Аҳмад ҳожи Хоразмий: И.Каримов ҳақида мен билган айрим факт ва ҳақиқатлар
Каримовнинг бетоблиги ва вафоти жаҳон оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.
Мен бу даражадаги қизиқиш ва эътиборни фақат Сталин, Мао Цзидун, Мандела кабилар вафот қилганида кўргандим.
2016 йил 2-сентябрь, кечки телевизон янгиликларда,дунёнинг энг машҳур ва обрўли оммавий ахборот воситаси ҳисобланмиш ВВС телевиденияси, Каримовнинг 27 йиллик ҳукмронлик фаолияти ва вафоти ҳақида ҳужжатли кўрсатув берди.
Кўрсатувда унинг қилган барча ижобий ва салбий ишлари ҳужжатлар асосида,тегишли шарҳлар билан намойиш этилди.
Эртасига Британиялик дўстларим, танишларим ва қўшниларим уйга ташриф буюришди ва менга таъзия билдиришади десам, мени ва мен орқали Ўзбекистон ҳалқини қаттол диктатордан қутилганимиз билан табриклашди.
Мен бундан ниҳоятда ноқулай аҳволда қолдим. Бунинг учун Британияликлардан хафа бўлмадим. Сабаби, улар бу ҳаракатни ВВСда берилган ҳужжатли кўрсатув асосида қилишди. Бир ҳовуч маддоҳлар Каримовни қанчалик улуғламасин, у ҳақидаги реал ҳақиқатни жаҳон аҳли аллақачондан бери билади.
Шундай бўлсада, Ўзбекистон ҳукумати (Каримовнинг шогирдлари), Хрущев ва Усмонхўжаевларга ўхшаб, устози руҳига нисбатан нонкўрлик қилмай, уни катта эҳтиром билан кўмишди ва маъракаларини-да Ўзбекистон бўйлаб, юқори даражада ўтказишди.
Каримовнинг вафотини собиқ сафдошларидан, кўплаган қариндошларидан, уни яқиндан ва бевосита билган одамлардан, ҳатто Петр, Гулнора каби фарзандлари-ю, Ислом каби набираларидан ташқари, Каримовни маддоҳ матбуотнинг тарғиботи орқалигина билиб, унга меҳр қўйган минглаган Ўзбекистонликлар чуқур қайғу ва кўзларида ёш билан кутиб олишди.
“Дунё ўзбеклари”да шоира Малика Салимованинг Каримовга марсия ўлароқ дилдан ёзган шеърини кўз ёшсиз ўқийолмайди одам.
Ўзини Аҳмад Солиҳ деб атаган ногирон отахоннинг бу марсияга ёзган:
“Каримовнинг берган пенцияси онда-сонда бир бериладиган электр ва газга ҳам етмайди. Фарзандларим, ҳатто набираларим ҳам Россияда мардикорликда.
Икки ҳафтадан бери гўштли овқат емадим, тинкам қуриб кетаяпти. Бутун бошли қишлоғимизда аҳвол шу.
Ўзбекистонга ва унинг 90 фоиздан ортиқ фуқоралари учун бу қаттол диктаторнинг ўлими, мустақилликнинг 25-йиллигига Аллоҳ юборган совға бўлса не ажаб!
“Шоира” қизимизга айтмоқчиман: Насиб бўлса энди йиғлаб эмас, ҳар куни КУЛИБ УЙҒОНАДИ ЎЗБЕКИСТОН!”, деган алам ва эҳтиросга тўла, дил сўзларини-да кўз ёшсиз ўқиб бўлмайди.
И.Каримовнинг шахси ва фаолияти зиддиятларга тўла эканлиги билан ҳам фарқланади. У ҳақда “Мустақиллик меъмори”, Огоҳсен-шоҳсен”, “ИАК”, “Оқланмаган ишонч қиссаси” “Агрессор” дохил бир-бирига қарама-қарши фикр ва фактларга тўла, қатор китоблар ва кўплаган мақолалар ёзилди, кўрсатувлар берилди.
