"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Набижон Боқий ижодидан: ҲАМЗА МЎНЎЛЎГИ…

Адабиёт | 01/10/2017 09:52-     11297 марта ўқилди

‎%d2%b3%d0%b0%d0%bc%d0%b7%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8-%d1%80%d0%b0%d1%81%d0%bc%d0%b8

 

ҲАМЗА МОНОЛОГИ. Набижон Боқий

Чамамда, қирқ йил олдин меним номимдан мўнулўг ёзган битта қаламкаш: “Мени ўлдирдилар Шоҳимардонда, ўзимнинг тилимда сўйлаб юрганлар”, деб гувоҳлик беради. Сўнг, ГПУнинг топшириғи биланми, билмадим, бир жойда Озарбайжон қардошларимизнинг машҳур мусовот фирқасини ҳам туртиб кетади. Мен мусовотга қарши чиққан эмасман, аксинча, уларни миллат фидоийлари сифатида ҳурмат қилганман. Лекин ёш қаламкаш ёзган мўнулўгим хўб машҳур бўлиб, ўқувчилар йиғинида қичқириб ўқиладиган бўлган. Баъзан қичқиришма адоғида кўнгли бўшроқ тингловчилар юм-юм кўзёш тўкиб оларди.

Ўша қаламкаш қайда қолди? Уни герой бўп кетган деб эшитаман. Шу гап ростми?

Яқинда салкам саксон минг нусха чоп этиладиган рўзномада Муҳаммад Қуронов деган пропессур “Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш” тўғрисида (“Халқ сўзи” газетасида 2014 й. 23 август №163 сонида эълон қилинган буюртма мақола назарда тутиляпти шекилли: – тахмин биздан, Н. Б.) маъруза қипти. Хўб бошим қотди. Аввало, ким экан у, деб ўзимча сўраб-суриштирдим. Кимдир устоз Нажмиддин Комиловнинг шогирди бўлса керак, деди. Бошқа биров, бўлмаган гап, у Н. Комилов билан битта буюртма мақола остига имзо чеккан, холос, деди. Домла уни умуман танимаган эмиш. Ажаб, нотаниш одам “соавтор бўлайлик” деб мақола кўтариб келса, домла на авторнинг башарасига, на мақоланинг башарасига қарамасдан имзо чекиб бераверар экан-да! Ҳа, шундай эди, бетобланиб юрган пайтлари домла гап талашиб ўтирмасди, ниҳоятда ҳалим бўлиб қолган эди, дейдилар. Ҳай, дедим, ўтган ишга саловат. Кейин билсам, Муҳаммад Қуроновнинг устози бошқа киши бўлиб чиқди. Ким экан у? Ў-ў, отини эшитиб капалагим учиб кетди! Унинг устози академиянинг боқони бўлган экан. Жамоатчиликни чалғитиш билан шуғулланадиган академиянинг эмас, давлат академиясининг ректор-боқони бўлган зот ўртоқ Қуроновнинг устози бўлган. Қуроновнинг устози боқонлик пайтида Шугина исмли хоним ила ишқий муносабат ўрнатиб, сўнг диндор дўстлари насиҳати туфайли шаръий никоҳдан ўтишга қарор қилади. Зангиота зиёратгоҳига бориб имом-домлага учрашади. Муддао айтилгач, имом-домла келин-куёв олдига бир коса сув қўйиб никоҳ хутбасини ўқиш учун тадорик кўради.

– Хўш, куёв, исмингиз, отангизди исми нима? – деб савол беради.

– Ота, илтимос, камина қулингиз нозик идоранинг боқониман, исмимни тилга олмасдан никоҳ хутбасини ўқисангиз бўлмасми? – деб илтижо қилади ректор.

– Ажаб-ажаб! – Деб ёқасини ушлайди имом-домла. – Келин пошо, сиз исмсиз эркакка тегаверасизми?

– Менга эр бўлса бас, имом бобо, – дейди келин бўлмиш Шугинахон.

– Эр бўлса бўлди денг! Нима бало, сизлар қиём маст эмасмисизлар? Ё назарланиб қолдиларингми?

