"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Турсуной Содиқова вафоти — шогирдлар изтироби… («Ўтганлар ёди» туркумидан)

Ватандан хабарлар, Дунё, Ўтганлар ёди | 14/01/2017 17:27-     12267 марта ўқилди

НУР кетди
Ozoda Bekmurodova

Турсуной Содиқова деган Нур кетди!

Неча-неча хаста, қоронғу қалбларни нурафшон айлаган, бутун борлиғи билан Одамзотга Эзгулик улашиб яшаган зот, ёқут изларини миллионлаб юракларга муҳрлаб, Ўзининг абадий масканига бориб етди!

Эшитган, англаган Юраклар бир силкиниб, титраб-титраб кетди…

Бу омонат ёлғончида У ЯРАТГАН буюрган вазифасини муносиб бажариб, МАВЛОСИНИНГ ҳузурига ёруғ юз билан етди!

Турсуной Содиқова деган тонгдек мунаввар ном, бахтли-бахтсиз деразалардан, ҳар қандай зулмат пардаларини суриб ташлар эди!

Ўзбек аёлининг тимсоли, Яхшиликнинг қаҳрамони, Замонамиз намунаси, бир умр Сўз сеҳри билан чалажон руҳларни поклаб ўтган, азиз устозим биздан рози бўлинг!

Озода Бекмурод қизи

https://www.facebook.com/ozoda.bekmurodova

Ruzibay Azimiy

Бугун раҳматли Турсуной опа Содиқованинг ўз қўллари билан эсдалик учун берган » Мураббий ким?..» китобини такроран ўқиб чиқдим.

Китобга киритилган ҳар бир кичик эсселари тушкун кайфиятимга кўтаринкилик бағишлади.

Охиратингиз обод бўлсин Турсуной опа.

***

Лафз хусусида

Болага ваъда бердингми, албатта бажар. Энг майда ваъда ҳам ваъда! Масалан, «Эртага кўйлагингнинг дазмолланганини кўраман», «Туфлингнинг мойланганини текшираман», деб айтдингми, ижросини унутма. Ижрони бир марта унутсанг, тамом, тарбиянинг жилови қўлингдан кетади! Бола сенга ишонмай қўяди. Энг ёмони сендан ҳафсаласи пир бўлади! Ахир ўша куни кўйлагини астойдил дазмол қилган эди ёки туфлисини қандай ярақлатиб келганини бир кўрсатмоқчи, сендан рағбат сўзларини эшитмоқчи эди! Ундан ҳам ёмони шуки, «Фалончи домладай инсон ҳам ваъдасида турмасди-ку, мен ҳам гоҳида шундай қилсам нима бўлибди» дейди ва феълида бетайинлик бошланади!


Берган ваъдамизни бажаришга имкон бўлмаса, улардан албатта узр сўраш керак. Боладан узр сўраш орият эмас. Катталар ҳам хато қилиши мумкинлигини ва хато қилган одам узр сўраши кераклигини улар ёшликдан билиб борсинлар. Токи улғайганларида «Мен ота-онаман ёки мураббийман, катталар узр сўрамайдилар», дейдиган худбинларга айланиб қолмасинлар.


(«Мураббий ким?..» китобидан)

Рўзибой

https://www.facebook.com/ruzibay.azimiy

Abduqadir Sattar

Шоира Турсуной Содиқова асли андижонлик.

Кетма-кет фарзанд доғида ёнган онаси унга умид билан «Турсуной» деб исм қўйган. У 1944 йил кузида таваллуд топган. Сўнг Тошкентга кўчиб келишган. Ўрта мактабни ҳам шу ерда тугатган. 1961-1966 йилларда Тошкент Давлат университетида таҳсил олган.
Турсуной Содиқованинг меҳнат фаолияти ўрта мактабларда дарс беришдан бошланган, кейинчалик Андижон Давлат чет тиллар институтида, Республика «Маънавият ва маърифат» марказида фаолият кўрсатади. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига эга.


У шоира сифатида ҳам куйган, ҳам суйган қалб изтиробларини куйга солишни ёқтиради. Яхши шеър оромбахш куйдек кишига ҳузур бағишлайди. Туйғуларни қитиқлаб, орзу-ўйларга, хаёлларга етаклайди.


Маълумки, она мавзуи муҳаббат мавзуи каби боқийдир…давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг


www.malham1uz.blogspot.com

Табиб

https://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Salomat Vafo Xorazmiya

БУЛБУЛНАФАС УСТОЗИМИЗДАН АЙРИЛИБ ҚОЛДИК.