Туркманистоннинг собиқ президенти, Сапармурот Туркманбоши (Ниёзов) Каримов ҳақида, СНГ давлатлари раҳбарларининг бир анжуманида, Н.Назарбоевга қараб: “Ўзбекми, тожикми, прсиёнми, еврейми ким эканининг-да маълуми йўқ, сиз оқсоқолимиз деб улуғлаётган Каримовнинг” деган экан.
Мен Каримовни И.Хушев, Б.Маликов, Ж.Маматов, М.Солиҳлар каби яқиндан билмасам-да, кўпчилик қатори унинг фаолиятидан ҳабарим бор. Бетоблигида ижтимоий тармоқлар орқали, унга Аллоҳдан шифо тилаб, қизи (Лола) нинг миннатдорчилигига доҳил бўлганман.
Вафот қилганида эса: “Ислом акани Аллоҳ қилган солиҳ амаллари билан ярлақасин!”, деб дуо қилганман. Ушбу битикда ҳеч бир томонга ён босмай, Каримов ҳақида ўз билган айрим факт ва ҳақиқатларни қандай бўлса, шундайлигича баён қилдим. Токи келажак авлод, бор ҳақиқатдан хабардор бўлсин.
Нафақат жаҳон ҳамжамияти, ҳатто Франция суди ҳам тан олганидай, И Каримов том маънодаги диктатор эди. Буни унинг ўзи ҳам инкор қилган эмас.
М.Солиҳ, И.Хушев, Т.Юлдошев каби сиёсатчилар Каримовни революция ёки ўлимгина тахдан тушираолади, деб башорат қилган эдилар ва улар ҳақ бўлиб чиқишди.
Каримов қаттиққўл, шафқатсиз ва бепаришта раҳбар бўлган эса-да, том маънода ўз уйи (мамлакати) нинг эгаси эди. Тўғрими, нотўғрими унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлди.
Демократия ва анархияга йўл бермай, керак жойида чапанилик ҳам қилиб, ўзбекистонни мураккаб вазиятлардан олиб ўтди ҳам. Буларни ҳам тан олиш лозим.
З.Ҳайдаровга ўхшаган битта-иккитани айтмасангиз, на ташқарида, на-да ичкарида Каримовнинг дўсти йўқ эди. Қўшни давлатлар раҳбарлари билан доим ит-мушук бўлиб ўтди. Бунинг жабрини эса қўшни ва қардош ҳалқлар чекди ва чекишда давом қилмоқда.
Мустақил Ўзбекистоннинг шакилланишига ва ривожига катта хизматлари синган Қ.Обидов, Д.Ёдгоров, И.Бобожонов С.Ҳусаинов каби обрўли ва қаҳрамон ҳокимлар, Ш.Мирсаидов, И.Жўрабеков, М.Умрзоқов, З.Алматов, Б.Маликов, Б.Ҳамидов, Қ.Тўлаганов, О.Отаев, А.Ғойиповга ўхшаган ман-ман деган давлат арбоблари, И.Хушев каби қатор машҳур қалам соҳиблари унга меҳр ва садоқат билан хизмат қилишди, эвазига уларни Каримов жиноятчи эълон қилиб, қамоққа тиқди, ўлдирди, баъзиларини хориж юртларга бадарға қилди.
Дунёга танилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Обидхон қори Назаров каби уламоларнинг, Ўзбекистон илм фанига салмоқли ҳисса қўшган йирик олимларнинг, Ўзбекистон давлати ва тили мустақиллигининг асосчилари ва жонкуярлари ҳисобланмиш М.Солиҳ, А.Пўлат каби сиёсий арбобларнинг ҳам жиноятчи эълон қилиниб, бадарға қилингани, ниҳоятда ачинарли бўлди ва буни тарих кечирмайди.
