Эврил Турон: Эркин матбуот — эл озиғи («Дунё ўзбеклари» нашри мисолида)
Исматбек!
Бугун Миразиз Аъзамнинг тўйида сизни ёзарлар илиқ сўзлар билан тилга олишди.
«Юртимизда «Дунё Ўзбеклари»дек газета чиқармикан?» дейишди.
Жамол Камол, Ҳуршид Дўстмуҳаммад, Мирпўлат Мирза, Ражоббой ота турк… Талайи билан қўнушдим.
Эл орасида ҳам «Дунё ўзбеклари» яхши сўзлар билан тилга олинаяпти. Сизга ҳавасим келади.
Ёзарлар бошқа дўстларимизни ҳам эслашди: «Юртга қайтишармикан?» деб.
Оқшом фикримни қоғозга тушурдим.
Хурмат билан
Эврил Турон
Эврил Турон
Эркин матбуот – эл озиғи
Жадидлар матбуотидан кейин газета, журналлар маддоҳлик билан, элни алдаш билан, Аврўпа, АҚШни қоралаш билан кун кечирарди. Ҳамма нашрлар ҳам шундоқ эди. Ана шу ёлғон, туҳмат, ҳамду саъно Ўзбек юрти (қаламсизликка эришгандан сўнг ҳам ) нашрларида ҳам маълум маънода сақланиб қолди.
Олди -қочди гаплар, ура – уралар билан тараққиёт бўладими?
“Тенгсиз, ягона”лар билан юртнинг бири икки бўладими?
Қўғирчоқ газета, қўғирчоқ журнал, қўғирчоқ радио, қўғирчоқ телевидение, қўғирчоқ нашрлар билан биз кимни алдаймиз? Ўз ҳалқимизними? Бунга чек қўймас эканмиз, юртимиз ҳеч қачон равнақ топмайди. Билъакс, очун оёғи бўлиб қолаверади.
Матбуот, нашр, эшиттирувларни бўғовда сақлаш:
Ўзбекэлга хиёнат,
Демократияга кишан,
Тараққиётга тўғон.
Оммавий ахборот воситаларимиз жадид, Оврўпа, АҚШ нашрлари изидан борса элимизни ғафлат уйқусидан уйғотади, ёрқин келажакка бошлайди.
Мен жадид, АҚШ, Оврўпа матбуотлари таъсирларини чет эллардаги йўлдошларимиз нашрларида кўраман. Улар ҳалқимизнинг дарди ва ҳақиқат билан йўғрилган.
Ҳалқчил,
Муросасиз,
Тўғри.
Қондош йўлдошларимизнинг сайтларини номма – ном санаб, вақтингизни олмайман. Фақат “Дунё ўзбеклари” га бир чимдим фикр билдираман: Ўта элчил.
Фикримга айрим дўстлар ва юртимиздаги тараққиёт ёвлари қарши туришлари мумкин.
Бироқ ҳақиқатга тан бермаслик :
Ичи торлик,
Ҳасадгўйлик.
Дўстга ҳам, душманга ҳам “Дунё ўзбеклари” эшиги очиқ. Фикр эркинлиги мўл. Исмат Хушевни ҳам, Юсуф Жумани ҳам, Сафар Бекжонни ҳам, Жаҳонгир Муҳаммадни ҳам, Муҳаммад Солиҳни ҳам, Эврил Туронни ҳам асарларини босишади. Буларга аёвсиз фикр билдиришади. Бирёқламалик, тарафкашлик йўқ . Халқчил газета шундоқ бўлади. Фақат фикрда туҳмат бўлмаслиги лозим.
Айрим ташкилот кўппаклари,
Айримачи йиринг каслар ялоқлари орқадан пичоқ санчадилар.
Ёвуз ғараз билан.
Куни кеча “Дунё ўзбекларида Ғофур Йўлдошнинг публистик оҳангда ёзган шеърини ўқидим. Халқимизнинг юрак тубидаги дард, алам, ҳасратини ёзган.
Оширмасдан, тоширмасдан, ҳамманинг кўнглига етиб борадиган услубда.
Яхши нарсани яхши дейишни ўрганишимиз керак.
Яхши нарсага тан бериш — мардлик.
Ўзлари бир чақага қиммат нарса ёзсалар-да, бошқаларнинг орқасидан сасиб юрадиганлардан Тангри асрасин.
Юсуф Жума тили билан айтсам улар:
“Ўйнашдан туғилганлар”.
Сафар Бекжон тили билан айтсам улар:
“Харомилар”.
Мен ҳар қандоқ шароитда йўқликдан эзилган, зулмдан хорланган халқимиз томонда тураман.
Зўрликнинг ҳар қандоқ кўринишига қаршиман.
