"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ёдгор Турлибеков: Қарши милициясидаги воқеалардан бир шингил…

Бош мақола | 03/03/2017 12:51-     10998 марта ўқилди

Эсимда 15 суткага навбатдаги қамалганимдан сўнг уч кун ўтмай негадир ярим кечада мени қўйиб юборишди.
Кечаси соат иккиларда уйимга пиёда кета бошладим, аммо бу серқатнов кўча ирмоқларида киракаш “Дамас” лардан бугун негадир биронтаси ҳам кўринмасди.
Ахир улар январ ва февралнинг изғирин совуқ кечаларидан то тонггача қаторлашиб туришар, «бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур» деганларидек, бу полковник Сафар Сармоновнинг қулоғимга кўп чалиб кўрган янги нағмаларидан бўлмасин, у мени бекорга қўйиб юбормайди демасимдан, кўчамни касофат бир қора мушук кесиб ўтабошлади…
Айтдим-ку, ўша «қора мушук» деганим йўлимда ароққа тўйиб олган, устида қопқора қиммат мўйнадан тикилган шубаси бор бир фоҳиша бўлиб чиқди.
У келиб менга ёпишиб олди. Сўнг қўлимдан ўзи яшайдиган дом подъезди томон бор кучи билан торта бошлади. Мен ундан  жирканиб, ўзимдан нари итариб ташлаганимда, у қор устига  йиқилиб тушди. Сўнг турмай ўтирган еридан бор товуши билан «Помогите, меня убивают!!» деб тўсатдан қичқира бошлади. Унинг ароқ ҳиди анқиб турган оғзидан менга аталган русча сўкишлар қаторлашиб кетди…
Атроф тўла дом деразаларида чироқлар кўринди, икки милиционер бирдан қайси гўрдан чиқди билмай қолдим. Улар хар қанча қилсам-да йўлимга юргизмай, мени яна милиция бўлимига пиёда ҳайдаб кетишди. Менга «Тегажоқлик» қилган хонимни эса шаҳар милиция бошлиғининг оппоқ Нексиясида олиб кетишди…
Мени милиция ховлисига келтиришганларида, у аёлни кўрсам у ўлгудай маст, тинимсиз кулар, ярим кечада милиция ҳовлисини бошига кўтариб, уни бошлиқнинг кабинетидан энди олиб чиқишгани кўриниб турар эди, у йўлида учраган милисаларни қучоқлаб ўпмоқчи бўлар, терговчилар ўтирадиган  хонага ортимдан киргизиб уни бироз нарироқдаги ўриндиққа ўтирғизишди.
У нималарни закуска қилган билмадим унинг оғзидан чиққан сассиқ чеснокми, чимчининг ҳиди бир зумда хонани саситиб юборди, бир вақт мен танимаган кейин билсам шу ерда ишлаётган терговчиларнинг янги рахбари бир капитан экан, у кирганданоқ мени кўрмай, ўлинглар-е! шунча ичмасанглар нима закуска қилдинглар ўзи, деразани очинглар, деб ўшқириб мени кўргач, совуқ кўришган бўлиб, ўз хонасига кириб кетди.
У кирган эшик рўпарасидаги хона эшиги менга яқин, у ерга Гўзал опа деб аташаётган аёлни суяб киритиб икки лейтенант мен тўғримда нималарнидир унга ёздирмоқчи бўлар ва хар бир сўзни ёзганда тўхтаб нималарнидир валдираб яна хохолаб куларди. ундан тоқати тоқ бир лейтенант сўкинди у хонасидан чиқиб капитан хонасига кириб кетди.
Аёл яна русча сўкиниб хонадан чиқабошлади, уни иккинчи лейтенант қаёққа деб қўлидан ичкари тортганида у силкиниб, не трогай мне! «Я сейчас вашему начальнику зайду» деб шанғиллаганини эшитган капитан хонасидан чиқиб, улар уччовлашиб аёлни судраб қайтиб ичкарига киргизишиб кетишди.
Аммо аёлнинг товуши бир зум тўхтади ишлаётган ходимлар уни эшитмоқчи бўлиб бир зум ёзаётган компютерларини шиқирлаштирмай тўхтаб қолишди.
Гўзалнинг: Вее-ййй! Сен кимсан, бўлсанг бир дурак капитансанда дейиши билан, унинг товуши яна йўқолди уни бўғишдими, худди унинг овози бошига пақир кийган одамнинг овозидай ғўлдираб чиқабошлади.