Каримов қатор қариндошларини, ҳатто ўз севимли ва меросхўр қизи Гулнорани ҳам аяб ўтирмади ва буни тўғри қилди. Тўғри қилди шунинг учунким, маддоҳлар томонидан “Ўзбекистон маликаси” деб улуғланган бу аёл, чет эллар компаниялари ва йирик ишблармонлар Ўзбекистонда фаолият қилишлари учун улардан катта миқдорда поралар ундириб, ҳалқаро миқёсдаги коррупцияни барпо қилгани етмаганидай, момо бўладиган ёшда бўлатуриб, ярим яланғоч ҳолда қоматини кўз-кўз қилавериб, иффатига фаришта ҳам ҳавас қиладиган ўзбек аёли деган улуғ номни ва Ўзбекистонни шарманда қилди.
Гулнора ўз отасини қаттол (Сталин), онасини жодугар аёл, синглиси ва куёвини коррупционерлар оиласи деб эълон қилганига нима дейсиз энди. Балки бу унинг қандай одамларнинг фарзанди эканлиги, оилада олган тарбияси билан боғлиқдир. Яхшиямки, уни ўз вақтида изоляция қилишди, акс ҳолда яна кўп нағмалар кўрсатиши мумкин эди.
Каримовнинг истаги ва норасмий кўрсатмаси асосида, ўзбекистоннинг маддоҳ матбуоти ва Каримовнинг шотирлари,нафақат ўзбекистон ҳалқига, ҳатто ер юзига, мамлакатдаги осойишталик ва бунёдкорликни, 27 йил мобайнида, фақат ва фақат Каримовнинг шарофати ва хизмати, деб тарғиб қилиб, уни ҳаддан зиёд илоҳийлаштириб юбордилар. Уни яқиндан билмаган одамларнинг, айниқса ёш авлоднинг Каримов ҳақидаги тушинчаси ана шу ташвиқот ва тарғибот асосида шаклланди.
Осойишталикни сақлашда милиция, армия, айниқса МХХ (Р.Иноятов)нинг роли, қишлоқ хўжалиги ривожида Ш.Мирзиёевнинг, иқтисоднинг ўсишида Р.Азимовнинг, инвестицияларнинг келишида ва қурилишларда ҳокимлар ва вазирларнинг раҳбар ва ташкилотчи сифатида роли йўқмиди?!
Бор эди албатта, лекин Каримовдан бошқанинг номини тарғиб қилиш мумкин эмас эди, худдий Гитлер ва Сталин замонларидагига ўхшаб.
Осойишталик ва барча юксалишларни фақат Каримов қилган бўлса, энди Ўзбекистон тўполонлар ичида қолиб, ривожланиш тўхтаб қоладими? Агар шундай бўлса (Худо кўрсатмасин) бунга иккита сабаб бўлади:
— Биринчиси – ростан ҳам Каримовнинг буюк раҳар бўлганлиги.
— Иккинчиси – бу тинчлик ва юксалишлар Совет замонида Ўзбекистоннинг 6 миллион тоннадан ортик пахта берганига ўхшаб, кўписи кўзбўямачилик (приписка)дан бошқа нарса эмаслиги.
Агар Ўзбекистон бундан кейин ҳам осойишталик ва ривожланиш бўйича ўз йўлида давом қилса, демакки, маддоҳ матбуотнинг “ҳамма яхши нарсани фақат Каримов қилаяпти” дегани ёлғон бўлиб чиқади. Ваҳоланки, бунинг ёлғонлиги шундоқ ҳам маълум.
Ўзбекистон бунёдкорликда ва фаравонликда Россия, Туркманисон, Қозоғистонлардан кўп орқада эканлигини инкор қилиб бўлмайди албатта. Совет (Каримовдан олдинги) замонда туркманлар, қозоқлар, ўрислар нон топиш учун Ўзбекистонга келишар эди. Бу ҳақда “Тошкент нон шаҳри” каби кинолар ҳам ишланган. Буни 40 ёшдан ошган ҳарқандай одам билади албатта.