– Бизни хуфёна севги қиём маст қилди, ота! Назарланганимиз ҳам рост! – Деб қиқирлайди Шугинахон.

– Офарин! – Деб чапак чалиб юборади имом-домла. – Локин, кимнингдир исмини тутиб никоҳ хутбасини ўқишим керак-ку, энағар! – Деб беихтиёр дастурхонга қўйилган бир коса сувни симириб ичиб юборади. Афтидан, имомнинг юраги ўртаб кетган эди.

– Ана, шопирим Қўзивойнинг исмини никоҳ хутбасига қўшиб ўқийверинг! – Дейди ректор-боқон. – Қўзивой, кел мунда! – Деб орқасига қайрилиб товуш беради.

Бурнининг остига қўнғизмўйлов ёпиштириб олган Қўзивой имом-домла ҳузурига қўл қовуштириб кириб келади.

– Сиз, бўтам, буларни танийсизми? – Деб имом-домла рўпарасида бош эгиб ўтирган келин-куёвни имлаб кўрсатади.

– Танийман, тақсир, – дейди Қўзивой кўз остидан хўжайинига қараб. – У киши хўжайин, ожиза эса у кишининг маржаси бўлади.

– Оббо, ярамас-эй! Мен сенга “маржа” дема, янга дегин деб минг марта айтганманми, аблаҳ! – Деб ўшқиради ректор-боқон.

– Айтгансиз-ку, лекин тўнғич янгамулло ҳам минг бир марта “уни агар яна бир марта янга десанг, Қўзи, тилгинангни суғуриб олиб, пишакка бераман, уни” маржа “дейсан!” Деб қулоғимга қуйган бўлса, мен нима қилай! – Деб йиғлаб юборади ҳайдовчи.

Қўзивой олти ойдан буён хўжайини билан тўнғич хотини орасида сарсон бўлиб, адои тамом бўлган эди; энди хўжайиннинг охирги гапи ортиқчалик қилади.

– Ҳай-ҳай, йигит, ўзингизни босинг, босинг ўзингизни! Одамлар эшитса, нима дейди ?! Хўп, бўлди … Ишқилиб, Қўзивой, сиз хўжайинингиз эргаштириб келган шу жувон билан шаръий никоҳдан ўтишга розимисиз?

– Хўжайин нима деса – шу, – дейди Қўзивой бош эгиб.

– Хоним, сиз Қўзивой билан шаръий никоҳдан ўтишга розимисиз? – Деб Шугинахонга савол беради имом-домла.

– Ҳа, розиман, – дейди Шугинахон.

Шундай қилиб, ўртоқ Қуроновнинг устози имом-домла ҳузуридан ўз котибасини шофёри номига шаръий никоҳдан ўтказиб чиқади. Улар пинҳона ҳаёт кечира бошлайди.

Нима учун шундай қилади? Чунки никоҳланган эр-хотиннинг номлари хонақоҳ дафтарига қайд этиб қўйилса, ректор-боқон миллий ғоя руҳида тарбияланмаган ёт унсур сифатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ топилиб, истеъфога чиқариб юборилиши мумкин экан. Ана сизга “ишқий муносабат”, ўртоқ Қуронов!

Ана шунақа гаплар. Ишқий муносабатларни ҳар ким ҳар хил ҳал этади. Бизнинг замонда тўғриликча уйланиб, тўғриликча ажралиш мумкин эди. Ҳар ҳолда биз ўз никоҳимизга олган ожизани аравакашга қўшиб қўймасдик. Ўз никоҳидаги аёлни бировга қўшиб қўядиган кимсани даъюс дейдилар. Даъюснинг шогирди нима дейилишини мен билмас эканман, балки ўзингиз биларсиз?