Капитан яна сўкиниб: «Хозир сени одиночка камерага тиқиб ташлайман, гарантия бераман у ердан беш йил олмай чиқиб кўргинчи!!эшитдингми?» деб ўшқирганда Гўзалхон пича ўзига келдими, ёзишни бошлаганга ўхшаб, паст овозда йиғлаган ҳам бўлди. Бироздан сўнг ҳа ёзар экансанку деб, аста эшик очиб капитан чиқиб девордаги соатга қаради сўнг Гўзалхоннинг қилмишларидан хуноблигини ҳайдамоқчи бўлдими: Ёдгор ака сиз тўғрингизда интернетда кўп ўқиганман, мен ўзим яқинда  келганман бу ердан ҳа демай истеъфога чиқишим керак бўлади.
Ўлай агар, сиз мени ўзингизга ишга олсангиз сиз билан ишламоқчиман, қаранг битта сизни деб бугун қанча одамлар, техникалар овора, уйига кетолмай яқинда тонг отса, бу ўтирганларнинг яна ишлари бошланади, началникка хеч ким ёқмайди.  На бир тўйиб ухлайолмасанг, эрталаб келганингдан яна ўша кабинет, ғиди-бидилар, жонларимга тегиб кетди, худо ҳоласа мен яқинда қутиларману, манави ўтирганларга қийин, улар ёш ҳали деди.
Майли бизга ишга киринг, фақат бизларда маош берилмайди, сиз бунга чидайоласизмикан десам, у ажабланиб бундай бўлмаслиги керакку, ҳаа тушундим бу хазилингизни деб бош чайқади ва буниси қизиқ эканку деб ҳам, қўйди у.
У совқотгандай кафтларини бир-бирига қаттиқ ишқалаб, бироз юзини босиб, сўнгра чуқур хўрсинди ва хали деразани ёпмадингларми, хона совуб кетибдику, деб уни ёпишга киришган ҳам эди, аёлнинг хонасидан “гўзал”нинг инжинқликларидан норози бўлиб яна чиққан лейтенант: ўзингиз киринг бошлиқ, икковмизнинг яна гапимизни қилмай бошлади деди у.
Яна у хеч кимни менсимайди, тайёр ёзиб берганларимизни кўчиролмайди, деганда капитан менга имлаб Ёдгор ака шу ердалар дегандай имлаганини мен кўрмаганга олдим, демак аёлнинг мен тўғримда ҳамма ёзганлари милициянинг тўқиб чиқарганлари эканда дегим келсада, индамаганимни сездими, капитанга ноқулай бўлди шекилли, мендан узир сўрагандай бир зум тўхтаб,  менга қарадида капитан ўша хонага яна кириб кетди.
Бошқа ўтирганлар ҳам менга қилинаётган туҳматларини тан олгандай: бошлиғимиз тўғрисини айтдилар ака, улар қизиқ ва хеч кимдан қўрқмайдилар ҳам, бирнеча медаллари ҳам бор ходим, бизларга ҳам буйруқни олиш осон, аммо уни бажариш қийин, деганда бошқалар ҳам уни тасдиқлагандай бош иймаб қўйишди.
Ҳамма “Гўзал” деб чақиргани учун мен унинг исми ёки лақаби шундайми сўрамадим, бу гўзалга манави ёруғда кўрганимда, унга ҳудо чиндан ҳам айтгулик гўзаллик берган эканку, унинг шаллақилиги ва русча эркак бўлиб сўкишлари мени ҳайратга солди ва гала эркакнинг ичида, яна бу ерда бемалол сигаретни пўриллатиб ўтиришига қараб бу кимнинг арзандаси экан деб ўйга толдим.
“Алкаш гўзал”ни ҳам ниҳоят алдаб сулдаб, унинг гандираклатиб икки лейтенант қўлтиқлашиб судраб оқ Нексияга тиқиб келишди, 15 минутлар ўтгач, Қарши шахар милиция бошлиғи ўринбосари полковник Ғофур Йўлдошев кириб мен билан саломлашгач, мени у аёл чиқиб кетган хонага чақирди.
У қўлидаги бир бет ёзилган даво аризасини диққат билан ўқиб чиқиб бошини чайқади, ёмон иш бўлибдику Ёдгор ака, сизга шу ёшда шўхлик ярашмайдида акагинам, майли кетаверинг, эртага гаплашамиз деб, тиржайди.