Ҳозирда миллионлаган эркагу-аёл, ёшу-қари ўзбекларнинг нон топиш учун дунё бўйлаб сочилиб кетгани, айниқса, Қозоғистон ва Россияда қул каби “Чурки” деб камситишлар остида мардикорлик қилиб, Ўзбекистон иқтисодига салмоқли ҳисса қўшаётганларига қарамай, “ота”дан дангасалар, ишёқмаслар деган дашномга ҳам қолганлари айни ҳақиқат.
Каримов ҳукмронлиги даврида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига коррупцияга ботган, нодемократик ва полиция (МХХ) бошқарувидаги давлат сифатида танилди. Буни ўнглаш Ўзбекистоннинг кейинги президенти ва ҳукуматининг чекига тушади албатта.
Каримов даврида, ҳалқ томонидан қилинган яхши нарсаларни асраб, бошланган хайрли ишларни давом қилдириб, Каримов даврида йўл қўйилган хато ва камчиликларни тўғирлаб, адолатли ва фаравон ҳаёт қуриш йўлида, Ўзбекистоннинг меҳнаткаш ва бардошли ҳалқига, келгуси Президенти ва Ҳукуматига куч-қувват ва омадлар тилаймиз.
Узоқдан бўлсада, ватанимиз ва ҳалқимизнинг бахтиёрлигини билиб, эшитиб юриш, биз ватансевар муҳожирлар учун катта бахт ҳисобланади.
Қудратли Аллоҳ ўз паноҳида асрасин ватанимиз ва ҳалқимизни.
Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқораси,
қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофотлари лауреати,
профессор Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
8 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 комментария
-
Биз узбеклар хар доим бировни мактаб туришимиз керак, лаганбордорлик, кузбуямачилик килиб туришимиз керак ёки бировни билиб билмасдан ёмонлаб туришимиз керак.
Хар кандай инсонга килган ишларига караб бахо бериш керак.
Каримов даврида 6-8млн узбек халки бутун дунёга мухожирлик(яни куллик)га иш ахтариб жунаб кетишди. Ватанни иш ахтариб тарк этган одамлар айнан ишга ярокли 20-45 ёшдаги одамлар.
КАРИМОВ ДАВРИДА УЗБЕКИСТОНДА КИМЛАР КОЛАЯПТИ :
Кариялар 4-5млн булса керак,купчилиги аёллар.
Болалар 10-12 млн булса керак.
ОТА ОНАЛАР ЧЕТДА ЮРИШИБДИ.
ХОНАДОНЛАРДА КАРИЯЛАР ВА БОЛАЛАР КОЛАЯПДИ.
БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ БИЛАН КИМ ШУГИЛЛАНАДИ,КАРИЯЛАРМИ?
ОКИБАТ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИЗ.
Узбекистонда 6-7млн одам давлат ишларида,ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ПУЛ ОЛАДИГАНЛАР,бу полиция, МХХ, Хокимият, Божхона,Укитувчилар,домлалар ,Студентлар, харбий хизматчилар,бозорчилар.
БИЗ 21 АСРДА ЯШАЯПМИЗ.РИВОЖЛАНИШ БУ НЕКСИЯ БУЛСА,БУНИ РИВОЖЛАНИШ ДЕБ БУЛМАЙДИ.
БУТУН ДУНЁ ЭЛЕКТРОН ВА КОСМОС АСРИДА ЯШАЯПТИ.
ТИНЧЛИККА КЕЛСАК,ФАКАТ УЗБЕКИСТОНДАН ТИНЧЛИК, БОШКА ХАММА ЖОЙДА УРУШ БУЛИБ ЁТГАНДАЙ,ХА БИЗДА ТИНЧЛИК,ХА БИЗДА ОСОЙИШТАЛИК.