Ўртоқ Қуронов чап қўли билан ўнг қулоғини қашлайдиган эҳтиёткор кимсалар тоифасига мансуб кўринади. У бир гап айтмоқчи бўлса, аввал роса даромад қилади. Масалан, мана бундай: “Халқимиз ибораси билан айтганда, ҳамма нарсанинг исми жисмига мос бўлгани маъқул. Бугунги кунда бутун юртимиз каби Тошкент шаҳри ҳам тобора очилиб, янгиланиб бораётган экан, унинг туманлари, кўчалари, маҳалла ва гузарларига қўйилган янги номлар албатта ҳар томонлама ярашади. Лекин очиқ тан олишимиз керак, ана шу номларни фахр билан санаганимизда, афсуски, бир туман номига келиб тилимиз андак тутилиб, қоқилиб, ўзимизда қандайдир ўнғайсизланиш сезишимизни очиқ айтиш лозим. Бу – Ҳамза туманининг номи.

Маълумки, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий … юртимизда шўролар ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг мустабид тузум мафкурасининг курашчиси ва тарғиботчисига айлангани, вафотидан кейин эса узоқ йиллар давомида “ўзбек совет адабиёти ва маданиятининг асосчиси” каби баландпарвоз таърифлар билан сохта улуғлаб келингани ҳам ҳақиқат “.

Қуронов ўртоқ, мен ўлганимдан кейин нима бўлган бўлса, у ёғига жавобгар эмасман. Мен тирик пайтимдаги қилмишларим учун жавоб бераман, ўлигим учун эса жасадимни хусусийлаштириб олган миллий ғоя корчалонлари жавоб бераверсин.

Туман номини ўзгартириш борасида мен асло эътироз билдирмайман. Лекин Ҳамза номига “келиб, тилимиз андак тутилиб, қоқилиб, ўзимизда қандайдир ўнғайсизланиш сезишимизни очиқ айтиш лозим” дейиш учун одам ўрис ҳам эмас, ғайридин ҳам эмас, ота-бола Жорж Бушлар бўлиши керак. Ҳамза менга отам қўйган исм бўлгани учун эмас, Ҳамза исми мусулмон фарзанди учун нечоғлик гўзал ва шарфли эканини ўрис ҳам, ғайридин ҳам жуда яхши билади. Ҳамза – жаноб пайғамбаримизнинг амакилари эди, буюк мужоҳид, Уҳуд жангида шаҳид бўлган зоти шариф ҳисобланади. Бу номни айтганда “андак тутилиб, қоқилиб, қандайдир ўнғайсизланиш” сезадиган ота-бола Жорж Бушлар қип-қизил уйдирмадан иборат сохта ҳақиқатни қарор топтириш учун, ислом оламининг кўзини қўрқитиб қўйиш учун мисли кўрилмаган хунрезликни бошлаб юборганини бутун дунё билади. Энди эса мафкуравий худкушликка фатво берилган кўринади. М. Қуронов назарда тутаётган “миллий ғоя” нима ўзи? Сир эмаски, Адольф Ҳитлер ҳам “Менинг ғавғоларим” китобида баён этилган “миллий ғоя” байроғи остига миллионлаб тарафдорларини атрофига тўплаган эди. Хўш, М. Қуронов Ҳамза номидан ҳам улуғ деб тушунтирмоқчи бўлган “миллий ғоя” кимга ва нимага хизмат қилади? ..

Майли, у ёғини ўзларинг “консилиум” чақириб ҳал этиб оларсизлар.

Мен 1914 йилда “Садои Фарғона” газетасининг 17 сентябр сонида “Мактаби дор ул-айтом” (“Етимлар мактаби”) номли мақола эълон қилганман. Ўзим Ҳўқанднинг Шайх ул-ислом маҳалласида “Дор ул-айтом” ни очган эдим. Хайр-эҳсон эвазига тўрт ой давомида ишлаб турган мактаб уезд бошлиғи томонидан тинтув қилиниб, ёпиб қўйилади. Садқаи сар, ҳозир ўлиб кетган уезд бошлиғининг гўрига ғишт қаламоқчи эмасман, ўша мақоламда бундан 100 йил муқаддам муносиб ном – унвон тўғрисида хўб жон куйдириб ёзган эдим; иқтибос келтираман:

