Сўнги йилларда МХХ ходимларига жуда катта ваколатлар берилгач, улар аралашмаган соҳа қолмади. Ҳатто, кўчада нос, сигарет яна алланимабалолар сотиб ўтирадиган кампир ҳам ҳам: – жияним СНБ, чочиб ташайди., деб пишқиради.
Бир пайтлар Юқори Чирчиқ туман, Бордонкўл ҚФЙда яшовчи Н.Валихоновнинг “Дунё ўзбеклари” интернет газетасида чоп этилган очиқ мурожаатини ўқиб ҳайрон қолгандик. Унга кўра, шу туман МХХ бўлими бошлиғининг “қулоғи” деб ном қозонган Раҳима Иброҳимова деган аёл 09.03.2014 йилда Холпошшо, Ҳанифа деган шериклари Нодир Валихоновнинг уйини тошбўрон қилиб унинг қизи Мафтунани аёвсиз калтаклаганлар. Мафтуна ҳушдан кетгач., дарвоза қулфини бузиб уй эшикларини тепиб очиб: – Нодир эркак бўлсанг чиқ.,СНБдаги одамимизни чақирсак, қўлингга кишан солади, бола – чақанг билан йўқ қилиб юборамиз., деб дағдаға қилиб., Н.Валихоновнинг 12 яшар ўғли Шоҳжаҳон, 13 ёшли жияни Илҳомжонларни тошбўрон қилиб кўчага ҳайдаб юборганлар. Раҳиманинг номини эшитган поликлиника врачи Қумри Жумабоева оғир аҳволдаги Мафтунага тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортган, участка нозири Зиёдулла Сувонов ҳам бирор чора кўрмасдан қочиб кетган.
Гулистонлик Ғолиб Насриддиновнинг “Дунё ўзбеклари” нашрида эълон қилинган очиқ мурожаатига кўра вилоят ИИБ ва МХХБ билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилиб келаётган Гулистон шаҳрида яшовчи Жуманисо Қурбоновадан тадбиркорлар зир титрайди. Чунки, “Қулоқ момо” лақаби билан машҳур ёши олтмишдан ошган бу аёлга ҳар қандай одамни “диний экстремист” деб қаматиб юбориш писта чақишдай гап экан. Туҳматга учраган шўрликга на прокурор, на судья қулоқ солмайди, қулоқ момо ҳамиша ғолиб. Чунки, қулоқ момо ўз вазифасини бажарди, бир инсонни қамоққа жўнатиб, меҳнат колонияларида текин ишлайдиган қул билан таъминлаш тадбирини амалга оширди.
Тарихий кинолардан бизга таниш чор Россия охранкаси, собиқ СССР давридаги 37 йилларни эслатувчи қулоқчилик Ислом Каримов даврида махсус касб, тирикчилик воситасига айланди. Барча касблар қатори маҳаллий жосусликнинг ҳам ҳаммаям эплайвермайдиган ўзига нозик томонлари бор. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаги бу соҳага пулга ўч, ўта сурбет бўлсада, ҳусни жамоли ўзига яраша енгил табиат аёллар айниқса қўл келади. Асосан тажрибали ходимларнинг аниқ дастури асосида иш кўрувчи қулоқлардан катта билим талаб этилмайди. Муҳими бу иш жараёнида пишиб борувчи қулоқнисолар топшириқни бажариш асносида хўжайинларига моддий фойда келтириб турса бас.
Ана шундай мақомга эришган ангренлик Покиза Анаркулова дастлаб муҳтожларга қарз бериб оғирини енгил қилиб сохта обрў қозонган бўлса, сўнгра фоизларни сунъий ошириб мижозларини хонавайрон қилиб янада машҳур бўлди.
Ангрендаги назорат органлари фоизга пул бериш ноқонуний эканлигини билсаларда ҳар доим Покизани қўллаб келаётганлигининг ўзи алоҳида жумбоқ. Ўз касбининг устасига айланган бу аёл товламачилик борасида шундай ақл бовар қилмас усулларни ўйлаб топганки, бунга орган ходимлари ҳам қойил қоладилар.
