзбекистонда хавфсизлик хизматига “Миллий” атамасини қўллаш, назаримда,  мантиққа зид ҳисобланади.
Миллий деганда қайси миллатни назарда тутиш лозим бўлади?
Мисол учун, Миллий Хавфсизлик Хизматининг раиси Рустам Иноятовнинг асл миллати тожик бўлса. Шу жойга келганда ўй-хаёлларим чалкашиб кетмоқда.
Майли, раис қайси миллатдан бўлиши кўп миллатли Ўзбекистон учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Асосийси, “таги тешик чўнтак” учун эмас, юрт фаровонлиги учун жон куйдирадиган раҳбар бўлса бас…
8.
Менинг олис Канададан туриб бундай юқори ва нуфузли ташкилот учун таклиф беришим одобдан бўлмаса-да, яхши ва ёруғ ният билан бир таклифни ўртага ташлайман:
Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев катта ислоҳотлар остонасида турган МХХнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиб — фақат буюк ва шарафли бўлган ўз профессионал вазифасини бажарадиган ҳақиқий Давлат Хавфсизлиги Хизмати (ДХХ) ни ташкил этиши лозим.
Рустам Иноятов салкам чорак асрдан бўён бошқариб келаётган махфий хизмат идорасини тамомила қайта қуриш керак: Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларидаги МХХ назоратини жиддий таҳлил этиш, унинг чексиз — чегарасиз ҳуқуқ ва ваколатларини чеклаш, чегаралаш шарт!!!
МХХ дан ноҳақ четлатилган ҳалол ва соф виждонли, тажрибали ва профессионал кадрлар билан бирма бир суҳбатлашиб, уларнинг дил дарди ва ҳасратига, изтироб ва маломатига қулоқ тутилса, бу соҳага оид жуда кўп адолатсизликлар ошкор бўлади, яна кўп бошқа сир-у, синоатлар, биз билган ва билмаган бошқа тилсимотлар ҳам ойдинлашади…
9. 
Шу ўринда ўзбек махсус хизматларининг маънавий ва маиший ҳаётига ҳам бир назар солсак.
Санъаткорларимиз машҳур бўлишгач СНБларнинг тўй-маросимларида, туғилган кунларида беминнат хизмат қилиши табиий ва мажбурий бир ҳолга айланди.
Санъаткор қанчалар банд ва ё бетоб бўлмасин, бирон бир СНБ ходимининг туғилган куни ва ё тўйига айтилдими, бориши шарт. Акс ҳолда минг бир айб бўйнига қўйилиб лецинзияси бекор қилинади.
Кейинги пайтларда кўплаб таниқли хонанда-ю, созандалар билан боғлиқ «лецинзия муаммоси» айнан МХХ томонидан яратилган ярамас иллат эканини бугун одамлар билиб қўйишини истайман. Уларни матбуотга қоралаб мақолалар уюштириш саъати ҳам айнан шу идора ходимларининг ижод маҳсулидир.
Бу-ку, майли. Ўзбекистон санъаткорларининг маиший ва шахсий ҳаёти ҳам СНБ қўлида ўйинчоқ бўлиб қолган. Ҳатто, гўзал ва соҳибжамол хонандалар, таниқли актриса ва ойнаи жаҳон дикторларининг юқори лавозимларда ишлаётган СНБ ходимларига очиқ-ошкор маъшуқа ё иккинчи хотин бўлиб тегиши урфга айланди.
Гар улар шу йўлни танлашмаса, Ўзбекистонда бемалол яшаш ва ижод қилишлари, ишлашлари амримаҳол бўлиб қолди…
10.
МХХ ходимларидан жабр кўрганлар бирон юқори ташкилотга арз қилиб борса, МХХ ходимининг устидан келган жабрланувчининг додини эшитишга ҳеч кимнинг “духи” етмайди.
СНБнинг устидан мабодо СНБ нинг ўзига арз қилиб борсангиз, “ўзинг айб қилгансанки, СНБ сенга тегинган. Акс ҳолда бекорга тегинмайди” деган дағдаға билан қувиб солади.
Бу етмагандай МХХнинг архивидаги шахсий варақасига “ёзувчи” деган тамғани ҳам бостириб қўйишади.
Ҳаммага маълумки, Ўзбекистонда ёзилмаган қонунга кўра “ёзувчи”лар ҳеч қайга ишга олинмайди.
Лекин аслини олганда, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилувчи бошқа, “ёзувчи” бошқа.
Бу иккисини фарқлаш лозим. “Фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишлари керак” деб жар соламиз. Аммо, ўз ҳаққини талаб қилганни “ёзувчи”га чиқарамиз, “дело”сига тамға босамиз.
Бу – ҳалқни мажбуран манқуртга айлантириш эмасми?
Аслида, “ёзувчи” атамасини — ҳукуматнинг “соққали” жойига ўтириб олиб бемалол талончилик билан шуғулланувчилар ўйлаб топишган.
Бу атама – раҳбарчаларнинг талончилик қилишларига ҳалақит берадиганларга нисбатан ишлатилади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
5 февраль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада
(Давоми эртага 6 февраль куни эълон қилинади)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (4-қисм)
  2. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (1-мақола)
  3. МХХ га ишламайдиган ким қолди? «Озодлик»ми ёки ББС? (Янги тафсилотлар)
  4. Исмат Хушев: Мирзиёев Судлар устидан оғир ҳукм ўқиди. Нега? (2-қисм)
  5. МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?
  6. Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятов сиёсий портретига шарҳ (10-кўрсатув)
  7. Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (12-кўрсатув)
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 12 февраль 2019 йил Канада
  9. Исмат Хушев: Хавфсизлик тизимидаги шантаж ёки ДХХ раҳбарларига қарши саботаж -1
  10. Исмат Хушев: ДХХ раиси эскилик ва янгилик орасидаги кураш қурбоними?
  11. Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (13-кўрсатув)
  12. Исмат Хушев билан юзма юз Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлдими?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

