Ўазрати Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи
Она ўрнин ато тутмас ўғилга,
Ки мумкиндур ўғил бўлмоқ атосиз.
Масиҳо бирла Марямдин қиёс эт,
Ки имкон йўқтурур бўлмоқ аносиз.
Она таърифини Ўазрати Навоийдан ўтказиб ҳеч ким айта олмас. Ўадисда  уч карра қайта- қайта айтилган “аввало онангга яхшилик қил, сўнгра отангга”нинг маъноси ҳам шу эмасми?имагесбоб
Юз туман нопок эрдин яхшироқ
Пок хотунлар аёғининг изи.
Даҳр аро ёқти саодат машъалин,
Покравлиқдин расулуллоҳ қизи.
Покдомон, гўзал, васлига етиш мушкул бўлган ёр васфи Навоий ғазалларидан ғазалларига кўчади. Аҳволини етказишни саболардан сўрайди. Ўолимни “ зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимга айт” дейди. Гадо нонга қандай муҳтож бўлса, ёрнинг ой юзини кўрмакка шунчалар муҳтожлигини баён этади.
Ўаразим ул санамга саждадур,
Ер ўпай, деб қошида қўйсам юз.
Шоир улуғ бир висол умиди билан яшайди. Шу йўлда азият чекади, кўз ёш тўкади, ижод қилади.
Орзу айлар Навоий кўюнг ичра оразинг,
Зор булбул айлагандек боғу гулзор орзу.
Покиза севги, ҳижрон аламларини дард билан қаламга олган шоир ёрга гоҳ моҳ, гоҳида пари пайкар, гул, қуёш, сарви гулрў, дилором, номеҳрибон, гулруҳ, париваш, санам, сарвиноз, жанон сўзлари билан илтижо қилади.  Бир кўрмасдан ошиқ бўлган маъшуқаси зорида ўтади. Шоир ғазалларини ўқиркансиз томирларингизга илоҳий қувват оқиб киргандек бўлади. Шарқона назокат, ҳаё, кичикфеъллик ғазалларга, байтларга сингиб кетганини кўрасиз.
Бобур Алишер Навоийдан кейин турадиган буюк сўз санъаткори.  Бобур Мирзо аёл зотини беқиёс ҳурмат қилади. Она тарафдан бувиси Эсан Давлат бегим қўлида тарбия топди. Онаси Ўутлуғ Нигор хоним донишмандмонанд оиланинг қизи эди. Ана шундай аёллар бағрида улғайган Бобур опаси Хонзодабегимни, қариндош аёлларни, аммаларини ҳамиша ўзи бориб кўрарди. Бир гал аёли Гулруҳ бегим “Уларни ҳузурингизга чорласангиз келадиларку, нега ўзингиз бориб кўрасиз?” деб саволга тутади. Шунда Бобур Мирзо мунглиғни йўқламоқ эр кишидан эканлигини айтади. “Бобурнома”да шундай қайдлар бор: “ Барча бегимлар, Поянда Султонбегим, менинг аммам Хадичабегим, Офоқбегим, яна Султон Абусаид қизлари амма бегимлар барча Султон Ўусайн мирзонинг мадрасасида йиғилдилар, бориб кўрдим”.
Ишқ мавзуси Бобур ижодининг асосини ташкил этади. “Юзунгга кўзим ҳайрон, Ўайрон кўзим юзунгга” дея  гўзаллик олдида ҳайратини оширгандан оширади. “Ишқ келдию муҳтарам қилди” деган шоир  ўзини шайдо этган ёрни тавсифлашга ўтади: “Тишинг- дурр, лабинг-маржон, ҳадинг- гул, хатинг- райҳон.  Юзунг- ҳур, сочинг- анбар…”
Академик Азиз Ўаюмовнинг бир хотирасини навоийшунос олим Ваҳоб Раҳмонов шундай  қайд этади: “1968 йил эди, чамаси. Болгариянинг Варна шаҳрида социалистик давлатлар кинофестивали бўлмоқда эди. Ўзбекистон Давлат кинематография қўмитаси раиси сифатида мен ҳам таклиф қилинган эдим. Бир куни фестивалга доғистонлик машҳур  авар шоири Расул Гамзатов келиптилар, деб эшитиб излаб чиқдим. Шоирни таниқли рус кинотежиссёри Григорий Чухрай даврасидан  топдим ва кўришиб, ўзимни танитдим. Табиатан   жўшқин Расул Гамзатов:
— Мен янги дўст топганимни нишонлайман! — деб бизни пивохўрликка таклиф қилди. Ўуюқ адабий суҳбат давом этмоқда эди. Шу пайт Чухрай тушмагур бундай таклифни орага ташласа бўладими:
— Оғайнилар! Биласизки, русларда, хусусан, дворянлар тасаввурида гўзаллик оёқдан бошлаб қадрланган. Фестивалга жуда кўп қиз-жувонлар келишган. Келинглар, “Гўзал оёқлар” конкурсини ўтказамиз!
Даврада дворянларнинг нозик дидлари-ю, санамлар оёқлари ҳақида гап-сўзлар жонланиб кетди. Мен ҳам беихтиёр мавзуга қизиқиб кетдим ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қуйидаги байтини аслиятда ифодалаб ўқиб бердим:
Ўпсам аёғинг қўюб юзумни,
Суртиб анга ҳар замон кўзумни…
Ва шарҳлаб кетдим:- Шарқда ҳам аёллар гўзаллиги хусусида, айниқса, оёқлари ҳақида, ошиқнинг маъшуқа оёқларини ўпиши ва кўзга суртиши ҳақида Бобуримиз шундай деган,-дея ўша байтни сўзма-сўз русчага таржима қилдим.
Сўзим пайтида даврага чўккан жимликни гумбурлашсимон стол қоқилиши бузиб юборди. Шу пайт Расул Гамзатов озод ўрнидан туриб икки қўллаб столни жон-жаҳди ва завқ билан қоқиб, деярли бақирарди:
— Ана шеърияту мана сенга Шарқ! Ана, аёл оёғига муҳаббат! Ўандингни ур, Бобур! Мана, Чухрай, сенинг шеъриятингда бунақаси борми?!!
Менга шунчаки дилкашгина туюлган Бобур байти буюк шоирни бунчалик тўлқинлантирар, деб мутлақо кутмаган эдим”.
Бизнинг мумтоз шеъриятимиз шунчалар ҳайратланарли. Унинг ҳайратларига чулғаниш учун бобокалонларимиз яратган мерос асарларни қайта ва қайта ўқишимиз даркор.
“Ёр улдурки шеърга майли бўлса” — дейди Бобур. Шеърга майли борларни дўст тутайлик. Дўстларимизга Навоий ва Бобур ҳазратларининг шеърларини тутайлик.
Баҳор Холбекова, шоира.
http://oydinyol.uz/