Покиза Анаркулова Ангрен Санитария эпидомология станцияси бошлиғи ўринбосари Зафар Боборахимов билан яқин алоқада бўлиб юрган. Улар дам олиб ўтирганларида одам савдоси ҳақида фильмни томоша қилаётиб Зафар: – жуда даромадли иш эканку, шу иш билан ҳам шуғулланайлик., деган мазмунда ҳазил қилганида Покиза телефонига ёзиб олган экан. Покиза ушбу ёзув орқали Зафар Каримжоновични қўрқитиб 8000 доллор талаб қилган, Зафар ялиниб ёлбориб қўрққанидан 4000 доллор бериб аранг қутилган.
Уддабурон Покиза нафақат тириклар, ҳатто марҳумларга ҳам туҳмат қилишнинг янги усулларини кашф этган. Янги Жигаристон посёлкаси, Маърифат кўчаси 184- уйда яшовчи Алиқулов Ахмадалининг ўғли вафот этганидан сўнг, Покиза: – ўғлингиз мендан 14 800 АҚШ доллор қарз олганди., бунга мана бу Камол мулла гувоҳ., деб марҳум номидан ёзилган қалбаки тилхатни кўрсатади. Марҳумнинг ота – онаси: – бу ўғлимизнинг дасхати эмас, майли экспертизага берайлик, агар тилхатни ўғлимиз ёзган бўлса тўлаймиз., дейишгач, Камол мулла деган сохта гувоҳ қочиб кетиб Покизани доғда қолдирада, ҳануз марҳум ҳисобидан пул ундириш илинжидан воз кечгани эмас…
Покизанинг расман эри йўқ. Фарзанди бўлмагани учун турли ноқонуний йўллар билан номига бола асраб олган. Асранди бола тарбияси билан шуғуланишга мутлақа вақти йўқ бу хонимнинг суратини бизга тақдим этган собиқ ИИВ ходимининг сўзларига кўра бу нозик таъб хоним айни пайтда Ҳошиммат Назмиддинов деган шахс билан бирга эру – хотиндек яшайди. Покиза ана шу норасмий умр йўлдоши яйёв юрмасин деб, бир бечорани қон – қақшатиш эвазига арзон машина ҳам олиб берган экан. Яъни, 2016 йили Ҳ.Назомиддинов Олмалиқ шаҳрида яшовчи Абдушоиз Бўрибоевнинг машинасини келгусида сотиб олиш шарти билан олиб, 6 ой давомида ўзаро келишилган суммани бўлиб – бўлиб тўлаю келган. Шундан сўнг, Покизанинг доно маслаҳати билан А.Бўрибоев номидан: ўзаро келишилганҳамма пулни тўлиқ олдим., деган қалбаки тилхат тайёрлаб суд орқали автомашинани ўзиники қилиб олган. Мазкур ишни кўрган судья тилхат сохталигини билсада, Покизанинг амри билан ишни Ҳ.Назмиддинов фойдасига ҳал қилган. А.Бўрибоев: – тилхат қалбаки., деб дод солса ҳам у шўрликга ҳеч ким қулоқ солмайди, чунки одил суднинг қарори бор!