10 комментариев

  1. Бахтиёр:
    07/02/2017 в 00:58-

    Исмат ака, аввал узингиз СНБнинг агенти эдингиз, куллаб кувватлар эдингиз. Энди нима булди, агентликдан кутулдингизми дейман. Бу ташкилот бор экан бизнинг давлатимиз тинч, бизни давлатимизни кура олмайдиган сиз ва сиз каби террорчилар хам бизнинг юртга кадам куйишига сиз айтмокчи духи етмайди. Шунинг учун шукр, тинчлигимизга куз тегмасин. Канадага борволиб, эшитган билганларизни бу ерда дастурхон килманг, кулингиздан келса, келиб куришингиз мумкин, гапларингиз ноурин ва сафсатадан бошка нарса эмас!

    «Дунё ўзбеклари»дан:

    Ҳали борамиз ҳам, Сиз билан кўришиб, дийдорлашамиз ҳам. Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Лекин аввал бу ердан туриб қиладиган баъзи бир ишларимиз бор. МХХ идораси ҳеч кимга катта холаси томонидан абадий мерос қилиб берилмаган. Тўғри сўз ва ҳалол одамларни четга ҳайдаб, қўрқоқ ва хоинларни олиб қоладиган. Сиз кимлигингизни Исмат Хушевни «террорчи» деган сатрингиз билан исботлаб қўйдингиз. МХХ дай қудратли ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган нуфузли бир идора учун бировнинг номидан бу сўзларни ёзиш уят эмасми? Демак, кемангиз ростдан ҳам чўкаябди…