“Мана, бизим мамлакатларда ҳам мактаб ва мадрасалар йўқ эмас, бор. Лекин исм қўймоқ масаласига келганда “Дарх задам девор кафид” (яъни, “эшикни тепсам, девор ёрилди”) мақолидек эшитувчини таажжубга қолдирувдан бўлак аҳамиятли унвон муқаррар ўлгани камдан-камроқдир. Масалан … Ҳолбуки, бир мамлакатдан келган мусофир кўчада ўтиб кетувчи талабалардан тутиб: “Қайси мактабда ўқийсиз?” Деганда, бири: “Чорсувни орқасида мисгарликдаги аврод масжидда … домлада ўқийман”, иккинчиси: “Бекбачча маҳалласида … масжиддаги ҳовузи бор мактабда ўқийман” деган жавоби ўн саккиз қаричликни эшитуб бутун ҳайронликда қолмоқдан бўлак мазалик жойи йўқдир. У бечоралар қайдан билсун бизни Ҳўқанддаги Карнайчилик, Шимчилик, Эшакчилик каби адабий исмлар ила унвон топган маҳаллаларимизни ?!

Бу такрор лозим эдики, ҳар бир мактабларимизга бир унвон қўйсак, токи тарихлар саҳифасида ҳам беш-тўрт газ жойларни бандга солуб ўтлаб ётмаса …

Демак, бу “Дор ул-айтом” да Ҳўқанднинг ҳар тарафидан ўлсун фақир болаларни, шубҳасиз, қабул қилинадур. Фақат дафтар, қаламдан бошқа китобларғача ҳатто мактабдан бериладур … “

Иқтибос якун.

Мен, ўртоқ Қуронов, нафақат туман ёки қишлоққа, ҳатто ўғил-қизларимиз таълим оладиган ўқув даргоҳларига ҳам муносиб ном қўйилишига юз йилдан буён тарафдорман. Сиз ўзингизча велосипед кашф этиб ҳаммани қойил қолдирмоқчи бўласиз, мен бўлсам 100 йил олдин қичийдиган жойимни қашлаб қўйганман.

Номимни ёмонотлиқ қилиш учун: “8 март куни хотин-қизлар митингини ўтказиб нутқ сўзлайди. Шоҳимардонда шўролар доҳийси В. Ленинга ҳайкал ўрнатишда ташаббускор бўлади, қабристонни ёптиради “, деб ёзибсиз.

Кечирасиз, ўзларинг ҳозир ҳам ҳар йили 8 март куни митинг уюштириб, Зулфиянинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ширин-шакар нутқ сўзлайсизлар-ку!

Шоҳимардонда мен, ҳартугул, мамлакатни хусусийлаштириб олган диктатор Иосиф Сталинга эмас, аллақачон ўлиб кетган В. Ленинга ҳайкал ўрнатиш ташаббуси билан чиққан бўлсам ҳам, коммунистлар фирқасига ҳеч қачон аъзо бўлмаганман. Бироқ, Шоҳимардонда “қабристонни ёптиради” деган туҳматни қайси гўрдан олинганига ақлим бовар қилмади. Шоҳимардондаги мозорга 1922 йилда қизиллар билан қўрбошилар тўқнашуви чоғида ўт қўйиб юборилган. Мен бўлсам, у ерга 1928 йилда борганман. Ўшанда “Ҳазрати Али мақбараси” устига туғ тикилган, туғнинг учига отнинг думи (аслида, қўтоснинг думи) осиб қўйилган эди. Шу дум ҳар қандай касаллик учун гўё шифобахш восита ҳисобланарди: қорин оғриса ҳам, бош оғриса ҳам, бепушт бўлса ҳам кимки шу думдан юлиб олинган бир тола қилни куйдириб, кулини сувга аралаштириб ичиб юборса, дардига даво топар эмиш! Менинг отам марҳум ҳаким бўлган, умр бўйи беморларга қўлидан келганча шифо беришга ҳаракат қилган. Ўзим ҳам табобатдан оз-моз хабардор бўлганман. Қолаверса, ҳаж сафарини адо этиб қайтган мусулмон эдим. Шу боис Шоҳимардондаги мозорот хурофотнинг уяси бўлиб қолганини кўриб, бидъат ўчоғини бартараф этиш учун туғ учидаги отнинг думини олдириб ташлатганман. Бир ҳафтадан буён бўза ичиб маст-аласт бўлиб, чойхонада базми жамшид этиб ётган ёш-яланг бирдан шўро идораси вакили билан милтиқли қоравулни ўртага олиб дўппослай бошлайди. Мен кўзига қон тўлган оломон орасидан ҳукумат вакилларини қутқариб оламан деб ўзимни уларнинг издиҳомига урганман. Оломоннинг ғазабини оқ иштон кийиб олган ғанимлар жуда усталик билан менга йўналтириб юборади. Оломон мени ўртага олиб уриб майиб қилади, қорнимга пичоқ тортиб юборадилар, сўнг йўл ёқасидаги пастак девордан оғир тош кўчириб олишиб, илвираб қолган баданимни ўша тош билан уриб эзғилаб юборишади. Мен тошбўрон қилинмаганман, икки дона харсанг тош билан уриб ўлдирилганман. Икки юз чоғли одам катта тош билан мени бир мартадан уриб, устимдан ҳатлаб ўтаверган, ўтаверган … (Бу ҳақда Ўзб.Давлат архивида Ф.р. -. 1714, оп № 5, дело № 327, дело № 328 рақамлари остида “махфий” сақланаётган – “Убийство Хамзы Хакимзаде» – жилдтахламларини кўздан кечириб кўришингиз мумкин).