Покиза гўё детектив сериал қаҳрамонларга ўхшайди. Ангрен шаҳридан квартира сотиб олиб ишлаётган фарғоналик нонвой ишларини юритиш учун ундан 2000 АҚШ доллари қарз олгач, Покиза содда нонвойнинг тилхатдаги – 2000 АҚШ доллор рақамини 20 000 АҚШ долари., деб ўзгартириб шўрликнинг квартирасини тортиб олгач, арз қилиш бефойдалигини англаган бечора нонвой Покизадан дод., деб Фарғонага жуфтакни ростлашдан ўзга иложи қолмаган…
Қалбаки тилхатлар шов – шув бўлиб, ортиқча муаммо туғдира бошлагач, Покизахон иш услубини бироз таҳрир этиб бошқача иш юрита бошлаган. Ангрен шаҳрида яшовчи, Комил Пардаев 2016 йилда 2000 АҚШ долорини ойига 20 фоизга олганидан сўнг, Покиза ундан 7000 АҚШ доллор беришни талаб қилган. К.Пардаев норози бўлиб МХХ раисига шикоят ёзаман деганидан сўнг, тилхатни 27 000 000 сўмга қайта ёздирган ва гаров сифатида уйининг ҳужжатларини олиб қўйган. Т.Анарбеков деган фуқорога ҳам ойига 20 фоиздан 100 АҚШ доллор қарз бериб, Т.Анорбековни қўрқитиб мажбурлаб: – мен Баҳром исмли шахсдан 1750 АҚШ доллор қарздорман., деган мазмундаги тилхат ёздириб олган. Тилхатда номи қайд этилган Баҳром эса Покизанинг шериги…
Покизадан 2000 доллор олган Абдувахобнинг (тел: 3-668-71-78) қарзи биров эшитса ишонмайдиган фоиз туғиб 17.000 АҚШ долларга айлангани овоза бўлгач, Абдувахобнинг пойтахтда катта мансабдор танишлари борлигидан ташвишга тушган Покиза унинг уйига бориб – мен Покизадан қутулганман., дейсан деган.
Покизадан қарз олиб боши балога қолганлар рўйхати жуда узун. Ангрен шаҳар Семурғ кўчаси 410-уйда яшовчи Боборахимов Хабибулло 1000 АҚШ доллари олиб 20% 8 ойда хар ойига 200 доллардан 2600 доллар, Ҳаёт Ғойипов 300 долларни 450, квартирасини гаровга қўйган Насиба Шаханова 1000 долларни, бир ойда 1200 қилиб қайтарган. АРУ (Ангрен кон бошқармаси) ходими Рустам Менглиев 500 АҚШ доллари олиб ойига 20 фоиздан, яна бир АРУ ходими Масалиев Нурмухаммад Қушнат ўғли ойига 20 фоиздан 400 доллор олиб ҳар ой 1 200 000 сўм тулаб аранг қутулганлар.
1000 АҚШ долари олган АРУ ходими Бахтиёр Эшбоевнинг пластик карточкасидан Покиза ҳар ойда 1 800 000 сўмдан ечиб олади. Отасини даволатиш учун 200 АҚШ долари қарз олган АРУ ходими Ичраҳлидов Мехзуннинг пластик карточкаси ҳам Покизанинг қўлида.
Покизанинг ғаройиб ишларини ўрганиш чоғида унинг нафс йўлида ҳар қандай паст ишдан қайтмайдиган ёвуза аёлга айланганлиги ҳақида кўп ҳангомалар эшитдик. Ҳатто, у ўзига таниш бўлган Фаррух Манатов машинасининг тех.паспортини ўғирлаб олиб, сўнгра 100 АҚШ доллар “суюнчи” эвазига қайтарган.
Маълумки, Ўзбекистон банкларидан доллор олиш имкони йўқ. Агар, оддий фуқоро доллор сотса жавобгарликга тортилади. Инсонларнинг оғир аҳволга тушганидан фойдаланиб бойлик орттираётган бу судхўрхонимга: – бу доллорларни қаердан олаяпсиз., деб сўрайдиган мард йўқ Ангренда?! Сўраганларнинг эса ҳолига маймун йиғлайди. Шундай савол қўйган ўзига яраша обрўга эга бўлган олмалиқлик Абдулла Бўрибоев Покизанинг ғазабига учраб 42 кун ИВС – вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўтириб тавбасига таяниб чиқди. Шу боис, Покизанинг орқаси баққуват, унга бало ҳам урмайди., дейдилар…
Ангрен шаҳар Маориф бўлимининг ходимаси Гулбара дастлаб Покиза билан яқин алоқада бўлиб олди – берди қилиб юрган. Лекин, улар ўртасида бола асраб олиш бўйича келишмовчилик пайдо бўлгач, бу аёлни СНБга “постава” қилиб қаматиб юборгач Покизанинг довруғига яна довруқ қўшилди.