Мен бироз ўйланиб ғазабланиб кетдим: Билиб қўй, бу гал ўзим кетмайман, бу ўйинларингни йиғиштир менга, мени аввалларидек сенинг ўзинг Жигулингда уйимга элтиб қўясан, бўлмаса кимлигингни айтаман сенинг бидингми сен Ғофир эмас “Кофир”сан биласанми, деб овозимни кўтарганимда ҳамишангидай у менга тиржайиб турар, терговчиларнинг буни эшитиб баралла кулишлари эшитилди. «Мен уч кун изоляторингда маза қилиб ухлаб дам олганман, ҳоҳламасанг шу ерда тонг отгунча ўтираман, дедим ва у соатига қараб анча вақт бўлибдику деб ўрнидан тургач, майли ҳурматингиз бор акам кетдик» деб елкамдан қоқди.
Бироз мизғиб олиш керак деб мени у уйимга элтиб, хотиним уйғониб дарвозамни очгунча кутиб турди у ва: “Янга, мана катта акамизни саломат қўлингизга топширдим”, деб машинасига ўтириб жўнаб қолди у.
Ўша қамалишимда биринчи куни шахар милиция бўлимининг навбатчиси дарвозани келиб очгунча ва мени  келтирган милиционер машинасини четга олиб қўяман деганда, уларнинг кўзини шамғалат қилиб ёнимдаги диктофонимни дарвоза олдидаги лотокчанинг ёриғига тиқиб улгурган эдим. Уч кундан сўнг уйимга кетаётганимда диктофонни яхши яширган эканман, хеч ким олмабди уни олиб хурсанд бўлиб кетдим, чунки унда  олдимдан чиққан “алкаш гўзал”нинг менга таклифлари ва унинг мени сўкишларини ёзиб олган эдим.
Уйга кириб очлигимга қарамай, диктофонимдаги мени Каримовни сўкди деб, мудом Ульянов район милиция бошлиғи ва пенсияга чиқиб, Қарши буюм бозорига директор Виктор Ашуров билан айтишганимда, у мени президентни сўкди, деб милиция чақириб мени 15 суткага қаматтирган эди.  Ўша кунги воқеалар ва “алкаш гўзал”нинг мени сўкканларини офисимдаги уй магнитофонига кўчирилган бу ёзувлар ҳали мени туҳматлардан асраши керак эди.
Уйимга келган куннинг эртасига Нишон туманидаги ўринбосарим беш ярим йил қамалиб чиққан Жўра Муродовни ҳам кечгача туман маркази милицияси ушлаб турган ва у ҳам қоронғуда уйига кетаётганида худди мендай бир фоҳиша унга ёпишиб олган. У бу балодан қочганда уни яна милицияга тутиб орқага қайтариб келтиришган, фоҳиша аёл мени зўрламоқчи бўлди деган ёзма милицияга мурожаат қилибди.
Халқнинг орасида ҳам ўз ҳимояси учун диктофон олиб юрадиганлар ҳам кўпая борди, барибир Ўзбекистон органларнинг, жумладан ҳатто МХХ идоралари ҳам уларнинг жон куйдириб ишламасликлари ва уларнинг ҳам ана шундай “гўзал”лар билан маишатлари ҳам, бундай уларнинг “муҳим” ишлари учун ҳам, хақ тўланиб кетаверар эди.
Уларнинг орасидаги бундай “Гўзал”ларининг органлар айтганларини бажариб пул топаётган бузуқ аёллар ичидан милиция, прокуратура ва МХХ идораларида ҳам ёш аёлларни танлаб олиниши ўша 2006 йиллардаёқ одат тусига кираётган эди.
Бундай жонли “қурол” билан, айниқса хуқуқ фаоллари, журналист ва ҳоҳлаган бадавлат йирик пулдорларни чув тушириб туҳмат қилиб пора ундирадиган ва улар бунга кўнмаган тақдирда уларни қамашда погонли хуқуқ тартибот органларининг кўпида фоҳишалар имзоси билан шундай маразликларнинг осонгина битишдаги «Тузоқ» вазифасини ўтайдиган воситаларидан бири эди холос.
Ёдгор Турлибеков,
(80 яшар Ўзбекистон Инсон хуқуқлари Жамиятининг Фаҳрийси ва  мустақил журналист )
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.