Қотиллик жиноят эмасми? Кейинчалик менинг номимни сотиб “академик” бўлган Ю. Султонов: “У инқилоб солдати сифатида ҳалок бўлди”, деб ёзган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми, ўртоқ М. Қуронов? ..

М. Қуронов “Ҳуррият” журналининг 1917 йил №1 сонида эълон қилинган Туркистон мухториятига бағишланган “Букунги қадрлик кун” мақоламдан иқтибос келтиришни негадир хаёлидан фаровуш этади:

“Ҳой, аҳли ватан, букун хизмат куни экан. Ким миллатни суюр, ким динга хизмат қилмоқ истар? Ким Тангрисин ризолиғин, ким руҳи пайғамбарин шод бўлурини истар, ким маҳшарда “Ислом миллатига на хизмат қилдинг?” Деган хитобга сарнигун бўлмовни, сукутда қолмовни истар экан, уламоми, бойми, гадоми, ёшми, қарими – келсун, бу хизматга отилсун. Масъулиятни ўзидан кўтарсун. Букун – тижорат куни эмас, букун – саёҳат куни эмас, букун – иш эмас, букун – ўқув ва ўқитув куни эмас, букун – мен катта, сен кичик, сен бой, мен бечора, биз уламою сиз авом дейдурган кун эмас. Букун – иттифоқ ўрнига нифоқ, садоқат ўрнига адоват қиладурган кун эмас.

Яна қичқуриб айтурмиз, ҳой, биродарлар, букун – хизмат куни, букун – иззат, ҳурмат, даража ва мартаба талаб этув куни эмасдур. Онгласи куни!

Фидокор ёшлар! 700 минг халқимиз тарафиндан 20 минг халқ шаҳодати билан ҳануз жасади вужуд оламига кўчмаган миллион-миллион авлоди исломни келажакдаги ҳуқуқини тайин этувни ўз устингизга олдингизми? Бошқалар ҳам олди. Лекин сиз қараб турманг, ҳамон ўз вазифангизни адо этмоққа киришинг, ўз манфаатидан кечувчи сиз бўлуб кўрунмакдасиз, ҳамон давом этинг, эртаги товуққа олдануб, бу кунги тухумдан ҳам ўзингизни ва ҳам мустақбил авлодингизни маҳрум қилманг. “Хизмат – ўлмас мол” каби муқаддас боболаримизнинг гавҳардек қадрли ҳикматли сўзлари ёдингизда бўлсин!

Яшасун ёшлар! “

Иқтибос якун.

Яна нима дейишим мумкин, ўртоқ М. Қуронов?