Бугун, 14 январь Ўзбекистон матбуоти шоира Турсуной Содиқова вафоти ҳақида хабар тарқатди.

Яқингинада www.nurzamon.uz сайтида «Ўзбекистон республикаси халқ шоири» унвонини ким олади?» деган мақолада..бошқа устозлар, шоиралар қатори тўғри сўз ва жоннисор шоира Турсуной Содиқова ҳам бу мукофотни олиши лозим. Эл таниган шоира бу унвонни олишга лойиқ деб ёзгандим. Ва унвонга номзодлар кўрсатиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таклифлар билдирган эдим.


Опа, билан кўп бора ҳам суҳбат бўлган эдим. Тарихда ўзининг ёрқин нотиқлик истеъдоди билан инсоният хотирасида қолган Демосфен деган войиз ўтган. Турсуной опа ҳам ўз асарлари ва ўз нотиқлик салоҳияти билан минг — минглаб инсонларга йўл кўрсатган Демосфендан кам бўлмаган тирик фикрли нотиқ эди.


Афсус, энди ул жаннатий устознинг унвонлар, мукофотларга эҳтиёжи йўқ. Ул миллатнинг онаси чин дунё унвонлари сари йўл олди.


Ётган жойларингиз ёруғ бўлсин, нурафшон сиймо устозимиз. Ана шу улуғ аёлнинг хотиралари учун дуода бўлайлик дўстларим.

Image: Tursunoy Sodiqova ayollar borasida — YouTube

Found on Google from youtube.com

IMAGES.GOOGLE.COM

Ёзувчи ва шоира Турсуной Содиқова вафот этди


Ёзувчи ва шоира Турсуной Содиқова вафот этди

Турсуной Содиқова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланганди.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, шоира Турсуной Содиқова 73 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Қозоғистон ўзбек адабиёти” гуруҳи аъзоси Баҳодир Убайдулло ўғли хабар қилди.

“Азизлар, халқимиз бугун яна бир буюк кишисидан айрилди. Шоира, ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ҳожи она Турсуной Содиқова оламдан ўтдилар. Яратган у кишини ўз раҳматига олсин, камчилик-нуқсонларини мағфират қилсин, яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин!”, дейилади хабарда.

‎Маълумот учун, шиора, адиба, воиз Турсуной Содиқова 1944 йили Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб Тошкент шаҳридаги 82-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган. 1966 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1996 – 1978 йилларда Андижон шаҳридаги 15-мактабда, 1978 – 1993 йилларда Андижон Тиллар Педагогика институти ва Андижон Давлат унивеситетида дарс берган.

1991 – 1995 йиллар давомида Андижон вилоят Хотин-қизлар қўмитасида раҳбарлик қилган.

1993 – 2003 йилларда Республика Маънавият ва маърифат марказида бўлим мудираси лавозимида ишлаган.

Шу кунгача Турсуной Содиқованинг “Излай-излай топганим”, “Меҳр қолур”, “Ҳазрати аёл”, “Ўғлим, қизим, сенга айтаман”, “Ризолик излаб”, “Яшаш тилсими”, “Атиргул иси”, “Аёлга қасида”, “Дилдаги дур”, “Бахт қаерда?”, “Қуёшларим, ойларим” каби ўнлаб китоблари чоп этилган.

2009 йилда Хитойда уйғур тилига ўгирилган сайланмаси нашр этилган.

Турсуной Содиқова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

2 қиз ва 1 ўғилнинг онаси, ўнлаб набираларнинг бувиси эди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Турсуной Содиқованинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

Умида Якубова

http://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов: Бойсун сафари…
  2. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  3. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, ОПЧУ Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев вафот этди
  4. Ажойиб инсон Бахтиёр Ҳамроевни хотирлаб…
  5. Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
  6. Аллергик тумов: Мана бахор фасли хам аста – секин кириб келди.
  7. Сиз севган ёзувчилар — Одил Ёқубов: Тилла узук (ҳикоя)
  8. Тошпўлат Раҳматуллаев: Замон ўзгарди. Биз-чи?
  9. «ТОШКЕНТДА ШОВ-ШУВ БЎЛГАН АСАР” МУАЛЛИФИ ҒАФФОР ҲОТАМОВ ОИЛАСИНИНГ КЎРГУЛИКЛАРИ
  10. Леонид Брежневнинг куёви, «пахта иши» иштирокчиларидан бири Юрий Чурбанов вафот этди
  11. Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…
  12. “Салимбой” Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.