Рахматли отамнинг оталари яъни менинг бувам 55-60 йилларда колхоз раиси булган эканлар. Худойим уз рахматига олган булсин бувамни.
Уша пайтларда дойим айтар эканларки утники утга сувники сувга. Эл кунглидаги рахбар булишнинг сири халол билан харомни фарклай билишда дер эканлар. Элни какшатиб йиккан бойлигинг сенга сен бу дунени тарк этиб кетганингда хам сенга лаънат айтиб тураверади. Хар икки дунени уйлайдиган рахбар бул рахбар булиб колсанг дер эканлар.
Хурматли Мамаекуб ака неча йилдан бери елгиз узингиз Лангарим деб куюб енасиз.
Хафа булманг шу 25 йил ичида факат сизнинг Лангарингиз эмас балки бутун Узбекистон вайрон булди. Бугун юртимизда худди бомба тушгандек вайрон булган иморатлар куп жуда. Колхозлар тугатилиши сабаб кишлок жойлардаги клублар яъни маданият саройлари, хаммомлар, болалар богчалари, халк банки шахобчалари, дала шийпонлари, чорва бинолари, угит саклайдиган омборлар уша пайтда амалда утирганлар томондан таг туги билан йук килиниб ер майдонигача сотиб йук килиб юборилди.
Хозир куп кишлокларда маданият саройлари йук. Хеч ким сурамайди. Шу вайронани хам узимизнинг бир хаводан нафас олаетган бизнинг харомдан куркмайдиган кишлокдош инсонларимиз килди. Халк эса хали хам армон, афсус билан гапиради эсиз шундай иморатларни йук килиб юборишдия деб.
Кизик энди шундай иморатлар яна курилармикан. Хаммаси хам майликуя кишлок ахлига хеч булмаса маданият саройи курилармикан?
Ассалому алайкум Ҳурматли Холидахон!
Ушбу мақолада ёзган гапларингизнинг барчаси тўғри ва ҳаққонийдир.
Мен Лангар ва унинг ҳалқи тақдири тўғрисида хеч қачон бефарқ бўлмаганман.
Тақдир тақозоси билан 1983 йилда Самарқанд шаҳрига ишга ва ўқишга кетганимдан кейин ҳам бирон бир кун Лангардан кўнглимни узганим эмас.
Самарқандмармар ташкилотининг ҳам Лангарда 60 киши ишлайдиган карьери бор эди. Айниқса Самарқандмармарнинг 1980 йиллардаги Бош директори Собир ака Юсупов илгари Лангарда директор бўлиб ишлаган эдилар. Шунинг учун у киши ҳар доим лангар ҳақида сўраб турар ва қўлидан келганича ўз ёрдамини аямас эдилар.
Инсон нафақат ўзи туғулиб ўсган қишлоқни балким яхлит Она Ватанни жон дилидан севиб ардоқлаш лозим, унинг ҳар бир қарич ерини азиз билиб душманлардан химоя қилиш лозим ва шарт.
Холидахон, сиз каби тўғри тушуниб фикр қиладиган инсонлар кўпроқ бўлса эди ана шу вайрон бўлган жойлар сақланиб қолар эди.
Чорак асримизда содир бўлган ва бугунги кунларда ҳам давом этиб келаётган бузғунчилик ва диверсия амаллари бевосита хокимият ва куч ишлатар тизимларнинг кўплаб нопок ходимлари ва рахбарлари томонидан казо-казо раҳнамолари кўрсатмалари асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Бу қўпорувчилик ишлари бугунги кунда сир бўлмай қолди.
Сизнинг саволларингизга битта шарҳ орқали тўлиқ жавоб бериб бўлмайди.
Худо насиб этса, душманлар топиб олишмаса мени бугунг кечда маола орқали жавоб бериш ниятим бор.
Бундан ташқари бугун Иноятов Рустам Росулович номига энг охирги мурожаатимни ёзганимга роппа роса бир йил бўлди.
ТЎЛИҚ БИР ЙИЛ ЎЛИК СУКУНАТ,
ҲАҚ САВОЛГА ЖАВОБ КЕЛМАЙДИ!
ТИРИКЛАР КУТГАНИ МАЙЛИ БИР САРИ,
ЎЛИКЛАР КУТМОҚДА ТИК ТУРИБ БАРИ!
ЎҒРИ МУТТАҲАМГА ШЕРИК БЎЛГУНЧА,
КЕТСАЛАР ЯХШИЙДИ «ОТА»ДАН НАРИ!

Salom Xolidaxon siz, oqko’ngil jasoratli ekansiz.
Jurnalistlik mahorati bor sizda.