УРУШ БУЛАЁТГАН ДАВЛАТЛАР(СЕРИЯ,ИРОК,ЛИВИЯ, АВГОНИСТОН)ДА ИККИ ИМПЕРИЯ (РОССИЯ ВА США) УЗЛАРИНИНГ ИКТИСИДИЙ ВА СИЁСИЙ КИЗИКИШЛАРИ УЧУН УРИШ ОЛИБ БОРЯПТИ,БИЗЛАРНИНГ КУЛИМИЗ БИЛАН. бОШКА ЖОЙЛАРДА УРУШ БУЛАЁТГАНИ ЙУК.
ТАРИХ БАХОЛАЙДИ.
ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ЯХШИ ИКТИСОДЧИЛАР,КОНУНЧИЛАР,ИШБИЛОРМОНЛАР КЕРАК.УКИМИШЛИ ОДАМЛАР КЕРАК.бУТУН ЕР ЮЗИДА УЗБЕК ОЛИМЛАРИ,УЗБЕК ИШБИЛАРМОНЛАРИ,УЗБЕК ИКТИСОДЧИЛАРИ,УЗБЕК КОНУНЧИЛАР ЮРИБДИ, УЛАРНИ ВАТАНГА ТАКЛИФ КИЛИШ КЕРАК.УЛАР БИЛИМЛИ ОДАМЛАР.
УЗБЕКИСТОННИНГ АМАЛДОРЛАРИ ФАКАТ УЗИНИНГ ОСОЙИШТАЛИГИ ВА ИКТИСОДИНИ УЙЛАЙДИЛАР.НАТИЖА ПОРАХУРЛИК ВА КУЗБУЯМАЧИЛИКДАН БОШКА НАРСАНИ БИЛМАЙДИЛАР.
ТИНЧЛИК БИЛАН КОРИН ТУЙМАЙДИ.МЕХНАТ КИЛИШ КЕРАК.МЕХНАТ КИЛИШ УЧУН ИШХОНАЛАР КЕРАК.ИШХОНАЛАР БУЛИШИ УЧУН ЭЛЕКРОЭНЕРГИЯ,ГАЗ БУЛИШИ КЕРАК. 21 АСР РИВОЖЛАНИШ ХАММА ЖОЙДА БОР.
КАРИМОВ УЗИНИНГ АМАЛИНИ УЛГУНИЧА САКЛАБ КОЛДИ,ХАЛКНИ КУЛ(РУЧНОЙ)ГА УРГАТИБ ОЛДИ,ФАКАТ ШУГИНА КАРИМОВНИНГ ГАЛАБАСИ.
бУ ХАЛКНИ ЯХШИ ЙУЛГА ЧИКАРИБ ОЛИШ УЧУН ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЖУДА КУП АМАЛЛАР КИЛИШИ КЕРАК.ОМАД ТИЛАЙМИЗ!!!! -
Temurbek siz sal oylab gapiring islom dinini sizdan avvalgilarxam tugatolmagan yoq qilolmaydi xam chunki bu alloxni bandalariga bergan inomi onsakkizming olamni yaratgan butun mavjudotni bir tomch suvdan (maniydan) yaratgan kudratli zotga qarwi chiqmoqchimisiz bu yolizdan qayting kabani buzmoqchi bolgan abraxani xolini eslang oqibat ayanchli olim topmadimi
-
Адолат билан холис ёзилган мақола. Бирон жумласини ёки фактни нотўғри деяолмайсиз.
Муаллиф: «Осойишталик ва барча юксалишларни фақат Каримов қилган бўлса, энди Ўзбекистон тўполонлар ичида қолиб, ривожланиш тўхтаб қоладими? Агар Ўзбекистон бундан кейин ҳам осойишталик ва ривожланиш бўйича ўз йўлида давом қилса, демакки, маддоҳ матбуотнинг “ҳамма яхши нарсани фақат Каримов қилаяпти” дегани ёлғон бўлиб чиқади. Ваҳоланки, бунинг ёлғонлиги шундоқ ҳам маълум.» деб ёзган.