Мени Шекспирга тенглаштирган режиссёр Баҳодир Йўлдош нега мум тишлаб ўтирибди? Нима, у инвалид бўлиб қолғонми ёки у ҳам “миллий ғоя” дан ўлгудек қўрқадими?

Туронзаминда эркак қолғонми ўзи ?!

Чамамда, миллиятчи шоир Шавкат Раҳмон бекорга нола қилмағон экан:

Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,

бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон …

Зулфия исмли гўзал шоиранинг танмаҳрами Ҳамид Олимжон (у ўзини ўқитган Фитрат марҳумни тириклай гўрга тиқади) битта буюртма мақоласида бундай ёзади:

“Катта Фарғона канали қурилишига ҳар турли кишилар – москвалик инженердан тортиб умрида шаҳарни кўрмаган чолларгача қатнашади. Кишилар ғайритабиий шароитда ишлашарди. Учқўрғон чўлига Академик театрнинг саҳнаси қурилган. Томошабинларнинг ўтириши учун на скамейка бор, на стул. Теп-текис ер бор эди, холос. Қурувчилар оғир меҳнатдан сўнг кечқурунлари спектакл томоша қилиш учун йиғилишарди. Ҳар ким ўтириш учун тош кўтариб келарди. Ҳар куни эрталаб Академик театрнинг “зали” тобора кенгайиб, янги-янги тош-стуллар билан тўлиб бораётганини кўриш мумкин.

Мункиллаб қолган чол умрида биринчи марта театрга боради. Ўша куни Ҳамза нинг пьесаси қўйиларди. Саҳнада бой билан судхўр ўйнар эди. Чол “менга қўғирчоқ ўйини кўрсатишаётган бўлса керак” деб ўйлайди. Ҳозир бой ва судхўр йўқ-ку, улар қаёқдан пайдо бўлиб қолишди? Айниқса, бу Катта Фарғона каналига қаёқдан келиб қолишди? Чол ташвишга тушиб қолади. У “залда” тош устида ўтирган ўн минглаб кишилар орасида ўрнидан туриб, саҳнага яқин боради. Чол қўғирчоқларни эмас, ҳақиқий жонли одамларни кўради. Бой ва судхўр ролини артистлар ижро этмоқда эдилар. Чол санъатнинг мўъжизалари кучини англаб, артистларни дуо қилади.

Санъатнинг шарт-шароитини англамай, саҳнада бўлаётган воқеаларнинг ҳаммасини ҳақиқий бўлиб турган воқеа деб қарайдиган томошабинлар ҳам бор эди. Улар Ҳамза пьесасининг қаҳрамони Жамила ўз номусини қўриқлаш учун бойни ерга йиқитгани ва бой унга ваҳший ҳайвондай тармашганини кўрадилар. Жамиланинг хулқ-атвори хотин-қизларга маъқул тушади. Эртасига эрталаб улар Жамила ролини ижро этган Сора Эшонтўраевадан кечаги бой билан олишганингиздан кейин кайфи ҳолингиз қалай деб кўнгил сўрагани келишади. Хотинлар Жамила – Сора Эшонтўраевага кеча бой билан олишгани, кечаги покиза хулқи учун миннатдорлик билдиришади. Улар Сорахонга:

– Бойга қўлингизни ушлатмаганингиз учун раҳмат! Бой сизга қўл теккиза олмади. Ҳалоллигингиз учн раҳмат! – Дедилар.

Сора Эшонтўраева жилмайди. У санъат энг оддий кишиларнинг қалбига ҳам етиб борганини, келган хотинлар санъатдан миннатдор эканини, санъат уларга янги олижаноб ҳислар бахш этганини кўрди “(Ҳамид Олимжон, Уч томлик танланган асарлар, Учинчи том, Бадиий адабиёт нашриёти, Тошкент, 1960, 421-422 бетлар) ,

1939 йилда одамлар содда эди, ишонувчан эди. Содда ва ишонувчан одамларни эса коммунизм тўғрисидаги бемаъни чўпчакка ҳам лаққа ишонтириш мумкин эди …

“Яша, Турон” деб бошланган шеърим кейинчалик “Яша, шўро” деб ўзгартирилган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми? Менинг номимни дастак этиб “Оловли йўллар” каби кўп қисмли бадиий фильмлар суратга олинган бўлса, мен гуноҳкор бўлдимми?