Чумолига ҳам озор беришни ёзиқ деб биламан.
Бироқ Ватан хоинларини ўлдириш тарафдориман.
Ислом Карим ҳақида ҳозир ҳамма ўз фикрини билдираяпти.
Яширин,
Очиқ.
Яхши деб,
Ёмон деб.
Мен у тўғрида ёзганман. Қамоқда. Уни сақлаш учун бир қисматдошга берганман. У изоляторда ўлди. Балки, ёздиғимни кимгадир қолдиргандир? Топилса, ўқийсиз. Ўша мақоламда Ислом Каримнинг усталик билан ўрис тузоғидан халқимизни узоқ тутганига алоҳида тўхталганман.
Фақат бир жиҳати…
Тожик,
Қирғиз,
Қозоқ бошлиқларини кўриб турибсиз.
Изоҳ ортиқча.
Ўрис ҳукуматига жиддий яқинлашиш – қулликка яқинлашиш.
Оралиқ сақлаб муомила қилиш бошқа гап…
Ўз шон – шавкати учун 130 йиллик қарамликни ким ҳавас қилса, агар у энг яқин дўстим бўлса ҳам унга қарши курашаман.
Фикримча, бу ҳар бир ўзбек ўғил, қизининг бурчидир.
“Дунё ўзбеклари” га ўхшаш эркин сайтларнинг ҳам.
Эрк ,
Озодлик,
Қарамсизлик буюк неъмат.
Биз уни асрашимиз лозим.
Исмат Хушевнинг «Дунё ўзбеклари» учун
Ўзбекистондан махсус
8 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Ассалому алайкум. Эврил Турон(Мамадали ака)ни катта ёзувчи деб биламан ва бизни ёзувларимизга эътибор бергани учун хурсандман, рахмат! Ўз ўрнида, Мамадали аканинг “Ўзбекистонда “Дунё Ўзбеклари”дек газета чиқармикин?” деган гаплари чет элларда сарсон юрган кўплаб ўзбекистонликларнинг ҳам орзуси эканини айтмоқчиман. Бир пайтлар дўстимиз Каримжон Бахриев шунга ҳаракат қилгани ва атиги 2 ё 3 мартагина газета чиқаришга улгургани ёдимга тушди. Қани энди, юртимиз ичида Исматжон Хушев ва Каримжон Бахриевлар, ҳеч бўлмаганда иккита мустақил, эркин газеталар ташкил этишганда эди – бу Ўзбекистон учун фақат ижобий натижаларни берарди!!!
Hozir siz jon-jahdingiz bilan qo’llayotgan odamni o’rislar tahtga otqizib qoyib bo’ldi. Qaysi gapingizga endi ishonaylik?
Исмат ака биз сизнинг сайтингизсиз энди яшай олмаймиз. Хақиқат ва эркинлик истаб дунё узбекларидан топдим. Рахмат сизга омон булинг.
Бутун Ўзбекистон “Дунё ўзбеклари” да чиқадиган материларга кўз текиб туради. Исмат Хушевни Яратган Эгамнинг ўзи асрасин, илоҳим!
ЮРТИМИЗДАГИ ВИЖДОНЛИ КИШИЛАРГИНА ЭРКИНЛИКНИ ТАН ОЛИШАДИ. ОЛОМОН СИФАТ ОДАМЛАР ЖУДА КЎП БУЛАДИ, ҚАЕРДАН ШАМОЛ ТЎРСА ҚАРШИ ТОМОНГА ЁТАДИ. ШУ УЧУН ҲАМ ҚУПОЛ ҚИЛИБ АЙТГАНДА ПОДАСИФАТ БЎЛАДИ. АНА ШУ ПОДАСИФАТ ОЛОМОННИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА БОШЛАЁТГАН БУГУН ФАҚАТ ИСМАТ ХУШЕВ.
Мамадали Махмудов каби зиёлийлар бармоқ билан саноқли қолган. Ўзбек ижодкорлари қулликни бўйнига олган нафсини қондириш учун ҳамма нарсага тайёр. Ана шунинг учун ҳам Исмат Хушев ва у яратган машҳур сайтнинг аҳамияти бугун жуда катта. Мамадали ака жуда тўғри фикр юритган. Раҳмат.
Гапни ўғил боласини айтибсиз, ким эркинликга қарши бўлса қўпол қилиб айтганда булар жоҳил оломондир. Исмат Хушев ўзбек халқини ана шу жоҳилликка қарши оёққа турғизяпти.
Эврил Турон сиз Абдулло Қодирийдек тарихда бир милатимизни чинакам эрк кўйчиси бўлиб қоласиз, қисматингиз, асарларингизни миллийлиги ҳам ўхшайди.