Кўпчилик содда ҳамшаҳарлари Покизахоннинг шаънини ерга уриб уни ИИВ жосуси дейишган пайтлар ҳам бўлган. Ойига 20 фоиз эвазига 300 АҚШ доллари қарз олган ИИБ ходими Зокиров Рустамнинг ҳам тилхатини ўзгартириб ундан 3000 АҚШ доллари талаб қилгач, Покиза зўравонлик қилиб ИИБ ходимини ҳам қаматиб юборгач, ИИБ терговчиси Эшмуров Искандар: – ишни сенинг фойданга ҳал қиламан деб 700 АҚШ доллар пора талаб қилди., деб ариза ёзиб терговчига нисбатан жиноий иш қўзғатгач., унинг ортида ИИВдан ҳам қудратлироқ идора қўллаб турганлиги аён бўлди.
Ангренлик Бахром Ёқубов Покиза билан опа – ука даражасида яқин бўлиб кетишгач, Баҳром ундан 3200 доллор қарз олган. Орадан кўп зтмай Покиза зўравон ҳамтавоқлари билан таъзийқ ўтказиб, қамоқда чиритаман деб қўрқитиб Баҳромдан 12 950 АҚШ доллар қарз олдим., деган ғайри ихтиёрий тилхат ёздириб олган. Покиза ана шу сохта тилхатдаги пулни ундириш учун 28 ёшли навқирон йигитни фирибгарлик ва мансабдор шахсга пора бериш жинояти билан қаматиб юбориш орқали ўз қудратини намойиш этди.
Ушбу жиноят иши бўйича айблов мантиғидан туҳмат аниқиб турипти. Яъни, сохта жабрланувчи Покиза Анаркулованинг: – Баҳром мендан тушлик учун 50 000 сўм олди., деган аризаси тергов органи учун Б.Ёқубовни – мансабдор шахсга пора бериш жинояти содир этган., деб айблаш учун асос бўлган. Шу ўринда, муттасил судхўрлик, товламачилик билан шуғулланувчи Покиза мансабдор шахсми., деган мантиқий савол туғилади. Айбловни тасдиқлаган прокурор, ҳукмни имзолаган судья Покизани мансабдор сифатида эътироф этиш орқали, МХХнинг қулоқлари мансабдор шахс эканлигини эътироф этмаяптиларми?! Ана шу мавҳум иш бўйича Б.Ёқубов ЖИБ Ангрен шаҳар суднинг ҳукми билан ЖПКнинг 245-моддасига хилоф тарзда, ЖКнинг 28-211, 168-моддаси, 2-қисми “б,в” бандлари билан уч йилу бир ой озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг МХХ раҳбарияти билан учрашуви чоғида: – “Кечирасизлар-ку, лекин охирги пайтларда МХХ ходимлари ўз гувоҳномаларини кўчадаги пистафурушларга ҳам кўрсата бошлашди. Мен ҳали кичик ва ўрта тадбиркорликка қилинаётган дўқ-пўписалар, қўрқитилаётган тадбиркорлар ҳақида гапирмаяпман, шундай ишлар натижасида тадбиркорлар СНБни (русчада Служба Национальной Безопасности) Служба Наезда на Богачей (Бойларга ҳужум хизмати) деб атай бошлашган..,” деган ҳаяжонли, танқидий сўзларини интернет тармоқларида ўқиб кўпчилик хурсанд бўлгани тайин.
Мамлакат Президенти расман мансабдор бўлган МХХ ходимларини сал танқид остига олганлар холос. Бу идоранинг оддий туманлардаги норасмий қулоқлари фуқаролар бошига ақл бовар қилмас офатлар ёғдириб турганида, Республика миқёсидаги мансабдор ходимлари нечоғлик қудрат соҳиби эканлигини сал бўлсада ҳис этиш мумкин.
Бугун Покизанинг нопок ишларидан хабардор бўлганлар, ундан ҳазар қилиб, ўзларини четга олади. Билмаган шўрликлар унинг тузоғига тушаверади.
Бутун мамлакатни чирмовуқдай ишғол қилган бу товламачи қулоқ момо, қулоқ бобой, қулоқнисолардан уларни қўллаб турган ҳомийлари қачон воз кечаркин, бу ҳали номаълум…
Rasvogarchilik qilib tuymaydigan ayol ekan astafirullo.