“Маҳаллий халқ орасидан чиққан шоир ва ёзувчилар, зиёлилар мавжуд тузумга, доҳийга садоқат билан хизмат қилиши керак” деган маккор сиёсат амалий куч-қудратга эга эканини нафақат М. Қуронов, ўйлайманки, ундан олдин ўтган мафкуравий посбонлар ҳам жуда яхши биларди. Бундай ўйин ҳар доим бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Фақат ранги ўзгаради, тусланиши ўзгаради. Моҳият эса деярли ўзгармайди.

Акун Қуронов ўртоқ, қулоғингизга бир гап айтаман, лекин Додангизга чақимчилик қилмайсиз, ҳайми? Мен туманларга номим тугул, ҳатто дастмоямни ҳам қўймаган бўлардим. Пачакилашиб нима қиламан! Қўядиган бўлсам, қўғирчоқ республикаларни қаторлаштириб, узунасига қўйган бўлардим. Йўқ-йўқ, дастмоямни эмас, номимни қўйган бўлардим – эски ТУРКИСТОН ўрнига ҲАМЗАОБОД МУХТОРИЯТИ барпо этилса, майли, талашиб-тортишсам ярашарди, бошқасига ЧИКОРА!

Юз йил олдин тўрт қатор шеър битиб эдим. Шу тобда эсимга тушди. Қаранг:

Тўғри сўзла, эй ўғул,

Тил бурмағил ёлғонга ҳеч.

Бир масал бор, тўғри сўзлар

Бошини кесмас қилич.

Ҳўқандлик ҳамсоямиз Муқимий тоға мендан ҳам ўтказиб мундай деганлар:

Гар қилич бошимға ҳам келса, дегайман ростин,
Сўзки ҳақ бўлса, саволимға жавобим, ким десун?

Мафкуравий посбонлар, каминани маъзур кўргайлар.

Ассалому алайкум.

Марҳум адиб мўнулўгини

Набижон БОҚИЙ оққа кўчирди.

*40 йил олдин А. Орипов ҳам “Яша шўро” деб ёзган (муҳаррир изоҳи).

*Ҳозиқни 1842 йилда Бухоро амири Насруллохон буйруғи билан ёлланма каллакесар Шаҳрисабзда бошини танасидан жудо этган (Н. Б.).

http://dunyouzbeklari.com/archives/84301

ҲАМЗА МОНОЛОГИ. Набижон Боқий

Чамамда, қирқ йил олдин меним номимдан мўнулўг ёзган битта қаламкаш: “Мени ўлдирдилар Шоҳимардонда, ўзимнинг тилимда сўйлаб юрганл…

 

Image may contain: 2 people, people sitting

‎

Hamidulloh Beruniy‎ to Ahli sunna ulamolari

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 шарҳ

  1. Азимжон says:
    01/09/2021 at 08:37-

    Набижон ака Ҳамза тўғрисида илмий тақиқот олиб бораётган эдим. Рухсат берсангиз сиз билан кўришиб маслаҳатингизни олай дегандим. Менга телефон рақамингизни бера оласизми?

    Reply
  2. Неъматжон Рахимов says:
    01/10/2017 at 21:07-

    Ўзбек шеъриятида Хамза лирикасидан кейин, лирика тўхтаган менинг фикримча. Навоий лирикаси, Бобур лирикасидан кейин албатта Хамза лирикаси туради.