Манашу ўтган вақт Хоразмийнинг нақадар ҳақ эканини кўрсатмаяптими?!
Исмат ака, дидингизга қоил, айни вақтида қайта нашр қилибсиз. Бундай таҳлилий холис материаллар эскирмайди.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Karimov ozi tuzgan tizim ozini qora boshini edi . Qaytar dunyo .
Malika Salomova avval Karimovga maddoxlik qilgan edi .Bundan buyogiga Mirziyoevga madoxlik qiladigon ayol .
Мана шу мақола қўлимга қалам олишга ундади.
Мақола муаллифи Каримов ва унинг Ҳукумати Ўзбекистонда тинчликни сақлади, деган иддаони олдинга сурган. Биз бу иддаога тамоман қўшилмаймиз.
Ахир Ферал, Андижон воқеалари дохил ўнлаган қонли воқеалар айнан Каримов даврида ва Каримов сабаб содир бўлдику!
Жума Намангоний, Тохир Йўлдошлар ташкил қилган ва ҳозиргача Ўзбекистонга таҳдид солаётган ЎИҲ Каримов даврида, айнан Каримов сабаб дунёга келмадими?
Бутун дунёга бошоғриқ бўлаётган Ислом Давлати (ИШИД) таркибидаги минглаган ўзбеклар Каримов даври ва сиёсатининг меваси эмасми?!
Шуми Каримовнинг тинчлик сақлагани ва қолдириб кетган тинчлие мероси?!
Мақола фактлар асосида ёзилган бўлсада Каримовга ён босилган.
Хоразмий домла нимага Каримовнинг Андижонда қатлиом қилганини, қишлоқлар қиш келди дегунча газ ва светсиз қолишини ёзмаган.
Кармов Ўзбекистондаги барқарорлик кафолати эди деганлари ғирт ёлғон. Ахир Каримов замонида бўлдику Феврал ва Андижон воқеалари. Тошкент, Бухора, Саримай ва қатор жойларда қанча қонлар тўкилди.
Илохим барча касофат Каримов билан кетган бўлсин, Омин!
Ассалому Алайкум жаноб қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Ал-Хоразмий мукофотлари лауреати,
профессор Ахмад ҳожи Хоразмий!
Сизни хар бир маколага булган шархларингизни укиб турамиз. Кечирасизку, лекин бугунги маколангизда хам бир канча хатолар бор. Маколангизда кандайдир бир мавзудан иккинчи мавзу сакраб юргандексиз. Сиз билган фактлар ва хакикатлар аллакачон хаммага маълум. Яна бир бор узр.
Ислом Каримовдан кейин келадиган президентга жуда куп муамоллар, ечилиши лозим булган жумбоклар ва ишлар турипти. Агарда келгуси президент 1-2йил ичида уз атрофида профессионал жамоани ( командани) туза олса ва Узбекистонни секин аста реформаларга тайорлай олса, марра уники. Бу жамоа факат Президентга мулозим киладиганлар ва Президентга факат екадиган гапларни эмас, балким Узбекистон иктисодиёти ва кечаетган хаётида аник хакикатни айта оладиган одамлардан ташкил топган булиши лозим.Акс холда яна боткокка караб силжиш булаверади.
Мақолада ўз номимни кўриб хурсанд бўлдим ва мақолани принтердан чиқариб қўшнимнинг ўғли орқали қишлоғимизга тарқатаяпман.
Мақола муаллифи катта олим экан, ёзганларида заррача бўртдириш ёки камситиш йўқ, бор ҳақиқатни ёзибди, барака топсин.
Katta raxmat .
Ko’pchilik Inson shunaqa kalta o’ylar ekan. Karimov musulmon edi. Musulmonlar diktator bo’lishadi. Chunki islom dini demokratiyani tan olmaydi. Shuning uchun musulmon rahbarlar diktator bo’lishadi. Diktaturani tugatish uchun islom dinini tugatish kerak.