    Ответить
    • adiz:
      12/02/2017 в 02:09-

      Tamom mxx ni butkul tarqatib yuborishlik zarur yangi hufyona idora tashkil qilishimiz zarur malumot tuplasin u idora kontrabanda terrorchili karrupsiya haqida lekin uzini kuz kuz qilib mxx ushladi deb nomini ulug qilishlik tashkiloti emas barcha ashyoviy dalillar detallarni tuplab tezkor militsiya yoki prakuraturaga malumot beradigon oddiy tashkilot qilishlik zarur bizni chmu uzbeklar tushunmaydi hufya idora nima ish qilishligini . huddi sobiq kgb singari tashkilot tuzishlik zarur. Vaysayveradi mhh uzbekistonni qutqaradi deb ular uz manfatini birinchi uringa quyadi nafs qullari 90 foiz hodimi albatta tinchlik quyga uhshagan halq bulsa muloyim ularni oshigi olcha chuntagi pora bn qappayadi. Yuqotish kerak yangi yashirin boshqarmalari qayerdaligini hech kim bilmedigon idora tashkil qilishlik zarur Huddi amerikani singari oliy sud joriy etishlik zarur ana Trampni musulmonlar haqidagi farmonini bekor qildi Amerika sudi.

      Ответить
  2. Замира:
    05/02/2017 в 10:17-

    МХХ ҳақида менинг хаёлларимни тамомила остин устун қилиб юбордингиз, Исмат ака…

    Ответить
  3. Ахмад ҳожи Хоразмий:
    05/02/2017 в 08:05-

    Хоразм «Олтин мерос» жамғармасида Комил Нуржон исмли нусха ишлар эди. У ичиб олганида «Мен СНБнинг майориман» дейишни яхши кўрарди.
    Лекин унинг СНБ формасида юрганини, ёки СНБ ҳужжатини ҳеч ким кўрмаган. Шу боис уни СНБнинг агенти дейишарди.
    Лекин тан олиш керакки, унинг обрўси СНБ майори тугул полковнигиникидан ҳам баланд эди.
    1992 йилда «Хорезмская правда» газетасида «А.Темур туркийлар фахри эмас, кушандаси» номли мақола чоп қилганди. Бунинг учун вилоят ҳокимига хайфсан беришди, редакторни эса ишдан ҳайдашди. К.Нуржонга эса бало ҳам урмади.
    Одамлар унга «Сизни энди қамашади» дейишса «мен қамаладиган бўлсам СНБ йўқолади» дер экан.

    Ответить
  4. Saidjahon Zaynabitdinov:
    05/02/2017 в 06:32-

    Исмат ака, давлатимиз учун МХХ хаёти керак ташкилот. Лекин тасодифий ходимлар купайиб кетди. Тозалаш керак. Аввало коррупцияга карши кураш булимидан бошлаш керак. Бошка жойларда канака, билмадим, лекин Андижонда МХХ олди бозорга айланиб колди, Баходиржон деган «бозорком» иш килиб ётибди.

    Ответить
    • adiz:
      12/02/2017 в 01:46-

      Kerakli tashkilot edi buni hamma bilib buldi hufya idorami hufyona ish qilsin gaigayam nalokgayam milisiyaga ham prakuratura hodimlariga ham guvohnomasini kursatib vakolatidan foydalanib bu tashkilotni sochib tashlab boshidan saralab boshqa nom ostida razvedka yani malumot yiguvchi hufya idora barpo qilishlik zarur savdogarni ham prakrorni ham milisiyani ham hammani ishini uziniki qilib olmasdan burnini suqib .

      Ответить
  5. гостъ:
    05/02/2017 в 00:04-

    Хурматли Исмат ака! Макола учун рахмат керакли одамлар хулоса чикаради деган умиддаман. Сог булинг!

    Ответить
  6. Maqsud Mahmudov:
    04/02/2017 в 18:38-

    Ha shunday men 2015 yili prizedentga xat yozganimda yozuvchu degan tamg’ani bosib rosa kaltaklashgan edi.

    Ответить
  7. Zohidjon Yegitaliyev:
    04/02/2017 в 18:38-

    Жуда аянчли хол…Бунга албатта чек куйиш керак!

    Ответить
  8. Tangrim dini-Turkiylar dini:
    04/02/2017 в 15:19-

    Ismat aka,
    Siz katta ilmiy ish qilibsiz bu yerda. Bunaqa maqolani uncha muncha ilmiy xodimlar ham yoza olmaydi. Siz davlat qurilish akademiyasi bilan bemalol bahslasha olishingiz mumkin. Sizdaqa yurtdoshim borligidan g’ururlanaman.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.