    Reply
  3. Yuldash Davlatov says:
    01/10/2017 at 17:08-

    Демак биз мактабда Муҳтарам Ниёзий ҳақида бутун сафсаталарни ўқиган эканмизда афсус…
    Яша Туронни Яша шўрога айлантиришлар кимга керак бўлган.
    1990-Йилнинг ёз ойлари эди хотирам панд бермаса Чорвоқ сув омбори тепасида Ўзбекфильмнинг дачасими,дам олиш зонасими бўларди.Режиссер Аброр Қосимов(кейинги такдирларидан мутлоқо бехабарман.Чунки улар ўз юртига кетиб колишган деб эшитгандим.Уйғур эдилар) “Гулистондан жудо” фильмини суратга олиш жараёнида биз талабалар массовкаларда иштирок этардик.шунда Ўзбекнинг буюк актёрлари Ҳожакбар Нурматов ва Ўлмас Алихужаевлар билан (икалаларини ҳам аллоҳ раҳматига олган бўлсин)бир неча кун шу дачада яшаб суҳбатларини олишга мушарраф бўлганман.Бир суҳбатимиз “Оловли Йўллар” га бағишланганда раҳматли Ўлмас ака ёлғон сценарийга асасланган кинога қарийиб ўн йиллик умримни беҳуда тикдим деб афсуслангандилар.энди Бу фильм қайта экран юзини ё кўради ё кўрмайди деб чукур уҳ тортдилар.ҳакикатдан ҳам айтганларидек бу фильмни кейинги авлод экранда кўрмади.

    Reply
  4. Muhammad Ismoil says:
    01/10/2017 at 17:07-

    ГАП ЙЎҚ НАБИЖОН АКА ! ҲАМЗА ХАКИМЗОДА БУЮК ДРАМАТУРГ. УНГА ТЕНГ КЕЛАДИГАНИ МАНА ЮЗ ЙИЛ ЎТДИ ҲАМКИ ҲАЛИ ҲАМОН ТУҒИЛГАНИ ЙЎҚ. ҲАМЗА ҲАКИМЗОДАНИНГ УЛУҒ РУҲИ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМАН !

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87516 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36319 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35053 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35012 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34944 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34694 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34678 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34585 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34567 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34492 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34458 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34437 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34434 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34383 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34380 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34374 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34276 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34224 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34224 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34192 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34132 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34081 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33968 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33965 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33950 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33899 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33847 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33841 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33821 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33818 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33767 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33759 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33744 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33742 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33699 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33690 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33652 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33650 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33623 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33593 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33571 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33467 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33454 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33442 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33422 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33421 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33420 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33376 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33356 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33355 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33343 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33296 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33294 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33281 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33278 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33260 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33249 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33245 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33236 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33225 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33194 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33192 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33185 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33179 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33123 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33110 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33089 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33067 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33058 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32931 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32917 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32912 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32901 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32863 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32858 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32834 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32799 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32799 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32793 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32778 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32760 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32735 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32674 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32667 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32662 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32655 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32632 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32629 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32628 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32619 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32601 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32593 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32574 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32572 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32563 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32557 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32553 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32553 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32544 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32535 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32528 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32512 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32510 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32505 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32503 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32495 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32472 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32463 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32460 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32455 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32449 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32439 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32437 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32417 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32405 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32391 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32362 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32339 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32317 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32315 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32313 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32301 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32299 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32273 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32271 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32254 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32245 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32234 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32218 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32196 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32188 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32151 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32116 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32112 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32104 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32085 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32076 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32076 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32072 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32062 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32059 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32056 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32052 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32050 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32044 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32042 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32028 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32013 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32000 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31995 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31995 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31993 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31986 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31981 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31964 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31962 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31956 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31955 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31948 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31945 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31945 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31943 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31920 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31895 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31885 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31883 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31871 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31870 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31868 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31868 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31859 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31854 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31848 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31848 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31847 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31839 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31820 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31813 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31812 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31812 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31810 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31810 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31807 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31799 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31790 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31784 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31783 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31780 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31777 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31776 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31775 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31773 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31769 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31757 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31755 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31752 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31748 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31745 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31730 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31729 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31726 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31723 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31723 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31721 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31718 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31717 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31713 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31710 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31704 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31691 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31686 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31685 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31682 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31664 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31664 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31664 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31658 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31657 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31654 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31652 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31648 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31646 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31634 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31633 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31623 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31618 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31617 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31608 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31599 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31588 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган